Ўтмиш хотиралари

 

Tursun akaЎзбекистан Инсон Хуқуқлари “Эзгулик” жамияти. Нақадар жилоли, жарангдор сўзлар.

Бу номни ўқиган, ўзини хуқуқи бузилган деб ҳисоблаб, хақ – хуқуқимни химоя кила олади деб тушунган ҳар бир фуқаро албатта ушбу жамиятга бир марта бўлсада мурожаат килиб кўради.

Аслидачи?

ЎИХ “Эзгулик” жамияти хуқуқлари бузилган фуқароларни тикланишида ўз хиссаларини қўшган ҳолда, тегишли идоралар уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, муаммоларини бартараф эта оладими?

Аслини олиб қараганда бундай ҳолатларни камдан – кам кузатиш мумкин, хақиқатда йўқ деб хисобласа ҳам бўлади. Бундай дейишимга асослар етарлидир.

ЎИХ “Эзгулик” жамиятининг Исроил Ризаев бошқарган Сирдарё вилояти бўлимида 2004-2006 йилларда жамият аъзоси сифатида фаолият олиб бордим. Жамиятга ёзма аризалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини бартараф этилишида имкон даражасида хизмат килдим. Жамият низомига кўра, худудий бўлим рахбари фуқароларнинг манфаатида давлат идораларига чиқиб, мурожаатчиларнинг масаласини хал этилиши белгиланган бўлишига қарамай, Исроил Ризаев фақат биргина такдимнома билангина чекланиб қолар эди.

ЎИХ “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи И.Ризаев хаттоки ўз соясидан қўрқадиган шахс бўлиб, фуқаролар томонидан тақдим қилинган мурожаатларнинг ижросини қўл остидаги аъзолар орқали битиришга ҳаракат қиладиганлардан бўлиб, оғир пайтларда ўз аъзоларини қурбон қилишга хам тайёр шахслар тоифасидандир.

ЎИХ “Эзгулик” жамияти аъзолигидан кетишимга сабаб, инсон хуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотларни қўллаб – қувватлаш борасида 2006 йили чет давлат корпуслари донор идоралари томонидан грантлар тариқасида моддий ёрдамлар берила бошланди.

ЎИХ “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова жамиятнинг кенгаш йиғилишида аъзоларга ўзга давлат элчихоналари томонидан грантлар ажратилаётганлигини маълум қилди.

Грант олишни режалаштирган жамият аъзолари Ўзбекистонда жойлашган АҚШ элчихонаси мухтор элчиси номига ариза билан мурожаат қилиши лозимлиги ва грант лойихасини тақдим этиши мумкинлигини тушунтирди.

Шунда мен хам AҚШ элчихонаси элчиси номига ариза ёзган холда лойиха бўйича йул – йуриқ сураб, В.Иноятовага мурожаат килдим, у аризамни кўриб чиқиб ўзининг ўринбосари А.Ташанов лойихалар тайёрлашда мутахассис эканлигини, бу ишни унинг зиммасига юклашини, фақат грант маблағларини олганимдан сўнг маълум қисмини жамият фондига хам хайрия қилишим лозимлигини билдиргач, мен В.Иноятованинг таклифига рози бўлдим.

Барча грант лойихаси бўйича хужжатлар расмийлаштирилиб, АҚШ давлатининг Ўзбекистондаги мухтор элчисига топширилди ва…

Минг афсуслар бўлсинким, элчихона томонидан 5000 АҚШ доллари қийматида грант ажратилди, аммо ушбу маблағ менгача етиб келмай, уч фирибгар шахслар: В.Иноятова, А.Ташанов ва И.Ризаевлар орасида бўлиб олинди, яъниким ушбу грант маблағларидан И.Ризаевнинг улуши хисобидан В.Иноятовага тегишли ГАЗ — 3110 русумли автомашинага эга бўлди.

Уларнинг бундай харакатлари, мен олишим керак бўлган грант маблағини ўзлаштириб олганликларига нисбатан билдирган эътирозим сабабли жамият аъзолигидан асоссиз равишда четлаштирилдим.

Қизиғи шундаки, орадан беш йил ўтгач, 2011 йил бошида В.Иноятова телефон қилиб, учрашишимни илтимос килди.

Мен рози бўлиб Тошкент шахрининг Хадра кисмидаги Транстбанк биносида жойлашган “Эзгулик” жамиятининг офисига бордим.

В.Иноятова ва А.Ташановлар билан учрашдим ва ўзаро сухбатимиз жараёнида улар бўлиб ўтган воқеалар учун узр сўраб, кайтадан биргаликда ишлашни таклиф этдилар.

Ваъда буйича В.Иноятова менга хозирча жамиятнинг марказий бошқарувининг аъзоси бўлиб фаолият юритишимни ва келажакда “Эзгулик” жамияти Сирдарё бўлимини бошқаришимни маълум килди.

Мен рози булиб, яна “Эзгулик”да фаолият юрита бошладим.

Кўп вақт ўтмай, 2011 йилнинг июнь ойида жиноят ишлари буйича Сирдарё вилоят суди томонидан жиноий жавобгар деб топилдим.

Белгиланган жазо муддатини Навоий шахрида жойлашган 64/29-сонли Жазони ижро этиш муассасида ўтаб, 2012 йил 15 октябрда озодликка чиқдим.

Орадан хеч қанча вақт ўтмай Интернетнинг “Замондош” сахифасида В.Иноятова томонидан берилган мақолани ўкиб қолдим.

Жумладан, В.Иноятова мақолани шундай тасвирлаганки, ўзининг берган ахборотидан бағоят хурсанд эканлиги сўз мазмунларидан маълум эди. Гуёки мени жазодан озод қилинишимда ўзларининг хам катта хиссаси бордек бўрттириб кўрсатилганди.

Бундай маккорона хурсандчилик билан берилган мақола кимга керак?

Албатта В.Иноятова ва қўл остида фаолият юритаётган ходимларига керак, чунки жахон буйича инсон хуқуқларини химоя килиш ташкилотлари орасида “Эзгулик”чиларнинг рейтинги тушиб, В.Иноятова ва унинг хамтовоқлари томонидан олиб борилаётган қинғир ишлари очилиб қолаётганди.

ЎИХ “Эзгулик” жамиятининг бажармаган ишлари бўйича бўрттириб бераётган хисоботларига шубха билан қараётган инсон хуқуқлари буйича жахон ташкилотлари олдида обрўларини тиклаш мухим эди ва менинг жазодан озод бўлишимда “Эзгулик”чиларнинг хиссаси катта эканлигини кўрсатиб, хисобот берувчи рахбарлари олдида ўзларини яна бир карра курсатмоқчи ва такроран уларнинг ишочларига киришлари мақсадида эди.

Ўтмишда олиб борган фаолиятларимни мулохаза қилиб шундай хулосага келдим: жумладан инсон хуқуқларини химоя килувчи “Эзгулик” жамияти раиси В.Иноятова ва унинг қўл остида иш юритаётган А.Ташанов, хамда И.Ризаевлар аслида чет давлат элчихоналари элчилари, инсон хуқуқларини химоя қилувчи ташкилотлар, дипломатик корпуслари олдида ўзларини “беозор мусича”дек кўрсатиб, инсон хуқуқларини химоя қилиш жараёнида давлат органлари томонидан босим ўтказилиб, жабрланганлар тоифасида намоён бўладиган, икки томонда хам қойил мақом роль ўйновчи актёрлардир.

Турсунбек Туразода

(Т. Т. Остонақулов)

Be Sociable, Share!

2 comments to Ўтмиш хотиралари

  • Эзгулик

    …2006 йилда А. Ташанов деганлари “Эзгулик”да ишламас эди, у 2008 йилда келган, буни мақола муаллифи бўлган мунофиқ Тўразода яхши билади, бизнингча мақолани Чориев редактировать қилган кўринади. Биз “Эзгулик”чилар “Тўразодани тилга олманг, бу ифлос” деб Ташановга айтишимизга қарамай, у бу одамни яна Тошкент вилояти бўлимига ишга олди. Ташанов: “Бу бола қудаларнинг қулоғи, бунда информация кўп, индаманглар, барибир бир куни ўзининг бошини ейди” деганди, шундай бўлди, лекин қамалиб ҳам эси кирмабди.
    Навоий ҳазратлари айтади: “Кучук ила хўтикни қанча қилма тарбия — ит бўлур, эшшак бўлур, асло бўлмас одами”. Бечора, тарбиясиз Тўразода, ҳолингга ачинамиз.

  • Bahodir Choriyev

    Men To’razodaning maqolasini xatto vergul va ho’qtasiga ham tekkanim yo’q. Maqola qanday saytga kelgan bo’lsa, shundayligicha o’zgartirishsiz qo’yilgan.

Leave a Reply

  

  

  

You can use these HTML tags

<a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>