Erkin Fikrlar

ПЛАСТИК ЧУНТАККА ЗАРАР БУЛАЯПТИ

Саида Курбон

Бошлаган йилимизнинг январ ойи охирларида якинда тугулган неварамнинг тугулганлик хакидаги гувохномасини руйхатдан утказиш учун тугрукхонага бордим. Кириш залида хамшаралар, санитаркалар ариза ёзишарди. Хамшара ва санитаркалардан нима учун ариза ёзишаётганлигини сурадим. Улар ойлик маошини уз ихтиёрлари билан пластика утказишларини сураб ариза ёзишаётганлагани айтишди. « Ойлик иш хакларингни пластикка утказишса сизлар учун кулайми?» деб сурадим. Улар эса « Каёкда дейсиз. Магазинларда хамма махсулотлар накт пулга арзонрок сотишади. Пластика каммат. Масалан 4,2 килолик пахта ёги накт пулга 17,500. Пластика олсак 23, 24 минг сотишаяпти.», « Кеча мен ун ололмадим. Магазинчи – унни пластика бермайман- деб очик айтди.» Улар мени четда колдириб узлари кизгин сухбатга киришиб кетди. Айникса Раънонинг фигони фалакка чикди. «Айни янги йил куни денг Мен хам, хужайиним хам иш хакимизни пластика олганмиз. Кулимизда накт пул йук. Бозорга борсак на картошка ололмаймиз на пиёз ололмаймиз на гушт ололмаймиз на торт, на торт учун масаллик ололмаймиз-да. Олма, анор, нок сотадиган томонларга бормадик хам. Курик кул билан бозордан чикдик. Кун кеч булаяпти. Дастурхон тузатиш учун хеч нарса ололмадик. Асабийлашиб, кимларнидир сукиб ката ката кадам ташлаб мендан бир кадам олдинда кетаётган эримнинг ортидан деярли югуриб бораётиб, эримни овитиш учун Мен узимча билогонлик килиб нима депман денг «Келинг дадаси шу йилни бошка кариндошларникида утказа колайлик Сизнинг ёки менинг кариндашларимизникигами борайлик. Ёки кизимизникига бораколайлик.Бахонада кизимизни хам куриб келардик. Хупми дадаси» десам олдинди кетаётган эрим шарт бурилиб иккала кулини кутариб «Такси пулини энанг тулайдими? Байрам куни курук кул Билан каёкка бормокчисан?» деб бакириб юборса буладими. Чучиб тушдим-ку.Уйламай гапириб куйганимни кейин тушундим. Улар гох асабий, гох кулишиб бири куйиб бири олиб ойлик маошларини пластик карточкага утказилишидан норози булиб гапирардида узлари ойлик маошини пластика утказиб беришларини сураб ариза ёзишарди. Бу холатга кулишни хам, йиглашни хам билмайсан одам. Улардан «Ахир узларинг «Менинг ойлик иш хакимни пластик карточкасига утказиб беришларингизни сурайман» деб ариза ёзаяпсизларку» дедим. Улар «Буровга айтиб юрмангу мажбурмиз. Ишлашимиз, бола чака бокишимиз керак.» дейишди. Мен буларни хеч кимга айтмадим. Бирок матъбуот оркали ёритиш зарур деб уйладим. Умид киламанки тугрукхона ишчилари хам ишдан бушатилмайди. Чунки уларнинг ойлик маошига пластикга утганлиги учун устама кушиб беришмаяпти-ю, бирок улар устама олиб колиш хисобига магазинлардан савдо килишаяпти. Яъни ойлик маошини 100.000 сум деб олсак шундан 80.000 сумлик (баъзан ундан хам камрок) махсулот олишаяпти. Пахтакор туманида деярли барча магазинлар пластика киммат, накт пулга арзон савдо килишади. Одамлар хам олдинига тортишди. Фойдаси булмагач бунга куникиб кетишди. Нихоят туманда бу оддий холга айланди. Махаллий хокимият эса томошабин булиб турибди.
Бу холни Ким, качон тартибга соларкан?!

Саида Курбон.
Пахтакор тумани,
Жиззах вилоят.

Be Sociable, Share!

1 comment to ПЛАСТИК ЧУНТАККА ЗАРАР БУЛАЯПТИ

Leave a Reply

  

  

  

You can use these HTML tags

<a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>