16.07.2014

Диктатурадан Демократияга

1-боб. Диктатура тўѓрисида реал тасаввур

 

 

Кейинги ўн йилда кўпгина ички ҳамда ташқи диктаторлик тузумлари халқларнинг уюшган қаршилигининг босими остида қулади ёки заифлашди. Кўпинча чуқур илдиз отган ва мустаҳкамдай туюлган бундай тузумлар одамларнинг баҳамжиҳат сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий бўйсинмаслигига қаршилик кўрсата олмади.

1980 йилда Эстония, Латвия, Литва, Польша, Шарқий Германия, Чехословакия, Словения, Мадагаскар, Мали, Боливия ва Филиппинда халқларнинг асосан можароларсизқаршиликлари туфайли диктаторлик тузумлари қулади. Непал, Замбия, Жанубий Корея, Чили, Аргентина, Гаити, Бразилия, Уругвай, Малави, Тайланд, Болгария, Венгрия, Заир, Нигерия ва собиқ совет иттифоқининг турли мамлакатларида (бундай ҳолат 1991 йил августда эски тузум тарафдорларининг тўнтариш қилишга уриниши устидан ғалабақозонишда муҳим роль ўйнади) можароларсиз қаршиликлар демократияни янада яқинлаштирди.

Бундан ташқари сўнгги йилларда Чили, Бирма ва Тибетда ҳам одамларнинг оммавий сиёсий бўйсинмаслиги намоён бўла бошлади (1). Ваҳолонки, бундай кураш амалдаги диктатура ёки истилога чек ќўя олмади, ушбу ҳолат қатағон тузумнинг шафқатсиз қиёфасини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатди ва аҳолига унга қарши курашиш бўйича муҳим тажрибага эга бўлиш имконини берди.

(1) Ушбу матнда фойдаланилган “Сиёсий бўйсинмаслик” атамаси Роберт Хелви томонидан жорий этилган. “Сиёсий бўйсинмаслик” сиёсий мақсадларда қатъий ва фаол ќўлланиладиган зўравонликларсиз кураш (норозилик, ҳамкорликни ва аралашишни рад этиш) ҳисобланади. Ушбу атама зўравонликларсиз курашнинг пацифизмга ва ахлоқий ёки диний“зўравонликсизликга тенглаштирилиши туфайли юзага келган чалкашлик ҳамда нотўѓри тушунчага жавоб тариқасида пайдо бўлди. “Бўйсинмаслик” ҳукуматга итоат этмаслик йўли билан ва тобе бўлишдан бўйин товлаш орқали ошкора қарши чиқишни англатади. “Сиёсий бўйсинмаслик” ушбу (сиёсий) фолият ҳамда унинг мақсади (сиёсий ҳукмронлик) ќўлланиладиган вазиятни тасвирлайди. Ушбу термин одатда, аҳолининг диктатуранинг куч манбаларига мунтазам ҳужум қилиши ва шу йўлда стратегик режалаштириш ҳамда норозилик акцияларидан қасддан фойдаланиш орқали ҳукумат муассасаларини унинг назоратидан озод этиш мақсадидаги ҳаракатларини белгилашда ишлатилади. Мазкур ишда сиёсий бўйсинмаслик, зўравонликларсиз қаршилик ва зўравонликларсиз кураш атамаларидан бир хил маънода фойдаланилмоқда,зеро, охирги икки атама кенг тоифадаги мақсадлар (ижтимоий, сиёсий, психологик ва ҳоказо мақсадлар) учун курашга тааллуқлидир.

Юқорида зикр этилган мамлакатларда диктатуранинг ағдарилиши жамиятнинг шафқатсиз тузумдан мерос бўлиб қолган қашшоқлик, жиноятчилик, қоғозбозлик ва атроф-муҳитни вайрон қилиш каби бошқа муаммоларини ҳал қилмади. Бироқ бундай якка ҳокимликнинг ағдарилиши зулм қурбонларининг азият чекишини камайтирди ва жамиятни янада кенг сиёсий демократия, шахсий эркинлик ҳамда ижтимоий одиллик асосида қайта қуришга йўл очиб берди.

 

Давом этаётган муаммо

 

Утган ўн йил мобайнида дунёда демократлаштириш ва эркинликни кенгайтиришга интилиш пайдо бўлди. Сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролик эркинликлари билан боғлиқ ҳолатнинг йиллик халқаро шарҳини тузадиган Фридом Хаус ташкилоти маълумотларига кўра, дунёнинг “озод” мамлакатлар рўйхатига киритилган давлатлари сони сўнгги ўн давомида анча кўпайган.

  Озод Қисман озод Озод бўлмаган
1983 55 76 64
1993 75 73 38
2003 89 55 48

Бироқ ушбу ижобий интилишҳанузгача золимона ҳукмронлик шароитида яшаётган халқларнинг кўплигибилан чекланган. 1993 йилнинг январь ҳолатига кўра, Ер шари аҳолисининг 5,45 миллиардининг 31 фоизи “озод бўлмаган”, яъни сиёсий ҳуқуқ ва фуқаролар эркинлиги ҳаддан ташқари чекланган мамлакатлар ва ҳудудларда истиқомат қилган (3). “Озод бўлмаган” давлатлар тоифасига киритилган 38 та мамлакат ва 12 та ҳудуд қатор ҳарбий диктатуралар (Бирма ва Суданда), анъанавий қатағон монархияси (Саудия Арабистони ва Бутанда), ҳукмрон сиёсий партиялар (Хитой, Ироқ, Шимолий Кореяда), чет эллик истилочилар (Тибет ва Шарқий Тиморда) томонидан бошқарилмоқда ёки ўтиш даври босқичида турибди.

Айни пайтда кўпгина мамлакатлар тезкор иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳолатида турибди. Гарчи ўтганўн йилда “озод” давлатлар сони кўпайган эса-да, кўпгина мамлакатларнинг бу каби тезкор улкан ўзгаришлар йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши ва диктатуранинг янги шаклларини бошидан кечириш эҳтимоллиги юқорилигича қолмоқда. Ҳарбий гуруҳлар, жиззаки шахслар,

сайланган арбоблар, шунингдек, ақидапараст партиялар доимо ўз эркини мажбуран ўтказишга интилмоқда. Давлат тўнтаришлари эса одат бўлибқолади. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлардан кўплаб халқлар фойдалана олмайди.

Афсуски, ўтмиш биз билан бирга қолган. Диктатура муаммосичуқур. Кўпгина мамлакатлар халқлари ўн йиллаб, балким юз йиллаб ички ёхуд ташқи зулмдан азият чекди. Кўпинча давлат шахслари ва ҳукмдорларига сўзссиз итоат этиш одатбўлиб қолган. Экстремал вазиятларда жамиятнинг ҳукуматга бўйсинмайдиган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва ҳаттоки, диний институтлари атайлаб заифлаштирилган, тузумга бўйсиндирилганёки ҳаттоки гапга кирадиган янгилари билан алмаштирилган ва давлат ҳамда ҳукумат тепасида турган партиялар томонидан жамиятни бошқариш учун фойдаланилган. Одамлар кўпинча бир-биридан ажратиб ќўйилди, биргаликда озодликка эришиш, бир-бирига ишониш ёки ўз ташаббуси билан ҳаракат қилишга лаёќатсиз бўлиб қолди.

Бунинг натижасини эса олдиндан айтиш мумкин: аҳоли заифлашиб, ўзига бўлган ишончни йўќотмоқда ва қаршилик кўрсатишга ожиз бўлиб қолмоқда. Одамлар кўпинча диктатурага нисбатан нафратини ва эркинликка интилишини ҳаттоки, оила аъзолари ҳамда дўстларига ҳам айтишдан жуда ќўрқиб қолган. Одамлар ошкора қаршилик кўрсатиш тўѓрисида ўйлашдан ҳаддан ташқари чўчишади. Лекин бундан қандай наф бор? Бунинг ўрнига улар буҳуда қийналмоқда ва келажакка умидсиз қарамоқда.

Замонавий диктатурада аҳвол аввалгидан ҳам ёмон бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Илгари одамлар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиларди. Қисқа оммавий норозиликлар ва намойишлар бўлиб турарди.Балким одамлар вақтинча ўз ҳис-туйғуларини ифода этарди. Бошқа пайтларда эса айрим шахслар ва кичик гуруҳлар бирон-бир принцип ёки ўзининг бўйсинмаслигини исбот қилган ҳолда, мард аммо умидсиз ҳаракатларни амалга оширарди. Бундай хатти-ҳаракатлар олижаноб сабабларга эга бўлсада, одамларнинг ќўрқувини ва итоат этиш одатини енгиш учун етарли эмасди. Бу эса диктатурани ағдаришнинг муҳим талаби ҳисобланади. Афсуски, бундай ҳаракатлар ғалаба қозониш ёки умидларни рўёбга чиқариш ўрнига азоб-уқубатлар ва қурбонлар сонини кўпайтирди, холос.

Озодликка зўравонлик орқали эришиш

Бундай вазиятларда нима қилиш керак? Бу борадаги аниқ имкониятлар фойдасиздек туюлади. Негаки, конституциявий ва қонуний тўсиқлар, суд қарорлари ва жамоатчилик фикрини одатда диктаторлар менсимайди. Одамлар шафқатсизлик, қийноқлар, йўќолиб қолишлар ва қотилликларга жавоб тариқасида диктатурага қарши фақат куч ќўллаш орқали курашиш мумкин, деган хулосага келишлари тушунарли. Баъзида ғазабланган қурбонлар барча имкониятлар ўзларига қарши бўлишига қарамай, куч ишлатиш ёки урушнинг мавжуд ҳар қандай воситаси ёрдамида ушбу иллатга қарши курашиш учун бирлашди. Бундай одамлар кўпинча катта азоб-уқубатлар чекибва жонини фидо қилиб, мардонавор курашди. Баъзида улар муайян натижаларни ќўлга киритсада, камдан-кам ҳолларда озодликка эришган. Шиддатли ќўзғолонлар шафқатсиз қатағонга сабаб бўлиб, бу одамларни аввалгидан ҳам ночор аҳволга солиб ќўяди.

Зўравонлик услубларининг афзаллиги қандай бўлишидан қатъи назар шу нарса аниқки, бундай одамлар зўравонлик воситасига таянган ҳолда, золимлар деярли ҳар доим устунлик қилиб келган кураш турини танлайди. Диктаторлар куч ишлатишга аъло даражада қуроллантирилган. Демократиянинг бундай тарафдорлари хатти-ҳаракатларининг давомийлигидан қатъи назар шафқатсиз ҳарбий воқелик охир-оқибат юз бериши муқаррар. Диктаторлар деярли ҳар доим ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, транспорт ва қуролли кучларга эгалиги туфайли устун бўлиб келган. Демократлар қанчалик мард бўлмасин (деярли ҳар доим) уларга қарши тура олмаган.

Мабодо оддий қуролли ќўзғолон амалга ошмайди деб эътироф этилса, айрим муртадлар партизанлар урушини бошлашга ќўшилади. Бироқ партизанлар уруши зулмдан азоб чеккан аҳолига камдан-кам ҳолларда фойда келтиради ёки ҳеч қандай фойда келтирмайди ҳамда демократияни таъминламайди. Партизанлар ҳаракати айниқсаўз халқи орасида йўќотишлар катта бўлган ҳолларда аниқ ечим бўла олмайди. Бундай ёндошув тегишли назария ва стратегик таҳлил мавжудлигига, баъзида эса халқаро ёрдам берилишига қарамай, мағлубиятдан сақлаб қололмайди. Партизанлар уруши одатда узоқ вақтга чўзилади. Бунда кўпинча ҳукумат тепасида турган доиралар аҳолини катта қийинчиликлар ва ижтимоий вайронгарчиликлар эвазига бошқа жойга кўчиради.

Партизанлар кураши ғалаба қозонган ҳолда ҳам, кўпинча муайян ва узоқ вақт салбий структуравий оқибатларга олиб келади. Ҳужум қилинаётган тузум кўрилаётган қарши ҳаракат чоралари оқибатида зудлик билан янада кучаяди. Агарда партизанлар ғалаба қозонадиган бўлса, янги тузумда кучайган қуролли кучларнинг марказлашган таъсири, кураш давомида жамиятнинг мустақил гуруҳлари ва институтлари, органларнинг заифлашуви ёки уларга путур етиши натижасида кўпинча олдингисига қараганда якка ҳокимлик янада авжига чиқади. Зеро, жамиятнинг ушбу бўѓинлари демократик жамиятни қуриш ва унинг фаолиятини ќўллаб-қувватлаш борасида жуда зарур ҳисобланади. Диктатура душманлари бундай вазиятда бошқа имкониятларни кўриб чиқиши лозим бўлади.

 

Тўнтаришлар, сайловлар, чет эллик қутқарувчилар

Диктатурага қарши ҳарбий тўнтариш қабиҳ тузумни йўќ қилишнинг анча енгил ва тез услуби бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ бундай услубнинг жиддий камчиликлари бор. Энг муҳими ушбу кураш тури ҳам ҳукумат ҳамда қуролли кучларустидан назорат ҳукмронлигини аҳоли ва намояндалар ўртасида аввалги тузумда бўлганидек, адолатсиз тақсимлайди. Ҳукумат тепасида турувчи баъзи шахс ва тўдаларнинг йўќ қилиниши бошқа гуруҳга уларнинг ўрнини эгаллаш имконини беради. Назарий жиҳатдан бундай гуруҳ чекланган демократик ислоҳотлар учун чидамлироқ ва очиқ бўлиши мумкин. Аммо бунинг акси бўлиши эҳтимолчилигикаттароқ.

Янги тўда ўз ўрнини мустаҳкамлаб олгач, аввалгисига нисбатан янада шафқатсиз ва шуҳрапараст бўлиши мумкин. Албатта, барча умид боғлаган янги тўда демократия ва инсон ҳуқуқлари тўѓрисида ташвиш чекмасдан ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга қодир. Бу диктатура муаммосини ҳал қилишнинг маъқул йўли ҳисобланмайди.

Диктатурада сайловлар муайян сиёсий ўзгаришлар воситаси сифатида кераксиз ҳисобланади. Масалан, Совет Иттифоқи ҳукмронлиги остидаги Шарқий блок мамлакатларида айрим диктаторлик тузумлари ҳалқпарварлик таассуротини ҳосил қилиш учун номзодлар кўрсатишга рухсат берган. Бироқ бундай сайловлар халқнинг диктаторлар томонидан танланган номзодларни маъқуллашини таъминлайдиган референдум томонидан қатъий назорат қилинарди, холос. Диктаторлар кучли тазйиқ остида янги сайловларга рози бўлиши мумкин. Бироқ бу борада улар ҳийла ишлатиб, ҳукумат хоналарига ўз найрангига ўйнайдиган ќўѓирчоқларни ўтқазиб ќўяди. Агарда мухолифат томонидан кўрсатилган номзодлар, 1990 йил Бирма ва 1993 йил Нигерияда бўлгани каби, сайловларда иштирок этиш имконига эга бўлса, натижалар эътиборга олинмайди, “ғолиблар” ќўрқитилиши, ҳибсга олиниши ва ҳаттоки, ўлдирилиши мумкин. Ваҳолонки, диктаторлар ҳокимиятни уларни ўз тахтидан ағдариб ташлайдиган сайловларга рухсат бериш учун эгалламайди.

Айни пайтда шафқатсиз диктатурадан қийналаётган ёки жазодан қочиш учун сургун қилинган кўпгина жабрланган одамлар мустақил озодликка эриша олишига ишонмайди. Уларнинг фикрича, халқини бошқаларнинг ёрдами билан қутқариш мумкин. Бундай одамлар ташқи кучларга умид қилади. Улар диктаторни қулатишга фақат ҳалқаро кучлар ёрдам бериши мумкин, деб ҳисоблайди.

Жабрланганлар самарали ҳаракат қилишга қодир эмаслиги ҳақидаги фикр муайян давр учунгина тўѓри бўлиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, жабрланган халқ кўпинча курашни хоҳламайди ва вақтинчалик унга қодир ҳисобланмайди. Чунки шафқатсиз диктатурага қарши туришда ўз кучига ишонмайди ва ундан қутилиш йўлини билмайди. Шу сабабли аксарият одамлар бу борада бошқалардан умид қилаши тушунарли. “Жамоатчилик фикри”, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, маълум бир давлат ёки халқаро иқтисодий ва сиёсий санкциялар ана шундай ташқи куч бўлиши мумкин.

Бундай сценарий қулай кўриниши мумкин, лекин ташқи қутқарувчига умид қилиш жиддий муаммоларни ҳам юзага келтиради. Бундай умид мутлақо буҳуда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Одатда хорижий қутқарувчи ёрдамга келмайди, чет эл давлати аралашганда ҳам унга ишониб бўлмайди.

Бу борада хорижий аралашувга ишониш билан боғлиқ бир қанча нохуш жиҳатларни қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

  • Хорижий давлатлар кўпинча ўз иқтисодий ёки сиёсий манфаатларини таъминлаш мақсадида диктатурага тоқат қилади ёхуд бевосита ёрдам беради.

  • Хорижий давлатлар бошқа мақсадга эришиш учун жабрланган халққа хоинлик қилишива унга озод бўлишда ёрдам бериш бўйича ўз сўзида турмаслиги мумкин.

  • Айрим хорижий давлатлар мамлакатни иқтисодий, сиёсий ёки ҳарбий томондан назорат қилиш мақсадида диктатурага қарши чоралар кўриши мумкин.

  • Хорижий давлатлар фақат ички қаршиклик ҳаракати диктатурага халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этган ҳолда, ушбу шафқатсиз тузумни жойидан қимирлатишни бошлагандан кейингина ижобий мақсадларда фаол аралашиши мумкин.

Диктатура асосан ҳокимиятнинг мамлакат ичида тақсимланиши оқибатида пайдо бўлади. Аҳоли ва жамият диктатурага қарши жиддий муаммолар яратиш учун ожизлик қилади. Негаки бойлик ва ҳокимият унчалик кўп бўлмаган одамлар ќўлида бўлади. Гарчи диктатура халқаро ҳамжамият хатти-ҳаракатидан самарали фойдалангани ёки заифлашгани билан уни давом этиши ички омилларга боғлиқдир.

Бироқ халқаро ҳамжамият тазйиқи жуда фойдали бўлиши ва шу тариқа мамлакат ичида кучли қаршилик ҳаракатини ќўллаб-қувватлаши мумкин. Масалан, бундай ҳолатда халқаро алоқани узиш, эмбарго эълон қилиш, дипломатик муносабатларни узиш, халқаро ташкилотлар таркибидан чиқариш, БМТ органлари томонидан қоралаш ва ҳоказолар катта ёрдам бериши мумкин. Шунда эса-да, кучли ички қаршилик ҳаракати бўлмаса, бундай чораларнинг кўрилиши даргумон.

Аччиқ ҳақиқатга дуч келиш

 

Хулоса чиқариш осон эмас. Кам талофат кўриб, диктатурани самарали ағдариш биринчи навбатда тўртта вазифани амалга оширишни талаб қилади:

  • Жабрланган аҳолининг қатъиятини, ўзига ишончини ва қаршилик кўрсатиш кўникмаларини мустаҳкамлаш даркор;

  • Мазлум аҳолининг мустақил ижтимоий гуруҳлари ва институтларини мустаҳкамлаш зарур;

  • Қудратли ичкиқаршилик кучини ташкил этиш лозим; ва

  • Озод этишнинг катта оқилона стратегик режасини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга моҳирона тадбиқ этиш керак.

Озодлик учун кураш ўзига ишониш ва мамлакат ичида курашувчилар гуруҳини мустаҳкамлашни талаб этади. Чарльз Стьюард Парнелл 1879-1880 йилларда Ирландиянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш кампаниясида даъват қилганидек: “Ҳукуматга ишонишдан маъно йўќ…Биз ўз ишончимизга таянишимиз даркор… Биргаликда саъй-ҳаракатларингиз билан ўзингизга ёрдам беринг… ожизларнинг куч-қудратини оширинг… жипслашинг, уюшқоқлик билан ҳаракат қилинг… ва сиз ғалаба қозонасиз.

Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан муаммо ҳал қилиш учун пишгандагина, ҳа, фақат шундагина у ўз ечимини топиши мумкин”. (Патрик Сарсфилд О`Герарти, Ирландиянинг иттифоқдаги тарихи, 1880-1922. Лондон: Метуэн, 1952, 490-491-бетлар).

Оқилона стратегия, интизомли ва қатъий ҳаракат ҳамда реал куч-қудрат мавжуд бўлганда диктатура мухолифатнинг мустақил кучи олдида охир-оқибат қулайди. Бироқ бунинг учун камида юқорида қайд этилган тўртта талабни бажариш лозим.

Юқорида келтирилганидек, пировард натижада диктатурадан халос бўлиш халқнинг ўз кучи билан озод бўлиш қобилиятига боғлиқ. Муваффақиятли сиёсий бўйинмаслик, яъни сиёсий мақсадлар учун зўравонликларсиз курашиш мисоллари шуни кўрсатадики, аҳолининг ўз кучи билан озод бўлишга эришиш услублари мавжуд,бироқ бундай услублар тегишли равишда ишлаб чиқилмаган. Бу услубларни келгуси бобларда батафсил кўриб чиқамиз. Аммо дастлаб диктатурани заифлаштириш воситаси сифатида музокаралар масаласини кўриб чиқамиз.

                                             2-боб. Музокаралар хавфлилиги

 

Айрим одамлар диктатурага қарши курашишнинг кескин муаммолари олдида (1-бобда баён этилган) пассив тобе бўлиш ҳолатига тушиб қолади. Бошқалар эса демократияга эришиш ишончини йўќотган ҳолда, ижобий элементларни сақлаб қолиш ва шафқатсизликларга чек ќўйиш илинжида уларнинг назарида гўёки, абадий бўлиб қоладиган диктатура билан “ярашиш”, “муросага келиш” ва “музокаралар” орқали келишиб олиш зарур, деган хулосага келиши мумкин. Бир қарашда аниқ йўлни танлаш имкони бўлмаганда бундай ёндошув ўзига жалб қиладигандек кўринади.

Шафқатсиз диктатурага қарши жиддий кураш ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Нима учун айнан ушбу йўлни танлаш керак? Наҳотки, ўзини ақлли тутиш ва музокаралар учун йўл излаш, диктатурани аста-секин тугатиш имкониятларини топиш мумкин эмас? Наҳотки, демократлар диктаторларни инсонийликка даъват этиб, уларни ўзининг мутлақ ҳукмронлигини босқичма-босқич қисқартиришга ишонтиролмайди ва балким, алал-оқибат демократик ҳукуматни ўрнатиш имконини беришга чақира олмайди?

Баъзида ҳақиқат ҳар доим ҳам бир томонда бўлмайди, дейишади. Эҳтимол, демократлар қийин вазиятларда яхши ниятлар билан ҳаракат қилган диктаторларни тушунмаётгандир? Бошқалар эса, диктаторлар мамлакатнинг бошига тушган қийин вазият юзага келганда агарда диктаторлар рағбатлантириб кўндирилса, уларнинг ўзи тахтдан воз кечади, деб ҳисоблайди. Шунигдек, ҳамма томон ўйинда иштирок этса, диктаторлар “дуранг”га рози бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, дейиш мумкин. Бундан ташқари, агар демократик мухолифат зиддиятни тинч музокаралар йўли билан (балким тажрибали шахслар ёки бошқа мамлакатлар ҳукуматлари воситачилигида) ҳал қилишга тайёр бўлса, бундан кейин келгуси курашда таваккал қилиш ва жабр кўриш зарурати бўлмаслиги ҳақида ҳам гапириш мумкин. Бундай ҳолат зўравонликлариз ва ҳарбий ҳаракатларсиз ҳам олиб борилаётганқийин курашга нисбатан афзал эмасми?

Музокаралар афзаллиги ва камчиликлари

 

Музокаралар қарама-қаршиликларда муайян турдаги муаммоларни ҳал қилишда жуда фойдали восита ҳисобланади. Уларни агарда ўринли бўлса, менсимаслик ёки рад этиб бўлмайди.

Жиддий аҳамиятга эга бўлмаган масалалар ҳал қилинаётган айрим ҳолларда музокаралар зиддиятни ҳал қилишнинг муҳим услубига айланиши мумкин. Ишчиларнинг меҳнат ҳақини ошириш бўйича иш ташлаши қарама-қаршиликларда музокара ролининг катта аҳамиятга эга эканига яхши мисол бўла олади: эришилган келишув маошни даставвал, келишган томонларнинг ҳар бири таклиф этган миқдор оралиғидаги ўртача суммагача оширилишига олиб келиши мумкин. Бироқ расмий касаба уюшмалар иштирокидаги меҳнат зиддиятлари шафқатсиз диктатуранинг давом этиши ёки сиёсий эркинликни ўрнатиш муаммолари ҳал қилинадиган қарама-қаршиликлардан мутлақо фарқ қилади.

Дин тамойилларига, инсон ҳуқуқлари ёки жамиятни келажакда ривожлантириш муаммоларига тааллуқли жиддий хусусиятга эга масалалар кўтарилганда, музокаралар муаммони ўзаро маъқул тарзда ҳал қилиш услуби ҳисобланмайди. Айрим жиддий масалалар бўйича муросага келиб бўлмайди. Фақат ҳокимиятни демократлар фойдасига тақсимлашдаги ўзгартишлар ушбу масаланинг бир хил ҳал қилинишини таъминлайди. Бундай ўзгартишларга музокараларда эмас, фақат курашда эришиш мумкин. Бу музокараларга ҳеч қачон таянмасликни англатмайди. Гап шундаки, музокаралар қудратли демократик мухолифат бўлмаганда кучли диктатурани йўќ қилишнинг амалий услуби ҳисобланмайди.

Албатта, музокара ўтказиш имконияти юзага келмаслиги ҳам мумкин. Мустаҳкам ўрнашиб олган ва ўзига ишонган диктаторлар демократик мухолифатлар билан музокара олиб боришдан бош тортиши мумкин. Ҳки музокаралар бошлангандан сўнг демократия тарафдорлари изсиз йўќолиши мумкин.

Музокаралар чоғида ўринларни топшириш

 

Диктатурага қарши мухолифат таркибидаги ва музокаралар олиб бориш тарафдори бўлган айрим шахслар ҳамда гуруҳлар кўпинча хайрли мақсадларга эга бўлади. Айниқса, шафқатсиз тузум билан қуролли тўќнашувлар ҳал қилувчи ғалаба ќўлга киритилмай йиллаб давом этганда, ҳар қандай сиёсий йўналишдаги одамлар тинчликни хоҳлаётгани ўз-ўзидан аён бўлади. Диктаторлар ҳарбий устунликка эга бўлиб, ўз халқи орасида қурбонлар сони кўпайганда ва чидаб бўлмас даражада вайронгарчиликлар содир этилганда музокаралар демократлар учун жуда керак бўлади. Бундай вазиятда демократларда ўзларининг айрим мақсадларига эришиш ва зўравонлик ҳамда унга куч ишлаштиш йўли билан қарши чоралар кўришга нуқта ќўйишда ёрдам берадиган ҳар қандай бошқа имкониятлардан фойдаланиш кераклиги тўѓрисидаги фикрлар пайдо бўлади.

Диктатура томонидан демократик мухолифат билан музокаралар ўтказиш орқали “тинчлик” ўрнатиш бўйича билдирилган таклифлар табиийки, носамимий ҳисобланмайди. Диктаторлар ўз халқига қарши урушни тўхтатсагина, зўравонликни истаган пайтида ўзларитугатиши мумкин. Улар ҳеч қандай музокараларсиз ва ўз ташаббуси билан инсон ҳурмати, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини қайта тиклаши, сиёсий маҳбусларни озод этиши, қийноқларга чек ќўйиши, ҳарбий операцияларни тўхтатиши, ҳукумат таркибидан чиқиб, халқдан кечирим сўраши мумкин.

Якка ҳокимлик кучли бўлиб, жаҳлни чиқарадиган қаршиликлар мавжуд бўлганда диктаторлар мухолифатни “тинчлик” тузиш баҳонасида таслим бўлишга мажбурлаш учун улар билан музокара ўтказишга қарор қилиши мумкин. Музокараларга чақириш жозибадор кўриниши мумкин, лекин музокаралар чоғида жиддий хавфлар ҳам туғилиши мумкин.

Иккинчи томондан, агар мухолифат жуда кучли бўлса ва диктатура учун ҳақиқий хавф туғдирса, диктаторлар ҳокимият ва бойликнинг катта қисмини иложи борича ўз ќўлида сақлаб қолиш мақсадида музокара ўтказишни таклиф этиши мумкин. Демократлар ушбу ҳар икки ҳолатда ҳам диктаторларга ўз мақсадларига эришишида ёрдам бермасликлари лозим.

Демократлар музокаралар чоғида диктаторлар томонидан ќўйилган тузоқдан эҳтиёт бўлишлари керак. Гап сиёсий эркинлик масаласи ҳақида борганда диктаторларнинг музокара ўтказишдан кўзлаган мақсади демократларни ўз ўрнини тинч йўл билан бўшатиб беришга мажбурлаш ва зўравонликни ўз томонида сақлаб қолишга уриниши бўлиши ҳам мумкин. Музокаралар бундай қарама-қаршиликлардаги ҳал қилувчи кураш охирида асосий роль ўйнаши мумкин. Бу курашда диктаторлар ҳокимияти йўќ қилингач, улар мамлакатдан қочиб кетишга йўл излайди.

Музокараларда ҳокимият ва одиллик масалалари

 

Агар ушбу тезис музокаралар мавзусини муҳокама қилиш учун ниҳоятда кескин туюлса, бу ҳақидаги хайёлий таассуротга чек ќўйиш лозим. Бу борада музокаралар қай йўсинда ўтказилаётгани тўѓрисида аниқ тушунча талаб этилади.

“Музокара” икки томон стол атрофида ўтириб, тенглик асосида улар ўртасидаги низони юзага келтирган зиддиятни муҳокама қилиш ва ҳал қилишни англатмайди. Бунда икки жиҳатни эсдан чиқармаслик лозим. Биринчидан, музокаралар давомида эришилиши мумкин бўлган келишув моҳияти бир-бири билан таққослаб бўлмайдиган низоли қарашлар ва мақсадларнинг қиёсий адолатлилигибилан белгиланмайди.Иккинчидан, музокаралар давомида эришилиши мумкин бўлган келишув моҳияти кўпинча ҳар бир томоннинг мавжуд кучи билан аниқланади.

Бу борада бир қанча мураккаб масалаларни эътиборга олиш лозим. Иккинчи томон музокара столида келишишни хоҳламаса, томонларнинг ҳар бири ўз мақсадига эришиш учун нима қилиши мумкин? Битим тузилгандан сўнг иккинчи томон битим тузилганига қарамай ўз мақсадига эришиш учун сўзида турмасдан мавжуд кучлардан фойдаланса, томонларнинг ҳар бири қандай йўл тутади?

Муаммони музокара йўли билан ҳал қилиш муҳокама қилинаётган масалалар одиллигини баҳолаш орқали эришилмайди. Гарчи бу қизғин муҳокамалар воситаси бўлиб хизмат қилсада, музокараларнинг аниқ натижалари томонларнинг ушбу жараёндаги мутлақ ва қиёсий кучини баҳолаш туфайли пайдо бўлади. Демократлар ўзларининг энг кам талаблари рад этилмаслиги учун нима қилиши мумкин? Диктаторлар ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш ва демократларни йўќ қилиш учун қандай ишларни амалга ошириши мумкин? Бошқача айтганда, битим томонларнинг ҳар бири ўз имкониятини қарши томон имкониятлари билан таққослашва ошкора кураш нималарга олиб келиши мумкин деган фикрлашлар натижасида тузилади.

Шу билан бирга, томонларнинг ҳар бири келишувга эришиш учун нималардан воз кечишига ҳам эътибор қаратиш лозим. Муваффақиятли музокараларда бир-бирига ён бериш, ўзаро розилик мавжуд бўлади. Томонларнинг ҳар бири талабларининг бир қисмидан воз кечиб, ўз мақсадининг бир қисмига эга бўлади.

Демократик кайфиятдаги кучлар экстремал якка ҳокимлик вазиятларида диктаторларга нималарни бериши мумкин? Демократик кайфиятдаги кучлар диктаторларни қандай мақсадлар билан кўндириши мумкин? Демократлар диктаторларга бўлғуси ҳукуматдаги конституция билан мустаҳкамланган барқарор ўрнини бўшатиб бериши керакми? Бунда демократиянинг моҳияти нимадан иборат?

Музокаралар муваффақиятли ўтаётгани тахмин қилинсада, бундан кейин ҳаёт қандай бўлади, деган савол туғилади? Ҳаёт демократлар курашни бошлаганда ёки давом эттиргандаги ҳолатга қараганда яхши бўладими ёхуд ёмон?

“Кўнгилчан” диктаторлар

Диктаторлар ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун турли сабаб ва мақсадларни кўзлайди: ҳокимият, амал, бойлик, жамиятни қайта қуриш ва ҳоказо. Улар ўзининг ҳукмронлигидан айриладиган бўлса, бу мақсадларнинг бирортаси ҳам амалга ошмаслигини эсдан чиқармаслик лозим. Модомики, музокаралар ўтказиладиган бўлса, диктаторлар ўз мақсадларини сақлаб қолишга интилади.

Диктаторлар битим доирасида демократик мухолифат томонидан ён берилишига эришиш мақсадида хоҳлаган ваъдасини беришини ва сўнгра бу битимни қуполлик билан бузишини ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим.

Агар демократлар қатағонни тугатишга жавоб тариқасида қаршиликни тўхтатишга розилик берадиган бўлса, уларнинг хафсаласи пир бўлиши мумкин. Қаршиликнинг тўхтатилиши камдан-кам ҳолларда қатағоннинг камайишига олиб келади. Диктаторлар ички ва халқаро мухолифат таъсири батараф этилгач, аввалгидан ҳам шафқатсиз жабр-зулм қилиши мумкин. Халқ қаршилигининг инқирозга юз тутиши кўпинча диктаторлик ҳокимияти ва шафқатсизлигини чегаралаб турадиган бараварлаштирувчи кучнинг йўќќа чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда мустабид ҳокимлар хоҳлаган ишини қилиши мумкин. “Бизга золимга қаршилик кўрсатиш учун етмаётган куч қанча бўлса, унинг ҳокимияти ҳам шунчалик кучга эга”, – деб ёзган эди Кришналал Шридхарани (5).

Низода вазиятни ўзгартириш учун жиддий муаммолар бўйича масала юзага келганда музокаралар эмас, балки қаршилик кўрсатиш муҳимдир. Деярли барча ҳолларда диктаторларни ҳокимиятдан маҳрум этиш учун қаршилик кўрсатиш давом этиши даркор. Кўпчилик ҳолатларда муваффақият битим тўѓрисидаги музокаралар билан эмас, балки қаршилик кўрсатишнинг барча энг қулай ва кучли воситаларидан етарли даражада фойдаланиш орқали белгиланади. Бизнингча, озодлик курашчилари учун мавжуд энг кучли восита – бу қуйида батафсил қайд этилганидек, сиёсий бўйсинмаслик ёки жанжалларсиз кураш ҳисобланади.

Сулҳнинг қандай тури?

 

Диктаторлар ва демократлар сулҳ тўѓрисида музокара олиб борадиган бўлса, бу қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини жуда чуқур ўйлаб кўриш лозим. “Тинчлик” сўзини ишлатаётганларнинг ҳаммаси ҳам озодлик ва одилликни кўзда тутувчи тинчликка эришаётгани йўќ. Шафқатсиз истибдодга тобе бўлиш ва минглаб одамларга йиртқичларча муносабатда бўлган диктаторларга ён бериш ҳақиқий тинчлик ҳисобланмайди. Гитлер бир неча марта тинчликка даъват қилган эди. Лекин у буни ўз измига бўйсиндириш деб тушунган. Диктаторлар учун тинчлик кўпинча қамоқхона ёки қабр тинчлигидан бўлак ҳеч нарсани англатмайди.

Бу борада бошқа хавфлар ҳам мавжуд. Музокараларда баъзида хайрли ниятларни музокаралар мақсади ёки уни ўтказиш жараёни билан чалкаштиришади. Бундан ташқари музокараларнинг демократик иштирокчилари ёки бу борада музокаралар бўйича ёрдам бериш учун таклиф этилган хорижий экспертлар диктаторларни бир зумда давлат ҳокимиятини эгаллаб олгани, инсон ҳуқуқларини бузгани ва шафқатсизлиги туфайли рад этиб келинган маҳаллий ва халқаро даражадаги қонунийлик билан таъминлаши мумкин. Чунки диктаторлар қонуний мақомсиз ҳукуматни узоқ вақт бошқара олмайди. Тинчлик тарафдорлари эса уларга бундай мақомни бермасликлари лозим.

Умид манбалари

Юқорида қайд этилганидек, мухолифат етакчилари демократия учун курашдан умид йўќлиги туфайли музокараларга киришишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ бу вазиятни ўзгартириш ҳам мумкин. Диктатура абадий эмас. Диктатура зулми остида яшаётган одамлар заифлашиб қолмайди. Диктаторларга ҳокимият тепасида абадий қолишга йўл ќўймаслик керак. “Олигархия ва золимона ҳукмронликнинг умри бошқа давлат тузумига қараганда анча қисқа.. Золимона ҳукмронлик ҳеч қаерда узоқ вақт мавжуд бўлмаган”, деган эди Арасту. Замонавий диктатурлар ҳам жуда нозик. Уларнинг заифлигини оғирлаштириб, шу тариқа диктаторларнинг ҳокимиятига путур етказиш мумкин. (Бундай ожизлик 4-бобда батафсил кўриб чиқилган).

Замонавий тарих диктатураларнинг заифлигини аниқламоқда ва улар қисқа вақт ичида қулаши мумкинлигини кўрсатмоқда. Польшадакоммунистик диктатурани ағдариш учун ўн йил (1980-1990 йиллар) талаб этилган бўлса, 1989 йил Шарқий Германияда ва Чехословакияда бу тузум саноқли ҳафталар ичида тугатилди. 1944 йилда Сальвадор ва Гватемалада мустаҳкам ўрнашиб олган шафқатсиз ҳарбий диктаторларни қулатиш учун тахминан икки ҳафта кураш олиб борилди. Эрон шоҳининг ҳарбийлаштирилган қудратли тузуми бир неча ой ичида ағдарилди. 1986 йилда Филиппин диктатори Маркос халқ ҳокимияти томонидан бир неча ҳафтада тахтдан ағдарилди. АҚШ ҳукумати эса президент Маркосни мухолифат кучи аён бўлганидан сўнг ќўллаб-қувватламай ќўйди. 1991 йилнинг августида Совет Иттифоқида эски тузум тарафдорлари томонидан сиёсий бўйсинмаслик ёрдамида уюштирилган тўнтариш бир неча кун ичида бартараф этилди. Натижада узоқ йиллар мобайнида унинг ҳукмронлиги остида бўлган кўп халқлар кунлар, ҳафталар ва ойлар ичида ўз мустақиллигини ќўлга киритди.

Куч ишлатилмайдиган воситалар муайян вақт талаб этадиган бир пайтда, куч ишлатиладиган ҳаракатлар ҳар доим тез иш бериши ҳақидаги эски тушунча ноҳақлиги аниқ бўлиб қолди. Гарчи, чуқурлашиб кетган вазиятни ва жамиятни ўзгартириш учун кўп вақт талаб этилсада, диктатурага қарши куч ишлатилмайдиган услублар ёрдамида курашиш баъзида жуда тез кечиши мумкин.

Музокаралар бир томондан, давомли қирғин-барот урушнинг, иккинчи томондан капитуляцияниг ягона муқобили ҳисобланмайди. Бу ерда, шунингдек, 1-бобда келтирилган мисоллар шуни кўрсатадики, тинчлик ва озодликка эришаётган учун яна бир имконият – сисий бўйсинмаслик мавжуд.

3-боб. Куч қаердан олинади?

 

Ҳам озодҳам тинчжамиятга эришиш албатта, оддий иш эмас. Бу борада катта стратегик қобилият, уюшқоқлик ва режалаштириш талаб этилади. Энг муҳими, у куч талаб қилади. Демократлар ўз кучидан самарали фойдаланиш қобилиятисиз диктатурани ағдариб ташлашга ва сиёсий озодликка эришишга умид қила олмайди.

Буни қандай амалга ошириш мумкин? Демократик мухолифат диктатура ва унинг кенг қамровли ҳарбий ҳамда полиция тизимини ағдариб ташлаши учун қандай кучни сафарбар этиши мумкин? Бунинг жавоби кўпинча сиёсий кучни тушунишни эътиборга олмасликдан иборат. Унинг моҳиятини ўрганиш унчалик қийин эмас. Бу борадаги айрим асосий тушунчалар жуда осон.

“Маймунлар ҳукмдори” тўѓрисида эртак

 

¤н тўртинчи асрда яшаган хитойлик оқин Лю Жининг масалида сиёсий ҳокимиятнинг эсдан чиқарилган тушунчаси жуда аниқ ифода этилган (7).

Чу феодал давлатида хизматкор сифатида маймунларни ушлаб турган бир чол яшаган. Чу аҳолиси уни “Жу гонг” (маймунлар ҳукмдори) деб аташган.

 

Чол ҳар тонг маймунларни ўз ҳовлисида йиғиб, энг кекса маймунга қолганларни тоққа олиб чиқиш ва дарахт ва буталардан мева териб келишни буюрар экан. Қоидага кўра, ҳар бир маймун терган мевасининг ўндан бир бўлагини чолга бериши керак эди. Бу ишни қилмаганлар шафқатсиз калтакланарди. Ҳамма маймун қаттиқ азоб чексада, лекин шикоят қилишга ботинолмасди.

 

Бир куни кичкина маймунча қолганлардан сўради: “Бу дарахт ва буталарни чол экканми?” Қолганлар: “Йўќ, уларнинг ўзи ўсган”, – дейишди. Шунда кичкина маймунча янад сўради: “Чиндан ҳам чолнинг рухсатисиз мева тера олмаймизми?” Қолганлар: “Тера оламиз”, – деб жавоб қатарди. Кичкина маймунча яна давом этибди: “Унда нима учун биз чолга бўйсинишимиз керак, нима учун унга хизмат қилишимиз керак?”

 

Кичкина маймунча гапини тугатмасдан барча маймун унинг сўзларини тушунди ва жонланди.

 

Маймунлар ўша кеча чолнинг ухлаб қолганини кўриб, уларни ушлаб турган тўсиқларни ва қозиқдеворни бутунлай бузиб ташлади. Улар чол омборхонада сақлаётган меваларни ҳам олиб, ўрмонга кетди ва қайтиб келишмади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай чол очликдан оламдан ўтди”.

Ю-ли-зи шундай деган эди: “Баъзилар ўз халқини адолатли тамойиллар эмас, балки ҳийла-найранг билан бошқаради. Бу билан улар маймунлар ҳукмдорига ўхшамайдими? Улар ўзларининг аҳмоқлигидан шубҳаланмайди ҳам. Халқи эс-ҳушини йиғиштириб олиши билан уларнинг ҳийла-найранглари иш бермай ќўяди”.

Сиёсий ҳокимиятнинг зарур манбалари

Принцип мураккаб эмас. Диктаторлар ўзлари бошқараётган одамларнинг ёрдамига муҳтож. Негаки бу ёрдамсиз улар сиёсий ҳокимият манбаларини таъминлаш ва сақлашга қодир эмас. Сиёсий ҳокимиятнинг бундай манбалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Обрў, одамларнинг ҳокимият қонуний ҳисобланиши ва бу ҳокимиятга бўйсиниш уларнинг ахлоқий бурчи экани тўѓрисидаги ишончи;

  • Инсон ресурслари, ҳукмдорларга бўйсинадиган, ҳамкорлик қиладиган ёки ёрдам кўрсатадиган шахслар ҳамда гуруҳларнинг сони ва аҳамияти;

  • Тузумга муайян ҳаракатларни амалга ошириш учун ва ҳамкорлик қилувчи шахслар ҳамда гуруҳлар томонидан тақдим этиладиган зарур қобилият ва билимлар;

  • Номоддийомиллар,одамларни ҳукмдорларга итоат этиш ва ёрдам кўрсатишга мажбурлайдиган, руҳий ва мафкуравий омиллар;

  • Моддий ресурслар, ҳукмдорларнинг бойликни назорат қилиш ёки улардан фойдаланиш даражаси, табиий, молиявий ресурслар, иқтисодий тизим, шунингдек, алоқа ва транспорт воситалари; ва

  • Итоат қилмайдиган ёки ҳамкорлик қилишдан бўйин товлайдиганларни бўйсиндириш ва ҳамкорлик қилишга мажбурлаш учун ќўрқитиш мақсадида ќўлланадиган, тузумнинг мавжуд бўлиши ҳамда сиёсатини юритиш учун керакли санкциялар ва жазолар;

Бироқ, ушбу манбалар аҳолининг мазкур тузумни қабул қилиши, унга бўйсиниши, кўплаб одамлар ва жамиятнинг аксарият институтларининг у билан ҳамкорлик қилишига боғлиқ. Буларнинг иштирокини эса кафолатлаб бўлмайди.

Тўлиқ ҳамкорлик қилиш, итоат этиш ва ќўллаб-қувватлаш кучнинг зарур манбалари сонини кўпайтиради ва албатта, ҳар қандай ҳукуматнинг ҳокимлик имкониятларини кенгайтиради.

Иккинчи томондан, халқ ва институтларнинг тажовузкорлар ва диктаторлар билан ҳамкорлигининг қисқариши туфайли ҳукмдорлар учун зарур бўлган куч манбалари ҳам заифлашиши мумкин. Ҳукмдорлар ҳокимияти бундай манбаларсиз кучсизланиб, охир-оқибат йўќќа чиқади.

Диктаторлар хоҳлаган ишини қилиш имкониятларига хавф туғдирувчи ҳаракат ва ғояларга ўта таъсирчанлиги табиийдир. Шу боис диктаторлар бўйсинмайдиган, иш ташлайдиган ва ҳамкорлик қилишдан бўйин товлайдиганларни ќўрқитиш ва жазолашни афзал кўради. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Қатағон ва ҳаттоки, шафқатсизлик тузумга фаолият кўрсатиш имконини берадиган бўйсиниш ва ҳамкорлик қилишнинг керакли даражасига қайтишини ҳар доим ҳам таъминламайди.

Модомики, куч манбалари қатағон бўлишига қарамай заифлашса ёки узоқ вақтгача тўсиб ќўйилса, ишончсизлик ва парокандалик диктатура учун бошланғич натижага айланади. Сўнгра диктатура ҳокимиятиниг заифлашуви муқаррар. Вақт ўтиши билан куч манбаларининг йўќќа чиқиши тузумни фалаж ёки ожиз қилиб ќўйиши, жиддий вазиятларда эса, унинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Диктатура ҳокимияти сиёсий жиҳатдан ишдан чиқиши туфайли аста-секин ёки тезда барҳам топади.

Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳар қандай ҳукуматнинг эрксеварлиги ёки золимлиги даражаси, халқнинг озод бўлиб қолиш қатъияти ва уни озодликдан маҳрум этишга қарши курашиш истаги ва қобилиятининг ифодасидир.

Тарқалган фикрга қарши ўлароқ, ҳатто тоталитар диктатуралар ҳам ўзлари бошқараётган аҳоли ва жамиятга боғлиқ. 1953 йилда сиёсатшунос Карл В.Дойч таъкидлаганидек: “Тоталитар ҳокимият фақат уни ҳаддан зиёд кўп ишлатмагандагина кучли. Агар тоталитар ҳокимиятдан бутун аҳолига қарши мунтазам фойдаланишга тўѓри келадиган бўлса, унинг узоқ вақт давомида кучли бўлиб қолиши даргумон. Чунки тоталитар тузумлар ўз фуқароларини бошқариш учун бошқа бошқарув шаклларига нисбатан кўпроқ куч талаб қилади. Бундай тузумларгакўпроқодамларнингоммалаштирилган ва мустаҳкам бўйсиниш одатизарур: бундан ташқари уларнинг зарурат юзага келганда аҳоли аксарият қисмининг фаол ёрдамига ҳам таянишига тўѓри келади” (8).

¤н тўќќинзинчи асрда яшаган инглиз ҳуқуқназариячиси Жон Остин умиди пучга чиққан аҳоли олдида диктатуранинг аҳволини тасвирлаб берган. Остин аҳолининг аксарияти ҳукуматни йўќ қилишга қатъияти етса ва бунинг учун жазога ҳам тайёр бўлса, у ҳолда манфур ҳукуматни, шу жумладан уни ќўллаб-қувватловчиларни ҳукумат қудрати ҳаттоки, хорижий ёрдам ҳам қутқариб қололмаслигини таъкидлайди. Назариячининг фикрича, курашаётган халқни доимий итоакорликка қайтариб бўлмайди (9).

Бундан олдин эса Никколо Макиавелли: ”бутун жамиятни ўз душмани деб билган ҳукмдор ўзини хавф-хатардан йироққила олмайди; шафқатсизлик кўлами қанчалик кенг бўлса, унинг тузуми ҳам шунчалик заифлашиб борваеради”, деган эди (10).

Норвегияда мард қаршилик курашчилари нацистлар истилосига қарши ва 1-бобда эслатиб ўтилган Польша, Германия, Чехословакиянинг ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг коммунистик тажовуз ва диктатурага қаршилик кўрсатган ҳамда алал-оқибат Европада коммунистик бошқарувнинг ағдарилишига ёрдам берган жасур халқлари ушбу ҳолатларни амалда сиёсий

ќўллашни намоён этди. Бу албатта, янги воқеа эмас.Уруш-жанжалларсиз қаршилик кўрсатиш ҳоллари тахминан эрамиздан аввалги 494 йилдан буён маълум: ўшанда плебейлар (эркин, аммо юридик жиҳатдан ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган қуйи синфга мансуб кишилар)ўзларининг римлик зогадон хожаларини ёрдамдан маҳрум этган (11). Жанжалсиз кураш турли даврларда нафақат Европа, балки Осиё, Африка, Америка, Австралия ва Тинч океани ороллари халқлари томонидан ҳам ќўлланган.

Шундай қилиб, ҳукумат ҳокимиятининг қанчалик назорат қилиниши ёки назоратсиз қолишини белгиловчи учта муҳим омил қуйидагиларни ўз ичига олади: (1) аҳолининг ҳукумат ҳокимияти чегарасини ўрнатишга нисбатан интилиши; (2) фуқароларнинг мустақил ташкилотлари ва институтларининг ҳокимият манбаларини биргаликда тўсиб ќўйишининг қиёсий қобилияти; (3) аҳолининг розилик бериш ва ќўллаб-қувватлашдан воз кечишининг нисбий қобилияти.

Демократик ҳокимият марказлари

Давлатдан мустақил кўплаб нодавлат гуруҳлар ва институтларнинг мавжудлиги демократик жамият хусусиятларидан бири ҳисобланади. Масалан, оилалар, диний ташкилотлар, маданий уюшмалар, спорт клублари, иқтисодиёт институтлари, касба уюшмалари, талаблар уюшмаси, сиёсий партиялар, қишлоқлар, яшаш жойи бўйича ассоциациялар, боғбонлар тўгараклари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, мусиқа гуруҳлари, адабиёт жамиятлари ва ҳоказолар шу жумласидан. Бундай органлар ўз мақсадига интилиши, шунингдек, ижтимоий мақсадларга эришишда ўзларининг ёрдами билан жуда муҳимдир.

Бундан ташқари мазкур органлар катта сиёсий аҳамиятга ҳам эга. Улар гуруҳлар ва институционал асосни таъминлайди. Одамлар унинг ёрдамида жамиятни бошқаршига таъсир кўрсатиши, бошқа гуруҳлар ёки ҳукумат уларнинг манфаатларини ноҳақ камситиб, фаолият юритиши ёхуд ўз мақсадига эришишда тўсқинлик қилаётган бир пайтда уларга қаршилик кўрсатиши мумкин. Бундай гуруҳларнинг аъзоси бўлмаган айрим шахслар одатда нафақат ҳукумат ёки диктутарага, балки жамиятнинг қолган қисмига ҳам катта таъсир кўрсата олмайди.

Албатта, бу каби органлар мухторияти ва эркинлиги диктатура томонидан тортиб олинса, аҳоли ночор аҳволга тушиб қолади. Бундан ташқари агар бундай институтлар марказий тузумнинг диктаторлик назорати остида бўлса ёки назорат остидаги янги ташкилотлар билан алмаштирилса, улардан жамиятнинг айрим шахслари ва қатламларига ҳукмронлик қилиш учун фойдаланилади.

Бироқ бундай мустақил фуқаролик институтларининг мухторияти ва эркинлиги сақлаб қолиш ёки қайтаришнинг иложи бўлса (ҳукумат назоратидан), улар сиёсий бўйсинмасликни ќўллашда жуда муҳим аҳамият касб этади. Аҳоли ва институтлар томонидан сиёсий бўйсинмасликни қатъият билан оммавий ќўллаш юқорида диктатурани йўќ қилиш ёки заифлаштириш бўйича келтирилган мисолларнинг умумий хусусияти ҳисобланади.

Юқорида зикр этилганидек, ушбу куч марказлари аҳолига диктаторлик бошқарувига тазйиқ ўтказиш ёки қаршилик кўрсатишда ёрдам берадиган институционал асосни таъминлайди. Келажакда бу марказлар озод жамиятнинг муҳим таркибий асосининг бир қисмига айланади. Шу тариқа уларнинг мустақиллигини сақлаб қолиш ва ривожлантириш кўпинча озодлик кураши муваффақиятининг мажбурий шарти саналади.

Агар диктатура жамиятнинг мустақил органларини барбод қилса ёки назорат остига оладиган бўлса, курашчилар янги мустақил ижтимоий гуруҳлар ёки институтлар ташкил этиши, сақланиб қолган ёхуд қисман назорат қилинадиган органларга демократик бошқарувни қайтариши муҳимдир. 1956-1957 йилларда Венгриядаги инқилоб вақтида бир неча ҳафтага бўлсада, институтлар ва ўзини ўзи бошқариш органларининг бирлашган тизимини ташкил этган кўплаб ҳақиқий демократик кенгашлар фаолият кўрсатди. 1980 йилнинг охирида ишчилар Польшада яширин Бирдамлик касаба уюшмаларини ташкил этди, айрим ҳолларда эса коммунистик бошқарув остида бўлган расмий касаба уюшмаларни ҳам ўз назоратига бўйсиндирди. Бу каби институционал ўзгаришлар жуда муҳим сиёсий натижаларга эга олиб келиши мумкин.

Албатта, бу диктатурани кучсизлантириш ва ағдариб ташлаш осон ёки ҳар бир уриниш муваффақият келтиради, дегани эмас. Шубҳасиз, кураш қурбонларсиз бўлмайди. Диктаторлар малайлари аҳолини ҳамкорликни тиклашга мажбурлаш ва бўйсиндириш учун қарши зарба бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бироқ юқорида келтирилган ҳокимият таҳлили диктатурани қасддан ағдариб ташлаш мумкинлигини кўрсатади. Диктатура оқилона ќўлланиладиган сиёсий итоатсизликка нисбатан ўта таъсирчан қилиб ќўядиган ўзига хос хусусиятларга эга. Қуйида ушбу ҳолатларни батафсил кўриб чиқамиз.

4-боб. Диктатуранинг заиф томонлари

 

Диктатура кўпинча мустаҳкам бўлиб туюлади. Разведка хизмати, қуролли кучлар, қамоқхоналар, концентрацион лагерлар ва жазо отрядларни ҳокимиятнинг бир қанча вакиллари томонидан назорат қилинади. Давлат маблағлари, унинг табиий ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватлари кўпинча диктаторлар томонидан ўзларининг якка ҳокимлик ниятларини амалга ошириш учун ўзбошимчалик билан талон-тарож қилинади.

Демократик мухолифат кучлар эса аксинча, ўта заиф, самарасиз ва кучсизкўринади. Мустаҳкамлик ночорликка нисбатан бу тарзда тушуниш самарали курашни ишончсиз қилиб ќўяди.

Аммо бу ҳаммаси эмас.

Кимсанинг нозик жойини топиш

Грек афсонасида гўёки ожиз бўлмаганларнинг ожиз томони яхши баён этилган. Бундай афсоналарнинг бирида айтилишича, Ахиллес ҳеч ҳам яралаб бўлмасди, қилич унинг танасига санчилмасди. Ривоятларга кўра, Ахиллесни болалигида онаси сеҳрли Стикс дараёсида чўмилтирган экан. Шунинг учун унинг суви Ахиллеснинг танасини барча хавфлардан сақлар экан. Бироқ битта муаммо бор эди. Болани оқим олиб кетмаслиги учун товонидан ушлаб тургани сабабли сеҳрли сув тананинг ушбу қисмига тегмаган экан. Ахиллес улғайгач, ҳамма душман қуроли унга хавф туғдира олмайди, деб ҳисобларди. Аммо Троя учун урушда душман аскари Ахиллеснинг заиф жойини билганларнинг кўрсатмасига кўра, уни ярадор қилиш мумкин бўлган ягона жойи – ҳимоясиз товонини кўзлайди. Жароҳат ҳалокатли эди. Бугунги кунда ҳам “Кимсанинг нозик жойи” ибораси инсоннинг, режа ёки муассасанинг ҳужум пайтида ҳимоя қилинмайдиган нозик жойини англатади.

Бу шафқатсиз диктаторларга ҳам тааллуқлидир. Диктаторлар уларнинг нозик томони аниқланиб, ҳужум айнан шу жойга қаратилса, кам талофат кўрган ҳолда тезлик билан йўќ қилиниши мумкин.

Диктатураларнинг заиф томонлари

 

Диктарураларнинг заиф томонлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Тизимни бошқариш учун зарур бўлган кўплаб одамлар, гуруҳлар ва институтларнинг ҳамкорлиги чекланган ёки тақиқланган бўлиши мумкин.

  1. Аввалги тузум сиёсатининг талаб ва натижалари айни пайтда унинг низо сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш қобилиятини бир қадар чеклайди.

  1. Тизим ўз фаолияти давомида суст ишлаши, янги вазиятга мослашиши қийин бўлиши мумкин.

  1. Мавжуд вазифаларни бажариш учун ажратилган одамлар ва ресурслар янги талабларни амалга оширишга қайта йўналтирилиши осон эмас.

  1. Тобе одамлар бошлиғининг норози бўлишидан ќўрқиб, диктаторлар томонидан қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ноаниқ ёки тўлиқсиз ахборот бериши мумкин.

  1. Мафкура ноаниқ, тизим афсона ва рамзлари беқарор бўлиши мумкин.

  1. Воқеликни идрок қилишга таъсир қилувчи кучли мафкура мавжуд бўлса, унга қатъий риоя қилиш ҳақиқий шароит ва эҳтиёжларга эътиборсизликни юзага келтириши мумкин.

  1. Бюрократик аппарат самарадорлиги ва ваколатини пасайтириш ёки ҳаддан ташқари назорат ва бошқариш сиёсатни ҳамда тизимнинг фаолият юритишини самарасиз қилиб ќўйиши мумкин.

  1. Ички институционал можаролар ва шахсий рақобат ҳамда адоват диктатуранинг фаолият кўрсатишига зарар етказиши ёки ҳатто, уни парчалаб юбориши мумкин.

  1. Зиёлилар ва талабалар юзага келаётган шароитлар, чеклашлар, ақидапарастлик ва қатағонга жавобан норозилигини намоён этиши мумкин.

  1. Жамият вақт ўтиши билан тузумга нисбатан лоқайд, шубҳа билан қаровчи ёки душманга айланиши мумкин.

  1. Минтақавий, синфий, маданий ёки миллий можаролар кескинлашиши мумкин.

  1. Диктатура ҳокимиятининг ҳукмронлиги ҳар доим бир мунча беқарор, вақти-вақти эса жуда ҳам беқарор бўлиши мумкин. Айрим шахслар тизимда ўз ўрнини сақлаб қолиш билан бирга, лавозими ошиши ёки бошқа жойларга ўтказилиши, четлатилиши ва бошқа шахслар билан алмаштирилиши мумкин.

  1. Айрим полиция ва қуролли кучлар доиралари обрўли диктаторлар иродасига қарши ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши мумкин, тўнтаришларни ҳам ташкил қилиши мумкин

  1. Янги диктатурага ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун вақт талаб этилади.

  1. Диктатура доирасидаги қарорлар жуда кам сонли одамлар томонидан қабул қилиниши туфайли муҳокама қилиш, сиёсат юритиш ёки хатти-ҳаракатларда хатолар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

  1. Тузум бундай хатоларни четлаб ўтиш учун назоратни ва қарорлар қабул қилишни номарказлаштирса, унинг марказий даражадаги ҳокимиятни назорат қилиши янада заифлашиши мумкин.

Диктатуранинг заиф томонларига ҳужум қилиш

 

Демократик мухолифат бундай заиф томонларни билган ҳолда, тизимда туб ўзгаришларга эришиш ёки уни йўќќа чиқариш мақсадида “нозик жой”ни атайлаб оғирлаштириши мумкин.

Бундай ҳолатда барча диктатуралар гўёки, мавжуд куч-қудратига қарамай ўзининг заиф томони, ички самарасизлиги, шахсий адоват, институционал самарадорликсиз, ташкилотлар ва идоралар ўртасида қарама-қаршиликларга эга, деган хулосага келиш мумкин. Бундай ожизликлар вақт ўтиши билан тузум самарадорлигини пасайтириш ва уни шароитларни ўзгартириш ҳамда қатъий қаршилик кўрсатишда заифлаштириб ќўйиш тенденциясига эга бўлади. Тузумнинг ҳамма режалари ҳам амалга ошавермайди. Масалан, айрим ҳолларда Гитлернинг бевосита буйруқлари бажарилмаган, чунки унга бўйсингарлар бу топшириқларни бажаришдан бўйин товлаган. Баъзида эса диктаторлик тузуми юқорида қайд этилганидек, тез ағдарилиши ҳам мумкин.

Бу диктатуралар хавфсиз ва қурбонларсиз қулайди, дегани эмас. Озодлик учун курашнинг ҳар қандай йўналиши хавф-хатар ва юз бериши муқарра азоб-уқубатларни кўзда тутади, амалга ошиши учун вақт талаб этади. Бундан ташқари ҳеч қандай хатти-ҳаракат ҳар қандай вазиятда ҳам тез муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Бироқ диктатуранинг маълум заиф жойларига қаратилган кураш унинг кучли томонларига йўналтирилган курашга нисбатан муваффақият қозониш учун кўпроқ имкониятга эга. Муваффақият эса бу кураш қандай олиб борилишига боғлиқ..

http://birdamlik.info/new-post/?lang=uz

Read also:

Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ
  18.05.2017 09:21 msk Фарғона Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат [...]
Ислом Каримов диктатура тузумини яратди, Мирзиёев уни давом эттиради
    2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 [...]
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТГАН ДАВЛАТГА ҚАЙСИ АҚЛИ РАСО ИНВЕСТОР САРМОЯ КИРИТАДИ?
2017 йил 4 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс расмий Тошкентнинг валюта сиёсатини қаттиқ танқид қилган. Бу ҳақида Kun.uz нашри [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]