ҲАР КИМГА ҚИЛГАН ИШЛАРИГА ҚАРАБ БАҲО БЕРИШНИ ЎРГАНАЙЛИК

Ботир Норбой
Ботир Норбой

Интернетда дастлаб Малоҳат Эшонқулова атрофида бўлаётган машмашаларни ўқидим. Дилоромни ҳам яхши биламан…

Малоҳат бу гаплардани анча олдин менга, касаллигини ва паспортини алмаштираолмаётганини, шу учун ВИЗА олаолмаслигини, Қурултойга скайп орқали қатнашишини баён этганди. Шу учун кимларнингдир, Малоҳат қурултойга бориш, ёки чет элга чиқиш учун касалликни ўйлаб топган, деган маънодаги гапларига ишонмайман. Баҳодир Чориев айтганидек. Малоҳатга четга чиқиш муаммо эмас, агар Малоҳат истаса ҳукуматнинг ўзи ҳам уни (Худди Юсуф Жумани самалётга ўтқазиб юборгандай) четга чиқариб юбориши мумкин…(Чунки, тўғри гапларни ёзадиган журналист уларга керак эмас) Аммо шу жуссаси кичкина аммо юраги отнинг калласидай шу аёл Ўзбекистонда юриб, қўлидан келганидан ҳам кўпроқ иш қиляпти. У ёзаётган мақолаларни бугунги кунда Ўзбекистонда (Ш. Рустамовнинг айрим мақолаларини ҳисобга олмаганда) ҳеч ким ёзаётгани йўқ. Малоҳат Ҳасан ота Чориев учун елиб югурганини, шу арафада бошига тушган балоларни бутун Ўзбекистон билиб, кўриб турибди. Шундай экан, ҳеч бўлмаса энди, ОДАМГА МАЙДА ГАПЛАРГА ЭМАС, ҚИЛГАН ИШЛАРИГА ҚАРАБ БАҲО БЕРИШНИ ЎРГАНАЙЛИК.

Баҳодир Узоқов. Баҳодир Чориев ўртасидаги ёзишмаларни кўздан кечирдим… арзимаган гапларни достон қилиш шарт эмас эди… аммо Б. Узоқ достон қилган экан, унга ҳам икки оғиз гапим бор. Сиз бир пайтлар менга шеърларингизни ҳам юборган эдингиз, адашмасам, мен уларни газета учун танлашга ҳаракат қилдим, аммо пичоққа илинадиганини топаолмадим.

Мен Сизнинг ёшингизни билмайман, аммо мутахассис сифатида (турли сайтларда босилган) шеърларингизга, ёзган тарихларингизга баҳо бераоламан, деган фикрдаман… (аммо ҳозир эмас) Шу учун шоирман. Тарихчиман, деб ўзингиз айтмаганингиз яхши эди… Сиз ўзингизни ўзингиз мақтаманг, бировлар мақтасин…

Бир пайтлар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Зангинлар ва зиёлилар бир бўлсагина кўп муваффақиятларга эришиш мумкин”лиги ҳақида ёзганди. Мен, Беҳбудий домладан илҳомланароқ, бир мақоламда “Ҳукумат ўзбекистонликларнинг сиёсат билан шуғулланмаслиги учун уларни оч-наҳор сақламоқда. Баҳодир Чориев қўлидан иш келадиган зиёлиларнинг бир қисмига бўлсада, “сиёсат билан шуғулланинглар” деб оз бўлсада маблағ жўнатмоқда. Қўлидан келганча халқни сиёсатлаштиришга хизмат қилмоқда, шунинг ўзи унинг номи тарихда қолиши учун етарли”, деган маънода ёзгандим. Агар Баҳодир шу ишларни қилмаганда Қашқадарё, Жиззах, Тошкент вилоятларида, Ўзбекистоннинг бошқа қатор шаҳарларида фаолият юритаётган бирдамликчилар, зиёлилар тирикчиликдан ортиб бу хил мақолаларни ёзаолмаган, расмийларни фош этувчи материаллар сайтларда чиқмаган бўларди. Фақат уларга эмас, бошқа ўнлаб ижодкорлар ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзаётган ва ижодий ишларга имкониятлар яратаётган кишига, қандайдир майда манфаатлар учун шу хил “тош”чалар отиш инсофдан эмас, деб ҳисоблайман. Баҳодир Чориев бир мухолифат лидери (айни замонда cиёсий саҳнада пишиб келаётган, ўз йўлига эга зиёли) сифатида айнан шу хил ишларни бажармоқда…

Баҳодир Узоқ жаноблари, Сиз ва биз бу хил маърифат, адолат, озодлик йўлида курашаётганларнинг қаршисида эмас, ёнида, узоқда эмас. яқинида бўлишингиз керак эмасмиди? Сиз балки, мени ҳам ижодий ишларига имкониятлар яратиш учун Б. Чориевдан гонарар олаётган деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Бирдамликчилар ичида агар имконияти бўлса, таъмасиз, сидқидилдан ишлаётганлар ҳам борлигини  биз қандайдир майда манфаатлар учун эмас, катта мақсадлар учун яшаётганимизни англасангиз яхши бўларди.

Яна қайтараман: ОДАМГА МАЙДА ГАПЛАРГА ЭМАС, ҚИЛГАН ИШЛАРИГА ҚАРАБ БАҲО БЕРИШНИ ЎРГАНАЙЛИК.

Ботир Норбой.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares