2014 йил 11 ноябрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Матбуот анжуманининг очиқламаси

 

Бугунги кунда Америкада яшаётган Ўзбекистон Бирдамлик халқ ҳаракати лидери Баҳодир Чориевнинг аёли Феруза Хуррамовага у кутмаган бир пайтда Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилганини эълон этишди.

Гап шундаки, Феруза Хуррамова ўз паспортини янгилаш ва қориндошларини зиёрат қилиш учун Туркия орқали Ўзбекистонга, илгари яшаган жойи Қашқадарёга бормоқчи эди.  Америкадан Истанбул орқали Тошкент аэропортига келган Феруза Хуррамова ва унинг ўн яшар ўғли Дадахон бу хил воқеаларга дуч келишлари мумкинлигини хаёл ҳам қилишмаганди.

Ўзбекистон расмийлари бу фуқаролар 5 йилдан бери Ватанга кирмаганликларини баҳона қилиб, паспортларига “Президентнинг 2014 йил 28 апрел қарорига биноан фуқароликдан ўчирилдингиз”,  деб ёзиб беришди.

 

Feruza Hurramova passporti 

 

 

Ватандошликдан чиқарилганлари учун ўз юртига киролмаган Феруза Хуррамова ва унинг ўғли Дадахон борган самолётларида Истанбулга қайтариб юборилди.

Туркияга келган она ва ўғил ваҳима ичида қолдилар ва қаерга бориш, кимга учраш кераклигини  ҳам англашмади. Бироз вақт ўтаркан, Сент- Луисгача берилган билетлари куйиб қолганини англадилар. Бир неча кун оввора бўлиб бошқа бир билет олишди. Аммо Америка учоғи маъмурлари Ф. Хуррамовага паспортининг муддати ўтиб кетганлиги учун бу билет билан учоққа қўйилмаслигини эълон этишди.

Американинг Туркиядаги элчилигига ва консулхонага мурожаат қилган Хуррамовага улар қонун бўйича фалон формани тўлдириб, интернет орқали юборишлари кераклигини айтишди. Улар ҳужжатларни тайёрлаб айтилган адресга юборишди. Аммо уч ҳафтадан бери жавоб келмаганидан маъруз қолган Феруза Хуррамова ва унинг ўғли Дадахон Истанбулдаги ёзувчилар бирлиги офисида Туркиялик журналистлар учун матбуот конференцияси ўтказдилар.

–       Мана, йигирма кундан ошдики, мурожаатларимизга Америка элчихонасидан жавоб олаолганимиз йўқ. Туркиянинг бир қишлоғида оиламиздагиларни соғиниб, муҳтожликда умр кечиряпмиз. Ўзбекистон ҳукумати бу даражага боради, деб ўйламагандик, – дейди Феруза Хуррамова.

У журналистларнинг: “Ўзбекистон маъмурларининг бу ишларига сабаб нима?” деб берган саволига бу ишнинг сиёсий сабаби борлигини урғуларкан, Бирдамлик халқ ҳаракати шу йил 26-27 апрел кунлари Таъсис қурултойини ўтказишганини, уларнинг паспортларига эса фуқароликдан мосуво қилиш ҳақидаги фармон Қурултойдан бир кун кейин (28 апрелда) чиқарилганини гапириб берди.

Феруза Хуррамова

–       Демак, Қурултойдан бир кун кейин фармон чиқаришган. Бу саналар бекорга қўйилмаган бўлса керак. Менга: “Ўзбекистонга келмаганингизга беш йил бўлибди, 28 апрел фармонини буздингиз, энди Ўзбекистонга кираолмайсиз”, дедилар. Мен, ҳеч қаерда эълон этилмаган бу  фармонни ноқонуний, Конституцияга зид, деб ҳисоблайман. Киши фуқароликдан чиқиш учун ўзи ариза бериши шундан кейингина президент имзо чекиши лозим. Балки суд ҳукми орқали фуқароликдан чиқарилиши мумкиндир. Аммо ким бўлишидан қатъий назар, бундай фармонга имзо чекиш ақлдан эмас. Хўжайиним мухолифат лидери ва мен бу ҳаракатнинг фаоли бўлганлигим учун бизни фуқароликдан мосуво этишди, – – дейди оиласи яшайдиган мамлакатга етаолмай сарсонликда қолган аёл.

Matbuot anjumoni

 Ўзбекистонга киролмагани каби энди Америкага ҳам бораолмай қолган Феруза Хуррамова: “Ўзбек ҳукумати бизни ҳақсиз қолдирди. Бундай бир қонун дунёнинг ҳеч бир жойида йўқ. Биз ЗАГСдан ўтган қонуний эр-хотинмиз. тўртта фарзандимиз бор. Бу ерда ҳатто ўғлим Дадхон ҳам ҳақсизликка учради. Болалар ҳуқуқлари ҳақидаги халқоро ҳужжатларда  ҳар бир фарзанд билим олишга, оиласи олдида бўлишга ҳақли эканлиги ёзилган. Менинг 10 яшар ўғлим эса америкада мактабда ўқиётганди. Мана сал кам икки ойки у ўқишга бориш, отасини кўриш бахтидан махрум.  Туркия ва Америка ҳукумати маъмурларидан менга ёрдам этишларини, ўғлим ва мен оиламга қовушиб, улар яшаётган жойга боришни истайман”, дея сўзлади.

Ф. Хуррамова 1

1948 йил (10.12)да Бирлашган миллатлар ташкилоти Инсон ҳақлари бўйича чиқарган баённоманинг 15 моддасида:

1. Ҳар кимнинг бирон ўлка фуқароси бўлишга ҳақи бор.

2. Ҳеч ким бировнинг фикри бўйича фуқароликдан ўчирилиши мумкин эмас, – дейилган. Бирлашган миллатлар ташкилотининг аъзоси бўлган Ўзбекистон давлатининг ўз фуқароларига бундай салбий муносабати миллатлараро ҳуқуқни чеклаш маъноси билан айнандир.

Ўзбекистон ҳукумати дунёдаги Инсон ҳақларини энг кўп бузган давлат сифатида танилгандир. Ўзбекистон ҳукумати Инсон ҳуқуқлари масаласида, ушбу муаммо юзасидан ҳам Бирлашган миллатлар ташкилотига  ҳисоб бериши лозим. 

Майдонга келган воқеа – Инсонлик шаънининг топталиши, Ўзбек мухолифатига билдирилаётган асоссиз босимлар юзасидан биз оммавий ахборот вакилларининг,  журналистларнинг ўзбек дўстларимизга ёрдам беришларини сўраймиз.

www.Birdamlik.info  www.AdaletPlatformu.org 

www.OzbeklerBirligi.org 05322033274

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares