ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА МИРОБОД ТУМАНЛАРАРО СУДИНИНГ РАИСИГА

                                                           

                               Нусхаси:       ЎЗ.Р. БОШ ВАЗИРИ Ш.МИРЗИЁЕВГА

ШИКОЯТ                              Даъвогар:      Тошкент вилоят суди ва прокуратураси томонидан

                                                     3 йил гаровда сақланган ва хозирги кунгача оиласи

                                                     билан “қонуний” таъқиб этилаётган, янгича

                                                     “Боқиевча, Гдлян Ивановча” репрессия қурбонлари

                                                     Шоира Сулаймонова, онаси Н.Бойқўзиева ва

                                                     Хуқуқ химоячиси Ш.Рустамовдан

                               Жавобгар:    Ўз.Р. Бош Проокурори  Р.Х.Қодиров

                                                   ШИКОЯТ

             (Мансабдор шахснинг ғайриқонуний хатти харакатлари юзасидан)

              Хурматли суд раиси !  Шикоятимизни ўқиб ажабланманг !

                                          Пичоқ бориб суякка етди !

   Бизнинг оила Тошкент вилояти, Янгийўл туманининг намунали, мехнаткаш, ўз халқига, Ватанига содиқ хавасли оила эдик. Оилада ота онам ва бизлар зиёли кишилар бўлиб, умримиз халқ хизматига бахшида эди.

   2009 йилдан хозирги кунга қадар оиламиз бошига туширилган мусибатлар, Ўзбекистондек қонун устивор мамлакатнинг энг ишонган ташкилоти  суд ва прокуратура томонидан етказилгани ва етказилаётгани хозирги кунда бутун дунёга сир эмас !

   Мен, Шоира Сулаймонова, 20 йил давомида битта туманда аёллар камёб бўлган сохада жаррохлик ва суд тиббиёти сохасида мехнат қилдим. Мухтарам Президентимиз И.Каримов ғоялари билан яшадим ва содиқ қолдим.

   Шу давр мобайнида менинг устимдан МХХ, Суд, Прокуратура, ИИВ ва бошқа халқ ташкилотлари томонидан бирор маротаба шикоят ва эътирозлар бўлган эмас!

   2008 йилнинг бошларида бизнинг Янгийўл шахримизга Ф.Боқиев исмли шахс прокурор ўринбосари лавозимига ишга келди. Бу шахс ўзининг қонунбузарлиги, манманлиги, ўта бойваччалиги билан, айниқса, тоғаси Президентимизнинг собиқ давлат маслахатчиси, МХХ раисининг муовини бўлган Бахтиёр Ғуломовнинг панохида гердайиб юрадиган, истаган номаъқул ишларни қиладиган бир арзанда эканлигини кўпчилик яхши билишар экан. Бу шахс томонидан кўплаб инсонлар бошига мусибатлар ёғдирилиб, у ўйлаб бичиб тўқиган “эртаклар” хар қандай суд органидан хамирдан қил суғургандек ўтказилиб юборилиши тўғрисидаги афсоналар тинимсиз гапирилиб, у хақда тегишли идораларга ариза ва шикоятлар ёзилиб, хеч қандай натижасиз қолиб кетилар экан.

   Бир камбағал оилага инсонпарварлик чегарасида қилган озгина ёрдамим эвазига у менга ва менинг оила аъзоларим бошига шундай кулфатлар солдики, агар биз ёзган мурожаат ва шикоятларни  кўрсангиз, у ерда келтирилган далил ва фактлар, холатлар бутун бир асар бўлиб, А.Солженициннинг машхур “Архипелаг ГУЛАГ” асари бизнинг асаримиз олдида ўз қимматини йўқотади десам муболаға бўлмас !

   Хурматли суд раиси !  Шунча йил давлатим хизматида бўлиб, бирор маротаба даққи эшитмаган мендек бир мехнаткаш аёл, бу шахснинг шахсий хусумати ва адовати қурбонига айланиб, оилам ва менга нисбатан Ўзбекистонда мавжуд барча процессуал қонунларга, Конституция талабларига мутлақо зид равишда ЖК нинг қатор 9 та моддалари билан зимдан, яширинча жиноят иши қўғатилиб, 25.09.09й. куни мени қамоққа олишган.

   Бу шахснинг ноқонуний хатти харакатлари юзасидан мен, жамоамиз, махзалла, қариндош уруғларим томонидан давлат идораларидан ёрдам сўраб ёзган Билдирги ва Аризаларимиз натижасида менга ва менинг оиламга қарши бир кунда қўлбола сохта жиноят ишлари дунёга келтирилди !

   Менга қўйилган айбловни мутлақо асоссизлигини мен ва химоячиларим давлат ахамиятига молик хужжатлар, видео дискетлар, менинг иш фаолиятимга берилган ИИВ, Прокуратура, МФЙ нинг ижобий тавсифномалари Ўзбекистонда жорий этилган суд тиббий экспертиза ўзказиш қонун қоидалари, менинг қонуний хатларим, Бош Порокуратуранинг менинг 2008  2009 йиллардаги иш фаолиятларимга берилган ижобий тавсифномалари, борингки, хар бир холатга “лаббай” деб жавоб берувчи далил фактлар на суд ва на прокуратура томонидан инобатга олинмаган !  Дастлабки тергов ва суд тергов харакатлари 1000% адолатсиз, Конституцияга ва қонунларга зид холда бир томонлама олиб борилди ва хозирги кунга қадар менинг ва оиламнинг Конституция билан қўриқланадиган хуқуқларимиз прокуратура ва суд томонидан сурбетларча поймол қилинмоқда !

      Хурматли суд раиси!   Мен кўп ёзмайман, Сизга тақдим этаётган суд “Хукми”, Апелляция Ажрими, менга ва оилмга нисбатан жиноят ишини қўзғаттирган шахс Ф.Боқиев шахсан ўзи иштирок этган Апелляция Ажримини ва 12 сонли рус тилида юқори давлат идораларига, Президентга ёзган Шикоятим, шунингдек Химоя нутқи ўқиб чиқиб, виждонан холис, адолатли бахо берасиз деган умиддаман.

     Хурматли суд раиси !   Инсон яшаш учун мехнат қилиши, оиласини боқиши, оиласининг барча харажатлари, давлат солиқларини тўлаши кераклиги Конституцияда ёзилганку. Мен ва оила аъзоларимнинг яшашга хаққи борми ? !

Менинг бу саволимга ажабланманг !  Ха, бизнинг оила ва мен ханузгача “қонун химоячилари” томонидан таъқиб этилмоқдамиз !  Сабаби, онам ва келиним устидан ноқонуний равишда ЖК нинг 277 ва 219 моддалари бўйича жиноят иши қўзғаттирилганлиги учун ёзилган шикоятлар безорилик деб фабул қилиниши прокурор Ф.Боқиев учун бир ўйинчоқдир !  Х.Убайдуллаева, Хасанбоеваларга оид ишлар, Л.Кўшбоқов, Х.Ильмуродовларга ва бошқа ишлар фальсификация қилинганлиги аниқ кўриниб тарсада, бу зўравонни тийиб қўйиш ўрнига, унинг остига пахта қўйиб, фуқаролар ёзган шикоятларга қонуний бахо берилмасдан “важларингиз тасдиқланмади”, деб жавоб берган ва бераёиган прокуратура тизимидаги амалдорлар кимнинг қўлида ? Мен “адолат тимсоли”, деб билган МХХ дек,  мен ишонган ташкилотдан чиққан Рашитжон Қодировнинг қўлида ку.

  Мен ва оиламни хорлаган, қамоқ жазоларини хозирги кунга қадар атайлаб, бизни рухан синдириб, йўқ қилиш ниятида мажбуран қўллаб келаётган Р.Қодиров деб биламиз. Бунга 100%  асосларим мавжед.

    Конституцияга кўра  Бош Прокурор 5 йил муддатга тайинланади. Ўзбекистонда деярли 20 йилдан бери Бош Прокурор алмашгани йўқ. Балки, мен ваколатсиз Бош Прокурорнинг ғайриқонуний харакатлари юзасидан нотуғри Шикоят бераётган бўлишим мумкин.  Бу масалага мустақил суд ойдинлик киритсин.

   1. Мен масъул мансабдор шахс эмасман ! Бу холатни тасдиқловчи СТЭ Бюро маълумотномалари мавжуд. Сиёсий рўзнома “Ўзбекитон овози” нинг 12.10.10й. сонида мен хақимда мақола чоп этилган.

   2. Дунё ОАВ ва Интернет тармоқларида мен ва оилам тўғрисида маълумотномалар бор.

   3. Менинг ва оила аъзоларимнинг давлат идораларига тақдим этган 3352 та Аризўа ва Шикоятларимиз мавжуд.

   4. Мени таъқиб қилиш 2009 йил 4 июнидан Тошкент вилояти СТЭ Бюроси бошлиғи М.Хайдаров ва прокурор Ф.Боқиевлар томонидан уюштирилган.

   5. Шахсан ўзим Бош Прокурорга 50 дан зиёд Шикоятлар тақдим этганман.

   6. Менинг шахсий буюмларим ва Паспортим Ф.Боқиев томонидан йўқ қилинди.

   7. Хозирги кунга қадар АТИ жазосидаман. Бошқалар шундай жиноятлар билан аллақачон УДО га чиқариб бўлинган. Менинг айбим ушбу жиноят ишини қайта кўрилишини сўраб ёзган шикоятларимдир.

   8. Прокуратура ва ИИБ ходимлари: “ Бу ишни МХХ уюштирган, бизнинг қўлимиздан хеч нарса келмайди”,деб, ўзларини четга олишади. Қани ўша МХХ нинг мени қамоққа олиш хақидаги буйруғи, йўқку !

      Хурматли суд раиси !  Мен ва оила аъзоларимни яшашга, мехнат қилишга тўсқинлик қилаётган, Ариза ва Шикоятларимизни қонуний, адолатли хал қилиб, бизга ёрдам бериш ўрнига, хуқуқларимизни топтаётган амалдорларга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.  Бу ишларни барчасини билиб, кўриб кўзини юиаётган, мен энг ишонган “адолат тимсоли”  деб билган шахс Рашид Қодиров сабабчиси деб биламан.

   Шунинг учун Ўз.Р. Конституцион хуқуқларидан махрум этилмаган фуқароси сифатида, Конституциянинг 19,35,118 моддалари, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ва “Фуқароларниг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга таяниб Сиздан Ўз.Р. Бош Прокурори Р.Қодировга нисбатан қонунчиликда белгиланган  чораларни кўришингизни  сўраймиз. Чунки хар бир такрорий Шикоят ва хар бир прокурорларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш хақидаги Шикоятларимиз шахсан Бош Прокурор томонидан кўриб чиқилиши ва тегишли Қарорлар қабул қилиниши шарт !

   Биламиз, бизнинг оиламизни йўқ қилиб юборишга хам кучи етади. Биз шунга хам розимиз, лекин энди адолатсизликка ортиқ чидай олмаймиз. Бундан кўра бизни майдонга олиб чиқиб отиб ташлаганлари афзалроқдир ! Ўзбекистонда Қонун устуворми ёки зўравонликми ?

   Ушбу Шикоятимизни худудийлик принципига асосан Бош Прокуратура жойлашган худуд туман судига, яъни Сизга тақдим этяпмиз.

     ИЛОВА:  1. Ш.Сулаймонованинг 5.06.08й. кунги Мурожаати.

2. Ш.Сулаймонованинг 19.08.08й. кунги Аризаси.

3. Маълумотнома 21.05.09 кунги.

4. Ш.Сулаймонованинг 4.06.09 кунги Мурожаати.

5. Ш.Сулаймонованинг 5.06.09 кунги Аризаси

6. Маълумотнома 6.06.09 кунги.

7. Маълумотнома 7.06.09 кунги.

8. М.Сулаймоновнинг 9.06.09 кунги Аризаси.

9. Ш.Сулаймонованинг 10.08.09. кунги Даъво аризаси.

                    10. Маълумотнома .

11. Маълумотнома .

12. С.Рашидованинг 26.10.09 кунги хати.

13. Т.Зуфаровнинг 17.11.09 кунги хати.

14. Адвокат М.Комоловнинг Илтимосномаси.

15. Ш.Сулаймонованинг 22.08.09 кунги Аризаси.

16. Б.Пайзиевнинг 8.09.09 кунги хати.

17. 19.09.09 кунги Далолатнома.

18. Оила аъзолари ва қушниларнинг 22.09.09 кунги Аризаси.

19. Н.Бойқўзиеванинг 22.09.09 кунги такрорий шикояти.

20. Оила аъзоларининг 28.09.09 кунги Мурожаатномаси.

21. Ш.Сулаймонованинг 28.09.09 кунги Илтимосномаси.

22. Терговчи Ш.Абзаловнинг 28.09.09 кунги Қарори.

23. Адвокат М.Комоловнинг 29.09.09 кунги Сўровномаси.

24. Т.Гулямовнинг 29.09.09 кунги хати.

25. Апелляция судининг 30.09.09 кунги Ажрими.

26. Н.Бойқўзиеванинг Аризаси.

                    27. Президент девонхонасининг хабарномаси.

                    28. Адвокат М.Комоловнинг 2.12.09 кунги Илтимосномаси.

                    29. Ш.Сулаймонованинг 4.12.09 кунги Аризаси.

                    30. Ш.Сулаймонованинг 18.12.09 кунги Илтимосномаси.

                    31. Махалла ахолисининг 11.01.10й. кунги Шикоятномаси

                    32. А.Юнусовнинг 24.04.12 кунги хати

                    33. Ш.Сулаймонованинг огохлантирувчи Аризаси.

                    34. З.Йўлдошевнинг17.07.13й. кунги хати.

                    35. Ш.Сулаймонованинг 20.07.13й. кунги Тушунтириш хати.

36. Ш.Рустамовнинг 1.12.13й. кунги Шикояти.

37. М.Эгамовнинг 12.02.14й. кунги хати.

38. Ш.Рустамовнинг 31.03.14й. кунги Шикояти.

39. Ш.Сулаймонованинг 31.03.14й. кунги Мурожаати.

40. С.Остоновнинг 11.04.14й. кунги хати.

41. “Ўзбекистон овози” газетасининг 12.10.10й.сонидаги мақола.

42. Судья Ф.Худайбердиеванинг 25.06.14й. кунги Ажрими.

43. Давлат божи тўлашдан озод қилиш хақидаги Ариза.

                                      (жаъми ____ варақда, фақат 1 манзилга)

            Керак бўлса яна бошқа хужжатлар ва видеодискетлар тақдим этамиз.

              Хурмат билан:                                         = Ш.Сулаймонова=

                  Ва унинг онаси:                                   = Н.Бойқўзиева =

              Хуқуқ химоячиси:                                   = Ш.Рустамов =

                                                                                      9.07.14 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares