OzodlikOnline: Ўзбекистондаги фоҳишаликни қандай жиловлаш мумкин?

 
Қозоғистондаги ўзбек фоҳишалари.

Қозоғистондаги ўзбек фоҳишалари.

Мультимедиа

17.10.2014

Ўзбекистон Интернет нашрларининг Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилишича¸ сентябрь ойида ўтказилган рейдлар натижасида бутун мамлакат бўйлаб 842 та фоҳишахона борлиги аниқланган.

Фоҳишахоналарнинг энг кўпи Тошкентда қайд этилган: 334 та.

Расмийларга кўра¸ республика бўйлаб ўтказилган тадбирлар давомида Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхона аниқланган.

ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 842 та фоҳишахона фош этилган¸ фоҳишалик билан шуғулланиб келган 1097 нафар шахс қўлга олинган.

OzodlikOnline: Ўзбекистондаги фоҳишаликни қандай жиловлаш мумкин?

 

Мамлакат бўйлаб исловатхоналарга уюштирилган бу рейдлар ҳукуматнинг муаммо ва унинг кўламидан яхши хабардорлиги эътирофидир.

Айни пайтда¸ мустақилликдан бери нафақат визасиз саëҳат қилиш мумкин Россия ва Қозоғистон каби постсовет ҳудуди¸ балки араб давлатлари¸ Хитой¸ Ҳиндистон¸ Малайзия ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари ҳам ўзбек фоҳишалари муаммоаси билан курашиб келмоқда.

Хориж матбуоти муттасил суратда ўзбекистонлик қўшмачиларга қарашли исловатхоналарда ўтказилган рейдлару уларда ушланиб депортация қилинган қизлар ҳақида ëзиб келмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати бу муаммони ҳам эътироф этиб¸ 35 ëшга тўлмаган аëлларни эҳтимолий фоҳишага чиқарди ва уларнинг чиқиш визаси олишини чеклашга ўтди. Айни шу мақсадда ҳозирда хорижга чиқмоқчи бўлган ëш қиз жувонлар бир неча босқичли махсус суҳбатлардан ўтиши шарт қилиб белгиланган.

Сизнингча¸ Ўзбекистон ҳукуматининг фоҳишалик кўламини жиловлаш учун қўллаëтан усуллари самара бераяптими?

Кейини йилларда фоҳишаликка кетаëтганлар¸ бу иш билан мамлакат ичкарисида шуғулланаëтганлар сони ошдими¸ ëки аксинча?

Ўзбекистонда фоҳишалик кенг тарқаëтгани сабаблари нима¸ уларда қандайдир ўзига хослик борми?

Бу муаммони яқин ва узоқ муддатли ҳал этишнинг қайси йўл-йўриқларини таклиф этган бўлардингиз?

Бу саволларга оид кузатишларингизни душанба¸ 20 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:05 дан  20:00 гача давом этадиган жонли суҳбатимизда OzodlikOnline, OzodSkype ва OzodOvoz Skype манзилларига боғланиб¸ жамоатчилик билан ўртоқлашинг!

Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvozOzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovozOzodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Шарҳларни саралаш

Бу форумда шарҳ қолдиринг (36)

Шарҳлар саҳифаси

муаллиф: Шуҳрат қаердан: Тошкент

20.10.2014 19:32
Жавоб ëзиш
Фоҳишабозлик энг қадимги касб бўлгани билан у давлат, жамият, дин томонидан доим жиловлаб туртлган. Ҳар доим фоҳишабозликнинг кенг тарқалиши ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқироздан, тузумнинг барбод бўлиши муқаррарлигидан далолат беради. Аслида иқтисодий қийинчилик орқали фоҳишага айланган аёллар эмас, халқни ҳар куни алдаётган юрт бошлиқлари, аёлларимизни шу йўлдан қайтарши ўрнига улардан фойда олиш учун даромадига шерик бўлаётган милиция ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, энг асосийси, масжид ва мадрасаларда, тўй ва маракаларда, радио ва телевидениеда 23 йил олдин халқ бошига тушган кулфатни «мустақиллик неъмати» деб мақтаб, диктатор ва унинг атрофидагиларни мақтаб келаётган ялтоқи муллалар фоҳиша. Ўз қорни, бола чақаси оч бўлсада, синглиси, опаси, хотини фоҳишалик қилишга мажбур бўлганлигини кўрсада, тинчликни сақлаб турибдику, дея президентни, у яратган муттаҳамлар тузумини тинимсиз мақтаётган «эркаклар» фоҳиша. Фоҳишалик, бузуқлик фақат аёллар иши эмас. У кенг тушунча. Нима эркаклар ҳар куни пора олиб, бериб, ёлғон гапириб, муттаҳамлик қилиб бузуқлик қилмаяпдими? Жамият маънавий инқирознинг энг чуқур ботқоғига ботиб бораётганлигини кўрсатувчи биринчи белги оммавий коррупция, ёппасига порахўрлик ва сўнггиси фоҳишабозлик. Уччаласини бир-биридан ажратиб бўлмайди. Ҳаммаси ҳам бузуқлик.

муаллиф: Bahodir Choriyev, қаердан: Birdamlik XD harakati

20.10.2014 19:03
Жавоб ëзиш
Fohishalikning ko’payishi Karimov boshqaruvining natijasidir. Afsuski, ertami kech Karimov boshqaruviga, shu bilan birga fohishalikka chek qo’yiladi, ammo fohishalik bizning yuzimizda ancha yillar dog’ bo’lib qoladi. Echim: Fohishalikni to’gatish uchun mamlakatda tubdan, inqilobiy o’zgarishlar qilishimiz kerak! Biz kelajakda Mulkdorlikka asoslangan Demokratik erkin jamiyat qo’ramiz.

муаллиф: НАИМ қаердан: ХУЖАНД

20.10.2014 19:02
Жавоб ëзиш
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ УЗБЕКИСТОНЛИК ХАМДИНЛАРИМ БУ МУАММО БУГУНГИ КУНДА БУТУН ДУНЁ МУАММОСИДИР БУ АСР КАСАЛЛИГИНИ ФАКАТ-ФАКАТ ИСЛОМИЙ ТАРБИЯ ДАВОЛАЙДИ !

муаллиф: aytmiman қаердан: uzoqdan

20.10.2014 18:28
Жавоб ëзиш
futboldan asablar joyiga tushib bu baxslaringayam ikki og’iz gap davlat hohlasa foxishahonani yo’q qilish oson faqat yakka yakka ishledgan foxishalar qolishi mumkin qolgan gurux bo’lib kbartiralarda turadiganlar mexmonxonani oldida turadiganlarni yo’q qivorsa bo’ladi! agar davlat hohlasa albatta lekin u hohlamaydi shunday ekan davlat rahbarlarini o’zgartirmaguncha foxishalar yo’qolmaydi foxishalarni ko’payishiga iqtisodiy qiyinchiliklar sabab emas! so’rovda yozgan variantlaringizni bittasi ham foxishalarni yo’q qilishga 100 % natija bermaydi diniy targ’ibotni kuchaytirish qaysidir manoda yordam berishi mumkin lekin baribir davlat hohlamasa iloji yo’q hukumatdagilarni o’zgartirish kerak bunda davlat tuzumni islomiy qilishni nazarda tutmayapman unday qilmasa ham foxishalarni yo’q qilsa bo’ladi qaysi tuzum bo’lsa ham hukumat hohlashi kerak

муаллиф: anonim қаердан: Tashkent

20.10.2014 18:23
Жавоб ëзиш
özbekistonda oddiy xalqning yashash sharoiti yaxshilanmas ekan bu muammnni hal etib bölmaydi.

муаллиф: erkak қаердан: uzbekiston

20.10.2014 17:55
Жавоб ëзиш
dushmanlarimiz bizni kelajagimizni shu yöl bilan buzmoqda shuncha qiyinchiliklarni yengdiku hudo hohlasa buni ham yengamiz

муаллиф: Шермат қаердан: Газалкент

20.10.2014 17:48
Жавоб ëзиш
Аввалам бор бирор дарду-муаммони ечимини излаб давосини топиш учун сабаб ва окибатларини урганиш лозим. Ха фохишалик гунох экани хеч кимга сир эмас ва уни энг кадимги «касблардан» бири дейишади. Ожиза аёллар хар хил сабаблар билан бу йулга кириб колишади. Кимдур айш-ишрат,кайфу-сафо,ялло килиб осон пул топиш йули деб уйлайди. Яна бир бошкалари уз жуфти-халоллари билан шахвоний хохишларини кондира олмай,жинсий хохишлари устунлик килиб(бешенная матка) худди касаллик каби… Кайси бирлари эса йукчиликдан,яхширок хаёт кечириш, шу йул билан пул топиб муаммоларини ечиш ниятида бу йулга кирадилар,енгил пул топишга ургангач,купчиликлари бу йулдан чика олмайдилар ва жуда купчиликлари алданиб кулликга тушиб коладилар. Энди энг асосий сабабларини оладиган булсак, бу жамият ! Яни миллий ва диний кадриятларимиз оёк ости килиниши ! Халкимизни иймондан йироклашиши ! Бу жохилликларни авж олишига асосий сабабчи эса диктатор бошчилигидаги хукумат ! Лаганбардор-ялоклар, яна хамма айбни Каримов ва хукуматга агдармокчи деб акилламай куя колсин, сабабларга асос даллиларимиз сон-мингта . Тугри кадимдан булган фохишалар, совет даврида хам бор эди, хаёт-турмуш тарзи яхши булган бой давлатларда хам бор. Лекин хар ердаги бу иллатлар, кандай куринишда,кандай сабаблар билан ва бундан ким кайси манфаат йулида фойдаланмокда ? Шу кунларгача Узбекистонда хамма фохишахоналар ва «нарко-притонлар»(нарко-притонлар хакида имкон булганда алохида фикрлар куп) куч ишлатар тизимлар назорати остида булиб келган.Хар бир фохишахонани ёки «трассани»(трасса-йул ёкасидаги фохиша бозори) уз эгалари бор. Бу бозорларни уз бозоркумлари яни «бригадирлари»(«сутенёр») булиб,уларни хаммаси ментлар панохида ва уз худудларига эга. Агар кимдур фохишани пулини бермаса,хакорат килса,ёки руйхатда булмаган(улуш бермаган) фохиша адашиб уларни «трасса»сига кириб колса разборчи «бригадир»лар чора курадилар. Агар уларни сузи ёки кучи етмай колса,химоячи ментлар бир зумда етиб келиб, хамма муаммони хал киладилар. Фукоролардан юкорига арз-шикоятлар купайиб ёки байрам-олди рейдлар бошланиши хабари келиб колса(«криша»панохларидан),»бозор растаси-витриналари»вактинча ёпилиб, трассада факат «бригадир»лар ва «мама-розалар» изгишади.»Бригадирлар» ва «мама-розалар»ни фарки шундаки, бригадирлар узини эркак хисобловчи иймонсизлар, куплари такси автомашинасида таксичи ва «кулок» сифатида хам хизмат килиб юришади,Мама-розалар эса хисоб-китоб,исловатхонарда фохишаларни назорат килиш ва экспорт-импорти билан шугулланадилар.Хеч кайси бир фохиша мама-роза,»бригадир»ларни изнисиз харакат килишга хакки йук,агар «конунни» бузса жазоланади.Мама-роза ва бригадирлар эса юкоридаги мент «криша»панохларига доимий равишда улуш тулаб,уларга сузсиз буйсинадилар.Бу панохлик занжири эса юкорига яни прокурорлар,ИИВ катта амалдорларигача чузилиб боради.Охирги вактларда пойтахтдаги куп трассалар камайтирилиб,юкоридан буйрук буйича,чет эллик мехмонлар ва кузатувчиларни «хурмат килган» тарзда, фохишалар исловатхона-притонларга, мехмонхона ва тунги клубларга кучирилдилар. Албатта «гамхур хукумат ва ишбилармон»ментлар вакт вакти билан уз «мехнаткаш»ларини рейд килиб Сергели туманидаги КВДга олиб бориб,тиббий курикдан утказиб,руйхатдан утказиб,кушимча даромадлар олишни эсдан чикармайдилар. Бугунги кундаги фохишабозликлага карши курашни асли сабабларидан бири(«занжир эффекти»билан),яни юкори «эшелондаги» югурдак амалдорларни кирдикорлари очилиб,каламуш чолларга улуш тегмагани, кора жиноий иктисодни, катта пул келтирувчи манбаалари уларнинг назорати остидан чикиб колгани, куч ишлатар тизимларида кадр узгаришлар сабаби билан, «притонлар» вактинча эгасиз булиб колганидур. Ана энди хаммани узига хавола, сабаб ва окибатларни тахлил килиш. Фохишаликни тарихий сабаблари эса бу алохида дунёдаги умумий муаммо .Лекин бир нарсани унутмайлик , хар бир эркак хар бир аёл учун жавобгар ! Хатто аёл бегона булган такдирда хам уларга биз эркаклар жавобгармиз! Аслини олганда эса , хакикий фохишалар каззоб Каримов ва уни атрофидаги каламушлар!

муаллиф: Мухаммадшариф

20.10.2014 17:12
Жавоб ëзиш

Булар ҳаммаси Ўзбекистонда кечаги ва бугунги кунларда бўлаётган воқеаларни эслатиб, ўйлантириб чуқур кайғуга солади. Бу шайтоний йул, миллатни режа билан гуноҳи кабиралар йулига бошловчи хукумат, динимизга халқимизни иймонига қарши қилинган разилликлар. Бугунги кундаги ёшларнинг дунёқарашларига қанчалик салбий таъсир қилишини ўйлаб юрак эзилади.

Кариялар айтишганди 50 йилда авлод ўзгаради, 100 йилда миллат ўзгаради деб. Фақат қайси томонга ўзгаради? Ўзгармокда? Мана ҳа-демай 100 йиллик миллат ўзгариши даври келиб қолганга ўхшайди, 70 йиллик советларни коммунист-даҳрийлар тузуми остида, жуда кўп диний ва миллий қадриятларимиз аста секинлик билан йўқотилиб келган бўлса, яна 24 йил золим диктатор Каримов тузуми остида жуда тезлик билан диний ва миллий қадриятларимиз йўқ бўлиб келмоқда. Аср бошларида ота боболаримизни эслаб, сўраб-билайликчи, улар қандай бўлишган эди. Уларнинг маданиятлари, хулқ-атворлари, динимизга бўлган муносабатлари, бир-бирларига муносабатлари…

Бугунги кундачи? Халқни жоҳиллаштириш,(айникса ёшларни), сунъий равишда, режа билан давлат томонидан амалга ошириб келинмокда. Жиноят ва гуноҳлар оддий ҳолатга айланиб бормоқда. Бу ҳолатлар эса миллатимиз фожеасидир!


муаллиф: жамшид қаердан: тошкент

20.10.2014 17:12
Жавоб ëзиш
Талаб бор екан таклифхам болади. Шунинг учун хаммасини к,онунийлаштириш керак деп ойлиман!

муаллиф: Мухаммадшариф

20.10.2014 17:11
Жавоб ëзиш

90 йиллар охирида бир синфдошим билан кўришиб,анча суҳбатимиз чўзилди. У мактабни битириб, олийгоҳда ўқиб, ундан сўнг амалдор тоғаси ёрдами билан ички ишлар тизимига ишга кирди. Ўша вақтларда унинг тоғаси шаҳар ички ишлари Бош бошқармасида(ГУВД) милиция капитани бўлиб ишлар эди.

Ҳол аҳвол сўрашганимиздан сўнг, кечагина Наманган шаҳридан командировкадан келганини ва 3 кундан сўнг яна у ерга қайтишини айтди. Ўша вақтлар Ўзбекистоннинг хамма ерларида мусулмонларга қарши, терроризм-экстремизм айбловлар билан қамаш амалиётилари авжига чиққан вақтлар эди. У эса гиёҳвандлик ва фоҳишабозлик бўлимида ишлар эди.

Мен ҳайрон бўлиб «сизларни ҳам терроризмга карши курашга жалб килишибдида» дедим. Болалар боғчасидан, яслидан бир-биримизни таниганимиз учун у кўпинча,менга айрим хизмат сирларини айтиб берар эди. Қулоқлар қандай ишлашларини,лақаб билан табел рўйхати бўйича ойлик олишларини, уларнинг орасидаги «ширавой» гиёҳвандларни, уларнинг ўзлари наркотик «героин» моддалари билан таминлашларини ва ҳоказо.

Шаҳардаги фоҳишахоналар ва наркофурушларни ўзлари паноҳ остида ушлаб, у ерга наркотик ҳарид қилишга келган бойвачча амалдорларнинг болаларини, наркофурушлар ёрдамида ушлаб мўмайгина пул ишлашларини, атайин айрим амалдорлар ёки тепадан заказ билан уларга хуш келмаганларнинг фарзандларини наркотик моддасига ўтқазиб, пулини шилишлари ёки жуворнимак қилиб юборишларини, «Наркомания»бўлими энг «блатной» яъни, катта даромад келтирувчи бўлим эканини, у ишга жойлашишнинг ўзи фалон пул эканлигини ва жуда кўпчиликка шу вақтларгача мавҳум бўлган ишларни ўша синфдошимдан билганман.

Лекин ҳозир унинг ўша Наманган командировкаси ҳакида эсладим. У менга «жонга тегди командировкаси, шаҳарда ялло қилиб юрганга нима етсин, унинг устига участка қурилишини бошлаб қўйганман, иккинчи қаватни битириш керак, усталар ишлашаяпти яна бир жойда дўкон қурдираётган эдим, ишнинг белига тепишди, лекин улушларимни бу ерда қолган шерикларим беришади. Бизда ҳаммаси «чики-пуки» жойига қўйилган» деди-да, давом этди.

«Йук, бизларни ва туманлардаги «наркомания» бўлимларида хизматдаги жуда кўпчиликни Наманганга юборишганлари сабаби, «терроризм» буйича эмас. Ҳозирда шаҳар митти туманларида фоҳишахоналар ва наркопритонлар очиш, тунги клубларни кўпайтиришмоқда. Бизни ўша ерларга қараш учун жўнатишмоқда. Бугунги кунда республика бўйича сон жиҳатидан энг кўп тунги клуб Наманган шаҳрида», — деди.

Мен ҳайрон бўлиб «йўғ-э, энг кўп тунги клуб пойтахтда бўлса керак, яна қанча катта шаҳарлар борку, яна Наманганни мусулмонобод дейишадику», — десам у мени енгиб, «йўқ бугунги кунда ўша ерда Наманганда» деди. Яна у ёқ бу ёққа қараб қўйиб «ҳамма гап, ана ўша охирги айтган гапингда, у ерлар «вовчик»лар шаҳри бўлиб кетди, бизнинг ишимиз ҳам уларнинг сонини камайтириб, ёшларни ҳакикий ҳаётга, кайфу сафо қилиб, ялло қилиб яшашга жалб килиш. Биласанми у ерларни «нинза»лар босиб кетган, ҳамма аёллар ҳижоб ёки ниқобда юради, эркаклари эса ҳаммаси чолга ухшаб соқол қўйиб олишган, бошига оқ дўппи кийиб олиб «вовчик» ваҳобий бўлиб кетишган.

Тошкентдан ва бошка туманлардан «мама-розалар»ни йиғиб уларни ҳам командировка килганмиз» деб кулди. «Ҳозир қаерига кадам куймагин, ҳамма ерида фоҳиша топасан, «наркотани» любой хили бор, мисоли Лас-Вегасда юргандак» деб яна хахолаб кулди. Мен ҳайрон бўлиб, бир ишонгим келмай, бир ишониб унинг юзига қарардим. «Қонунларчи?» дедим. У «юқоридан буйруқ бўлган, улар ишни кузини билишади, бизлар террорист «вовчик»ларни шу йул билан камайтирамиз» деб, гап шу ерда қолсин-а оғайни» деб куйди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтида эълон қилинган «Ўзбекистонда 842 та фоҳишахона аниқланган» сарлавҳали хабардаги фоҳишахоналар сони ҳисобот рақамларини ўкиб, қисқа қилиб, эсимга тушган — кечаги яқин ўтмишдаги эшитган, билган хакикатни ёздим. Наманганда сон жихатидан энг кўп — 74 та фоҳишахона кўрсатилгани ҳам бунинг тасдиғи бўла олади деб ўйлайман. //(давоми бор)//

Шарҳлар саҳифаси

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares