Баҳодир Чориев оиласи Туркияга депорт қилинди

Феруза Ҳуррамова ўғли Дадахон билан Чикаго аэропортида 18 сентябр;  Баҳодир Чориев олган фото

21 сентябр куни эрталаб Ўзбекистон ҳукумати АҚШдан келган ўз фуқаролари, мухолифатдаги “Бирдамлик” лидери Баҳодир Чориевнинг рафиқаси ва ўғлини депорт қилди.

Феруза Хуррамова ва унинг тўққиз яшар ўғли Дадахон Хасанов мутлақо ўзларини йўқотган ҳолда Истанбулга қайтишди, бир кун аввал ўша ерда транзит билан АҚШдан Тошкентга учиб келишганди.

Аёл эри, Баходир Чориевга қўнғироқ қилиб, юкларсиз Истамбулда эканини билдирган – тошкент аэропорти уларнинг юкларини ўзлари билан жўнатиш ҳақида ташвишланишмаган ҳам ва улар қаерга борарларини билишмайди. 

Мухолифатчи Чориевнинг қариндошлари Тошкентга 20 сентябр куни эрталаб 6:30 да келишган, бироқ аэропортда уларни паспорт назоратида тўхтатишган ва шаҳарга киритишмаган.

АҚШдан узоқ учиш туфайли чарчаган, Ҳуррамова ўғли билан Чикагодан учиб келишган, улар тағин бир сутка аэропорт биносида қолишган ва юкларисиз тағин Туркияга қайтиб келишган.

Баходир Чориев рафиқасининг ватанга қайтишига асосли сабаби бор эди – онасининг касаллиги ва паспорт алмаштириш зарурати, қонунга кўра 45 ёшга тўлгач у алмаштирилиши керак.

2008-йили Ҳуррамова Ўғли билан Ўзбекистонга ўз яқинларини кўришга келган ва ўша пайтда унга ҳеч ким тўсқинлик қилмаган эди.

Аэропортдаги саргардонлик хроникаси

Ҳуқуқ ҳимоячилари Чориевнинг қариндошлари билан 20 сентябр куни соат 6.30 да Истанбулдан учоқнинг келишини кутишди, ва кун бўйи унинг кечиккани сабабини ўрганишди.

Мухолифатдаги журналист Малохат Эшонқуловага, кечга яқин транспорт милицияси бўлимида “фуқаролик кийимидаги ходим”, ушланганлар яқин орадаги рейс билан Туркияга қайтариб юборилишларини билдиришган. Бироқ депортация сабабини айтишмаган.

Чегара хизмати навбати бошлиғи ҳам бунинг сабабини айта олмаган, Компьюьтер тизимида Хуррамованинг Ўзбекистонга киритилишига тақиқ қўйилганини билдирган.

Ҳуррамованинг акаси – Ўрол Ҳуррамов рафиқаси билан бутун тунни аэропортда ўтказди, бироқ синглиси ва жияни тақдири ҳақида хеч бир янгилик ололмади.

Нима учун ҳуқуқ ҳимоячиларининг бошини қотиришди?

21 сентябр куни эрталаб соат еттида Чориевнинг қариндошлари илтимосига кўра уларга Эшонқулова билан бирга Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери Елена Урлаева ҳам келиб қўшилган. Аёлларнинг сўзларига кўра, улар «депортациянинг тўхтатилишидан умид қилишган».

Ҳуқуқ ҳимоячилари ариза ёзиб, нима сабабдан битта ҳужжати – ўзбек паспорти бўлган Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистонга қўйилмаслиги ҳақидаги ўз саволларига расмий жавоб талаб қилишган.

Бироқ аэропорт чегара ҳизматидагилар аризани олишдан бош тортишган, уни Тошкентнинг Юнусобод мавзейи 8 даҳасида жойлашган ҳарбий қисм бошқармасига топширишни тавсия қилишган.

Айни шу ҳол Тошкент аэропорти транспорт милицияси бўлимида ҳам юз берган. Фақат бу ерда ҳуқуқ ҳимоячиларига ўз аризалари билан Республика ҳарбий прокуратурасига мурожаат қилиш тавсия этилган.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares