“Бирдамлик” Вашингтонда пикетлар ўтказди

«Бирдамлик»нинг 10 декабрдаги Оқ уй олдидаги пикети

 

11.12.12 19:34
10 декабр куни “Бирдамлик” Америка пойтахтида – Оқ уй ва ўзбек элчихонаси олдида пикет ўтказди, бу элчихона ходимларини шу кунни дам олиш дея эълон қилишларига мажбур этди.

АҚШ пойтахти ўзбек Конституциясини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистондан ҳам кўра кўра анча маъқул жой бўлди.

Мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ ҳаракати фақат айнан шу ерда, 8 декабрда нишонланадиган Ўзбекистон Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган сиёсий акциясини ҳеч бир тўсиқларсиз ўтказа олди.

Ҳаракатнинг Ўзбекистондаги аъзолари, Конституция кунига қадар қўрқитила бошлаган, ўша куни эса уй қамоғида қолишганди.

“Бирдамлик”нинг в Вашингтондаги акциясида 40 нафарча одам қатнашди. Эрталаб 9 дан улар шиорлар билан Оқ уй атрофига йиғилишди, уларда Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумлар ва «Сўз эркинлиги» талаблари акс этганди.

“Бирдамлик” лидери Баходир Чориевнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Ўзбекистон президенти Ислом Каримов режими билан яқин ҳарбий алоқаларни ўрнатди ва унинг мамлакат ичкарисидаги истибдод сиёсатидан кўзини юммоқда.

Чориев АҚШдан Ўзбекистонга сўз эркинлигидан ёрдам беришни талаб қилади.

 

«Бирдамлик» мамлакат муҳтож бўлган ягона нарса сўз эркинлигидир, дея ҳисоблайди

 

“Бизнинг мамлакатимиз муҳтож бўлган ягона нарса сўз эркинлигидир”, – дейди Чориев.

“Бирдамлик” ўзининг иккинчи пикетини Ўзбекистоннинг Вашингтон элчихонаси олдида ўтказди.

Мухолифат акцияси ҳақида олдиндан маълум қилингани боис, элчихона ходимлари 10 декабр куни ишга чиқишмади, пикетчиларни эса дипмиссиянинг ёпиқ биноси қарши олди.

Бироқ “Бирдамлик” аъзолари барибир ўз шиорларининг ёйишди, Ўзбекистон ҳукуматидан барча сиёсий маҳкумлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, муҳолифатчи ва шунингдек мамлакат ичкарисидаги ҳаракат фаолларига тазйиқларни тўхтатилишини талаб қилишди.

Ўзбекистонда “Бирдамлик” 1 дан 10 декабрга қадар “ОШ” – “Оммавий шодлик”.

Ҳаракат барчани Конституцияни шарафлаш, шу куни оқ кийим кийиш, шунингдек «Бирдамлик» фототанловига ўзининг оқ кийинган суратини юборишга чақиради.

8 декабр куни “Бирдамлик” Тошкент марказининг Олой бозорига кириш қисмида асосий қонун бўйича беллашувлар ташкил этмоқчи эди. Бироқ милиция ходимлари мусобақанинг барча потенциал иштирокчиларини – пойтахтдаги ва вилоятлардаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларни қўлга олди.

“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги рахбари Малохат Эшонқулова ҳозирга қадар Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида уй қамоғида қолмоқда.

Баходир Чориевнинг сўзларига кўра, милиция ходимлари, ҳаракатдаги ўз ҳамкасблари билан алоқа боғлай олмаслиги учун, нафақат Эшонқулованинг ва яқинларининг балки, унинг қишлоғидаги барча фуқароларнинг телефон алоқасидан маҳрум қилган.

“Ўзбекистон ҳукумати сиёсий акциялардан қўрқади, – дейди Чориев, – улар одамларнинг бирлашиши, сиёсий фаоллик ва бирдамлик кўрсатишидан қўрқишади”.

Uznews.net

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares