04.02.2015

БАҲОДИР ЧОРИЕВ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ОНЛАЙН САЙЛОВДА НОМЗОД  БАҲОДИР ЧОРИЕВ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

Баҳодир ЧориевЧориев Баҳодир Ҳасан ўғли, 1969- йилнинг 31 октябрида Шаҳрисабз туманида туғилган. Олий маълумотли, оилали, (турмуш ўртоғи Феруза Хуррамова) икки қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Ҳозирда оиласи  билан АҚШда истиқомат қилади. 
Шиори: Етса молим, етмаса жоним фидо бўлсин Халқим учун!

Ўқиш ва хизмат:

1986- йил Томск (Россия) Политехника институти Электрофизика факультетига ўқишга киради. Талабаликнинг илк йиллариданоқ меҳнат фаолиятини бошлайди, Томскдаги “Контур” ишлаб чиқариш заводида радиотехник пайвандчи (монтажер) бўлиб ишлайди.

1987-1989- йиллари Совет армиясида хизмат қилиб қайгач,ўқишини Томскдан Тошкент Политехника институтига кўчиради ва 1994-йилда уни тамомлайди.

Иш фаолияти:

1994- йилда   Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Илмий текшириш институтида илмий фаолиятини бшлайди.

1995- йилдан “Сувжиҳозгаз“ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг таъсисчиларидан бири.

1997- йилда ”Янги Таъминот” хусусий корхонага асос солади.

1999- йил Шаҳрисабз туманидаги “Кеш” Очиқ Ҳиссадорлик жамиятининг қарийб 61 % акциясини сотиб олади.

2000 йилдан ушбу жамиятнинг бошқарув раиси лавозимини эгаллайди.

Тазйиқлар:

2001- йилнинг 2 январида Қашкадарё вилоят прокуратураси қарори билан қамоққа олинади ва  6 ой давомида тутқунликда сақланади, сўнгра гаров ҳисобига суд залидан озод қилинади.

2002- йилда Қамаши туман жиноят ишлари бўйича суднинг қарори билан 6 йилга қамоққа ҳукм қилинади ва амнистия қўлланилиб очиқликда қолдирилади.

Сиёсий ва ижтимоий фаолият:

2003- йилда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (МОПЧ) ташкилотига    аъзо бўлади. Кейинчалик бу ташкилотдан чиқиб, Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (Суръат Икромов гуруҳи) сафига қўшилади.

2004- йилда сиёсий фаолияти  учун  бу ташкилотдан чиқарилади.

2004- йилда ”Бирдамлик” Халқ  Демократик  Ҳаракатини ташкил этади.

2004- йил АҚШда сиёсий бошпана олган. Бугунгача «Бирдамлик» фаолиятини бошқариб келмоқда.

2014- йил 26-27 апрелида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Қурултойида ташкилот раиси лавозимига сайланган.

http://birdamlik.info/news/баҳодир-чориев-таржимаи-ҳоли/

Read also:

МУХОЛИФАТЧИЛАРГА МУНОСАБАТ НЕГА ЎЗГАРМАЯПДИ?
Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса эътибор бермайди. Аслида [...]
ҚАҲРАМОНХОН МАҲМУДГА НИСБАТАН БОСИМЛАР КУЧАЙМОҚДА
«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат 8-00 да Қаҳрамонхон Маҳмуднинг Тошкентдаги уйига [...]
«Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойолди йиғилишига нега барҳам берилди?
Кеча 15-сентябрь куни соат 12-00 да «Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикасида яшовчи фаоллари иштирокида Қурултойолди йиғилиши ўтказилиши керак эди. Бироқ шу куни олдиндан тайёргарлик кўрилган йиғилиш [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]