ҚУТЛУҒ САНА МУБОРАК!

 

Ҳурматли ватандошлар! 

Азиз “Бирдамлик”чи дўстлар!

Муҳтарам Ҳаракатимиз хайрихоҳлари! 

 

Birdamlik9Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг оламга келганига роппа-роса ўн йил тўлди. Бу муборак ва қутлуғ кун, Ҳаракатимиздаги сафдошларимиз, бизга хайрихоҳлар ва умуман дили пок, иши пок ўзбеклар, барча юртдошларимиз учун ҳам эътибога молик санадир. 

 

Ҳаракатимиз асосчиси ва етакчиси Баҳодир Чориевнинг хотирлашича, у 1999 йили республикамиз жамғармалар (фондлар) бозоридан, илгари Калинин совхози бўлган,  АгроБирлашма “Кеш”ни 60,5 процент акциясини сотиб олган ва бир йил ичида хўжаликни оёққа турғизган. Лекин   пора олмаган ва бермаган, инсонлар ва тадбиркорлик мафаатларидан келиб чиқиб “Кеш”ни бошқарган. Бу порахўрлик ботқоғига тобора чўкиб бораётган вилоят раҳбарларига ёқмаган. 

 

2001 йил, январида соҳта жиноий иш қўзғаб, Баҳодир Чориевни қамашган. 2001  йил, июлида амнистия орқали озодликка чиққан Б. Чориев  2004 йил, март ойигачан, суд орқали ўз акцияларини қайтариб олишга урунган, лекин ҳақиқатга Ислом Каримов бош бўлиб турган давлатда эришиб бўлмаслигини, жуда кўп урунишлардан кейин  тушинган. 2004 йил апрелидан бошлаб, режимга қарши сиёсий кураш бошлаган ва буни расман эълон қилган.  

 

Ўша унитилмас, тарихий кунлар ташкилотимиз тузилишига биринчи ғиштлар қўйилган ва унинг инсонпарварлик, ҳурриятпарварлик, адолатпарварлик ва миллатпарварлик шами ёқилган.   

 

2004 йил, июлида Москвада сиёсий қочқин сифатида юрганида, Баҳодир Чориев қўлига улуғ нозўравон кураш арбоблари Махатма Ганди, Лев Толстой ва Мартин Лютер Кингнинг нутқ ва мақолалар тўплами тушиб қолган. У ҳамма ишларини еғиштириб, ушбу китобни ўқиб чиққач, биз шу йўлдан борамиз, деган хулосага келган. Ҳамда атрофидаги сафдошлари, дўстлари, танишлари ва яқинларига, Каримовнинг диктатурасига қарши, нозўравон фуқаровий бўйсунмаслик курашини олиб бориш зарурлигини тушинтирган ва ташкилотнинг сиёсий йўнaлишини белгилаган.  

 

Биз яшаётган 2014 йилнинг 9-10 апрелида АҚШнинг, Миссури штати, Сент Луис шаҳрида “Бирдамлик”ни ўн йиллик тўйи ва Қурултойини ўтказилиши режалаштирилиб, жиддий ташкилий, сиёсий ва назарий ишлар амалга оширилди. 

 

Лекин “Бирдамлик”ни Ўзбекистон бўйича масъули Малоҳат Эшонқулова ва унинг қизи Зарнигорни, сирли равишда касалланиши, Ҳаракатимизнинг оташин хайрихоҳларидан Елена Урлаевани, беасос руҳий касаллар шифохонасига, мажбуран ётқизилиши, бизни режаларга маълум ўзгартиришлар киритди. 

 

Мустақил кузатувчи ва тадқиқотчилар, бу маҳсус уйиштирилганликни “ҳиди” келаётган воқеалар,  “Бирдамлик” раҳбариятини қўрқитиш ва Ҳаракатнинг ўн йиллик тўйи, ҳамда Қурултойини ўтказмасликка, мустабид тузумнинг уриниши, деб талқин этмоқдалар. 

 

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раҳбарлари, фаоллари ва аъзолари кўп тазйиқ, таъқибларга учрашган ва ҳар қандай оғир шаротдан шараф билан чиқишган.  Тез орада Малоҳат Эшонқулова ва унинг қизи Зарнигорни тузалишига  умид қиламиз.  

 

Ҳаракатимизнинг тўйи ва Қурултойини шу ой охирларида ўтказамиз.   

 

Азиз ватандошлар!  

Ҳурматли “Бирдамлик”чи дўстлар ва Ҳаракатимиз хайрихоҳлари! 

 

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг таваллудини ўн йиллиги муборак бўлсин! 

 

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares