ОЗОДЛИК, ББС ВА АМЕРИКА ОВОЗИ ХАЛҚАРО РАДИОСТАНЦИЯЛАРИНИНГ РАҲБАРЛАРИГА!

 Birdamlik Qulultoyi

Сизларга маълумки, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Американинг  Сент Луис шаҳрида Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг Таъсис Қурултойи бўлиб ўтди.

Биз бу ҳақда  ОЗОДЛИК, ББС ВА АМЕРИКА ОВОЗИ чалқаро радиостанцияларининг таҳририятларига 10 кун олдин расмий хат юбордик ва мухбирларингиз бу анжуманда қатнашиб хабар тарқатишларини  ўтиндик!

Малумингизки, Бирдамлик халқ  демократик ҳаракатининг раҳбарлари ва аъзолари Ўзбекистондаги режимга қарши тинч, нозўровон йўл билан кураш олиб бормоқдалар. Ўзбекистоннинг ва дунёнинг турли жойларида минглаб аъзоларимиз ва хайриҳоҳларимиз бор. Ўзбекистонда ва Американинг турли жойларида кўплаб тадбирлар, пикетлар ва тинч намойишлар ўтказишга муваффақ бўлдик. Нозўровон курашни тарғиб қилгувчи кўплаб китоблар ва кинофилмларни инглиз тилидан таржима қилдириб “ WWW.birdamlik.info ” ва  “ WWW.mulkdor.com ” каби сайтларимизда ёйинладик. Дунёнинг турли жойларида яшаётган журналистлар, шоир ва олимларнинг Ўзбекистон режимини танқид қилгувчи мақолаларини, шеър ва помфлетларини нашр этдик ва бу ишларни-янада изчилроқ шаклда давом эттирмоқдамиз. Бирдамлик халқ демократик ҳаракатининг интернет радио ва телевиденияси баҳоли-қудрат ишлаб турибди.

Юқорида айтилган таъсис қурултойимизда  Ўзбекистоннинг  ўзбек,  рус  ва тожик миллатига  мансуб таниқли кишилар, ўзбек мухолифатида 25 йиллардан бери фаолият олиб бораётган  ветеран курашчилар, фан докторлари, профессор ва асиссентлар, ижодкорлар, турли касб эгалари қатнашдилар. Германиядан, Россиядан, Канададан журналистлар иштирок этишди.  Ўзбекистоннинг Америкадаги биринчи (ҳозирда собиқ) элчиси, мухолифат намоёндаси Бобур Маликов анжуманга ташриф  буюриб нутқ сўзлади.

Айрим партия ва ҳаракатлар бундай анжуманлар ўтказганида узоқ жойлардан бажонидил   учиб келадиган ўзбекзабон радиоларнинг мухбирлари  (айниқса, офислари шу мамалакатнинг ўзида бўлган Америка овози радиоси мухбирлари) 40 кишидан ортиқ вакиллар ва ўнлаб меҳмонлар  иштирок этган  бу Қурулттой ҳақида ҳаққоний хабар тарқатишни ўзларига эп кўришмади.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу радио мухбирлари ўзбек мухолифатининг фаол қисмларидан бири бўлган Бирдамлик халқ ҳаракатининг Таъсис қурултойини феълан рад этиш ва воқеъликка панжа орқасидан қараш йўлига ўтиб олишди.

Буни биз демократик мухолифатга ҳақорат ва журналистика этикасига зид ҳол сифатида баҳолаймиз. Бу радиочиларларнинг  ўзбек демократиясига, жабрдийда ўзбек халқи ҳаётига лоқайдлиги, тарафкашлиги, демократияга хиёнати, диктаторлик режимига  хизмат каби кўриниш касб этди.

Сизларга бўйсунувчи бу радиостанция мухбирлари ва раҳбарларининг  биз айтаётган айбларини исботловчи ўнлаб далилларимизни бор ва Америкадаги бош офисингизнинг раҳбарларига буларнинг бир қисмини баён этдик.

Шуларни ҳисобга олиб бу радиоларда маълум демократик ислоҳотлар ўтказилишини, лоқайдликка, ўзбўларчиликка  ва тарафкашликка йўл қўйган, Ўзбекистон билан боғлиқ  демократик ҳаракат ва партиялар фаолиятини ёритишда собитқадамлик қилмаган ходимларингизга чора кўришларингизни сўраймиз.

БИРДАМЛИК ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ РАИСИ

Баҳодир Чориев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares