Ўзбекистон Баҳодир Чориев рафиқасининг фуқаролигини бекор қилди

Феруза Хуррамованинг фуқаролигини бекор қилиш ҳақида паспортида қолдирилган ёзув; фото: Чориевлар оиласидан

Феруза Хуррамова, “Бирдамлик” мухолифат ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг рафиқаси, Тошкентдан қувилиши олдидан ўзбек фуқаролигидан маҳрум қилинди.

21 сентябр куни эрталаб Токентга келган Феруза Ҳуррамова депорт қилингач унинг паспортига, ўзбек тилидаги қуйидаги ёзув ва тамға босилди:
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2014 йилдаги ПФ-4618 сонли фармони асосида фуқаролиги йўқотилган, фуқаролик паспорти бекор қилинган”. Ёзув остида Р.К. Қулматов имзоси.

Uznews.netга берган интервьюсида Хуррамова, Тошкентда уни 18 соатдан ортиқ ушлаб ўтиришгани, беш йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонга келмагани боис унинг фуқароликдан маҳрум қилишанини айтди.

Унинг ўзбек паспорти ҳозирги кунгача амалда бўлгани, фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги янги фармон ҳақида эшитмагани ҳақидаги эътирозларини, ўзбек ҳукумати вакиллари эшитишни исташмади.

Улар, унинг ўзи яшаётган ҳудудда ҳисобда туриши учун Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига мурожаат қилиши лозим бўлганини билдиришди.

Тармоқдан Ислом Каримовнинг Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилиш жараёни ҳақидаги 2014 йил 28 апрел фармонини топишнинг иложи бўлмади.

Бироқ “Ўзбекистон фуқаролиги ҳақидаги” қонуннинг 21 моддаси 2 қисмида, агар “доимий ҳорижда яшовчи шахс, ҳурматга лойиқ сабабсиз, беш йил давомида консуллик ҳисобга турмаса”, фуқароликдан маҳрум бўлиши айтилган.
Феруза Ҳуррамова АҚШдан Ўзбекистонга тўққиз яшар ўғли Дадахон Чориев билан учиб келган. Октябрда у 45 ёшга киради ва қонунга мувофиқ у Ўзбекистон фуқаролик паспортини янгисига алмаштиришни истаган.

Бироқ Ўзбекистонга ташрифининг яна бир сабаби унинг онаси хасталангани бўлган.

Бугун Туркияда, узоқ йўлдан, Тошкентдаги асабий кутишлардан ва депортация хорғинчиликларидан сўнг заиф овозда гапирди, касал онасини кўрмоқчи бўлгани ҳақида гапирганида, секин йиғи овози ҳам эшитилди.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares