05.04.2018

«Бирдамлик» Баёноти ДХХга етказилди

2018 йил 5 апрель куни мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг «Мухолифатдаги «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди», деб номланган Баёнотни топшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар Мустақиллик майдони яқинида жойлашган марказий биносига бордилар.

Республика ДХХнинг марказий рухсатномалар бюроси навбатчиси «Бирдамлик» фаолларининг мақсадини эшитгач, ДХХнинг Хатлар бўлими Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Абдулла Қодирий кўчасида жойлашганлигини тушунтириб, ана шу манзилга юбордилар.

«Бирдамлик» фаоллари ДХХнинг Хатлар бўлими жойлашган бинога бориб, навбатчи зобитдан ДХХ раиси И.Б. Абдуллаев номига Баёнот топшириш учун Хатлар бўлимига кириш бўйича рухсат сўрадилар. Бироқ, навбатчи зобит «Бирдамлик» фаолларининг бино ичига киришига изн бермади. У фаолларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, бино ичига кириш учун раҳбар номига алоҳида хат ёзиш кераклигини, бинога кириш-кирмаслик ана шундай мазмундаги хатга раҳбар жавобидан кейин маълум бўлишини алоҳида таъкидлаб, Баёнотни бино эшиги олдида жойлашган хатқутига ташлаб кетиш мумкинлигини билдирди. Бундан ташқари, навбатчи зобит бинони расмга олишга ҳам изн бермади, шу тариқа фақат Баёнот солинган конвертнинг расмини олишга мажбур бўлинди.

Фаолларнинг «Баёнотнинг манзилга етиб борганлигини қандай билишимиз мумкин», деган саволига ДХХ навбатчи зобити «ҳар қандай хат тегишли одам қўлига албатта етиб боради», деган жавоб берилди ва шу тариқа Баёнот ДХХ хатқутисига солинди.

«Бирдамлик» ХДҲ ДХХдаги бундай бюрократик усулдан қониқиш ҳосил қилмаганлиги боис Баёнотни буюртма почта орқали такроран жўнатишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Баёнот «Бирдамлик» ХДҲ раҳбари томонидан Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун юзасидан чиқишида мухолифат ташкилотлари ва фаолларини жиддий танқид остига олиб қоралагани, мухолифатни барқарорликни издан чиқарувчи куч, деб талқин этганига асосланган ҳолда тайёрланган. Шунингдек, Баёнотда Ўзбекистон ҳукуматидан мухолифатдаги нозўравон кураш тарафдори бўлган «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатини қонуний рўйхатдан ўтказиш, Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевдан мухолифатдаги нозўравон кураш тарафдори бўлган «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати фаолиятига объектив  баҳо бериш сўралган.

«Бирдамлик» ХДҲ матбуот хизмати

http://birdamlik.info/news/бирдамлик-баёноти-дххга-етказилди/

Read also:

«Бирдамлик» Халк Харкати аъзоси хурматли Маматқулов Чўян Охмановичнинг 2018 йил 16 октябрь куни Харакатниг янги Дастури лойихасига нисабатан муносабат билдириб эълон килинган мурожаатномасига жавоб ва расмий изох
19 октябрь 2018 йил Маматқулов Чўян Охмановичнинг мурожаатномаси тулик матнини биз Харакат вебсайтида эълон килдик. Мурожаатнома муаллифига чукур хурмат ва ташаккурнома билдирган холда харакатлари ва [...]
«Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати ва партияси фаолларига МУРОЖААТ
Муҳтарам Баходир ака. «Бирдамлик» халқ демократик ҳаракати аъзолари. Мен Маматқулов Чўян Охманович, «Бирдамлик» халқ демократик партиясини программаси лойиҳасини ўқиб чиқдим. Мен Сизларнинг программангизни Ўзбекистон Республикаси [...]
МУХОЛИФАТЧИЛАРГА МУНОСАБАТ НЕГА ЎЗГАРМАЯПДИ?
Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса эътибор бермайди. Аслида [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]