10.10.2017

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!

«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!»

Искандар Зулқарнайн

Бобомурод Абдуллаев

2017 йилнинг 27 сентябрида Бобомурод Абдуллаевнинг қамалганини эшитдим. Шунда дарҳол у билан ўртамизда бўлиб ўтган воқеаларни эсладим.

Мен Бобомурод Абдуллаев билан 2003 йилнинг ёз ойидан буён таниш эдим. Биз илк бор Freedom Houseнинг Тошкентдаги офисида учрашган эдик. Кейинчалик у билан ҳар хил тадбир ва йиғинларда тез-тез учрашиб турдик.

Бобомурод қўрқмас, тўғрисўз журналист бўлиб, журналистик фаолиятини куч-ғайрат билан олиб борар эди. Доим олдинга томон интилишда, ҳаракат ва фаолиятда бўлар эди.

2003 йилнинг охиригача ўз ҳақ-ҳуқуқларим билан курашиб, Ўзбекистондаги ноқонуний хатти-ҳаракатлардан, адолатсизликдан бутунлай бездим. 2004 йилнинг март ойида ўзимнинг Каримов режимига қарши мухолифатдалигимни эълон қилдим.

2004 йил 10 апрелда «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракатига (ўша вақтда қисқача «Бирдамлик» ҳаракати эди) асос солдим. Шундан кейин сиёсий фаолиятимни бошладим.

Ўша йилнинг апрель-июнь ойларида бир қанча сиёсий тадбирлар — пикет ва митинглар уюштиришга ҳаракат қилдим. Сиёсий тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўя бошладим.

Бир куни Бобомурод Абдуллаевдан оқ футболкага «Президент истеъфосини талаб қиламан! Сиз-чи?» деб ёзилган ёзувни ёзиб беришни сўрадим ва унинг қўлига оқ футболка тутқаздим. Бобомурод икки кундан менга кейин футболкани қайтариб берди. Мен футболкани кийдим ва Бобомурод мени эсдалик учун расмга олди. Шундан кейин Бобомурод Абдуллаевни анча вақтгача кўрмадим.

Бобомурод Абдуллаев билан алоқамиз анча йилларга узилиб қолди. Кейинчалик 2011 йилда Facebook ижтимоий тармоғида у билан дўстлашдик, салом-алик қилиб бордик. Мен уни бир неча бор сафимизга чақирдим, бирга фаолият юритишга ундадим. Аммо у бунга рози бўлмади. Менга у ҳеч ким билан ҳамкорликда сиёсий фаолият олиб бормайдигандек кўринди. Кейин индамай қўйдим.

Мен Бобомурод Абдуллаевнинг биздан «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракатининг ташкилий томонларини ўғирлаб олган Салай Мадаминовга тегишли «Ўзбекистон Халқ ҳаракати»нинг фаол аъзоси бўлганига, Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида туркум мақолалар ёзганига сира ишонгим келмайди.

Қуйида Бобомурод билан ўртамиздаги ёзишмаларни эълон қиламан.

Bobomurod Abdulla

Sizlar Facebook’da do‘stsizlar

Avval: ФК «Хорезм»da пресс-секретарь

Tashkent, Uzbekistanda yashaydi

11.04.2011 21:44

Bakhodir Khan

Assalomu aleykum Bobomurod, sihat salomatmisiz? Sizga bir taklif bilan chiqmoqchiman. Nima deysiz, telefonda gaplashamizmi? Yoki sizga Skype maqulmi? Hurmat bilan, Bahodir Hasan

12.04.2011 11:59

Skype maqulroq, menimcha

12.04.2011 13:06

Bakhodir Khan

Yahshi, mening Skypem bahodir9808

12.04.2011 23:45

OK

05.08.2011 09:02

Bakhodir Khan

Assalomu aleykum Bobomurod, yаhshimisiz?

06.08.2011 00:40

valaykum assalom! Rahmat, o’zingiz ham yaxshimisiz?

23.06.2012 08:56

Bakhodir Khan

Assalomu aleykum Bobomurod, telefon yoki Skypeda gaplashish imkoniyatingiz bormi? Vaqtini aytsangiz aloqaga chiqaman.

25.09.2012 06:29

Shu yerda gaplasha qolaylik

25.09.2012 09:51

Bakhodir Khan

Bobomurod, biz bilan ishlashga taklif qilaman. Matbuot kotibligini olib borsangiz. Vaziyatni tishungan holda, oshkora ishlashingiz shart emas. Har oy yaxshi moddiy ko’mak berib boramiz.

06.10.2012 08:24

Ассалому алайкум, Баходир ака! Таклифингиз учун катта рахмат. «Бирдамлик»нинг хам, Сизнинг хам гояларингизга кушиламан. Сиз биласиз, бу гояларни Узбекистонда бундан 7-8 йил аввал биринчилардан булиб мен таргиб кила бошлаганман. Аммо мен сизнинг ишлаш таклифингизни кабул кила олмайман. Чунки мен сиёсий мухолифат ишларидан хам, сиёсий журналистикадан хам четга чикканман ва бошка кайтмасликка карор килдим. Бундай карорга келишимга етарли асосларим булди ва хозир хам бор. Хозир мен факат эрмак учун, яъни каламим йуколиб колмаслиги ва фикрим котиб колмаслиги учун футбол сохасида маколалар ёзиб тураман. Гохида шунга хам вактим етмаяпти, чунки асосий тирикчилигим чет тилларидан таржималар килиш ва таксистлик (киракашлик) килишдан иборат булиб колди. Оддий таржимон ва таксист булиб колганимдан афсусланмайман, нолимайман. Шунисига хам шукр. Мени тугри тушунасиз, деган умиддаман. Яна бир бор таклифингиз учун катта рахмат.

06.10.2012 12:41

Bakhodir Khan

Yaxshi, agar fikringiz o’zgarsa keling.

20.09.2015 21:27

Bakhodir Khan

Провокационная резолюция по Азербайджану – сигнал для России

Провокационная резолюция по Азербайджану – сигнал для России Высший законодательный орган Азербайджана Милли Меджлис принял постановление, которым рвет отнош…

youtube.com

Bu videoda do’stingiz Azer Hasratni ko’rdim.

21.09.2015 05:50

Ассалому алайкум Баходир ака. Келаётган Хайитлар билан табриклайман. Азер бей жуда яхши инсон гоялари юксак бир журналист.

Bakhodir Khan

Va aleykum salom Bobomurod, sizni ham kelayotgan Qurbon Hayiti bilan tabriklayman.

21.06.2016 04:32

Ассалому алайкум, баҳодир ака. Яхшимисиз? Рамазон қутлуғ бўлсин.

Баҳодир ака, Сизга бир илтимос билан мурожаат қилаётувдим. Хабарингиз бўлса керак, уч кун олдин машинамнинг устига дарахт тушиб кетиб, устахонага қўйилди. Оиламни шу машинадаги тирикчилик (таксичилик) билан боқаётувдим. Энди тамоман ишсиз ва даромадсиз қолдим. Шу уч кун ичида бу ердаги бадавлат танишларимдан машинамнинг ремонтига пул сўрадим, лекин рад жавоби олдим. Шунга Сизга мурожаат қилишга қарор қилдим, уят бўлса ҳам. Сизнинг аҳволингиз, имкониятингиз қандайлигини билмайман, шундай бўлса ҳам сўрашга мажбур бўлдим. Кейинчалик сайтингизга мақола хабар ёзибми қайтарар эдим қарзимни. Пул билан қайтара олмаслигим аниқ. Фақат ишим, мақола ёки хабарларим билан қайтаришим мумкин.

Томни кечиб қўйиш, шпаклёвка, бўяш, том, лобовой, капот, икки крило сотиб олиш ва қўйиш ишларининг ҳаммасига жами 2100-2300 доллар кетади, дейишяпти, усталар ва запчастчилар. Нима қилишимни билмаяпман. Сотиб юборай шу аҳволда ва шу машинадан қутулай десам, машинам иномарка ва дизелли бўлгани учун ҳеч ким олай демаяпти. шунга шу машинани тузатиб, минишга мажбур қоляпман.

Сизга бундай масалада мурожаат қиламан деб, ўйламагандим, ака. Безовта қилган бўлсам, узр!

21.06.2016 08:27

Bakhodir Khan

Va aleykum salom Bobomurod, tinchmisiz?

O’qidim. Ochig’i siz so’rayotgan pulni berolmayman. Chunki zarur ishlarni boshlab qo’yganman.
Lekin eski tanishligimiz, do’stligimiz hurmati sizga hech bir shartlarsiz $250 yordam qilishga qaror qildim. Bu pulni menga qaytarishingiz shart emas.

Faqat 3-4 hafta kutib turasiz. Bu orada sizga va’da qilgan pulni ortirolaman degan umiddaman. Ungacha boshqalar ko’mak olib turing.

21.06.2016 10:30

Рахмат ака. Катта рахмат. Шунисига хам шукр.

Bakhodir Khan

Arzimaydi

05.07.2016 07:14

Ассалому алайкум, баҳодир ака! Келаётган ҳайитларингиз муборак бўлсин!

Bakhodir Khan

Va aleykum salom Bobomurod, tabrigingiz uchun rahmat. Sizga va yaqinlaringizga ham Hayit muborak bo’lsin!

Раҳмат. Ишларингиз яхшими?

Bakhodir Khan

Shukr.

Menga pasportdagi ism familiyangizni yozib yuboring

Sizga va’da bergan muddatim yaqinlashmoqda.

ABDULLAYEV BOBOMUROD QODIROVICH 01/04/1973

Bakhodir Khan

Rahmat

Сизга раҳмат, ака!

Bakhodir Khan

Arzimaydi.

07.07.2016 07:12

Ассалому алайкум

+айитларни яхши нишонлаб олдингизми?

Ҳайитларни

Bakhodir Khan

Va aleykum salom , rahmat.

07.07.2016 11:41

Сайтга журналист керак дебсиз? Қанча маош ёки гонорар бериш ниятидасизлар?

Bakhodir Khan

Har hil, ishiga qarab. $50 dan $500 gacha.

500 доллар олиш учун ойига камида нечта хабар ёки мақола ёзиш керак?

Bakhodir Khan

$500 faqat Matbuot kotibi vazifasiga beriladi.

Тушунарли.

Матбуот котиби нима ишлар қилиши керак?

Bakhodir Khan

Birdamlik harakatining matbuotga oid hamma ishini qilishi kerak bo’ladi. Jurnalistlarni ishga olish, saytlarni yuritish, OAV larda harakat pozitsiyasini, faoliyatini yoritib borish va hokoza ishlar.

Тушнарли

09.07.2016 13:27

Ассалому алайкум, Баҳодир ака. Анави сўраган нарсамни эрта-индин жўнатишингизнинг имкони борми. Чунки машинамни автосервис плоўадкасидан олиб чиқиб кетишимни талаб қила бошлашди. Ремонт қилдирмасангиз олиб чиқиб кетинг дейишяпти.

Bakhodir Khan

Va aleykum salom, imkoni bor. Nasib etsa bugun yuboraman, dushanba kuni bankdan olasiz.

Раҳмат ка!

Раҳмат, ака!

Bakhodir Khan

Arzimaydi.

Кодини ёзиб юборарсиз Вестерн Юнионнинг

Bakhodir Khan

Moneygram yuboraman va kodini sizga bildiraman.

Майли

Bakhodir Khan

10.07.2016 06:30

Ассалому алайкум, Баҳодир ака! Кечагини юбормадингизми ҳали?

Bakhodir Khan

Va aleykum salom, kecha ish yuzasidan vaqt topolmadim. Hozir sizga va boshqalarga pul yuborish uchun Walmart do’koniga etib keldim.

1-2 soat ichida xabarini yuboraman.

Раҳмат, ака!

Bakhodir Khan

10.07.2016 08:11

Bakhodir Khan

Sizga moddiy ko’makni yubordim.

10.07.2016 12:34

Ассалому алайкум, Баҳодир ака. Ёрдам учун катта раҳмат Сизга. Ҳаммасини ёзиб олдим расмдан. Эртага оламан иншааллоҳ.

Bakhodir Khan

Arzimaydi. Bizga 2-3 iqtidorli jurnalistlar kerak. Agar ish izlab yurgan, hamda siyosatdan qurqmaydigan tanishlaringiz bo’lsa bizga aloqaga chiqishsin.

10.07.2016 22:52

Ассалому алайкум, баҳодир ака. Шогирдларим бор. Бир сўраб кўрайчи. Розилик беришса, Сизга хабарини бераман

Bakhodir Khan

12.07.2016 03:22

Ассалому алайкум, Баҳодир ака! Юборгани ёрдамингизни олдим. Катта раҳмат. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин, ака. Икки дунё саодатини берсин. Бола-чақангизнинг ратини кўринг. Илоё, яхши кунларда ўз юртимизда эмин-эркин ҳолатда кўришиш насиб этсин!

12.07.2016 05:22

Bakhodir Khan

Va aleykum salom Bobumurod, rahmat. Duongiz ijobat bo’lsin!

Менинг Бобомурод билан ўртамиздаги ёзишмаларимизни эълон қилишимдан бирдан-бир мақсад унинг бошига тушган оғирликларни енгиллаштиришдан иборат. Ўйлайманки, мақолам ичига киритилган Бобомурод билан суҳбатимиз унинг ишини осонлаштиради, аммо қийинлаштирмайди. Чунки мен Бобомуроднинг тоза қалбли инсон эканига доим ишониб келганман. Бобомуроднинг тезроқ озод бўлишини хоҳлайман!

Энди Салай Мадаминов бошчилигидаги гуруҳ фаолиятига қайтсак.

«Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинмайдиган, ноқонунийликлар, адолатсизликлар, сўз ва матбуот эркинликлари, ҳар қандай сиёсий ва уюшиш эркинликлари қаттиқ тақиб остига олинган диктатура тузумига қарши қон тўкмасдан, куч ишлатмасдан, нозўравон кураш усулини олиб бориш тарафдори бўлса, Салай Мадаминов бошчилигидаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати эса бизга тамоман тескари кураш услубини танлаб, Ўзбекистонда қонли инқилоб, зўравонликка асосланган инқилобни ҳамиша тарғиб қилиб келди. Бунга биз Салай Мадаминов ва унинг гуруҳининг кўплаб сиёсий ҳаракатлари, мурожаати, баёнотларини ўқиб гувоҳ бўлдик. Шу жумладан, Усмон Ҳақназаровнинг мақолаларида ҳам зўравонликка даъват доимо билиниб турар эди.

Мен ҳозиргача Усмон Ҳақназаровнинг Бобомурод Абдуллаев эканига ишонмайман! Холбуки, Салай Мадаминов Б. Абдуллаевни У. Ҳақназаров деб баёнот берган экан, у ҳолда нега шу кунга қадар Бобомуроднинг адвокати ёки яқинларидан хабар келмасдан туриб шошилинч равишда Бобомурод Абдуллаев — бу Усмон Ҳақназаров эди, деб Баёнот берди?

Нега Баёнот берган ҳолда Бобомурод Абдуллаевнинг ҳимоясига отланмайди? Бобомурод Абдуллаевнинг ҳимояси учун ёлланмоқчи бўлган адвокатнинг ордер олишига Салай Мадаминов тарафдорлари томонидан ҳануз пул берилмаганини қандай изоҳлаш мумкин?  Адвокат ордери учун пулни бир вақтлар Усмон Ҳақназаров ўз мақоласида МХХ агенти деб ёзган Абдураҳмон Ташанов берди. Адвокатга 500 доллар берилди, деган туҳматни эшитган адвокат «менга олмаган пулимни олди, деб ҳозирдан туҳмат қилишяпти, олсам нима бўлади», деган ўй билан адвокат бир йўла Бобомуроднинг ҳимоясидан воз кечди. Ҳозирги кунда Бобомурод Абдуллани давлат томонидан белгиланган адвокат ҳимоя қилмоқда. Унинг оиласи пул йўқлигидан хор-зор бўлмоқда.

Салайчилар Бобомурод Абдуллаевни ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун етарли даражада ҳаракат қилмасдан уни адвокатсиз, ҳимоясиз қолдиришди. Тергов натижалари ёки суд қарори эълон қилинмасданоқ Салай Мадаминов Бобомурод Абдуллаевни кераксиз матоҳдай узоққа улоқтирди ва журналист Бобомурод муаммосидан ўзига пиар ясаш билан овора бўлиб қолди. Мана қаранг:

Муҳаммад Солиҳ журналист Бобомурод Абдуллаев «Усмон Ҳақназаров» эканини очиқлади (ВИДЕО)

“- Унинг мақолалари Ўзбекистон халқҳаракати сайтида эълон қилинди. Ўша камсуқум спорт журналисти Бобомурод Абдулла сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг айнан ўзидир. Сўнгги 14 йил давомида у Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан мақолалар бериб келди ва биз уларни сайтимизда чоп этиб келдик, – деди Муҳаммад Солиҳ.”

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-bobomurod-abdullayev-sud-ayblov/28770961.html

Салай Мадаминовнинг кейинги баёноти эса умуман ақлга сиғмайди.

М. Солиҳ: Бобомурод Абдуллаев иши – мени ватанга қайтармаслик учун уюштирилган фитна!

“27 сентябрь куни йўқолганидан уч кун ўтиб дараги МХХ ҳибсхонасидан чиққан журналист Бобомурод Абдуллаевни Муҳаммaд Солиҳнинг топшириғи билан ҳокимиятни куч билан ағдаришга уринганликда айблаш ҳаракати бошланди.

МХХнинг бу ҳаракатига муносабат билдирар экан, мухолифатдаги Ўзбекистон Халқҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ «Бобомурод Абдуллаев иши мени ватанга қайтармаслик учун уюштирилган фитнадир» деди.

Айни пайтда¸ Абдуллаев қўлга олиниши ортидан унга маълумот берганликда айбланаëтган икки шахснинг ҳам қора маскалилар томонидан олиб кетилгани ва ҳозирда уларнинг ҳам МХХ ҳибсхонасида экани айтилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг журналист Бобомурод Абдуллаевни эҳтиëт чораси сифатида ҳибсда ушлаш ҳақидаги 1 октябрь кунги ажримидан терговчиларнинг унга Ўзбекистон Жиноят кодексидаги энг оғир айб қўйишга ҳозирланаëтгани аниқ бўлди.

Дастлабки тергов материалларидан келиб чиқиб маҳкама¸ журналист Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни Интернетда тарқатиш йўли билан ҳокимиятни қонуний сайланган шахслардан тортиб олишни режалаган¸ деган ажрим чиқарди.”

https://www.ozodlik.org/a/muhammad-solih-bobomurod-abdullaev-mxx-zayniddin-asqarov-almatov/28778064.html

Салай Мадаминов аслида ўта қўрқоқ, худбин шахс. У ҳозирги кунгача ҳокимият тепасига фақат қон тўкиш, зўравонлик йўли билан келиш тарафдори бўлган калтафаҳмдир. Салай ҳеч қачон сиёсатчи бўлолмайди, бир умр хаёлпарастлигича қолади! Унинг айнан сиёсатчи эмаслиги бир неча бегуноҳ инсонлар умрини хазон қилди, сон-саноқсиз кишилар Салайдан жабру ситам  кўрди. Ҳатто хорижий ОАВ ва Украина матбуотида Туркиядан Украинага борган ва Ўзбекистон махсус хизмати буюртмасига биноан қўлга олинган журналист Нарзулла Охунжоновнинг оила-аъзолари бошига тушган кўргуликларда ҳам С. Мадаминовнинг ҳиссаси борлиги айтилаётир.

Салай Мадаминов биз сизни қўрқмасдан сотқинсиз, деб айта оламиз. Сиз нафақат Бобомурод Абдуллаевни, ўзбек мухолифатини очиқчасига сотдингиз! Агар мард бўлсангиз орқаваротдан ифлос ишлар қилмасдан, инсонларга туҳмат уюштирмасдан, уларни алдамасдан, ўзингизга ишонганларни золимлар қўлига топширмасдан тинч юринг! Етар шунча кўргуликлар! Бобомурод Абдуллаев сиз қилган ёмонликлар жабрини тортаётган кишиларнинг охиргиси бўлсин! Унгача Мурод Жўраев каби бир қанча сизга эргашган инсонларга жабр қилдингиз. Агар жавоб бериш истагида бўлсангиз, марҳамат, очиқча баҳсга киришамиз, мабодо қўрқсангиз ўз ўрнинггизга сафдошларингизни чиқаринг, ёрдамчиларингиз билан ҳам баҳсга киришавераман.

Мен шу ерда фурсатдан фойдаланиб, Озодлик радиоси ва BBCuzbek ва Америка овози радиолари журналистларига юзланмоқчиман. Сизлар 2011 йилда урра-урралар билан Салай Мадаминов бошчилигидаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг фаолиятини кўкларга кўтардингизлар. Бизнинг Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатимизни бир неча демократик давлатлар тан олган ва эътироф этган бир пайтда сизлар ўзларингизча фаолиятимизни бутунлай инкор қилиб келдингизлар. Ҳатто янги тузилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатига бизнинг муносабатимизни сўрашни ҳам ўзларингизга эп кўрмадингизлар. Ваҳоланки, ҳар қандай демократик давлатларда сўз эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги ҳурмат қилинади ҳамда эъзозланади. Сизлар бизнинг фикримиз Ўзбекистон халқ ҳаракати фаолиятига нисбатан салбийроқ эканини билганларингиз ҳолда радиоларингиздан четлаштиришга интилдингизлар. Зўравонлик, қон тўкиш тарафдорлари бўлган Салайчиларни ёқлаб чиқдингизлар. Биз каби тинч йўллар билан курашаётган мухолифатдаги демократик нозўравон кураш тарафдорларини имкон қадар радиоларингизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилдингизлар. мен сизларнинг радиоларингизни маҳаллийчилик, тарафкашлик касаллигига йўлиққан радио деб баралла айта оламан. Сизлар тузалмайсизлар! Бобомурод Абдуллаевнинг қамалишида ҳам сизларнинг муайян даражада ҳиссаларингиз бор! Чунки сизларнинг радиоларингиз фақат Ўзбекистон халқ ҳаракати манфаати учун ишламоқда. Ўзбекистонда етарли ахборот бўлмагач, инсонларнинг сизларга ишониб қолиши табиий ҳолдир. Сизларда инсоф, диёнат умуман йўқ. Сизлар ўзларингиз танлаган журналистика касбига хиёнат қилган муртадсизлар! Эсиз, Сизларга берилган ваколат ва ишонч! Эсиз!!!

Баҳодир Хон Туркистон, 

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси

http://birdamlik.info/news/бобомурод-абдуллаевни-салай-мадамин/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]