31.10.2018

БАҲОДИРХОН ТУРКИСТОННИНГ ТАВАЛЛУД АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Азиз инсоним БАҲОДИРХОН ТУРКИСТОН!

Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан, самимиймуборакбодэтамиз!

Сизга узоқумр, сиҳатсаломатлик, оилавийбахтваҳамишаомадёрбўлишинитилаймиз!

Дилингизнинг туб-тубидаги ҳалиамалгаошмаганорзуумидларингизрўёбга чиқишигатилакдошмиз.

Доимо яқинларингизвабизҳамкасбларингизнинг эзгу ардоғидабўлинг.

 

Ҳозир  умрингизнинг  гуллаган  фасли,

Ҳар  бир  ишда  мақсадҳамроҳдирСизга,

Ҳаёт  ҳар  кун  янги  орзулар  берар,

Ҳавас  қилиб  юрган  йўлларингизга.

 

Ҳали  олдингизга  бахт  тўла  манзил,

Орзулар  рўёбин  тилаймиз  Сизга,

Юз  билан  юзлашмоқбахтиникўринг,

Бош  бўлиб  бахтиёр  оилангизга.

Ҳурмат билан,

Мусаев Исомиддин Саидович

Азиз ватандошим, қадрдонимБАХОДИРХОН ТУРКИСТОН!

 

Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни,навқирон ва шижоат ёши тўғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни изҳор этишни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.

 

Байрамона дастурхон атрофида жамулжам бўлиб ўтирган сизни, сиз орқали барча яқинларингизга, хонадонингизга тинчлик, соғлик-омонлик ва хурсандчилик, тўкин-сочинлик ёр бўлишини, юртимиз янада обод бўлиб, янада чирой очиб равнақ топишини, барча-барча эзгу ниятларингиз ушалишини тилайман.

Бугунги кунда олдимизда турган буюк мақсадларимизга эришиш, тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, ҳаётимизни янги босқичга кўтариш йўлида мамлакатимизда қўйилаётган амалий қадамлар, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдонда обрў-эътиборинибунданда юксалтириб бориши, Ватанимиз тараққиётига, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, эл-юртимиз ҳаёт даражасининг юксалишига салмоқли ҳисса қўшаётган сиздек юрт фидоийларига куч-қувват, улкан зафарлар тилайман.

Бунинг далили сифатида сиз раҳбарлигингизда мамлакатимизда ҳуқуқлари паймол бўлган, мустабид тузими зулмидан, қатағонидан азият чекаятган кўплаб ҳамюртларимизнимуаммоли вазиятларини ҳал этилиши диққатга сазаворлиги билан аҳамиятилидир.

Мамлакатда бу каби муаммоларни очиб берилиши ҳукумат раҳбарлари томонидан қуйилаётган суний тусиқларни очиб берилиши, оддий халқ буни англаб етиши тобора ошиб бораётгани, малакатда амалга оширилиётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, технологик, маърифий ва бошқа ислоҳатлардан бутун омма ҳабардор бўлишга эришиши орқали, олиб борилаётган ислоҳатларни тубдан ўзгартирмоқда, мамлакатимизнинг салоҳиятини янада ошириб, келажагимиз учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифати юксалиб бораётганининг яққол далили ва исботи, десак, янглишмаган бўламиз.

Биз XXI асрда – интеллектуал меҳнат ва интернет даврида, глобаллашув замонида яшаётганимизни, ҳаёт тараққиёти ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмаслигини унутмаслигимиз зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.Биз эски, ўзини оқламаган мустабид, зўравон тузумдан бутунлай воз кечганлигимиз, тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, биз учун янги демократик давлат ва фуқаролик жамиятни барпо этиш, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган озод ва обод ҳаёт қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганлигимиз, амалга ошираётган қатъий ўзгариш ва ислоҳотлар натижасидабугун эришаётган юксак марра ва ютуқларимизни ҳеч ким инкор этолмаслигини оддий халқ, юртдошларимиз англаб етаятганига аминмиз.

Айтиш керакки сиз томондан илгари сурилаётган –мамлакатимизда мулкдорлар сафини кенгайтириш ва мулкдорларни ҳимоялашга қаратилган ишончли меъёрий-ҳуқуқий асос ва кафолатларни, бизнес ва хусусий тадбиркорликка зарур шароит ва имтиёзларни яратиб бериш бўйича фикрларинигиз бунги куннинг долзарб вазифаларидан саналмоқда. Лекин, минг афсуски, хусусий мулкнинг давлат мулкига нисбатан устуворлиги барчамиз учун аён бўлишига қарамасдан, бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиз,аввало, мулкдорларга эркинлик бериш масалалари тўла ечилмаяпти, ўзининг кутилган самарасини бермаяпти. Бунинг учун иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрнини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартирилиши лозим.

Мана шундай олижаноб, бағрикенг Ўзбекистонимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилишда сизга куч –қувват, соғлик-омонлик тилаб ўз номимдан, дўстларимиз номидан самимий ташаккур изҳор этишга рухсат бергайсиз.
Доимо соғ-омон бўлинг!

 

 

 

 

http://birdamlik.info/news/баҳодирхон-туркистоннинг-таваллуд-а/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]