Дилмурод Саййиднинг Онаизори вафот этди

 

Ассалому алайкум қадрли сафдошлар, мухолифат вакиллари, ўзбек зиёлилари!

 

Тутқундаги журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, ёзувчи ва шоир Дилмурод Саййид тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонлар диққатига:

ларда Дилмурод Саййиднинг волидаи мукаррамалари

Дилмурод Саййиднинг туғишган укаси Обиджоннинг хабар беришича – бугун 10.10.2014 йил соат 15.30 ларда уларнинг волидаи мукаррамалари 89 ёшда вафот этганлар.

Жаназа 11.10.2014 йил бомдот намозидан кейин ўқилади.

Таъзия билдириш учун манзил: Тошкент шаҳар, Қора-Қамиш -25 даҳаси, 14 уй.

тел:+998909549325.

 

Таъзия

Бирдамлик халқ ҳаракати бошқаруви ва фаоллари номидан, виждон тутқуни Дилмурод Саййиднинг оналари вафоти муносабати ила маҳкумга ва унинг оила аъзоларига, хеш-ақроболарига, чуқур таъзия изҳор қиламиз ҳамда ўз фарзанди озодлигини кўраолмай кетган муҳтарама онанинг жойлари жаннатдан бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Ҳаракат раиси,
Баҳодир Чориев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares