ЎЗБЕКНИНГ БАҲОДИРИ 45 ЁШГА ТЎЛДИ

Bokhodir ChoriyevМиллатнинг, мамлакатнинг баҳодири бўлиш ҳаммага ҳам насиб эмас…

 

Ўзбекнинг, бутун бир  элатнинг баҳодири бўлиш осон иш эмас….

 

Миллатнинг марди бўлишнинг ўзи бўлмайди…

 

Бунинг учун киши халқ ғамида ўз ҳузур ҳаловати, бахти, тахти, қўйингчи, боридан кечишга тайёр бўлиши, ҳаётини элига армуғон эта билиши  керак…

 

Ким ҳам ўз ҳузур ҳаловатини халқининг фаравонлиги йўлида қурбон қилишни истарди дейсиз?…

 

Ҳамма ҳам миллат равнақи учун мардлик қилавермайди….

 

Бундай шахслар саноқли. Юзтадан, айтиш мумкин бўлса, мингтадан, миллионтадан битта!

 

Бизнинг Баҳодир куч-ғайрати, ёшлиги, бутун ҳаётини элининг эртаси учун тиккан миллионлардан бири.

 

Меҳнаткаш, ҳалол, соддадил, оқкўнгил, тер тўкиб толмайдиган ўша миллонлардан бири бундан 45 йил илгари айнан мана шу кунда таваллуд топган эди!

 

45 йил.

 

Бу айтишга осон.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати раиси Баҳодир Чориевга 45 йиллик оғир ва ўта машаққатли умр йўлини мардонавор босиб ўтишнинг ўзи бўлган эмас!

 

Диктаторлик тузумга қарши мухолиф ҳаракат тузиш йўлидаги азоблар, қамоқ қийноқлари, калтак зарблари, суиқасд қутқулари, қочоқлик машаққатлари, мусофирлик аламлари, ватан соғинчлари…. Камига элни ойдин кунларга бошлашдек эзгу ниятлари учун ҳақорат, таъқиб, тазйиқ… Камситиш, хўрлик…

 

Эндигина 45 ёшга қадам қўйган киши учун ўткинчи бу оламнинг бунингдек ҳадсиз  жабру жафолари кўп эмасми? Шундай. Бир киши учун ортиқлик қилади.

 

Бунингдек кўргуликларга дош бера олмаган, мана-ман деган мардларнинг иродаси синиб кетган, чил-чил бўган.

 

Адоғи йўқ уқубатларга мардоновор дош бериб келаётган, ўз мақсади йўлида собит одим отаётган  “Бирдамлик” етакчисининг иродасини букиб бўлмайди.

 

Бугун Баҳодир келажакка ҳар доимгидан ҳам кўра кўпроқ умид ва ишонч кўзи билан қарай оладиган эл ўғлонларидан.

 

Халқимизнинг мана шундай жасур ва жумрад, қўрқмас ва ўз аҳдидан қайтмас мард ўғлонлари билан фахрланмай, бунингдек баҳодирларга ҳамд айтмай бўларканми?

 

Баҳодир Ҳасанович!

 

45 ёшингиз муборак!

 

Саломатлик, хотиржамлик, шодлик ва қувонч, оилавий тотувлик сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

 

Улкан орзуларингиз йўлида толманг, йўлингиз ҳамиша ойдин, жамики ниятларингиз ижобат бўлсин!

 

Ҳамиша ҳозиргидек элингиз эъзозида юринг! Юзларга киринг!

 

Самимий тилаклар йўллаб

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоллари

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares