Erkin Fikrlar

АҚШ элчихонасида анжуман

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Эйлин О’Коннорнинг Ўзбекистонга ташрифи.

log_originalАънанага айланган навбатдаги ПРЕССгапда Ўзбекистонлик  мустақил журналистлар АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари ҳамда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича катта директори Эйлин О’Коннор хоним билан юзма-юз учрашишга муваффақ бўлдилар. О Коннор хонимнинг Ўзбекистонга илк бор келиши экан. Журналистлар билан учрашувда хоним 15 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда эканлигини ва 20 апрелга қадар бўлиши, бу давр давомида  Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари келгусида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ва минтақавий масалаларни, жумладан, таълим бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва таълим соҳаси вакиллари билан хам  учрашиш нияти борлигини  гапирди.

Журналистлар хонимнинг Афғонистондаги  сайловлар, у ердаги вазият наркотик моддалар етиштириш борасидаги аҳволи хакидаги масалалардаги фикрларига қизиқдилар. Қирғизистонндаги СМИнинг Россияга сотилиши хақидаги саволга хоним бу масала ташвишлик эканлигини, сабаб СМИ орқали  тарғибот олиб борилиши айтиб ўтди. Барча жойда демократия, халқларнинг тинчлиги, ҳуқуқи бузилмаслиги тарафдори эканлигини  тушунтирди.

 Мулоқот қизиқарлим тарзда ўтди. Украина масалаларидан тортиб хатто Наманган олмаларигача гапирилди.

 

 Насиба Маьмур

Be Sociable, Share!

3 comments to АҚШ элчихонасида анжуман

  • Муродил

    Исмим-Муродил. Ўзбекча сайтларнинг, шу жумладан мухолифат сайтларининг ўқувчисиман. Баъзан ўқиш давомида менга ҳам интернетдаги асосий касалликлардан бири- ўзимнинг “дунёдаги энг адолатли ва тўғри бўлган фикрларимни” билдиргим келади. Баъзан тортишувлар бошланади. Албатта, баҳсга киришиш-ожиз одамнинг ожизлиги эканини мен биламан. Аммо одам ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эгалигини хам хеч қайси онгли инсон инкор этмайди. Бу баҳсларда ҳамиша ўзимни одоб, ўзбекчилик қобиғида сақлаб қолишга интиламан. Чунки, сўкинган, ҳақоратга тил бурган одам гапирадиган гапи тугаган, ўзининг асл ўрнини тан олгиси келмаётган одам, бечораҳол одамдир.
    “Замондош” сайтида Украинада бўлаётган воқеалар, унда Россиянинг роли борасида баҳсларга аралашдим. Бу сайтда ўзининг истиқомат қиладиган аҳолиси бор. Уларнинг баъзиларининг изоҳлари умуман модерациядан ўтмайди. Жуда кўп изоҳларни эса шу сайт админстраторининг ўзи ёзади. Мисол учун, изоҳ ёзганингиздан кейин сиз изоҳ катакчаларидан қолдирган электрон адресингизга ўта уят хатлар келади. Ёки сизга жавобан изоҳ ёзган одам “сизнинг овозингиз ер юзининг қаеридан чиқаётганлиги” ҳақида (IP адресни кўради) ёзади. Вақти билан сизнинг изоҳларингиз олиб ташланади. Албатта бу нарсалар сайт- эгасининг хуқуқлари. Бизнинг овозимиз ёқмаса уни эшитмаслиги мумкин.
    Аммо сенинг шахсиятингга тегмоқчи бўлиб, турли гапларни ёзавериш ҳам инсонийликка зид нарса бўлса керак. Айтайлик , Замондошдаги “Вот это истинное лицо власти России (видео)” (http://www.zamondosh.com/2014/04/19-vot-eto-istinnoe-) номли мақола остига менинг исмим билан изоҳ ёзишиб, унга порно линкни илова қилишган. Мен бу линкка ўтиб кўрмадим. Аммо номидан ҳам маълум бўлиб турибди. (http://porno911./1.php?tag=…).
    Биз агар овозимизни йиртиб бақирсак ҳам гапларимиз Путинга бормайди. Чунки унинг ҳар бир овозни эшитишга яна 100 та умри хам етмаган бўларди. Бу овозлар Ислом Каримовга ҳам етмайди. Назарбоевга, Лукашенкогаям… Чунки тахтдагиларда майда иғволарга аҳамият ажратмаслик иммунитети бор.
    Бизчи? Бизнинг қўлимиздан келадигани ўзаро фикр алмашиш, холос.
    Илтимос, яхшилар. Ҳиссиётларимизни жиловлайлик. Инсонийлигимизни асраб қолайлик. Менинг фикрларимни элга етказишга ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
    Муродил Мирзаев.

  • Баходир Чориевга

    Жаноб Баходир Чориев мен сизни жиддий сиёсатчи деб уйлардим. Хато килганман шекилли. Замондош сайтини бадном килиш учун йук жойдаги аллакандай аноним ном билан порно линкни берганингизни куриб лол колдим. Сизга бу нимага керак? Бирдамлик ташкилотингиз шу йул билан демократияга бормокчими?

  • Bahodir Choriyev

    Men Zamondosh yoki boshqa biror bir saytga qarshi faoliyat olib borayotganim yo’q. Murodil Mirzaevni umuman tanimayman. U kishi yozgan izohida birovni haqorat qilmagan, odob doirasida fikrini izoh tariqasida qoldirgan. Agar kimdir shu insonni yaxshi tanisa, yozganlari yolg’onligi haqida aniq ma’lumoti bo’lsa bizga yozib yuborishlarini yoki shu erda izoh qoldirishlarini so’raymiz.

Leave a Reply

  

  

  

You can use these HTML tags

<a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>