Чориевлар оиласининг тағин икки нафар аъзоси ўзбек фуқаролигидан маҳрум қилинди

Бурхон Чориевнинг фуқароликдан маҳрум қилинганига оид маълумотнома; фото: «Бирдамлик» ҳаракати

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси 1 октябр куни мухолифатчи Баҳодир Чориевнинг қариндошлари Бурхон Чориев ва унинг рафиқаси Шаҳло Назаровларга ўзбек фуқаролигидан маҳрум қилинганликлари ҳақида маълумотнома берди. 

39-ёшли Бурхон Чориев яқинда Нью Йоркдаги Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига эски русумдаги ўзбек паспортларини янги биометрик паспортга алмаштириш юзасидан мурожаат қилишган эди.

Элчихона ходими, Чориевнинг паспортини олиб, озроқ вақт ўтиб маълумотнома билан қайтиб келди, бунда айтилишича, Ўзбекистон президентининг 2014 йил 28 апрел ПФ-4618 фармонига кўра унинг фуқаролиги бекор қилинган экан.

Айни маълумотнома унинг 39-ёшли хотини Шахло Назаровага ҳам берилган, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилишига асос қилиб президентнинг юқоридаги фармони айтилади.

Ислом Каримовнинг айни фармони, “Бирдамлик” мухолифат ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг 21 август куни АҚШдан ватанига қайтган хотини Феруза Ҳуррамовага ҳам қўлланган, уни 21 август куни Тошкентдан Истамбулга депорт қилишган эди.

Каримов тезгина ўч олади

Баҳодир Чориев, АҚШда яшовчи мухолифатчи, унинг қариндошларининг Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинишига, унинг сиёсий фаолияти учун ўч олиниши сабаб бўлди.

У Каримовнинг маҳфий фармони чиқарилган кунга эътибор қаратади – 28 апрел. Ва эслатиб ўтадики, шундан бир кун аввал, 26-27 апрел, американинг Сент-Луиседа “Бирдамлик” қурултойи бўлиб ўтган эди.

“Қурултой ўчини олиш учун Каримов менинг оиламни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақида фармон чиқарган”, – дейди Чориев.

Шахло Назаровани фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги маълумотнома; фото: «Бирдамлик» ҳаракати

У “Бирдамлик” атрофидаги воқеалар сабаб ҳаддиларидан ошишганига бошқа мисоллар ҳам келтиради.

2013 йилнинг 16 июнида “Фергана” сайтида Баходир Чориевнинг интервьюси чоп этилди, бунда у Ўзбекистон президенти бўлиш ниятида эканини билдирди.

Келаси куни, 17 июнда, Қашқадарда, Ўзбекистоннинг жанубида, унинг кекса отаси Ҳасан Чориев ҳибсга олинди. У мусулмон қонунларига кўра никоҳида бўлган қизни зўрлаганликда айбланган эди.

Ҳасан Чориев 2014 йилнинг январида озод этилган, бироқ турмадаги хўрликлар унинг соғлиғини издан чиқарганди, озодликда икки ой яшаганидан сўнг, март ойида у оламдан ўтди.

Ўзбекистон ҳукуматининг “Бирдамлик”ка бўлган муносабати, каримов режимининг заифлигидан далолат беради ва унинг мухолифат фаолияти зарурлигига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares