14.09.2018

«Бирдамлик»чиларга навбатдаги босим

«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати навбатдаги Қурултойини ўтказиш арафасида бўлган айни бир пайтда Ҳаракатнинг вилоятлардаги ва пойтахтдаги фаолларига ҳар хил босимлар ўтказиш ишлари, уларни яширин тарзда кузатиш, жойлардаги «қулоқ»ларни ишга солиш «амалиёт»лари бошланди. Бугун худди шундай «саъй-ҳаракатлар» Ҳаракатимизнинг Самарқанд вилоятида яшовчи фаоли ва Тошкент шаҳрида яшовчи фаоли билан рўй берди. Самарқанд вилоятида яшовчи фаолимизга ўзи яшайдиган туман ИИБ бўлими қошидаги Терроризмга қарши кураш бўлимида ишлайдиган Сардор исмли ходими қўнғироқ қилиб, суҳбатга чақирган. Суҳбат давомида ундан «Бирдамлик»нинг бошқа аъзолари ҳақида маълумотлар сўраган. Терроризмга қарши кураш бўлими ходими фаолимизга «Бирдамлик» ХДҲ ҳақида салбий тушунча бериш билан чекланиб қолмасдан, «Бирдамлик»дан кетиши, фарзандларнинг тинчлигини ўйлаб иш тутиши, «Бирдамлик» ХДҲнинг Тошкентда бўлиб турадиган йиғилишларига бормаслик бўйича «маслаҳатлар» берган. Бундан ташқари, ИИБ ходими фаолимизга Самарқанд вилоятидаги мутасаддиларнинг «Бирдамлик»ка қўшилмасин, деган билдиргиларини етказиб фаолимизни огоҳлантирган. Шунингдек, бугун кун давомида Тошкентдаги фаолларимиздан бирининг уй телефонига ҳам номаълум кимсалар фаолимизнинг қаерда ишлаши, қандай ишлар билан машғул бўлиши, фарзандлари қайси таълим-тарбия муассасасига бориши, фаолимизнинг айни пайтда қаердалиги ҳақида сўраб такрор ва такрор телефон қилган. Энг хавотирлиси, суриштирувчилар шахсини аниқламаган. Ҳолбуки, «Бирдамлик» ХДҲ фаолият бошлаган илк кундан то бугунга қадар нозўравон кураш усулини танлаган. Давлатга хавф хатар солиш, мамлакатни поракандага айлантириш ва унинг аҳолисини бузғунчи ғоялар билан чалғитиш «Бирдамлик» ХДҲ учун томомила ёт унсур. «Бирдамлик» ХДҲнинг асосий мақсади навбатдаги Парламент ва Президент сайловларида иштирок этиш, Ӯзбекистонни фаровон ва мулкдорликка асосланган жамият сифатида кўришдан иборат.

«Бирдамлик» ХДҲнинг матбуот хизмати

http://birdamlik.info/news/бирдамликчиларга-навбатдаги-босим/

Read also:

«Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойолди йиғилишига нега барҳам берилди?
Кеча 15-сентябрь куни соат 12-00 да «Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикасида яшовчи фаоллари иштирокида Қурултойолди йиғилиши ўтказилиши керак эди. Бироқ шу куни олдиндан тайёргарлик кўрилган йиғилиш [...]
«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуд тутқунга олинди
  Бугун, 15-сентябрь куни эрталаб соат 8-00 лар атрофида «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуднинг Тошкентдаги уйига ДХХ ходимлари келиб, уни номаълум томонларга [...]
«Бирдамлик»чиларга навбатдаги босим
«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати навбатдаги Қурултойини ўтказиш арафасида бўлган айни бир пайтда Ҳаракатнинг вилоятлардаги ва пойтахтдаги фаолларига ҳар хил босимлар ўтказиш ишлари, уларни яширин тарзда [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]