Малохат Эшонқулованинг аҳволи ёмонлашмоқда, ёрдам эса йўқ

Малохат Эшонқулова қизи Зархала билан; фото: Uznews.net
03.04.14 11:22
 

«Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистондаги рахбари Малохат Эшонқулова ўзини борган сари ёмон ҳис қилмоқда, элчихона эса ёрдам беришга шошилмаяпти, Европада эса унинг гўё алдаётгани ҳақида ғийбатлар тарқалмоқда.

«Малохатни зудлик билан шифохонага ётқизиш керак», – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Шухрат Рустамов.

Эшонқулова қаттиқ озиб кетган, заифлашган, оғзидан ҳар бир сўзи зўрға чиқади.

Журналистни сўнгги кунларда кўрганлар, уни зудлик билан шифохонага ётқизиш керак дея ҳисоблайди.

Минг километрдан туриб қўйилган «ташхис»

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, журналист аҳволининг ёмонлашаётганига, Европада яшаётган ҳуқуқ ҳимоячилари орасидаги ғийбатлар ҳам ёрдам бермоқда.

Ўзбекистон Ҳақиқий Журналистлари Уюшмас (ЎҲЖУ) ўз петицияси билан Эонқулованинг ҳорижий давлатлардан мустақил тиббий ёрдам олиш илтимосини қўллаб қувватлаганидан сўнг, Интернетда Малоҳатнинг соғлиғи ҳақида шубҳали гаплар пайдо бўлди.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоциацияси вице-президенти ва Европада яшовчи шоир-диссидент Ёдгор Обид Интернетда билдириш эълон қилди, унда Эшонқулова ҳорижга чиқиш учун лақиллатаяпти деган фикр берилган.
Унинг, кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, асоссиз ва қабиҳ айбловини, узоқдан туриб ташхис қўйишга ёки ноинсоний шафқатсилигини билдиршга қодир Ассоциация рахбари Надежда Атаева ҳам қўллаб қувватлаган.

Малохатнинг сўзларига кўра, бундай билдириш, бунгача уни кўришга – гўёки Отаеванинг топшириғи билан ҳуқуқ ҳимоячиси Дилором Исоқова борганидан кейин пайдо бўлган.

«Бироқ Исоқова, мени кўрганида, жиддий касал эканимни айтган», – дейди куйиниб Эшонқулова.

Обиднинг кўрсатган сабаби қандай бўлмасин, унинг ортидан эргашган айрим Европада яшаётган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар Эшонқулованинг алдаётгани ҳақида миш-миш тарқата бошлашган.

«Тошкентдан шунча узоқ масофадан туриб, одамнинг соғлиғи ҳақида қандай хулоса чиқариш мумкин?!» – дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Рустамов.

Бу юзадан у европадаги ҳамкасбларига хат йўллаган, бунда уларни ғийбат тарқатишни ва шармандаликни бас қилишга чақирган.

«Мени душман заҳри эмас, мени мухолифатдагиларнинг сўзи ўлдиради», – дейди кўзёшини зўрға тийиб, Эшонқулова.

Елчихоналар шошилмаяпти…

Эҳтимол, айнан Европада тарқалган ғийбатлар боис, АҚШ, Германия ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихоналарига жўнатилган ЎҲЖУ петициясига фақат АҚШ элчихонаси эътибор берди.

Ўтган душанба 31 март куни Эшонқуловани у ерга суҳбатга чақиришди, ҳамдардлик билдиришди ва тиббий ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқишга ваъда беришди.

«Эрик Коллинз кейинчалик менга қўнғироқ қилиб, жавобини 4 апрел куни билдиришини айтди», – дейди журналист.

У айнан уни заҳарлашганига ишончи комил эмас, бироқ, шундай бўлиши мумкинлиги боис, Ўзбекистондаги расмий медицинага ишонмайди ва уни Тошкент халқаро клиникаси шифокорлари кўришини сўрайди.

Бу клиника нафақат элчихона ходимлари ва ҳорижликларга, балки «Грин карта» ютган Ўзбекистон фуқароларига ҳам хизмат кўрсатади, улар консул билан суҳбатдан ўтгач, зарурат туғилган тақдирда даволанишади.

Тошкент халқаро клиникасида, назарий жиҳатдан улар Ўзбекистон фуқароларини «Грин карта»сиз ҳам даволашлари мумкинлигини, бироқ бунинг учун АҚШ элчихонасининг ушбу тиббий муассаса директори америкалик Метью Кушел номига хати бўлиши керак.

Айни пайтда, Эшонқуловага зарур тиббиёт хизмати ҳақини унинг «Бирдамлик»даги сафдошлари тўлашга тайёр.

Uznews.net

Тэги: БирдамликМалоҳат Эшонқулова
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares