Гулнора Каримова Ўзбекистондан ташқаридаги судга тайёр

Гулнора Каримова Тошкентда уй қамоғида; фото: “Davidson-Ryan-Dore”

Етти ойдан буён уй қамоғида қолаётган Ўзбекистон президентининг тўнғич қизининг, Лондонда матбуот котиби пайдо бўлди, бу шахс унинг адолатли судни талаб қилмоқда. 

Бугун Гулноранинг матбуот котиби, Лондондаги “Davidson-Ryan-Dore” консалтинг ширкати вакили Локсли Райан (Locksley Ryan), Ўзбекистонда ва ундан ташқарида таниқли мижози юзасидан: “Зудлик билан Гулнорани озод этинг” дея номланган баёнотини тарқатди.

Каримова вакилининг фаоллиги, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 8 сентябрдаги билдириши билан боғлиқ, унда ўзбек президентининг тўнғич жиноий гуруҳга шерикликда айбланиб тергов остида қолаётгани айтилади.

“Гулнора Каримова фақат сиёсий сабаб туфайли ҳибсда қолмоқда”, – дея ишонади матбуот котиби Райан.

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистонда танловсиз сайловлар учун масъулиятни кучайтиришнинг нима кераги бор? 09.09.14

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовани жиноий гуруҳ аъзоси деб топди 08.09.14

Ислом Каримов иқтисод ҳақида гапирди – аниқлик киритиш керак 05.09.14

Иосиф Кобзон Ислом Каримовдан хафа бўлди 04.09.14

Ўзбекистон: уй қамоғи ва блогерлар цензураси нима учун керак 03.09.14

Гулнора Каримова: ‘Бизни итлардан ҳам баттар сақлашмоқда’ 21.08.14

Uznews.netга берган интервьюсида у, уч ой бурун Каримованинг вакили бўлгани, унинг оиласи ва дўстлари уни ёллашганини билдирди.

Унинг фикрича, Каримованинг уй қамоғига ташланиши, Ўзбекистондаги президентлик кампанияси олдидан отаси атрофидаги, унинг устидан “носоғлом” таъсирни сақлашга уринаётган шахсларнинг “қалтис қадами”дир.

“Бироқ Гулнора ҳамиша ўз отасига ҳурмати туфайли ҳамиша сиёсий кампаниялардан четда турган ва тасдиқлашим мумкинки, у мутлақо бугунги Ўзбекистон сиёсатидан манфаатдор эмас”, – дея тасдиқлайди унинг матбуот котиби.

Гулнора Каримова ўзининг айбсизлигини бир неча бор билдирган, дея давом этади у. “У қонун устиворлигини таъминлаш, ўз номини оқлаш учун ҳар қандай судга боришга тайёр”, – дея билдиради Райан.

Тошкентда аллақачон Каримованинг яқин одамлари – унинг фуқаролик эри Рустам Мадумаров ва бизнес ҳамкори Гаяне Авакянлар устидан судлар бўлиб ўтган, улар узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинишган.

Фотосуратлар, Каримовага нисбатан Тошкентда қандай муносабат бўлаётганини кўрсатиб турибди, дейди унинг матбуот котиби Локсли Райан

Райаннинг маълумотларига кўра, уни Ўзбекистондаги ҳарбий суднинг ёпиқ жараёнида суд қилишган, бу Каримовага нисбатан ҳалол ва адолатли суд бўлишига умид қолдирмайди.

Ҳозирги пайтда, дея билдиради матбуот котиби, Каримова қизи Имон билан Тошкентда, оғир шароитда ушланмоқда, уларни муцттасил оч қолдиришмоқда ва уларга адекват медицина ёрдами кўрсатилмаяпти.

“Гулнора бевосита халқаро ҳамжамиятига қонун устиворилигини таъминлаш ва унинг тақдирини, сиёсий манфаатларини кўзлаган шахслар эмас, мустақил судлар ҳал этишини талаб қилишни сўраб мурожаат қилмоқда”, – дейди Райан.

Каримованинг мамлакат ташқарисида ўтадиган муҳтамал судда иштирок этиш учун Ўзбекистондан олиб чиқилиши қанчалик реал? – деган саволга унинг матбуот котиби, унинг айбловчилар билан учрашишга ҳеч қачон имконияти бўлмаганлигини айтади.

Каримова 2012 йили Швейцарияда қўзғатилган пул ювиш ва коррупция иши фигуранти ҳисобланади. Шу пайтгача швейцарич ҳукумати саволлар кўтаришган, бироқ унга Каримовадан жавоб олиш учун ҳеч нарса қилишмаган, дейди Райан.

“Улар (швейцарлар) кам деганда нималар бўлаётганлигини билиш учун Тошкентга элчи жўнатишлари лозим эди. Ўзбекистонни Швейцария ҳукуматига ёрдам беришга мажбурлаш лозим”, – деди у.

Гулнора Каримова қизи Имон билан 2014 йилнинг 17 февралдан буён уй қамоғида сақланмоқда; “Davidson-Ryan-Dore”

Каримованинг вакили Ўзбекистон Бош прокурори билан алоқа ўрнатишга уринмайди, чунки унинг ҳалол суд ўтказишга қодирлигига шубҳа билдиради, бундан ташқари, унинг мижози ишини ҳарбий суд кўрмоқда, демак иш ва терговга оид тафсилотлар маҳфийлаштирилади.

“Мадумаров ва Авакянга қарши ҳукм тафсилотларининг йўқлиги, бу ишнинг бошиданоқ фойдасиз эканлигидан далолат беради”, – дейди Райан ўзбек айбловчилари билан алоқага чиқишга уриниш ҳақида.

Бир йил аввал қудратли, маликаларча дабдабага кўмилган Гулнорани ўз отаси режимининг, фақат нормал овқатланиш ва адолат талаб қилаётган бечора жабрдийдасига айланиши мумкинлигини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Uznews.net

Гулнора Ўзбекистонда Ислом Каримовдан кейинги энг нуфузли шахс ҳисобланган; фото: “Davidson-Ryan-Dore”
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares