25.01.2015

Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилди

Сайлов КомиссиясиДунё ҳамжамияти, Оммавий Ахборот Воситалари, Ўзбекистон Фуқаролик Жамияти ташкилотлари – Сиёсий Партиялар, Халқ Ҳаракатлари, Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари, Давлат ва Нодавлат ташкилотлари ҳамда барча Ўзбекистонликлар диққатига!

Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг хориждаги фаоллари, давлат ва сиёсат арбоблари, мухолифат лидерларининг Ўзбекистон Республикасида 2015 йилнинг 29 март, якшанба кунга мўлжалланган Президентлик сайловида ўз номзодларини қўйиши ва иштирок этиши учун айни дамда имконият, сиёсий майдон мутлақо мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллиги йилларида адолатли, шаффоф, эркин демократик сайловлар бўлмаганлигини инобатга олиб, хориждаги бир қатор фуқаролик жамияти вакиллари – мухолиф партиялар фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилар, мустақил журналистлар жорий йилнинг 20, 22, 24 январь кунлари Европада, интерактив тарзда йиғилишлар ўтказдилар.

Ушбу йиғилишлар натижасида фаоллар бир овоздан Виртуал Президентлик Сайловини ўтказишга ва бунинг учун Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) ташкил этишга қарор қилдилар.

ВСКнинг таркиби, раҳбарияти йиғилиш томонидан кўпчилик овоз билан сайланди. (Қарор ва махсус Маълумот қуйида берилади).

Виртуал Сайлов Комиссияси 2015 йилнинг 25 январидан расмий тарзда ўз ишини бошлади ва шу кундан эътиборан ВСКнинг расмий веб-саҳифаси ишга туширилди. (Қаранг: http://www.saylov2015.wordpress.com).

26 январь, душанба куни ВСКнинг саҳифасида ВСКнинг расмий Баёноти эълон қилинади.

Виртуал Президентлик Сайловида иштирок этадиган номзодлар рўйхати, уларнинг таржимаи ҳоли, сурати, дастурлари каби бир қатор ҳужжатлар ВСК Матбуот Хизмати томонидан яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Вертуал сайловда сайловчиларнинг овоз бериши махсус электрон ҳисоблагич орқали ҳисобланади.

Сайловчиларнинг овоз бериш муддати 2015 йилнинг 1 мартидан 29 мартигача давом этади.

Сайлов натижалари матбуотда эълон қилинади.

Виртуал Сайлов Комиссияси ва Виртуал Президентлик Сайлови тўғрисидаги бошқа маълумотлар билан навбатдаги хабарларимизда танишишингиз мумкин.

Виртуал Президентлик Сайловида иштирок этинг ва овоз беринг, қадрли ватандошлар!

Виртуал Сайлов Комиссияси
Матбуот Хизмати

*****

Виртуал Президентлик Сайлови ўтказиш ташаббус гуруҳи йиғилиш

Б А Ё Н Н О М А С И

22 январь, 2015 й.

Кун тартибида:

1. Ўзбекистон Республикасида 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларига муносабат;

2. Бугунги кунда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти, шу жумладан, Ўзбек мухолифтининг ҳолати, унинг Президентлик сайловларига таъсир даражасини ўрганиш;

3. Виртуал сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилиш;

Интерактив йиғилишда иштирок этган бир қатор фуқаролик жамияти вакиллари – мухолиф партиялар фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилар, мустақил журналистлар кун тартибидаги масалаларни атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидагича қарорга келди:

Й И Ғ И Л И Ш Қ А Р О Р И:

1. Ўзбекистон Республикасида давлат мустақиллиги йилларида адолатли, шаффоф, эркин демократик сайловлар бўлмаганлигини инобатга олиб, бугунги кунда виртуал вайлов ўтказиш ва сайлов Комиссиясини тузиш долзарб масала эканлигини эътироф этилсин ва виртуал сайлов ўтказилсин;

2. Мазкур қарорни бажариш ва виртуал сайлов ўтказиш билан боғлик масалаларга масъул этиб, Мўътабар Тожибоева тайинлансин;

3. Виртуал Сайлов Комиссияси тузилсин, унинг раиси, ўринбосари, матбуот котиблари кўпчилик овози билан сайлансин;

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Муҳаммадсолиҳ Абутов зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш раиси: Улуғбек Бакиров

Котиба: Севинч Парфи

*****

Виртуал Сайлов Комиссияси тузилганлиги тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

24 январь, 2015 й.

Бир қатор Ўзбекистон Фуқаролик жамияти фаолларининг Виртуал Сайлов Комиссияси ташкил этилиши тўғрисидаги 22.01.2015 й.да қабул қилинган йиғилиш қарорига биноан, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг таркиби қуйидаги тарзда:

ВСК раиси этиб, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева;

ВСК раис ўринбосари этиб, ЎИҲЖ Президенти Абдужалил Бойматов;

ВСК раис ўринбосари этиб, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов;

ВСК мувофиқлаштирувчиси этиб, мухолифат фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутов;

ВСК матбуот котиби этиб, мустақил журналист, Улуғбек Бакиров;

ВСК аъзоси этиб, Умид Муродов;

ВСК аъзоси этиб, Севинч Парфилар сайланди.

Виртуал Сайлов Комиссияси

*****

Мурожаат учун манзил: saylov2015@gmail.com
ubakirov@gmail.com

Тел: +4796805096, Норвегия.

https://saylov2015.wordpress.com/

 

http://birdamlik.info/news/виртуал-сайлов-комиссияси-ташкил-эти/

Read also:

СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
ӮЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ҲУКУМАТГА, ҲУКУМАТ ЭСА ХАЛҚҚА ИШОНМАЙДИ!
Ӯзбекистонни янги раҳбар бошқараётганига 10 ой бӯлди. Ӯтган ӯн ой ичида мамлакатимизда қандай ӯзгаришлар рӯй берди? Марҳум президент Ислом Каримов ботқоқликка ботириб кетган иқтисодиётимиз қисман [...]
Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ
  18.05.2017 09:21 msk Фарғона Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]