БОЗОРЛАР ОЛИБСОТАРЛАР ҚЎЛИДА

БОЗОРЛАР ОЛИБСОТАРЛАР ҚЎЛИДА    Юнусобот, Олой, Чорсу, фарҳод, Қўйлиқ каби бозорлар ораларидаги фарқлар ер билан осмонча. Нисбатан арзон бозор Қўйлиқ ва чорсу ҳисобланади. Қўйлиқ бозорида туршак (ўрик қоқи) тўрт –  беш минг сўм. Олой бозорида унинг нархи 17 мингдан 35 минг сўмгача. Чорсу, Қўйлиқ бозорларидан 14 мингдан 20 минггача гўшт сотиб олса бўлади. Олой Фарҳод бозорларидан эса уни 25 минг сўмдан камига тополмайсиз. Бозорлар  аро пиёз, картошка, сабзи каби маҳсулотлар ораларидаги тафовуйлар ҳам икки ҳатто уч баравар катта. Қўйлиқ бозоридан 1500 сўмга яхши чуруч харид қилиш мумкин. Олой бозоридан эса унинг нархи 3500 сўм

    Энг ачинарлиси, Тошкент бозорлари олиб сотарлар қўлида. Деҳқон ўз меҳнатлари, қора терлари билан етиштирган маҳсулотлари бу бозорларда эмин – эркин сотолмайдилар бунга олиб сотарлар йўл қўймайдилар… Улар деҳқонлардан махсулотлари сувтекинга сотиб олиб, элга отасининг боҳосини қўйиб соадилар. Шу сабабли Ўзбекистон, ҳусусан, Тошкент бозорларида нарх – наво қиммат ва нархлар ҳилма – хил. Бозоркўм (бозор бошлиқлари)лар паттачилар, олиб сотарлар семригандан – семриб қетишган. Бозоркўмлар: “Бизнинг устимиздан емувчилар бор…” деб писанда қилишни яхши кўришади. Олиб сотарлар ҳам айни шу гапни такрорлашади. Олиб сотарлар    ўз исм – шарифларини яширишади ва Эркин, Тоҳир, Қобул, Даврон, Сардор каби ясама номлар билан иш юритишади. Вақти – вақти билан исмларини ўзгартириб туришади. Бозорларда маҳсулотларнинг сифат масалалари ҳам санитарияси – гигиена талабларига кўпам жавоб беравермайди. Бу ҳақда ҳам алоҳида мақола ёзамиз. Албатта синчиклиб ўрганиб.

   Бизнингча бозорларни давлат миқиёсида назоратга олиш керак. Олиб сотарлар йўлини кесиш керак. Деҳқонлар чўпонлар ўз маҳсулотларини, ўз молларини ўзлари сотишлари. Керак. Бу элга орзончилик туғдиради. Дастурхонга файз – барака киритади.

Ойдин Очил

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares