Сиёсий муҳожир Баҳодир Чориев Ўзбекистонда коррупцияга қарши кўраш, иқтисодни ривожлантириш ва Оролни тиклаш ҳақида

Бугунги кунда Ўзбекистон ўзининг очиқ  сиёсий йўналишига, ҳаракат дастурига эга  эмас.  Ҳамма нарса Ислом Каримовнинг шахсий  кайфиятига қараб, у ёки бу тарафга оғиши мумкин. Ана шу  хулосалардан келиб чиққан ҳолда биз  мухолифатнинг машҳур етакчиларига бир неча савол билан мурожаат этишга қарор қилдик:

    Сизнингча қандай яшаш керак?

    Мамлакатни қай йўналишга бошлаш керак?

 

ЎЗИМ ҲАҚИМДА ҚИСҚАЧА СЎЗ:

 

    Сиз қачон ва қандай сабабларга кўра  Ватанни тарк этдингиз? Сиз ҳозир қаерда яшаяпсиз? Қандай ишлар билан машғулсиз? Тирикчилик нима орқали ўтяпти? Сиёсий фаолият юритишга имконингиз борми? Бор бўлса, унинг мазмун моҳияти нимадан иборат?

 

 Асосий сиёсий фаолиятга киришимга сабаб, 1999 йил  декабрь ойларига келиб Шаҳрисабз туманида жойлашган, 1994 йилда хусусийлашган, олдинги Калинин совхози, кейинги  “Кеш” Ҳиссадорлик Жамиятининг 60.5%  акцияларини Республика Фонд бозоридан сотиб олишим.  Бозор  нархи 3.5 миллион (Америка доллари) Долларга тенг бўлган ушбу жамиятни 60.5% атиги 8.5 минг (Америка долларига)долларга сотиб олишимдан кейин раҳбарлик курсисига ўтириб, жамиятни бир йилга етмасдан оёққа тургизишим, туман ва вилоят раҳбарларига ёқмаганлиги, улар йўриғига юрмасдан, уларга пора бермасдан ёки бошқалардан пора олмасдан ишлашим, мени  2001 йил 2 январда қамоққа олинишимга олиб келди. Қамоқда ва ундан кейин ўз мулкимни ва ҳуқуқларимни ҳимоя қилиб чиқишим, оз муддат инсон ҳақларини ҳимоя қилишим ортидан,  мамлакатни асосий жарга олиб бораётганлар жойлардаги амалдорлардан хам кўпроқ марказий хокимият, яъни президент Ислам Каримов деган қаттиқ хулосага келдим. Шу сабаб билан 2004 йил апрел ойидан Бирдамлик Ҳаракати тузилди.  Шундан буён бизнинг асосий мақсадимиз Президент И. Каримовни тинч йўл билан, нозўравон усуллар билан ҳукуматдан кетиши учун курашишдир. Шу курашнинг бошида, 2004 йил менинг ўзимга ва оиламга қаттиқ  тажовуз бўлди.  2004 йилнинг ёз ойларида Ватанни вақтинчалик тарк этишга мажбур бўлдим.

 Ҳозирги вақтда АҚШнинг Миссури штатининг Сент Петерс  шаҳрида ўз оилам билан яшайман. Хотиним ва мен ишлайман. Ўзим узоқ масофага ҳайдовчилик қиламан. 

  Ҳайдовчилик давримда деярли уйда бўлмайман. Ойида  кўпи билан 3-4 кун уйда бўламан, қолган вақтларим доим йўлда ўтади. Мана шу ҳайдовчилик давримда сиёсат билан бемалол шуғулланаман. Юк машинамнинг хонаси жуда катта, у ерда офис учун, иш учун барча қулайликлар бор.   Бу ерда туриб Бирдамлик Халқ ҳаракатини бошқараман, Ўзбекистонни ичида ва ташқарисида кўплаб Харакатнинг бўлимларини очдик, ҳар хил сиёсий ва бошқа тадбирлар ўтказиб турамиз. Энг асосийси, Ўзбекистон режимига қарши аниқ режалар  тузилган ва уларни амалда ишлатяпмиз. Сиёсий фаолиятимга тахминан  маошимни 70% кетади. Қолган 30% ва оиламнинг маоши бемалол оила тебратишга етмоқда. Бошқа республикалар, Россия, Қозоғистон,  Украинада ва Европа давлатларидаги  фаоллар ўз маошлари ҳисобидан фаолият юритадилар. Ҳаракатимиз хозиргача қарийиб етти йиллик фаолиятида ҳеч бир шахс, ташкилот ва давлатдан пул ёрдами олгани йўқ. Ҳамма харажатлар ватанпарвар фаолларимизнинг ҳаракати ва жонбозлиги туфайли бўлмоқда.  Ўйлайманки  келажакда сафимизга минглаб янги фаоллар қўшилади.

 

***

 

Қуйидаги масалалар юзасидан Сизнинг фикрингиз:

 

 

СИЁСИЙ    ИСЛОҲОТЛАР

 

   Сизнингча, Ўзбекистон учун қайси давлат тузилмалари маъқул: Президентликми? Ёки парламент  республикасими?  Сабаб?

 

 Барча саволларингизга жавоб берар эканман, мен ҳозирги мавжуд ҳукуматни эмас, балки ундан кейин келадиган ҳукуматни назарда тутаман.

 

Ҳозирги даврда ва бу ҳукумат алмашинувидан кейин камида 5-8 йил Ўзбекистонда Президент бошқаруви кўпроқ маъқул деб ўйлайман. Сабаби Ўзбекистондаги барча ҳукумат бошқаруви  президент бошқарувига мослашган, ундан ташқари ўзбек халқининг менталитетида президент бошқарувига мойиллик катта. Мамлакат ҳали бошидан катта бир ислоҳотлар ўтказмади, шундай ҳолатда, ўтиш даврида  албатта президент бошқаруви қулай келади. Кейинчалик, йиллар ўтиши билан, мамлакатда кўп ижобий ўзгаришлар ортидан Президент-Парламент бошқарувига, охирида эса фақат парламент бошқарувига ўтиш мақсадга мувофиқдир.

 

 Мамлакатнинг амалдаги сиёсий тартиботини қайси  йўналиш бўйича ислоҳот қилиш керак? Қай бир асосий ислоҳотлар биринчи ўринда амалга оширилиши керак? Ва уларни амалга ошириш қанча вақтни олиши мумкин? Демократия  қуриш учун юз, икки юз йил керак бўлади, деган фикрга қўшиласизми? Ёки сизнингча, демократияни бир икки йилда қуриб ташлаш ҳам мумкинми?

 

Демократия асосан халқнинг сиёсий тафаккурига,  мамлакат бошқарувида ўтирган команданинг ҳоҳиши ва ишига боғлиқ. Шундай ҳолатда мамлакат 3-5 йилда демократик давлатга айланиши ва демократияни доим ривожлантириб бориши мумкин, акс ҳолда 100-200 йил ҳам мамлакатда демократия шаклланишига олиб келмайди.  Ўзбекистон мисолида айтсам, Каримов ҳукумати ҳеч бир ислоҳотга ётмайди. Каримов кетиши билан ҳам мамлакатни ислоҳотларга чорлаб бўлмайди. Ўзбекистонда бир сиёсий силкиниш, кичик маштабда бўлсада инқилоб бўлсагина мамлакат янги туғилган инсондай соғлом ва ислоҳотларга мос бўлади.

 

Ўзбекистонда аввалам бор сиёсий ислоҳот зарур. Яъни мавжуд ҳукуматни истеъфосига эришиш ва вақтинчалик ҳукуматга ўтиш. Бу вақтинчалик хукумат 3 ой ичида мухолифат партияларни рўйхатдан ўтиши ва янги мухолифат партияларни тузилиши ва уларни ҳам рўйхатдан ўтиши учун керак бўладиган вақтдир. Кейинги 3 ой эса барча рўйхатдан ўтган партияларни президент ва парламент сайловларига тайёргарлиги учун бериладиган вақт бўлиши керак. Шундай қилинган ҳолда сиёсий ислоҳотларни кўнгилдагидек ўтказиш мумкин. Агар сайловлар очиқ ва демократик рухда ўтса, демак Ўзбекистон кейинги, барча хуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларга яхши замин билан ўта олади.

.

 

ИҚТИСОД

 

  Иқтисодда қайси ислоҳотларни  жудаям муҳим ва жуда тез ўтказиш керак, деб ҳисоблайсиз? Хусусий мулкдорликка сизнинг муносабатингиз, шу жумладан қишлоқ хўжалиги  ерларига ва  қурилиш учун ажратилаётган ерларга хусусий мулкдорлик масаласида сизнинг фикрингиз? Умуман, хусусий мулкдорлар нималарга эгалик қилиши мумкин ва  нималарга эгалик қилиши мумкин эмас?

Ўзбекистонда иқтисоднинг ривожланиши учун аввалом бор яхши шароит, иқтисодий иқлим керак. Бу иқлимни бизга Ўзбекистонда бўладиган катта сиёсий ўзгариш , сиёсий реформа беради.  Агар сиёсий реформа жуда яхши ўтса, унда иқтисодни ривожланиши учун жуда яхши замин яратилган бўлади.

1.                        Қишлоқ ҳўжалигидаги давлат буюртмасини бутунлай бекор қилиш. Ер эгалари ўз ерларидан истаганча фойдаланишлари мумкин бўлсин. Деҳқондан фақат соддалаштирилган солиқлар олиниши керак. Унинг фаолиятига бирор бир кимса ёки амалдорнинг аралашиши мумкин эмас. Деҳқон истаса ўз маҳсулотини валютага сотсин, истаса сумга. Унга ўз маҳсулотини дунёни исталган бурчагига ҳеч бир тўсиқсиз сотиш имкониятларини беришимиз керак. Шу ерда кичик бир схемани таклиф қилмоқчиман. Ери хусусий бўлган деҳқонни ўз ихтиёрига ташлаб қўйиш керак. Одатда жойлардаги деҳқонлар биринчи йиллари Ўзбекистон ичидаги бозорга қараб деҳқончилигини режалаштирадилар. Камида 2-3 йил деҳқонлар ерларидан кутилган фойдани ололмаслиги мумкин, аммо кейинги йилларда деҳқонлар ўз маҳсулотини мамлакатдан ташқарига сотишни режалайдилар. Шундай ҳолатда давлат ва ҳокимият амалдорларини аралашувисиз, ҳеч қандай режаларсиз деҳқонлар бозор қонунларидан келиб чиқиб вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлари билмаган ҳолда режалаб қўядилар. Мисол учун бир туман узумчиликка, иккинчи туман ёки хўжалик полиз экинларига учунчи туман ёки хўжаликлар қуруқ мева ва ҳоказоларни, қайси бир туманлар эса ғаллачилик ёки пахтачиликни жуда яхши етиштиришга киришиб кетади.  Бунга сабаб, аввалам бор, тайёрлов завод ва цехлар бозор иқтисодиётидан келиб чиқиб маълум бир хўжалик ва туманларнинг  қишлоқ хўжалик маҳсулотини ёппасига сотиб олишни бошлайди. Бу албатта деҳқонларнинг манфатига жуда мос тушади.  Ёки илғор фермер ва деҳқонлар бир турдаги маҳсулотини қўшни давлатларга сотиши яхши йўлга қўяди.  Кўпроқ фойда олиш учун у ўз хўжалиги ва туманидаги фермер ва деҳқонлардан келишилган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиши ва сотиб олинган маҳсулотни қайта сотишга киришиб кетади. Қарабсизки, буни ортида  кўплаб янги ва замонавий маҳсулотни тайёрлаш ва сотиш корхоналари вужудга келади.

 

2.                       Ўзбекистондаги барча ерларни ҳусусийлаштириш. Ҳусусийлаштириш учун ҳар бир туман миқёсида аҳолини қайта рўйҳатга олиш ва тумандаги жами   экин ва заҳира ерларни 5-10% давлат заҳирасига қолдириб, қолган ерларни туман аҳолисига, воучер, қимматбаҳо қоғозлар орқали бўлиб бериш.  Бутун Ўзбекистондаги ерларни аҳоли бошига қараб тенг тақсимлаш.  Ер эгалари истаса ерларини кўчмас мулк биржаси орқали сотишлари, ҳадя қилишлари, истаган ҳолда ердан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ер хусусийлашмас экан, иқтисодда ривожланиш  бўлмайди ва ерларда коррупция камаймайди. Хусусийлашган ернинг ер ости ва усти бойликари ер эгасининг мулки бўлиши керак.  Шу ерда қисқача, ерни ўз эгасини топиши бўйича кичик схема таклиф қилиб ўтмоқчиман. Ер туманлар бўйича аҳоли сонига қараб Воучер орқали тақсимлангач, ҳозирги кунда ўз ерига меҳр қўйган, келажакда шу ерни эгаси бўлишни истаётган фермер, деҳқонлар ўзлари деҳқончилик қилаётган ерни ўзларининг ҳисобига хусусийлашишини истайдилар. Шу инсонларни манфатлари ва истакларини ҳисобга олиб, уларга бир йил муддат беришимиз керак. Воучерлар инсонларни қўлига тегиши билан, бу ер эгалари белгиланган бир йил ичида ўзларига етарлича, одамлар қўлидаги воучерларни Қимматбахо Қоғозлар биржаларининг жойлардаги бўлимлари орқали сотиб олишлари керак ва ушбу ерни олишлари лозим. Агар улар бир йил ичида шу ерни ололмасалар, унда  бир йилдан кейин ушбу туманнинг истаган кишиси туман бўйича истаган ерларни қўлида йиққан воучерлари орқали қўлга киритиш имконияти берилади. Туман фуқаролари учун ҳам бир йил муддат бериш мақсадга мувофиқдир. Бир йил ичида туман аҳолиси барча ерларни хусусийлашишига эришмасалар, унда учунчи йил вилоят аҳолисига рухсат берилиши керак. Шунда ҳам ерлар ўз эгасини топмаса, унда тўртинчи йил Республика аҳолисига бу имкониятни бериш керак. Агар шундай ҳолатда ҳам Республика бўйича ерлар ўз эгасини тўлиқ топа олмаса, унда чет эл фуқароларини бу ишга жалб қилиш муҳимдир. 10 йил давомида ерлар ўз эгасини топмаса, унда хусусийлашмаган ерлар давлат заҳирасига қайтариб олиниши керак.

3.                        Ерларнинг хусусийлашиши ўз навбатида кичик бизнеснинг ривожланишига ва четдан инвестициянинг кириб келишига туртки бўлади.

4.                        Давлат иқтисодни ҳеч бир тармоғини ўз назоратига олмаслиги керак. Ҳатто энергия, нефть ва газ конлари, корхоналарининг барчаси келажакда хусусийлашиши керак.

5.                       Давлатнинг корхоналардаги улуши 0% ташкил қилиши керак.

Мана қарийб бир неча  юз йилдирки, Ўрта Осиё халқлари Буюк ипак йўлисиз ҳаёт кечирмоқдалар. Ўрта Осиё халқларини ташқи дунё билан савдо сотиқ ишлари ўз имкониятлари доирасида ривожлана олгани йўқ. Ўрта

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares