16.07.2016

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ РАИСИГА ЎЗБЕК ОЙДИНЛАРИДАН МУРОЖААТ

“Армани хукумати ва унинг йирткич дашноқлари ўрисга
орқасини тутарок бутун дунёга дод-вой солаяпти.

Максад:
Туркиядан пул ундириш. Армани тухматини Кремл ва
“Дума” зур бериб қўлламокда. Олмониянинг “ Бундестаги”
кўр –кўрона Москва йўлини тутди.
Ўтган аср бошида армани ахолиси 2 миллионга ҳам етмаган.
Маълум маънода жабрланишига унинг ўзи сабабчи. У
Россияга Туркияни сотган, яъни зимдан ўрисга айгоқчилик
қилган. Бу- тарихий факт. 1917-1918 йилларда Москва (КГБ)
армани дашноқларидан курол сифатида фойдаланган. Фарғона водийсида ёвуз дашноқлар тинч элни мислсиз даражада қирган.
Бундок қатлиомни очун кўрмаган! .. Доимий тарзда ёлғон, тухмат
билан сиёсат юргизгувчи Кремл бой Туркистонни ишғол этиш
учун хар қандоқ тубанлик ва йиртқичликдан қайтмаган.
Агар ваҳшийдан-да ваҳший ўрис босқини бўлмаганда, хозир Ўрта
Осиё аҳолиси 3 юз миллионга етарди”.
Эврил Турон.

Аризами, арзиҳолми, билдиришми, миллий сақланишми, мерос дардми ёҳуд миллий тарихий юзлашишми билмадик, лекин арманиларнинг “армани қирғини”100 йиллиги муносабати билан товон тўлатиш ва яна бир нарсалик бўлиб қолиш мақсадида олиб бораётган ишлари, келтираётган фактлари БМТ томонидан белгиланган миллий геноцидга баъзи ўринлари тўғри келмасада (яъни туркларнинг мақсади арманиларни ва фақат арманиларни қириб ташлаш ёки арманилардан ўч олиш бўлмаганлиги кабилар) анча-мунча давлатлар буни геноцид деб тан олмоқдалар.
Биз, яъни бир кўп ўзбек ижодкорлари ўз яқин тарихимизга мурожаат қилиб, армани “қирғини” билан боғлиқ бўлган ҳақиқий геноцид –ўзбекларнинг геноциди содир бўлганлигини, афсуслар бўлсинки, бу геноцид халқаро доирада тан олинмагани учун ҳануз (масалан, Қирғизистонда) давом этиб келаётганига эътиборингизни тортмоқчимиз.
Албатта, Бундестаг ҳам Дума ҳам, БМТ ҳам бу даво Ўзбекистоннинг ҳозирги давлат ва ҳукумати номидан бўлмаганлигини важ кўрсатган ҳолда эътиборсиз қолдириши мумкинлигини ҳисобга олиб , Ўзбекистондаги ҳозирги тутум абадий эмаслигига ишонган ҳолда кейинроқ вужудга келиши муқаррар бўлган миллий демократик ҳукумат номидан ҳам мурожаат этишга журъат этдик.
Аввало, арманиларнинг ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги геноцитда иштироки ҳақида: 1918 йил 22 февралида руслар бошчилигида армани дашноқлари Қўқон шаҳрини ишғол қилиб, 1000дан ортиқ дўконларни ёқиб юбордилар ва тинч аҳолини қатлиом қилишни бошлаб, 10 000 нафар туркистонлини турли қийноқлар билан чопиб ўлдирдилар.
Фарғона водийсида жамъи 130 қишлоқни ёқиб юбордилар. Сўзоқ, Қўқонқишлоқ ва Бозорқўрғон аҳолисини (4500 кишини) қириб ташлади. 1918 йил бошларида армани дашноқлари Марғилонда 7000 минг, Андижонда 6000 минг, Наманганда 2000 кишининг ёстиғини қуритди.
Доктор Боймирза Ҳайитда келтирилишича, Наманган қирғини гувоҳи имом Нуриддин нақиб хожа Намангонийнинг 1969 йил 17 екимда берган маълумотига кўра, арманилардан ташкил топган бирликлар 1919 йилнинг бошларида ҳам совет қўшинлари раҳнамолигида Наманган шаҳрини бир ярим ой давомида ўртадилар. Улар уйдан уйга ўтиб дуч келган маҳаллий аҳолини болта билан чопдилар.
Баъзи манбаларда дашноқлар томонидан Фарғона водийсида 150 000 нафар тинч, дашнақлар дунёда борлигидан бехабар аҳоли сўйилгани ёки чопилгани келтирилади. Бу рақамга зўрланган ва хўрланган ўзбек қиз-жувонлари киритилмаган…
(адабиётлар: Шамухтар Шамагдиев, Очерки истории гражданской войн. В Ферганской долине, Ташкент, 1961; Боймирза Ҳайит, Туркистон Русия ила Чин аросатида, Анкара,(олмонча ”Turkestan zwischen Rusland und China. Amsterdam, 1971 дан таржима; Day.Az Шуҳрат Барлос; .Завелов А. И, За советский Туркестан, Ташкент,1963…)…
Россия Думасига: шу кунларда Россиянинг телевидениеси рус халқининг менталитетида, унинг сиёсий тафаккурида адолат ҳисси устун эканлигини ва бу ҳис бошқа халқларга нисбатан русларга кўпроқ хос эканлигини баралла айтаётган бир паллада бу менталитетни рус тарихчи олимларида ва рус сиёсатчиларида ҳам намоён бўлишини истар эдик:
1) Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши ва қўшиб олинган халқлар тақдирида прогрессив рол ўйнаган, деган ёлғондан узил-кесил воз кечиб, тегишли узрлар қабул қилинишини истар эдик.
2) Россия империяси ва Совет ҳукуматининг қонуний ва расмий меросхўри сифатида Россия Туркистоннинг уч давлатини (Хива хонлиги, Қўқон хонлиги, Бухоро амирлигини) босиб олиб, ўрнига Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мустамлака республикалари яратиб, бу ердаги табиий ижтимоий этник тараққиётни Россия-метрополия манфаатларидан келиб чиқиб чигаллаштириб юборгани учун ушбу ҳудуддаги ҳозирги этник, тарихий муаммолар учун жавобгар эканлигини тан олиши лозимлигини билдирмоқчимиз.
3) Россия империяси ва Совет ҳукумати ўзининг жирканч манфаатларидан келиб чиқиб 1918-1920 йилларда Арманистон республикасида жорий ҳокимият юргизувчиси бўлган “Дашнакцутюн” террористик партияси (“жорий ҳукумат вакилларини, сотқннларни, саррофларни, барча эксплуататорларни террор йўли билан йўқ қилиш; ватанга (Россия ва Эрондан) қуроллар ва кишиларни юбориш йўлларнии излаб топиш; ҳукумат муассасаларини портлатиш ва хонавайрон қилиш;” – дашноқларнинг террористик дастуридан) билан иттифоқда иш бошлайди ва ҳатто ҳокимиятни улардан тортиб олгандан сўнг ҳам, Туркистонда қатлиом-туркилар геноциди жиловини улар қўлига атайлаб топширадилар ва геноцидга раҳбарлик қиладилар: Туркистон автоном республикасини йўқ қилиш учун асосан қуроллантирилган армани дашноқлардан ташкил топтирилган 11 эшалон 1918 йил февралида Қўқонга келтирилади. 13 февралдан Қўқон шаҳри ва атрофидаги қишлоқлар аҳолисини ёши, касби, жинсидан қатъий назар текис сўйиш, болта билан чопиш бошланади.
а) дашноқларнинг ўзбекларга қарши уюштирган қатлиомини ҳарбий ҳаракатлар билан боғлаб оқлаш ниятида 1918 йил бошларидаги қирғинни мустамлакачиларнинг ўз юрти ва миллати ҳимоячиларининг (булар рус тарихчилигида “босмачи” деб аталиб келинган) рус-дашнақ ҳақиқий босмачиларга қарши кураш билан тарихан жўрттага чалкаштирилиб, ҳали босмачилик-миллий-озодлик ҳаракати вужудга келмасдан олдин дашнақлар томонидан уюштирилган қирғинни ҳам (1918 йил январ-феврали) босмачиликка қарши курашда содир этилган, деган оқлашлар (асли босмачиларга қарши уюштирилган қирғин ҳам моҳиятан Туркистон туркларига (ўзбекларга) нисбатан геноцид эканлигини ҳисобга олинг, аммо бу алоҳида масаладир) тарихан ва илмий тасдиқланиши заруратдир.
4) Тоғли Қорабоғ муаммоси – Озарбайжон республикаси ҳудудида армани-озар миллий ва сиёсий низоларининг вужудга келишидан тортиб унинг ҳозирги ҳолатида дашноқларнинг салмоғи, айниқса, Россия Думасига дунёнинг бошқа ҳокимиятларидан кўра равшанроқдир.
Хусусан, 1911 -12 йиллар бошида дашноқларни ва улар партиясини террористик фаолиятда айблаб 52 кишини қамоққа олиб, 4 кишини сургун қилган давлатнинг мкросхўрлари бу партиянинг моҳияти ва мақсадини билмасдан қўллаши мумкин эмас, деб ҳисобламоққа олиб келади ҳамда бу ғаразли миллатчи террористик партия фаолиятига шериклик қилиб келган, деган хулоса чиқаришга мажбур қилади.
5) Арманистон ҳукумати ўз таркибидаги аъзоларидан (дашноқлардан) ҳозирги Ўзбекистон ва Қирғизистон (Ўш, Жалолобод) ҳудудларида ўзбекларни мақсадли аёвсиз ваҳшийларча қирғин қилганлигининг сабабини, арман дашноқлари олдидаги ўзбекларнинг содир этган гуноҳини, 2000 километр йўл босиб бориб бешикдаги боласигача болта билан чопишидан мақсади ва бунга сабаб бўлган ниятларини аввало ўз халқига, қолаверса дунё жамоасига, жумладан, геноцид қилинганлардан соғ қолганларнинг (ўзбекларнинг) набираларига –эвараларига баён қилсалар. Зотан, биз ҳанузгача бу ваҳшийликнинг сабабини билмай доғдамиз.
6) Бизнинг бу қайғумиз айнан ҳозир баралла айтилаётганининг боиси, арман қирғини-геноциди 100 йиллиги муносабати билан дашноқлар оламга солаётган афғонлари таъсиридадир. Агар ростдан ҳам армани қирғини бўлган экан, унинг сабаби бизнингча, бу масала билан қизиққанлар учун анча мунча тушунарли, хусусан рус думасига, яъни Усмонли империяси Биринчи жаҳон уруши давомида душманлари ёрдамида Туркия ичкарисида террор ва қўпорувчилик уюштириш учун қуролли аскар туза бошлаган арманларни фронтдан узоқроқ жойга кўчириши ва шу аснода бироз армани нобуд бўлиши табиийдир, буни геноцид деб қабул қилиш эса, ҳар давлатнинг ўз мулоҳаза ва муҳофазасига боғлиқдир. Гап шундаки, бу масалани 50 йилдан бери кўтариб юриб, анча –мунча давлатлар томонидан эътироф эттирганлар айнан ,дашноқлардир.
Бизнинг ишончмизга кўра, Россия давлатида “армани қатлиоми” тан олинишида 1.07.2000 йилда Арманистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули вазифасига дашноқ Акопян Рубен Карапетовичнинг тайинланиши аҳамияти кам бўлмаганидек, Германия Бундестаги армани “геноцид”ини тан олишида 28.12. 2013 йилда Арманистоннинг Германиядаги элчиси сифатида тайинланган дашноқ Ваган Ованнисяннинг ролини зинҳор камситиб бўлмайди. Демак, дашноқлар ўзбеклар қони ҳисобига кучга миниб жаҳон бўйлаб яна жавлон ура бошладилар.
Ўзбекларни ҳеч қандай важ-корсонсиз уруш эълон қилмай, ҳудуд даъво қилмай, тарихий эътирозларини билдирмай 1500-2000 километр масофани ўрус поездларида босиб ўтиб, ўруслардан текинга қурол олиб ўта ваҳшиёна қирғин қилган дашноқлар бошқа давлатларга армани қирғинини тан олдириш учун қилаётган ҳаракати ва буни тан олаётганлар яна бир ваҳшийликни кўзламаяптиларми, деган ташвиш туғдирмоқда. Бизларда-ҳануз ўрус ва армани олдидаги ўз айби ёки жиноятини англай олмай ўз ёғига қоврилиб ётган ўзбекларнинг кўп хавотирлари олдида турувчи масала бу. Бизнинг бу ташвишларимиз, ҳатто ваҳималаримиз (дашноқлар ва уларнинг оғалари урус босқинчилари бизни ваҳма қилиб қўйган бўлса, ажаб эмас) дунё афкор оммасини, жаҳонда миллий ихтилофлар содир бўлишини олдини олишга бел боғлаганларнинг барчасини бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз ҳамда бу фожеа атрофлича ва холис ўрганилиб тегишли баҳосини олишига ҳар бир зийрак инсон ўз ҳиссасини қўшади деган умиддамиз.
Инсоният тарихида бир-икки йил олдин чиндан ҳам қаттиқ геноцидга дуч бўлиб,сўнг минглаб километр босиб, турли миллат ва элатлар ҳудудидан тинч ўтиб бориб, бошқа бир босқинчи томонидан геноцид қилинаётган бечора, мазлум бир халқни қирғин қилганига яна бир мисол топилармикан!? Ҳеч замонда нормал бир халқ ўзи зулм ва истибдоддан қутулмай, геноциддан ўнгланмай туриб бошқа бир минглаб қилометр наридаги мазлум ва бегуноҳ халқни том маънода геноцид қилишига ва бу билан башар сафида бош кўтариб юришига ва ўзини мазлум ва геноцидга учраган бир бечора бир халқ қилиб кўрсатишига яна бир мисол бормикан? Ҳойнаҳой дашноқлардан бошқаси бунга бети чидамаслиги тайиндир.
Бизнинг бу иддаомиз жаҳон тарихида ўзлари аввал шубҳасиз геноцид содир этиб, энди геноцидлиги мутлақ шубҳа остида бўлган фожеаларга урғу бериб, бунга жаҳоннинг турли давлатларини ишонтириб, янги фожеаларлар келтириб чиқаришга туртки бўладиган ҳодисалар хавфини олдини олишга кўмак беради, деган умиддамиз. Уста ўғрилар ўзи ўғирлик қилиб: ”ўғри қочди, ўғрини ушланглар!” деб оломонни чалғитишга, ўз жиноятини яширишга уриниши аёндир.
(Дашноқлар қирғинида ўз яқинлари қурбон бўлгани – сўйилгани ҳақида эшитган, билган набира ва эваралар тафсилоти билан матнга киритиш ҳуқуқи-имкони берилса мамнун бўлардик)
Бахтиёр Ўрдабекли,
Мамадали Маҳмуд,
Отаназар Орипов,
Дилором Исҳоқ,
Хамроқул Асқар,
Искандар Худойберганов,
Миртемир Мирабдуллаев,
Санжар Имомов…
13 июль, 2016 йил
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон

http://birdamlik.info/news/бирлашган-миллатлар-ташкилоти-раиси/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]