ЁДГОР ОБИДГА

Саиджаҳон Равоний
Саиджаҳон Равоний

Ёдгор Обид ёзгай сайтида:
– Малоҳатнинг касали ёлғон.
Соғ-саломат юрғон  пайтида,
Пиёр қилиш дардида қолғон.

Уни ҳеч ким заҳарламайдур,
Уни ҳеч ким чертмайди хатто.
Чет-элға ул қочишға шайдур,
Муғомбир ул дунёда якто!

Аё қочқин, мунча баҳилсан,
Жонинг сақлаб бўлғонсан ғолиб.
Битгансан-ку бир шеърни шахсан,
“Ғолиб” сўзин радифга солиб.

Хўш, қолганлар ўлиш керакму,
Имзоингни тутдингми дариғ?
Сен инсону бошқалар сакму,
Борму сенда виждондан тариқ?

Ё тузум хур бўлиб қолдиму,
Инсонпарвар бўлдиму бирдан?
Фаравонлик ривож олдиму,
Чикдиму халқ ялпи асирдан?

Ё имзоинг солурму ваҳшат,
Тузум сендан қўрқарму асру?
Баёнотинг – Қама! Ур! Қахшат!
Қириб ташла! – деганингмасму?
***
Равоний

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares