ХИКМАТЛАР ИДРОК ОЗУҚАСИ

Носир Зокир
Якинда бир гурух олимлар билан сухбатлашиб ўтирган эдим. Филология фан доктори, профессор, Бобур номидаги давлат мукофоти лоурияти Неъмат Отажонов, «Бобур» фондида ишловчи бир таникли шахс Заҳириддин Муҳаммад Бобур айтмаган фалсафий фикрларини ўзи тўкиб, одамларга айтиб, шу оркали ҳалқ орасида обруйини ортиришга ҳаракат қилганлиги ҳақида гапириб қолди.

Бу воқеа бизни ўтмиш файласуфларни айтган ва ҳалқ орасида машхур бўлган, сиз билан бизларни тафаккур қилишга ундовчи фикрларини хукмингизга хавола этишга чорлади.

1. Агар қонун чиқарувчи ва ижро хокимият бир шаҳс ёки бир муассасада бирлашса, ҳеч қандай эркинлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

2. Суд хокимияти қонун чиқарувчи ва ижрочи хокимиятдан ажратилмаган тақдирда ҳам эркин булмайди.

3. Суд хокимияти ижро тизими билан бирлашса, судья фукароларни эзувчи кучга айланади.
(Шарль луи Монтескье, XVIII-аср)

4. Баъзи давлатларда қонунчиликка шундай шакл бериладики, у қонунсизлизликдан ҳам даҳшатлироқ бўлиб қолади.

5. Бугунги хуқумат собик Сталин хуқуматиниг муносиб ворисидир. Агар хуқумат қатағонларни бош конструктори бўлса, ҳуқуқ тартибот органлари унинг истедодли меъморидир.
(Афторхонов, рус ёзувчиси)

6. Ранж ва алам чекмай туриб, эзгу ишларни амалга ошириш мумкин эмас.

7. Инсонпарвар хукмдорнинг мухолифи бўлмайди.
(Арасту)

8. Жазони олган жиноятчи бошқа муттахамлар учун намуна, ноҳақ камалган одам эса барча халол кишиларнинг виждонига отилган тошдир
(Лобюнер, Француз файласуфи)

9. Жўн мушохадага ўралган ақл балони маънавий тубанликка олиб келади.

10. Шоирнинг ҳаётлигида айтган ҳақиқати қадр бўлмаса, шеърият ўз бурчини тўла адо этолмайди.
(М.Солиҳ, ўзбек шоири)

11. Мен Ватанимни сўкаман, ҳақорат қилман, ҳамма камчиликларини ошкор қиламан. Лекин сотмайман.

12. Одатда мевани сарасини курт еганидек, бўхтон ҳам яҳши одамларга ёпишади.

13. Агар одамлар золимнинг ҳалққа қилаётган жабрини кўра била туриб уни тийиб кўймасалар, унинг касофатига Аллоҳ таоло ҳаммага баробар азоб-уқубат юбориши мумкин.
(Муҳаммад Алайхисалом С.А.В)

Ўтмиш файласуфлардан бирини айтишича бир золим хон ўз хузурига бир гуруҳни чакириб, улардан сўрабди, «Мен золимми ёки Оллох золим?» йиғилганлар золим зулмидан кўркиб «Оллоҳ золим» дейишибди. Золим хон уларнги барчасини калласини олдирибди. Кейин иккинчи гуруҳни чақириб юкоридаги саволни берибди. Йиғилганлар олдинги холатни эшитган экан «сен узинг золимсан» дейишибди. Ўларнинг ҳам калласини олдирибди. Золим хон яна бир гуруҳни чакириб юкоридаги саволни берибди, «Мен золимми ёки Оллоҳми?». Шунда бир чўпон шундай дебди: «Биз ўзимиз золим бўлганимиз учун Оллоҳ бизга сени юборди».

Демак, аввало биз ўзимизни ислоҳ қилишимиз даркор. Зеро, пайғамбаримиз айтаганларидек «Заифлари кучлилариларидан хақларини ундириб ололмайдиган халқни тангри қандай улуғласин».

Омон бўлинг.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares