“Диктатурадан демократияга” – энди ўзбек тилида

Жин Шарп китобини ўзбек тилига ўгиришда Баходир Чориев ва Санжар Умаровлар иштирок этишган

Америкалик арбоб, авторитар режимларга қарши нозўровон кураш усулларини ишлаб чиққан Жин Шарпнинг “Диктатурадан демократияга” китоби ўзбек тилига ўгирилди. 

Дунёдаги диктаторлик ва авторитар режимларга қарши курашда кўплаб фаоллар учун қўлланма бўлган машҳур китоб таржимаси АҚШдаги Альберт Эйнштейн номидаги институт ва ўзбек мухолифатчилари Баҳодир Чориев ва Санжар Умаровлар шарофати билан амалга оширилди.

Барча истовчилар эндиликда ўзбек тилидаги “Диктатурадан демократияга” китоби билан ушбу линк орқали бепул танишиши мумкин.

86-ёшли Жин Шарп 1993 йил чоп этилган ўз китоби муқаддимасида, уни ҳамиша диктатурани олдини олиш ёки бартараф этиш муаммоси ўйлантириб келгани ҳақида ёзади. Бу изланиш, инсон шахсияти диктаторлик режими босими остида бўлмаслиги ва таҳқирланмаслиги ҳақидаги ишончга асосланган.

У Германиядаги фашистик режимни ва СССРдаги коммунистик режимни, Лотин Америкаси ва Шарқий Европадаги диктатура режтимларини ўрганган. Уларнинг кўплаб жабрдийдалари: Холокостдан тирик қолган яҳудийлар;ўн йиллаб гулагда қолган совет одамлари, хитой коммунистларига қарши курашган тибетликлар ва бошқа кўп одамлар билан гаплашган.

Бу инсонларга ёрдам бериш истаги китобнинг ёзилиш сабабидир, дея изоҳлайди Шарп, айни пайтда у ўз олдига диктатурадан минимал инсоний қурбонлар билан озод бўлишни мақсад қилиб кўяди.

“Нью-Йорк Таймс” газетаси, Жин Шарп, 2011 йили Тунис, Миср ва Ливия диктаторларини тахтдан қулатган “Араб баҳори”нинг ғоявий даҳоси бўлиши мумкин, дея ёзди.

Сиёсий бўйсунмаслик

«Бирдамлик» ҳаракати лидери Баходир Чориев илҳомбаҳш устози Жин Шарп билан; Чориевлар архиви

Шафқатсиз коррупциялашган диктатурага қарши курашнинг асосий мағзи, Шарпга кўра, диктатор ҳамиша устунликка эга бўладиган жавоб зўровонлиги, ёки фойдасиз бўлган ташқаридан ёрдам кутиш эмас, – балки оммавий бўйсунмаслик бўлиши керак.

Бутун аҳолини қўрқувда тутиб келаётган диктатор, айни пайтда унинг ҳамкорлигига, бўйсунишига, ўз иқтидори ва ҳокимиятини кучайтириш мақсадида қўллаб қувватлашига муҳтож.

Диктатор билан ҳамкорликдан бош тортиш, унинг куч салоҳиятидан маҳрум бўлиши ва заифлашуви ва оҳир оқибат йўлишига олиб келади.

“Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай ҳукуматнинг эрксеварлиги ва мустабидлиги, кўп даражада халқининг озодликка эришиш йўлида қатъияти ва истаги, уни бўйсундиришга бўлган уриниларга қарши туришга қодирлигини акс эттиради”, – дейилади китобда.

Сиёсий бўйсунмаслик нима, оддий фуқаро ва диктатура тутқуни бўлароқ қай шаклда ундан фойдаланиш лозим, шу ва бошқа нарсалар Жин Шарпнинг “Диктатурадан демократияга” китобида.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares