2014 йил – «Соглом бола йили» бўлди-ю…

Соглом бола йилиНега сарловҳамиз остида уч нуқта?

Сабаби Президент ва ҳукумат соғлом она, соғлом бола  каби ҳаводаги сўзлар билан халқни алдаб келаётганини  жуда кўпчилик англаб ета бошлади.

Сабаби, уйда иссиқлик бўлмаса, уйда электр энергия бўлмаса, туғилган  чақалоқ қишлоқлардаги музлама туғруқхоналарда дунёга келиб, бир хафданинг ичида ё нобуд бўлади, ёки минг бир дардни илаштириб олади.

Совуқда туққан оначи, умр бўйи аёллар хастлигидан, буюрак касаллигидан қутулмайди.

Ўпка силлари одамлар учун шунчаки касаллик бўлиб қолди.

Илгари битта одам ўпка касал бўлиб қолган бўлса, бутун уруғ-аймоғи, маҳалла-куй ташвишланарди.

Бугунги кунда эса, совук, зах босган уйда яшаётган аҳолининг қанчаси ўпка касал, буни саноғига ҳам ета олмай қолдилар.

Бунингдек вазиятдан доришунос мафиялар жуда катта фойда оляптлар.

Дорихоналарда назорат йўқ. Керакли дорининг нархи  эрталаб 10 минг ўм бўлса, кечга бориб айнан ўша дорини 20 минг сўмга харид қилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Бунингдек қаллобликлар шу даражжада  оммалашиб кетдики, уни бошини тутишнинг имконияти ҳам қолмади.

Бир пайтлар рўйхатда турувчи хасталарга бепул дори-дармон бериларди.

Бунингдекн дорихоналарнинг ўзи қолмади.

Бор бўлган тақдирда ҳам бечора бемор қатнаб то дори олгунча бир дардини икки қилиб олади.

Бироқ, барибир дорини бепул ололмайди.

Касалхоналарнинг ҳам барчаси пуллик.

Пулингиз йўқми, Сизни кўрган бўладилар-да, икки ярим куни тез тиббийда ётқизиб, кейин тезгина чиқариб юборадилар.

Пулингиз бўлса алоҳида палаталарда, алоҳида хизматлар сизга муҳайё бўлади.

Оддий кичик ходимдан бош шифокоргача қўлингизга қарайди.

Ҳеч бўлмаганда нонуштага, тушликка кечки овқатга уларга ўзингиз истеъмол қилмаган тансиқроқ таомлардан бериб туришингизга тўғри келади.

Ҳамма нарса  инсон учун, она ва бола учун деган шиорлар фақат оғизда, қоғозда!

Ҳаётда эса газни хонадонларда мутлақ узиб, чидасанг яша, чидамасанг ўлиб кет қабилида иш тутилмоқда.

Айрим шаҳар ва қишлоқлар газ нима эканлигини унутди.

Эски замонга қайтиб, балонлик газ ёқишга ўтилди. У ҳам аҳолига ҳисоби билан берилади.

Халқни  оғизда мехрибону, амалда  кўргани кўзи йўқ раҳбарлар энди элни электр энергиясини ҳам унутишга мажбур қилишмоқда.

Бу аҳолда келажакда Ўзбекистон беморлар ва ногиронлар мамлакатига айланиши шубҳасиз.

 

Ойша РАҲМОН  қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares