(Ушбу табрикнома техник сабабларга кўра вақтида берилмади.Бунинг учун узр сўраймиз)
Умр оқар дарё дейдилар.Вақт ўтаверар экан.Туркий халқларнинг севимли фарзанди, буюк хофиз Дадахон Хасанов 70 ёшга тўлибдилар.Ишонгинг келмайди.12 ёш бола эдим .Ўша пайтлари бир неча қўшиклар қатори Дадахон Хасановнинг «Лайло» деб номланувчи қўшиклари ҳам халқ орасида машхур бўлиб кетган эди.Болалар билан мактабдан келишда «Лайло» қўшиғини бор овозимиз билан куйлаб келар эдик. Ўша пайтлари, вақти келиб шундай буюк инсон билан сафдош бўлишмни,буюк ғоялар учун бир сафда туриб курашишимни қаердан билибман дейсиз.Горбачёв пайтида Д.Хасанов яна эл орасида машҳур бўлиб кетди.Бу сафар ҳофиз халқ кўз унгида фақатгина кўшиқчи эмас,балки ўз халқининг келажаги учун курашувчи каҳрамон сифатида гавдаланди.Унинг халқни ҳақиқат учун курашга чорловчи,адолатни тараннум этувчи кўшиқлари ҳар бир ўзбекнинг хонадонида янграй бошлади ва янграмокда.Унинг овозини ўчиришга кимлар ҳаракат қилмади дейсиз.Улар оддий инсонлар эмас эди,лекин Дадахон ака барчасига буюк инсон сифатида бардош берди.Курашдан орқага чекинмади.Мен Туркияда,Америкада ва бошка мамлакатларда бўлдим.Қаерга бормай ватандошларимиз дарҳол Дадахон акани сўрайдилар.Ватанимизнинг қайси вилоятида бўлмай одамлар Дадахон акани суриштирадилар .Тинч-омонликларини айтиб, сўраганларни кўнгилларини тинчлантираман.Баъзилар: “Дадахон ака «Озодлик» радиосида чиқиб турар эдилар.Нега чиқмай қолдилар?”деб савол бериб қолишади.Мана шу саволга жавоб бера олмай қийналаман, чунки негалигини ўзим ҳам билмайман, лекин мен бир нарсани аниқ биламан.Бирор бир мансабдор шахс кўринмай қолса уни хеч ким суриштирмайди.Унинг бор йўқлигининг халқка қизиғи йўқ.Халқ ўзини севган кишиларинигина суриштиради.Уни соғлиғини билгиси келади.Дадахон Хасанов ана шундай,дунёни қайси бурчагида яшамасин,халқ суриштирадиган,сўрайдиган буюк шахс.Қаранки, ҳофиз туғилган кун 11-ноябр, Ўзбекистонда биринчи демократик ҳаракат ташкил топган кун ҳамдир.Бунда ҳам қандайдир ҳикматни кўраман. Устозимизни 70 ёшли тўйлари билан «Бирдамлик» ҳаракатининг Наманганлик фаоллари ҳамда ҳофизнинг мухлислари номидан чин қалбимдан табриклайман.Оллохдан узоқ умр,сиҳат саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламан.Устозимиз ҳофиз бўлиш билан бирга яхшигина шоирлар ҳам.Мен ҳам у кишига эргашиб,шоирликни даъво қилмасамда ҳар замонда қалам тебратиб тураман.Ушбу шеърни узтознинг тўйларига арзимас совға деб қабул қилгайсизлар.
Овозинг яшасин бир умр сенинг,
Халқимнинг қалбида,хонадонида.
Куйлагин бу халқнинг дарду,хасратин,
Эрк аталмиш мардларнинг чин майдонида.
Зулмкор вахшийлар шамширин кўрган
Ва уни енгиган мард пахлавонсан,
Аждодлар курашин давом эттирган,
Элимнинг енгилмас бир уғлонисан.
Ўзингсан елкангда бир бутун халқни,
Ғамини кўтарган шижоат ила,
Ғафлатда ётганлар додини бериб,
Куйлавер юракдан жасорат ила.
Сенгадир олкишлар эй азиз устоз,
Қалбларинг доимо нурларга тўлсин,
Курашдан толмагин,толмагин шоввоз
Етмиш ёшли тўйинг муборак бўлсин.
НОСИР ЗОКИР.