АҚШ элчихонасида анжуман

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Эйлин О’Коннорнинг Ўзбекистонга ташрифи.

log_originalАънанага айланган навбатдаги ПРЕССгапда Ўзбекистонлик  мустақил журналистлар АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари ҳамда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича катта директори Эйлин О’Коннор хоним билан юзма-юз учрашишга муваффақ бўлдилар. О Коннор хонимнинг Ўзбекистонга илк бор келиши экан. Журналистлар билан учрашувда хоним 15 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда эканлигини ва 20 апрелга қадар бўлиши, бу давр давомида  Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари келгусида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ва минтақавий масалаларни, жумладан, таълим бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда ҳукумат ва таълим соҳаси вакиллари билан хам  учрашиш нияти борлигини  гапирди.

Журналистлар хонимнинг Афғонистондаги  сайловлар, у ердаги вазият наркотик моддалар етиштириш борасидаги аҳволи хакидаги масалалардаги фикрларига қизиқдилар. Қирғизистонндаги СМИнинг Россияга сотилиши хақидаги саволга хоним бу масала ташвишлик эканлигини, сабаб СМИ орқали  тарғибот олиб борилиши айтиб ўтди. Барча жойда демократия, халқларнинг тинчлиги, ҳуқуқи бузилмаслиги тарафдори эканлигини  тушунтирди.

 Мулоқот қизиқарлим тарзда ўтди. Украина масалаларидан тортиб хатто Наманган олмаларигача гапирилди.

 

 Насиба Маьмур

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares