15.09.2018

«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуд тутқунга олинди

 

«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бугун, 15-сентябрь куни эрталаб соат 8-00 лар атрофида «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуднинг Тошкентдаги уйига ДХХ ходимлари келиб, уни номаълум томонларга олиб кетишди. Мазкур воқеа «Бирдамлик» ХДҲнинг жорий йилда бўлиб ўтажак навбатдаги Қурултой муҳокамасига бағишланган ва бугун соат 12-00 да Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидаги фаоллари иштирокида Тошкент шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган йиғилиши олдидан рўй берди.

Эслатиб ўтамиз, «Бирдамлик» ХДҲнинг навбатдаги Қурултойига тайёргарлик ишлари бошланган айни чоғда Ҳаракат аъзолари ва фаолларига қарши Тошкент шаҳрида ва вилоятларда ҳар хил босимлар кучайгандан кучайди. Куни кеча Самарқанд вилоятидаги фаолимиз билан рўй берган воқеалар бунга яққол мисол бўла олади.

«Бирдамлик» ХДҲ ўз Қурултойини амалдаги қонун доирасидан четга чиқмаган ва мавжуд қонун-қоидаларни бузмаган ҳолда ўтказиш тарафдори. Шу мақсадда «Бирдамлик» ХДҲнинг етакчиси ва асосчиси, айни пайтда мажбурликдан АҚШда яшаётган таниқли сиёсатчи, мухолифат лидери Баҳодир Хон Туркистон бу ҳақида Президент аппаратига, ДХХ раҳбариятига расман мурожаат қилган. Лекин мазкур идоралар Баҳодир Хон Туркистонга шу кунга қадар тегишли жавоб бермаган. Баҳодир Хон Туркистон, ҳатто Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига виза олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб топширган.

«Бирдамлик» ХДҲнинг асосий мақсади демократия тамойилларига амал қилган ҳолда нозўравон кураш усули билан амалдаги ҳукумат билан рақобат майдонига тушиш ҳамда келгуси Парламент ва Президент сайловларида иштирок этишдир.

Айни пайтда «Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистондаги раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмуднинг тақдири, уни куч ишлатар тизими органи ходимлари қайси томонга олиб кетгани номаълумлигича қолмоқда. Биз «Бирдамлик»чилар ДХХ ходимлари Қаҳрамонхон Маҳмудни тез орада озод этади деган умиддамиз.

«Бирдамлик» ХДҲнинг матбуот хизмати

http://birdamlik.info/news/бирдамлик-хдҳнинг-ўзбекистондаги-ра/

Read also:

МУХОЛИФАТЧИЛАРГА МУНОСАБАТ НЕГА ЎЗГАРМАЯПДИ?
Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса эътибор бермайди. Аслида [...]
ҚАҲРАМОНХОН МАҲМУДГА НИСБАТАН БОСИМЛАР КУЧАЙМОҚДА
«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат 8-00 да Қаҳрамонхон Маҳмуднинг Тошкентдаги уйига [...]
«Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойолди йиғилишига нега барҳам берилди?
Кеча 15-сентябрь куни соат 12-00 да «Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикасида яшовчи фаоллари иштирокида Қурултойолди йиғилиши ўтказилиши керак эди. Бироқ шу куни олдиндан тайёргарлик кўрилган йиғилиш [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]