МУХОЛИФАТ ҚИЁФАСИДАГИ МУНОФИҚЛАРГА МЕНИНГ ЖАВОБИМ…

 Зарнигор  Ҳакимова
Зарнигор Ҳакимова

Мана шу ерда изоҳ қолдирганларнинг барчаси, жамики инсоният аяжонимни қоралашларига розиман. Лекин Надежда Атаева деганларининг аяжоним ҳолатини муҳокама қилишларига кўнмайман, қўймайман ҳам.

Сиз мени бола деб ўйлайсиз, гуё қўлимдан ёзиш-чизиш келмайдиган гўл деб биласиз.

Лекин аслида мен ҳам уч йилдирки аяжоним билан юрсалар-юриб, турсалар туриб, ўқисалар ўқиб, ёзсалар – ёзганларини таҳрир қилиб, улар билан қадам-ма-қадам юрган фарзандиман.

Аяжоним ёзган ҳар қандай мақолаларининг биринчи таҳрирчиси ўзимман. Аяжонимнинг ёзганлари то мен кўздан кечирмасканман, манзилига юборилмайди.

Аяжоним билан бўлган ҳамкорлик менга кўп нарсалардан сабоқ берган.

Мухолифатдаги, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги инсонларнинг “история”сидан ҳам яхшигина хабардорман.

Шунинг учун айтаман: ким-киму, бироқ Надежда опанинг аямни муҳокама қилишга маънавий ҳақлари йўқ.

Яширмайман, Атаева хоним уйимизга ўз хуфялари Дилором Исоқовани юборганлари аниқ бўлгач, мен Атаевлар сулоласини “сув қилиб ичган”ларни қидирдим, топдим, ва…. бор ҳақиқатни билиб олдим….

Аслида, “Надежда Атаева инсон ҳуқуқлари номоёндаси деган номга муносибми?” Энг аввало, “Надежда опага ўзбек мухолифатида, Ўзбекистон инсон ҳуқулари ҳимоячиларининг орасида жой борми?” деган саволларга ҳаққоний жавоб топиш керак бўлади.

Киши кимнидир муҳокама қилиш учун энг аввало маънан ва жисмонан покдомон бўлмоғи шарт. Ҳарҳолда менинг кичик тасаввуримда шундай.

Ёдгор Обид каби шоирларнинг соясида салқинлаб юрган Надежда Атаева хоним ким ўзи? Қандай оилада улғайиб ўсган? Харомдан еганми, ҳалолдан еганми?

Яқингинада Ўзбекистон ҳукумати томонидан судга тортилиб, маълум муддатга озодликдан маҳрум этилган падари бузруквори ким эди, қандай лавозимда ишлаган эди?

20-30 йиллаб Тошкентда истиқомат қилиб, тинимсиз тер тўккан оддий корхона хизматчиси ярим асрдирки лоақал 2 хонали уй олишга қурби етмай, юраги армонларга тўлиб, оҳ уриб ўтиб кетаётган бир пайтда, Атаеванинг оталари пойтахтнинг қоқ марказидан харид қилган 30 дан ортиқ “дом”ларни қай бир халол хизмат ҳақига харид қилди экан?

Янаям қизиғи, иши судда бўлган ва ҳатто, қамоқ жазосига ҳукум этилган Атаеванинг оталари шундай тиғиз бир пайтда қандай қилиб пойтахтдаги 30 уйидан 10 тасини пуллаб қолишга улгурди экан?

Қолган пойтахтнинг кўпқаватли “дом”лардаги 20 та уйи, жумладан Тошкентнинг “Россия” меҳмонхонаси биқинидаги Атаеванинг отасига тегишли бўлган, Надежда опамларнинг  айнан Ўзбекистондаги айғоқчиси бўлмиш Дилоромхон Исоқова  хуфялик хизматлари ҳақи эвазига текиндан-текин бир неча йиллар давомида уч фарзандлари билан ижарада ўтирган уйлари ҳам давлат фойдасига мусодара қилингач, Исоқова опамлар Атаевларга тегишли кулбадан қувиб солинган эдилар….

Шубҳали ва сирли томони шундаки…

Яхшиси, бу ҳақда Атаева хонимнинг ўзидан сўраб-била қолай:

Надежда опажон, айтингчи,  судланиб, қамоқ жазосига ҳукум қилинган падари бузрукворингиз қамоқ бу ёқда қолиб, Сирдарё туманидаги пахтазор ва бўғдойзорга қандай бориб қолдилар? Сирдарё пахтазорлари оралаб, ўнлаб куч ишлатар тизими ходимларининг кузатувига қарамасдан, қамоққа кириб кетиш ўрнига, қўшни Қозоғистонга қийналмасдан ўтиб кетишга қандоқ йўллар орқали мушарраф бўлдилар?

Отажонингизнинг бундай “муваффақият”га эришишлари ва икки кун ўтмай Францияда, бағрингизда бўлиб қолишларининг сири нимада? Ўзбекистон ДОНини “битта-битта тер тўкиб териб ташлаганларида” эмасмикин, мабодо?

Айтитнгчи, отажонингизни Каримовнинг муқаррар қамоғидан нима қутқариб қолди? Каламуш каби Ўзбекистон ДОНини кемира-кемира юлғичлик орқали ЎЗБЕКдан шилиб олинган соққалар эмасмикин? Ёки “налево-направо” ишлари ортидан орттирилган пойтахтдаги қўша-қўша иморатларнинг маълум қисминигина сотувидан тушган сармоялар отангиз бошининг омонлигига кафил бўлдими?

Надежда опа!

Аяжонимнинг бир гаплари бор: Доимо, “Қичимаган жойингни қашлама, эшкиннаб кетади” деб такрорлашни хуш кўрадилар…

Падарингиз ҳақидаги ҳақиқатлар юрагингизга ҳанжардек ботдими, опажон?

Шунақа бўлади: “Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса, бировга ур” дейишган.

Менинг волидамга “жосус” юборганингизда биз – болаларининг қалблари ҳам сизники каби қаттиқ жароҳат олганди… Аммо айғоқчингиз ўзингиз каби мунофиқ чиқди…

Шу ўринда тан олиб айтишим керак, Сиз – Атаева хоним Каримовдан ҳам ёвузроқ, хавфлироқ ва даҳшатлирок экансиз. Аниқроғи, айғоқчи ишлатишда деярли Каримовдан фарқингиз йўқ экан, ҳисоби…

Сизларнинг жирканчликларингиз шундаки – юзларингизга “ҳуқуқ ҳимоячиси”, “мухолифатчи” деган ниқоб тортилган!

Сиз хаёл қиласизки, Ўзбекистоннинг оми одамлари русийзабон Надежда ким, унинг отаси ким бўлган, бу оила кимларнинг пешона терлари эвазига кун кўрган, жиноятлари нималардан иборат бўлган – ҳеч нарсадан бехабар, кар ва кўр оломон деб ўйлайсиз, халқимизни ҳамон оёқ учида кўрсатасиз, назаримда, шундайми?….

Надежда опа, сиз умуман Ўзбек тилини билмагансиз, Ўзбекистоннинг нонини еб, тилини ҳурмат ҳам қилмагансиз, ҳеч қачон! Умр бўйи ўзбек учун қайғурмагансиз ҳам!

Агар сиз Ўзбекистонда киндик қонингиз тўкилиб, ДОН мисолида отангиз, оила аъзоларингиз билан Ўзбекнинг қонини –жони –нонини сўрганингиз ҳаққи, Ўзбекнинг нони билан тилингиз чиққанининг ҳурмати Ўзбекни зиғирча иззат қилганингизда эди, энг аввало, лоақал икки калом бўлса-да ўзбек тилини – она тилимизни урганган бўлардингиз, шундай эмасми?

Ўзингизни ўзбекнинг бошидаги ташвишларни курайдиган қахрамон қилиб кўрсатишни йигиштиринг-да, энг биринчи, марҳамат қилиб, тилимизни урганиб олинг! Халқимиз бежизга “Тилга эътибор – элга эътибор” дейишмайди.

Нега энди мен умримда бир бор Россия заминида бўлмаган бўлсам-да, рус тилини биламан? Нега рус тилида эркин гаплашаман? Нега ингилз тилини урганаман? Негаки, Ўша халқ вакилларига ҳурматим ифодаси бу!

Нега энди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси, сиёсий масалалар бўйича ходимлари ҳам гарчи ватанлари бўлмаса-да, Ўзбек элига ҳурмталари рамзи сифатида тилимизда сўзлашишга тиришадилар, қунт билан урганадилар-у, сиз ўз тилингиздан ор қиласиз, урганишдан бўйин товлайсиз?

Илтимосим, аввал тилимизни урганинг, халқимизга ҳақиқий ҳурматингизни изҳор қилинг, ҳақиқий ватанпарвар эканлигингизни исботлаб қўйинг-да, ана ундан кейин ўзбек аёлларига қора чаплашга киришинг…. Аяжонимнинг муҳокамаси қочиб кетмас….

Надежда опа, Сиз қачон ва қандай усуллар билан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот тузиб олгансиз, қандай усулларда ҳорижий ҳамкорларни кўзларини ўйиб, грант ундирасиз, бу энди сизнинг сиру-синоатингиз, эплабсизми, шунинг ортидан ЁДГОР ОБИД КАБИ ЎЗБЕКЛАРИМИЗНИНГ,  ШОИРларимизнинг ҚОРИНЛАРИНИ ТЎЙҒАЗИБ, НАФСЛАРИНИ ҚОНДИРА ОЛИБСИЗМИ, БУНИНГДЕК НАФС ҚУЛЛАРИНИ ЁЛҒОНЛАРИНГИЗ НАҒМАСИГА ЙЎРҒАЛАТА БИЛИБСИЗМИ, ҚАНДИНГИЗНИ УРИНГ, ОПАЖОНИМ!

Лекин аслида сизнинг ҳуқуқ ҳимоясининг намоёндаси сифатида танилишингизни ўзи ёлғон, Ўзбекистонда жабир чеккан мазлума сифатида кўзбоғлағичлик қилишингиз, БМТдагиларни лаққа туширишингиз-у, сиёсий бошпана сўраганингизнинг ўзи макр бўлган, аслида, опажоним, хўп денг!

Сиз, бошдан оёқ тўқилган ўз ёлғонларингизга ҳориждагиларни, бу ердаги – Ўзбекистондаги асл ўтмишингиздан бехабар Дунё ҳамжамиятини ишонтира оларсиз, фақат биз – ўзбекларни, ўзбек халқини эмас!

Сиз ва отангиз кабилар – Ўзбекистон донини чўқиб  тўймаганлар-сиз! Ўзбекистонни иқтисодий танглик, жар ёқасига келтирган наҳанглар вакилидан-сиз, ёлғон деб кўрингчи?! Ўзбекнинг нонини еб, энди жонига ҳам кўз олайтираяпсизми?

Сиз ва отангизнинг ҳақиқий жойи, аслида Ўзбекистон қамоқхонаси бўлиши керак эди.

Отангизни тинчгина қўйиб юборган Каримовга ташаккур айтинг, ТАВОНИНИ чайиб ичинг ва эвазига Ўзбекистон МХХси ўрнига улар уддалаши керак бўлган юмушларни бажону дил бажаришдан толманг, толиқманг.

Отангизнинг қаро ўтмиши бошингизга қуюндек кўланка солиб турган бир пайтда аяжонимнинг айни ҳолати юзасидан муҳокама юритишни сизга ким қўйибди?

“Иштони йиртиқ  –  тиззаси йиртиққа кулармиш!” деган ўзбек иборасини исботлашингизга бало борми?

Аслида, мен айтган ҳақиқатлар ҳаммага аён. Бироқ буни билганлар сизни АЁЛ дея аяшган бўлса, эҳтимол!

Надежда опажоним, модомики, Сиз менинг волидамнинг илигига ит каби ёпишган экансиз, мен отангизнинг қаро ўтмишига овчарка эмас, беҳисоб бошли оғзидан олов пуркайдиган аждар бўлиб тармашаман ва албатта, бор қаро ўтмишингизни омма кўз ўнгида ошкор этишга тиришаман! Буни сизга ваъда бераман.

Дилором опа Исоқова, сиз Надежда Атаеванинг Тошкентдаги уйида бир неча йил текин ижарада яшадим дея, Атаевларнинг олдида ўзингизни муттаҳамдек, қарздордек ҳис қиласизми?

Ўша қарзларингиз ҳақи-ҳурмати Худодан ҳам қўрқмай Атаеваларга ёлғон хабар тарқатасизми?

Ундай эмасми?

Дилором опа, Надежда Атаеванинг қаршисида ўзингизни қулдек, қаролдек, муте ва муттаҳамдек сизмайсизми, ишқилиб?

Атаева “Эшонқулованинг оёғидан ол” деб имо қилса, фикрлаб ҳам ўтирмасдан, ит каби бировнинг илигидан олаверасизми?

Адашмасам, Сиз ШОИРА эдингиз. Шекилли, “ШИПИОН” эмас, тўғрими?

Пасткашлик ва мунофиқликда, инсофсизликда  аямни кун ора тутиб кетадиган куч ишлатар тизимларидан ҳам ўтиб кетибсизлар-у?

Суф-э, Сизларга!

Сизларга ҳақиқат керакмиди?

Сизлармидингиз – ёвузликларсиз, Мунофиқликларсиз, алдовларсиз, макру ҳийласиз ҲАЛОЛ курашга киришадиган МАРДлар?! Сизмидингиз, ахир?!

Айтингчи, оёғингиздаги тирноғингиздан тортиб, бошингиздаги соч толангизга қадар ёлғону макрдан, ҳасаду киндан, гуноҳу алдовдан иборат бандалар айнан Сизлар эмасмидингиз?!

Мана, сизга асл ҲАҚИҚАТ, қурбингиз етса, истаганингизча ҲАЗМ қилиб олаверинг, ва илтимосим, аввало, ўзингиз ортингиздаги шалтоқларингизни тозалаб олинг!

Кейин бировларни қатли учун ҚОЗИЛИК қиласиз!

Надежда опа, ўзбекларимизнинг хўп топиб айтилган иборасини эшитганмисиз?: “Ўзингда бўла туриб айб – бировга куласан-а, тиржайиб!”

Зарнигор Ҳакимова

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares