25.05.2017

Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

 

18.05.2017 09:21 msk

Фарғона

Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат учун ҳаводек зарур бўлган сиёсий ислоҳотларни ўтказмаяпти. Уларни биринчи навбатда ўтказиш зарур, акс ҳолда ҳар қандай ўзгаришлардан наф бўлмайди. Бу ҳақда мухолифатдаги Ўзбекистон “Бирдамлик” халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари “Бирдамлик” Баҳодир Чориев билдирмоқда.

Рус, ўзбек ва инглиз тилларида баён этилган ҳамда PDF форматида ўқишингиз мумкин бўлган материалда Чориев иқтидорга келган тақдирда Ўзбекистон иқтисодиётини “Бирдамлик” томонидан ислоҳот қилиниши режаларини баён этган. Ҳаракат етакчисининг билдиришича, 2004 йил 10 апрель куни тузилган “Бирдамлик” республикада мавжуд “каримов-мирзиёев тизими”га қарши нозўравон кураш олиб боришда тўхтамаяпти ҳамда бу мамлакатда сиёсий ислоҳотларни ўтказилишини ўз зиммасига олади.

Чориевга кўра, Ўзбекистон “Иккинчи жаҳон урушида хонавайрон бўлган Европа, хусусан Германия ва Япония йўлидан бориши керак. Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар тажрибаларидан унумли фойдаланишимиз лозим. Агар юқорида номи тилга олинган давлатларнинг босиб ўтган сиёсий, иқтисодий тараққиёт йўли тарихига эътибор қаратиладиган бўлса, у ҳолда мазкур давлатлар ўтган асрнинг 50-80 йилларида дунёдаги энг забардаст, қудратли давлат АҚШ билан дўстона алоқалар ўрнатиши туфайли бугуни даражага эришганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Агар АҚШ ва бошқа демократик давлатлар билан ҳақиқий дўстлик ришталарини боғланса, мамлакатда сиёсий ислоҳотларни тўлиқ ўтказиб, бошқа ислоҳотларга йўл очиб берилса, АҚШ бошчилигидаги ривожланган, тараққий топган мамлакатлар ҳеч иккиланмай ёрдам қўлини чўзадилар”, – дея тахмин қилади “Бирдамлик” лидери.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон қуйидаги асосий қадамларни амалга ошириши керак: инвесторларни жалб этиш учун қулай шароитларни яратиш, иқтисодиётни тўлиқ ҳолда бозор тизимига ўтказиш, шунингдек, “инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар, деҳқонлар ва фермерлар, барча ўзбекистонликлар ёрдамида эркин рақобатбардош иқтисодий муҳитни яратиш лозим ва бу мамлакатни ривожланган мамлакатлар даражасига олиб чиқади”.

Ривожланишга илк қадам ташлаш ҳамда уни амалга ошириш учун тўрт-беш йил давомида камида 200 млрд АҚШ доллари миқдорида кредит олиш зарур. Бу маблағлар инқироз оқибатларни бартараф этишга йўналтирилади, дея изоҳ беради Чориев. Шундан сўнг “валюта-кредит сиёсатини тартибга келтириш ҳамда валютанинг қора бозорини йўқ қилиш зарур. Ўзбекистон банклари маҳаллий вадюта бўлмиш сўмни бемалол алмаштира бошлайдилар. Бир йилдан сўнг эса мамлакатда янги “турон” пул бирлиги муомалаги киритилади”.

Ўзбекистон муаммоларини ҳал қилиш учун нега айнан шу йўлни таклиф этилаётгани ва у мамлакатни нималарга етаклаб келишини билиш учун Баҳодир Чориевнинг PDF форматидаги  рус, ўзбек ваинглиз тилида тақдим этилаётган мақоланинг тўлиқ матни билан танишиш керак бўлади.

***

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Чориев АҚШда истиқомат қилувчи сиёсий муҳожир бўлади. У Ўзбекистон президенти бўлишни орзу қилади, 1969 йил 31 октябрда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган. 1986 йилда Томск политехника институтининг кечки бўлимига ва Томск шаҳрининг №17 профессионал-техник билим юртига ўқишга кирган ва бир йилдан сўнг тамомлаган. 1987 йилдан 1999 йилггача Томск шаҳридаги “Контур” заводида радиомонтажчи бўлиб ишлаган, армияда хизмат қилган. 1989 йилда уйланган, тўрт фарзанднинг отаси ўзбекистонга қайтиб келиб 1999 йилда “Кеш” очиқ акционерлик жамиятини бошқара бошлади.


Баҳодир Чориев Гарвард университетининг рангли инқилоблар назариётчиси Жин Шарп ҳузурида меҳмонда

2001 йилда иқтисодий жиноятларни содир этишда айбланиб олти йилга озодликдан маҳрум этилган. “Барча айбловлар сохталаштирилган бўлиб, иш буюртма характерига эга эди. Расмийларга менинг мустақиллигим ёқмаган. Мисол учун, улар мендан пахта экишни талаб қилишарди, бу давлат буюртмаси, дейишарди, аммо мен бўйсунмасдим. Бундан ташқари, пора бермасдим. Ўзбекистонда бунақа хулқ-атворга эга бўлган тадбиркорнинг қамалиши муқаррар. Афсуски, буни кеч тушунганман”, – деганди Баҳодир. Ярим йил ўтиб Чориев амнистияга тушган, турмадан ўзбек расмийларининг ашаддий душмани бўлиб чиққан.

У Ўзбекистон расмийларига қарши норозилик акцияларини уюштиришга уринган, бироқ номаълум кимсалар гуруҳи унга ташланиб калтаклаганидан сўнг у мамлакатни тарк этиб АҚШда сиёсий қочоқ мақомини олган. Бу ерда у юк ташишга ихтисослашган “Кеш” компаниясини очди. Бир неча бор ҳам Ўзбекистонда, ҳам Америкада норозилик акцияларини уюштиришга ҳаракат қилган. У вақти-вақти билан оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда ислоҳотлар ўтказишлар бўйича мақолаларини чоп этиб туради.


Баҳодир Чориевнинг Вашингтонда (АҚШ) Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатига қарши ўтказган акцияларидан бири

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

http://birdamlik.info/news/баҳодир-чориев-сиёсий-ислоҳотлар-ўтк/

Read also:

СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
ӮЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ҲУКУМАТГА, ҲУКУМАТ ЭСА ХАЛҚҚА ИШОНМАЙДИ!
Ӯзбекистонни янги раҳбар бошқараётганига 10 ой бӯлди. Ӯтган ӯн ой ичида мамлакатимизда қандай ӯзгаришлар рӯй берди? Марҳум президент Ислом Каримов ботқоқликка ботириб кетган иқтисодиётимиз қисман [...]
Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ
  18.05.2017 09:21 msk Фарғона Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]