26.03.2015

ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИ

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

Ушбу таҳлилий мақоламни давримизнинг буюк уламоси, раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ёрқин хотирасига бағишлайман.

МУАЛЛИФ

Заҳар сочмоқ касби эмиш илоннинг.
Ўзбек халқ мақоли

ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИФото 1. Канакунжут (ricinus, клещевина). Бу ўсимлик уруғидан рицин заҳари олинади. Рицин одам танасидаги ҳужайра таркибига кириб оқсил ишлаб чиқаришини тўхтатади ва инсон тездан ўлади [1]. Инсон танаси тездан ўлиши жараёнида юрак томирлари ёрилади ва жасадни ёриб текширган врачлар “ўлим юрак ҳуружи оқибатида юз берган” деб хулоса қилишади. Рицин калий цианидига нисбатан 6000 марта заҳарлироқдир. Дунё олимлари бу заҳарга қарши ҳали даво топа олгани йўқ.


МУНДАРИЖА
Кириш сўзи
1. Мақолам тарихи.
2. Заҳар қўлланилганига доир 2 та мисол.
3. Махсус хизматлар ва заҳар.
4. Махсус хизматлар ҳамтовоқлиги ва Аксилтеррор тузилмаси.
5. Москвадаги заҳар лабораторияси тарихи.
6. Хитой заҳарлари.
7. Юрак.
8. Юрак ҳуружи.
9. Юрак ҳуружи қотиллиги.
10. 1957: Лев Ребет (1912-1957).
11. 1957: Степан Бандера (1909-1957).
12. 1971: Самарқанддаги қотиллик.
13. 1976: Аям – Фаҳима Низомиддинова (1925-1976).
14. 1981: Абдулла Орипов (1941).
15. 2000: Анатолий Собчак (1937-2000).
16. 2003: Ғайбуллоҳ ас-Салом (1932-2003).
17. 2004: Нуриддин Ҳайдаров (1957-2004).
18. 2007: Тоғамнинг ўғли Шавкат Низомиддинов (1958-2007).
19. 2008 йилда Қирғизистонда бошимдан ўтган воқеа.
20. 2010 йилда АҚШда бошимдан ўтган воқеа.
21. 2012: Рашид Усмонов (1961-2012).
22. 2012: Турсунбой Утамуродов (1956-2012).
23. 2012: Шукрулло Мирсаидов (1939-2012).
24. 2014: Ҳасан Чориев (1942-2014).
25. 2014: Аҳмад ҳожи Хоразмий (1948).
26. 2015: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015).
27. Юрак ҳуружи қотиллиги олдини олиш йўли.
Фойдаланилган адабиётлар

КИРИШ СЎЗИ
2015 йил 10 март куни Тошкентдан машъум хабар келди: мусулмон дунёсида таниқли уламо, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак ҳуружи билан вафот этибди. Бундай илмли, тадбирли, даҳо уламо юз йилларда бир марта туғилади.
Соддароқ қилиб айтсам инсон Аллоҳ томонидан яратилган биологиявий машинадир. Унинг мотори бўлмиш юрагини заҳарли модда ёрдамида сунъий равишда ҳуруж қилдириш мумкин. Бу усул дунё махсус хизматларига камида 70-75 йилдан бери маълум.
Махсус хизматлар ўзлари қонуний-ноқонуний ҳимоя қилаётган режимлар учун, шунингдек ўзлари учун хавфли саналган ўзгача фикрловчи шахсларга қарши заҳарлаш орқали ўлдириш, жумладан заҳарлаш орқали юрак ҳуружи қотиллигини кўп марта қўллашган.
Менинг фикримча, дунё махсус хизматларида инсон юрагини сунъий равишда ҳуруж қилдирадиган ўндан ортиқ заҳар тури яратилган. 20-аср давомида Совет Иттифоқи мавжуд бўлган 1922-1991 йилларда Ғарб ва Шарқдаги буюк давлатлар махсус хизматлари ўзаро рақобат қилиб яширинча ўз заҳарларини, жумладан юрак ҳуружига олиб келадиган заҳарларни яратишган. Совет Иттифоқи 1991 йилда барҳам топиб 15 давлатга ажралгач, ривожланган давлатлар махсус хизматлари буюк Ислом мафкурасига эга бўлган, нефть ва газга бой Ислом оламига, яъни 57 мусулмон мамлакатларига қарши бирлаша бошлади. Бу бирлашиш терроризмга қарши кураш баҳонасида олиб борилди ва давом этмоқда. Шундай бирлашиб ҳаракат қилиш жараёнида улар қурол-яроғ ва заҳарларни олди-берди қилиб, сотиш орқали даромад манбаларидан бирига айлантирди. Шу сабабли орқаваротдан Ўзбекистон бошқарувини қўлга олган ва ўзбек халқининг миллиардлаб доллар маблағига эгалик қилаётган Миллий хавфсизлик хизмати жосусликка доир техника воситалари, шунингдек турли хил заҳарларни яширинча сотиб олиш имкониятига эга.
Эътибор берсак, ўзбек халқининг кўпгина яхши, халқпарвар фарзандлари юрак ҳуружи сабабли нисбатан ёш вазиятда ўлиб кетмоқда. Шулардан айримлари ҳақида ушбу таҳлилий мақоламда ёзмоқдаман.
Одатда махсус хизматлар таниқли шахсни бирданига ўлдиришмайди. Улар ўз жиноятини яшириш учун ўлдириш мўлжалланган фуқаро овқатига ёки ичадиган чой-сувига озроқ заҳар қўшиб беришади. Юрагида оғриқ сезган фуқаро ёки унинг яқин қариндошлари ё ҳамкасблари тез ёрдам чақиришади. Шу йўл билан бу фуқаронинг юраги касал эканлиги ҳақида тиббий ҳужжатлар ёзилади ва қайд этилади. Мана шундай йўл билан маълум бир вақт оралиғида 2 ёки 3 марта тез ёрдам чақирилгач ёки фуқаро врач кўригига юрагидаги оғриқ шикояти билан боргач, бу албатта касаллик варағида қайд этилади. Орадан яна маълум бир вақт ўтгач бечоранинг овқати ёки чой-сувига юрагини жиддий ҳуруж қиладиган миқдорда заҳар аралаштириб берилади. Махсус хизматлар яратган заҳарлар бирданига эмас, орадан бир неча соат ўтгач таъсир қилади, яъни заҳар фуқаро организмининг маълум бир органига борганида парчаланиб қонга ўтади ва ўзининг қора ишини бажаради.
Мен таҳлилий мақоламда заҳарлаш билан боғлиқ фош этилган жиноятлар ҳақида ёздим. Шу билан бирга фош этилмаган жиноятлар ҳақида ҳам ёздим. Махсус хизматлар бундай жиноятларни ўта яширин ҳолда бошқа номард кишилар қўли билан амалга оширади. Шу сабабли бундай фикрларимни версия деб қабул қилиш ўринлидир.
Таҳлилий мақоламнинг ҳар бир параграфи бошида юрак ҳуружи заҳари уюштирилган йил ёзилган. Агар ўша шахс вафот этган бўлса, унинг туғилган ва ўлган санасини параграф номи охирида кўрсатдим. Агар шахс ҳаёт бўлса унинг фақат туғилган йилини ёздим.
Махсус хизматлар ўзимга ҳам қарши юрак, жигар, буйрак ва ошқозонимни касал қилиш мақсадида бир неча марта заҳар қўллашган. 2012 йилда Вашингтонга кўчиб ўтганимдан кейин мени заҳарлашга доир ҳаракатлар янада кўпайди. Аллоҳ ёрдами билан ҳозирча тирик қолдим. Ушбу мақоламда менга қарши юрак ҳуружи уюштиришга ҳаракат қилиб заҳарлашганига доир 2008 ва 2010 йилларда бошимдан ўтган иккита воқеани ҳам баён қилдим.
Таҳлилий мақолам охирида “Юрак ҳуружи қотиллиги олдини олиш йўли” номли параграфда бундай қотилликнинг олдини олиш ва фош этиш ҳақида ёзаман.
Мақолаларимни ўқиётган миллатдошларимга, айниқса ёшларга иккита илтимосим бор. Мен 2004 йилдан бери сайтларда 300 тадан кўпроқ мақола чоп эттирдим. Махсус хизматлар кўпгина мақолаларимни йўқотиш билан шуғулланишди. Шу сабабли бугунги кунда – 2015 йил 22 мартда сайтларда 100 тага яқин мақолаларим қолган. Ўзим ёзиб олган флэшкам ва компютеримдаги энг муҳим ҳамда қизиқарли мақолаларимни ўзбек ва АҚШ махсус хизматлари ўчириш ва йўқотиш билан шуғулланишмоқда. Шундай шароитда илтимосим, ушбу ва бунга ўхшаш таҳлилий мақолаларимни битта флэшкага кўчириб олиб сақлаб қўйсангиз ва кейинги авлодга етказишда ёрдам берсангиз яхши бўларди. Шундай савоб ишни қиладиган ватандошим ва миллатдошимга олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Иккинчи илтимосим: айрим маълумотларга кўра Ўзбекистон вилоятларида раҳбар лавозимларда ишлаган ва у ёки бу сабаблар билан ишдан олинган раҳбарлар, жумладан нисбатан ёш (40-50 ёрлардаши) собиқ раҳбарларни сунъий юрак ҳуружи билан жиддий касал қилиш ва ўлдириш ҳодисалари бор. Агар ўқувчимга бундай воқеа маълум бўлса, ўша ватандошимиз ҳақида батафсилроқ маълумотни ушбу мақолам охирида, постинггида ёзсангиз миннатдор бўлардим. Ватанимиздаги мавжуд сиёсий режим жиноятларини биргаликда фош этиб халқимизга айтишимиз ва шу йўл билан ҳали тирик бўлган айрим ўзгача фикрловчи халқпарвар зиёлилар ва раҳбарлар ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин ва керак.
Юрак ҳуружи туфайли бевақт ўлган ва ўлдирилган ватандошларимга Аллоҳ раҳмат қилсин, жойини жаннатдан этсин, омин!

1. МАҚОЛАМ ТАРИХИ
Мен ушбу таҳлилий мақоламни 2014 йилда ёзмоқчи эдим. Лекин 2012-2014 йилларда Вашингтон шаҳрида ўзбек ва АҚШ махсус хизматлари профессионал ўғрини жалб қилган ҳолда менга қарши 9 марта ўғирлик ва икки марта босқинчилик ҳужуми уюштириб, барча журналистликка оид ва шахсий нарсаларимни ўғирлаш ҳамда босқинчилик йўли билан олиб кетиши сабабли бу мақолани ёзиш имкониятим бўлмади [2].
Маълумки, 2014 йил 16 март куни Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев ҳам юрак ҳуружи ёрдамида тинчитилди (бу ҳақда батафсил 24-параграфда ёзаман). Баҳодир Чориев АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида қочқин сифатида 2004 йилдан бери яшамоқда. 2014 йил 26-27 апрел кунлари Сент-Луис шаҳрида унинг раҳбарлигидаги «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Қурултойи бўлди. Мен бу қурултойга таклиф қилинмаган бўлсамда бирдамликчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1800 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, учта автобус алмаштириб бир кеча-кундуз давомида йўл юриб бордим. Икки кунлик қурултой нормал ўтди. Қурултой кўпқаватли катта меҳмонхонанинг мажлислар залида ташкил этилганди, қатнашчилар, жумладан мен ҳам меҳмонхона ресторанида қурултой ташкилотчилари ҳисобидан овқатландик. Ушбу қурултой ҳақида кейинчалик алоҳида мақолада ёзарман, Аллоҳ хоҳласа.
Сент-Луис шаҳрига боришдан мақсадим: биринчидан, бирдамликчиларни қўллаб-қувватлаб қурултойда меҳмон сифатида қатнашиш; иккинчидан, қурултойдан кейин Сент-Луис шаҳрида 7-10 кун қолиб, “Заҳар ва юрак ҳуружи” мақоламни, шунингдек Ёдгор Турлибековни автомобил уриб кетиш воқеаси орқали уюштирилган жиноят ва шунга ўхшаш муҳим 4-5 та мақолани ёзиб сайтларда чоп эттириш эди. Шу ниятда қурултойдан бир кун аввал – 2014 йил 25 апрел эрталаб етиб бордим. Лекин у ерда ёзув-чизув қилиш учун шароит бўлмади. Мен Ёдгор ака яшаётган икки хонали хонадонда икки кун тунадим. Хонадондаги икки хона, ошхона, жумладан иккита стол ишлатилган турли нарсалар билан тўлдириб ташланган эди. У менга ухлаш учун икки киши ўтирадиган кичик диван берди ва унда икки кеча ухладим. Бунинг устига Ёдгор ака менга бир-икки марта қўпол гапирди. Шу сабабли қурултой тугаган 27 апрел куни кечқурун Сент-Луис шаҳридан Вашингтонга автобусда жўнаб кетдим.
Айтишим лозимки, менда Вашингтондан Сент-Луисга етиб боришга ва у ердаги харажатларимга яраша пулим бор эди. Қайтишга мен Баҳодирдан икки юз доллар қарз сўрадим ва боргандан кейин жўнатиб юборишимни айтдим. У қайтариб бермаслик шарти билан менга 200 доллар берди. Бунинг учун унга раҳмат. Бирорта тўй ёки бошқа тадбир ўтказганида Баҳодир Чориевга ушбу пулини қайтиб бериш ниятим бор, Аллоҳ хоҳласа.
Агар ушбу таҳлилий мақоламни 2014 йил апрел ойида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ёзиб сайтларда чоп эттирганимда, балким Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга қарши юрак ҳуружи уюштирилмаган бўлармиди, яъни бироз бўлсада ҳайиқишармиди.
Буюк шоир Бобораҳим Машраб “Ошиқ бўлибсан, бўлмағил ғофил” ғазалида айтганидек:
Фалакка қўл узотиб, эй ёронлар
Шамсу анварни олиб бўлмас. [3]
2. ЗАҲАР ҚЎЛЛАНИЛГАНИГА ДОИР 2 ТА МИСОЛ
Махсус хизматлар ўзгача фикрловчиларга қарши заҳар қўллаши бугунги кунларда, яъни охирги ўн йилликларда ҳам давом этмоқда. Мен [4]-таҳлилий мақоламнинг 2-қисмида аниқ фактлар билан исботланган иккита мисол келтиргандим.
“Дунёга овоза бўлган воқеалардан бири 2004 йил 26 декабр куни бўладиган Украина Президентлигига сайлов арафасида Украина мухолифати йўлбошчиси (лидери) Виктор Юшенкони махсус хизмат зобитлари томонидан диоксин моддаси билан заҳарлаш воқеасидир. Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари, генерал Игор Смешко ва унинг ўринбосари, генерал Владимир Сацюк билан 2004 йил 5 дан 6 сентябрга ўтар кечаси Сацюкнинг шаҳардан ташқаридаги дала ҳовли (дача)сида кечки овқатланиш пайтида уни заҳарлашганди. [5]
Виктор Юшенкони заҳарлашлари ва халқаро клиника врачлари хулосаларига доир қўшимча маълумот.
“Австриядаги «Рудолфинерхаус» клиникаси врачлари шанба (2004 йил 27 ноябр, А.Ш.) куни
Украина президенлигига номзод Виктор Юшенко диоксин моддаси билан заҳарланганлигига мутлақ ишонамиз, деб айтди. Венада бўлган халқ депутати Александр Третьяковнинг («Бизнинг Украина» фракцияси) «Интерфакс-Украина» агентлигига берган хабарига кўра, бу ҳақда Венадаги «Рудолфинерхаус» клиникаси директори Михаэль Цимпфер матбуот анжуманида айтди. А.Третьяковнинг таъкидлашича, В.Юшенко қонининг охирги текширувларини ҳисобга олган ҳолда бундай хулосаларга келинган. Клиника мутахассислари “Қонни (В.Юшенко қони текшируви, ИФ) ҳар хил мамлакатларга юборишган, ва бу заҳарланиш деган бир хил хулоса чиқаришган” деди у. А.Третьяков таъкидлашича “Улар мутлақ ишонадиларки, бу диоксин билан заҳарланишдир, диоксин миқдори бир миллиграммдан камроқ бўлган” ва у қўшимча қилиб, диоксин билан заҳарланишнинг асосий аломатлари “тери ва тана ички аъзоларининг шикастланиши” деди. У шунингдек В.Юшенко дастлаб касалланганида унинг жигари “12 марта” катталашганини эслатди” [6]
Марказий Осиёга доир мисол. 2007 йил 11 май куни Қирғизистон Бош вазири бўлиб ишлаётган пайтда Алмазбек Атамбаевни номаълум заҳар билан заҳарлашганди. У ҳозир – 2015 йил март ойида Қирғизистон Республикаси Президенти бўлиб ишламоқда.
“АҚШ элчиси (2007 йилдаги АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Мари Йованович – КазТАГ) 2007 йил 17 май куни Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Унинг таъкидлашича, уни 2007 йил 11 май куни заҳарлашган. У бир неча эҳтимолий айбдорлар рўйхатини кўрсатди, унда собиқ Бош вазир Феликс Қулов рўйхатда биринчи эди”, – дейилади ошиғич дипломатик мактуб (депеша)да.
Америка дипломатининг ёзишича: “У (Атамбаев – КазТАГ)нинг вазни камайган, лекин АҚШдан тиббий ёрдам олиш ҳақидаги таклифни қабул қилмаган. Бош вазир таъкидлашича, заҳарлаш уни чўчита олмаган, ва у “демократик ислоҳотлар ортга қайтишига имкон бермаслик учун” ҳаракат қилишини айтган.
А. Атамбаев айтишича, президент Қурманбек Бакиев ва президент девони раҳбари Медет Садирқулов билан учрашувдан кейин бир стакан сок ичган. У шу заҳотиёқ заҳарлашганини ва у бироздан кейин ҳушини йўқотишини тушунган. У тансоқчиларига ўз уйига олиб боришларини сўраган. Унинг сўзларига кўра, у икки кун беҳуш ётган ва ҳозир озгина чой ичиши мумкин. Докторлар унинг қонини кунига икки марта тозалашаётир.
“У сўзларни ноаниқ талаффуз этарди, ва унинг вазни камайгани билиниб турарди, биз (2007 йил) 3 май куни охирги марта учрашганимиздаёқ бу кўриниб турганди. Унинг юзи солқиганди. У тез-тез кўзини юмар ва кресло суянчиғига ўзини ташларди. Элчи (Йованович — КазТАГ) АҚШ қандай ёрдам бериши мумкин – анализ ёки тиббий ёрдам, деб сўради. А. Атамбаев рад жавобини берди ва бу ўлдириш учун эмас, балки қўрқитиш учун ишлатилган “россиялик” заҳар эди, деди. У ФСБ га қўнғироқ қилгани ва уларга у “россияпараст бош вазир” эканлиги сабабли улар унга қарши бирорта ҳаракат қилмасликлари кераклиги ҳақида айтганини таъкидлади (Федеральная служба безопасности (ФСБ) – Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати, А.Ш.)” [7]
Алмазбек Атамбаевни номаълум заҳар билан заҳарлашганларига доир Анқара ҳарбий-тиббиёт госпитали мутахассислари берган хулоса ҳақида ҳам айтиб ўтай.
“Анқара ҳарбий-тиббиёт госпитали мутахассислари Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаевни “яратилиши номаълум бўлган заҳар” билан заҳарлашгани ҳақидаги қирғиз врачлари қўйган ташҳисни тасдиқлашди. Бу ҳақда республика вазирлар маҳкамаси раҳбарининг ўзи душанба куни журналистлар саволларига жавоб бера туриб айтди.
“Туркияда сочимдан намуна ва айрим анализларни олишди. Ва биздагидек ташҳис қўйишди”, – деди у.
Илгари Атамбаев парламент йиғилишида Ҳукумат уйидаги иш кабинетида 2007 йил 11 май куни заҳарлашга ҳаракат қилишгани ҳақида таъкидлаганди. Атамбаев кабинетга олиб келинган бир стакан сув ичгани ва шундан кейин ўзини ёмон ҳис қилгани ҳамда икки кун ҳушсиз ётгани ҳақида тушунтириш берди.
РИА “Новости” (“Янгиликлар” Россия Ахборот агентлиги, А.Ш.) хабар қилишича, қирғиз тиббиётчилари тахминича “пациент организмига яратилиши номаълум бўлган токсин кирган (пациент – врачнинг ихтиёридаги бемор, токсин – заҳар, А.Ш.)»
«Мутахассислар Қирғизистон Бош вазирини текширувдан ўтказишди, дейилади ҳужжатда. – Натижада қуйидаги ташҳисни тахмин қилиш мумкин – номаълум этиологияли ўткир токсик гепатит, бу эса организмга яратилиши номаълум бўлган токсин кирган бўлиши мумкинлигини билдиради (этиология – касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини ўрганувчи тиббиёт бўлими, А.Ш.)» Хулоса давомида «Атамбаевга дезинтоксион терапия 2007 йил 11 майдан ҳозирга (2007 йил 18 июнга) қадар қўлланилмоқда” деб ёзилган” [8]
“А. Атамбаев айтишича, президент Қурманбек Бакиев ва президент девони раҳбари Медет Садирқулов билан (2007 йил 11 май куни, А.Ш.) учрашувдан кейин бир стакан сок ичган. У шу заҳотиёқ заҳарлашганини ва у бироздан кейин ҳушини йўқотишини тушунган. У тансоқчиларига ўз уйига олиб боришларини сўраган. Унинг сўзларига кўра, у икки кун беҳуш ётган ва ҳозир озгина чой ичиши мумкин. Докторлар унинг қонини кунига икки марта тозалашаётир” [7]
А.Атамбаев заҳарлангач Москвага – Россия Федерал хавфсизлик хизматига телефон қилиб гаплашганига доир қуйидаги муҳим фактга эътибор беринг.
“У сўзларни ноаниқ талаффуз этарди, ва унинг вазни камайгани билиниб турарди, биз (2007 йил) 3 май куни охирги марта учрашганимиздаёқ бу кўриниб турганди. Унинг юзи солқиганди. У тез-тез кўзини юмар ва кресло суянчиғига ўзини ташларди. Элчи (Йованович — КазТАГ) АҚШ қандай ёрдам бериши мумкин – анализ ёки тиббий ёрдам, деб сўради. А. Атамбаев рад жавобини берди ва бу ўлдириш учун эмас, балки қўрқитиш учун ишлатилган “россиялик” заҳар эди, деди. У ФСБ га қўнғироқ қилгани ва уларга у “россияпараст бош вазир” эканлиги сабабли улар унга қарши бирорта ҳаракат қилмасликлари кераклиги ҳақида айтганини таъкидлади (Федеральная служба безопасности (ФСБ) – Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати, А.Ш.)” [7]

3. МАХСУС ХИЗМАТЛАР ВА ЗАҲАР
Фото 2. Фармон: Бошлиқни фақат ўлганидан кейин танқид қилинсин. [9]
Инсоният тарихида энг қадимий иккита касб бор: улардан бири – ж. возлик, иккинчиси эса –чақимчилик, хабаргирлик, жосуслик, яъни махсус хизмат ходими касбидир.
Инсониятнинг илк даврларидаёқ, ибтидоий жамоа тузуми шароитида қабила бошлиғи қабиладошлари нима дейишаётгани, ғорда, овда, боғда, тоғда нималар ҳақида гаплашганини билишни хоҳлаб, айрим қабиладошларидан ўзига хабаргир, чақимчиларни ёллаган. Махсус хизмат ходими ўзгача фикрловчи қабиладошига қарши айрим ж.воз аёллардан ҳам фойдаланган. У қабила бошлиғи билан келишган ҳолда ўзининг ҳақ сўзидан қайтмайдиган ва ошкора танқид қиладиган айрим қабиладошини бирёқлик қилиш чорасини кўрган: унга қарши провокация йўли билан бирорта қабиладоши билан жанжал чиқарган ва уни жазолаттирган, ё ейдиган овқатига заҳарли ўтлардан қўшиб берган, ёки пайт пойлаб қоядан итариб юборган, ёинки у ёлғиз қолганида унинг бошига уриш ва шунга ўхшаш оддий усуллар билан ўлдирган, яъни гум қилган.
Қабила бошлиғи уларнинг қора хизмати учун овлаб келинган ҳайвонлар гўштининг лаҳмроқ қисмини берган, ғорнинг қулайроқ қисмидан ётоқ жой ажратган ва бошқа қулайликлар яратган.
Давлат шакллангач махсус хизматлар подшоҳнинг қонуний ва ноқонуний усуллар билан давлатни идора қилишида, қўшни беклик, хонлик ва подшоликлардаги аҳвол ҳақида маълумот тўплашда катта ўрин тутган. Баъзан махсус хизматлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб подшоҳ ва оила аъзоларига ҳам қарши турли фисқу фасод ва провокациялар уюштирган, укани акага, фарзандни отасига қарши қўйиб катта жангу жадалларга сабабчи бўлган. Оқибатда жуда кўп қон тўкилган, юрт вайрон, халқ талон-тарож қилинган. Тарихга назар солсак, кўпгина подшоҳлар, қироллар ва бошқа давлат арбоблари махсус хизматларнинг мана шундай ноқонуний фаолияти ва провокациялари туфайли ўз ажалидан аввал ўлиб кетишган.
Махсус хизматлар ўз фаолияти давомида турли хилдаги заҳарларни ҳам ишлатишган. Улар минг йиллар давомида ўзгача фикрловчи шахсларни заҳар ёрдамида бедаво касал қилиш ва ўлдиришга ҳаракат қилишган. Бу ўзбек тилидаги асарларда кам ёритилган. Масалан, буюк ёзувчимиз раҳматли Абдулла Қодирийнинг машҳур “Ўтган кунлар” романида Отабекнинг иккинчи хотини Зайнаб унинг 1-хотини Кумушбиби овқатига заҳар қўшади ва Кумушбиби қийналиб вафот этади. А.Қодирий Зайнаб солган заҳарнинг номи, уни қаердан ва кимдан олгани ва бошқа маълумотларни асарда ёзмаган.
Махсус хизматлар заҳар ишлатганига доир озроқ маълумотлар ҳам бор: буюк шоиримиз Алишер Навоийни Астробод шаҳрида заҳарлашга ҳаракат қилишган.
Махсус хизматлар турли хилдаги заҳарларни ишлатиши таҳлил этиладиган катта мавзудир.
Мен ушбу таҳлилий мақоламда юрак ҳуружига олиб келадиган заҳарлар ва улар ёрдамида ўлдирилган шахслар, жумладан ватандошларим ҳақида ёзмоқдаман.

4. МАХСУС ХИЗМАТЛАР ҲАМТОВОҚЛИГИ ВА АКСИЛТЕРРОР ТУЗИЛМАСИ
ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИ1Фото 3. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва Хитой сиёсий ҳамда ҳуқуқий масалалари комиссияси раҳбари Менг Дзиянгжу. Пекин. 2014 йил октябр. [10]
Ўзбекистонда 2 та махсус хизмат органи бор: Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ, русча СНБ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ – милиция). Шу икки махсус хизмат органи ўзбек зиёлилари орасидаги ўзгача фикрловчилар учун энг хавфлидир.
Агар Ўзбекистон махсус хизматлари кўпгина бошқа давлат махсус хизматлари билан ҳамтовоқ бўлиб фаолият олиб бора бошласа-чи, бу энди ўн карра, юз карра хавфлироқ ташкилотга айланади.
Маълумки, “Шанхай бешлиги” ташкилоти 1996 йилда Шанхай шаҳрида Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари йиғилишида тузилганди. Уларнинг мақсади ўзаро чегараларни шартномалар орқали аниқ белгилаш, ҳудудий баҳсларга чек қўйиш, ўзаро алоқаларни яхшилаш эди. “Шанхай бешлиги”нинг 1997 йилдаги йиғилиши Москвада, 1998 йилдагиси Алмати (Қозоғистон)да, 1999 йилдагиси Бишкек (Қирғизистон)да, 2000 йилдагиси Душанбе (Тожикистон)да ўтказилди.
“Шанхай бешлиги”нинг 2001 йилдаги йиғилиши Шанхай (Хитой)да бўлди. Ўшанда бешлик ташкилотга аъзо сифатида Ўзбекистонни қабул қилди ва ташкилот номини “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)” деб ўзгартирди. ШҲТга аъзо 6 давлат раҳбарларининг 2001 йил 14-15 июнда Шанхайдаги 1-йиғилишида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Декларация”, “Терроризм, айирмачилик ва экстремизм билан кураш тўғрисидаги Шанхай конвенцияси”, “Шанхай бешлиги” механизмига Ўзбекистонни қўшиш тўғрисидаги Қўшма баёнот” каби муҳим халқаро ҳужжатлар имзоланди.
ШҲТнинг 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург (Россия) шаҳрида ўтган йиғилишида “ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Декларациясми” ва ШҲТ Устави бўлмиш “ШҲТ Хартияси” имзоланди.
2003 йил 28-29 май кунги Москвада 6 давлат раҳбарлари саммити (учрашуви) натижасида марказий идораси Пекин (Хитой) да бўлган ШҲТ Котибияти ва марказий идораси Тошкентда бўлган Минтақавий АксилТеррор Тузилмаси (МАТТ) тузилди. Ўшанда 30 та турли хил халқаро ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида Давлат раҳбарлари Кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши тўғрисидаги ҳужжатлар ҳам бор эди. Москва саммити натижасида ШҲТ ўз ишлаш механизми, ходимлари ва бюджети аниқ бўлган халқаро ташкилот сифатида 2004 йил 1 январдан ўз амалий фаолиятини бошлади.
ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари йиғилишлари 2001 йил 14-15 июнда Шанхайда, 2002 йил 7 июнда Санкт-Петербургда, 2003 йил 28-29 майда Москвада, 2004 йил 17 июнда Тошкентда, 2005 йил 5 июлда Астана (Қозоғистон)да, 2006 йил 14-15 июлда Шанхайда, 2007 йил 16 августда Бишкекда, 2008 йил 28 августда Душанбеда, 2009 йил 15-16 июнда Екатеринбург (Россия)да, 2010 йил 10-11 июнда Тошкентда, 2011 йил 14-15 июнда Астанада, 2012 йил 6-7 июнда Пекинда, 2013 йил 13-14 сентябрда Бишкекда, 2014 йил 11-12 сентябрда Душанбеда бўлиб ўтди. Навбатдаги 15-йиғилиши 2015 йил 9-10 июл кунлари Уфа (Россия) шаҳрида ўтказилади.
ШҲТнинг 2005 йил ва ундан кейинги йиғилишларида Кузатувчи давлат сифатида Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон, Суҳбат бўйича шерик (Партнёр по диалогу) сифатида Белорус, Туркия ва Шри Ланка давлатлари ШҲТга қабул қилинди. [11]
ШҲТ таркибидаги давлатлар махсус хизматларини бирлаштирадиган, ҳамтовоқ қиладиган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) жуда фаол иш олиб бормоқда. Агар ШҲТ давлат раҳбарлари 2001 йилдан бери 14 марта учрашишган бўлса, 2004 йилдан фаолиятини бошлаган ШҲТ МАТТ раҳбарлари расман 25 (!) марта учрашишди. Уларнинг 24-учрашуви 2014 йил 28 март куни Тошкентда, 25-учрашуви 2014 йил сентябрда Душанбеда бўлди. [12]
ШҲТ МАТТ раҳбари ҳар уч йилда ўзгаради. 2013-2015 йилларда ШҲТ МАТТга Хитой генерали Чжан Синфэн раҳбарлик қилмоқда.
Оддий факт: ШҲТ МАТТ 2004 йилда Тошкентда фаолият бошлагач хориждаги ўзбек қочқинларига нисбатан суиқасдлар кескин ошди. 2006 йил 1 август ва 1 сентябр кунлари АҚШнинг Айдахо штатида соғлом 29 ва 33 ёшли ўзбек қочқинлари Олимжон Собиров ва Зоҳид Махмедов номаълум заҳар билан заҳарлаб ўлдирилди; 2008 йил 20 июн (Халқаро Қочқинлар куни)да АҚШнинг Огайо штати Кливленд шаҳрида яшаётган ўзбек қочқини Фазлиддин Ёқубовга жиноятчилар 9 марта ўқ узиб жуда оғир яралади ва уни врачлар 8 марта операция қилиб ҳаётини сақлаб қолди [13]; Ўзбекистонлик тадбиркор, Муҳаммад Солиҳ раҳбарлигидаги Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Россиядаги фаоли ва маҳаллий масжидда имомлик қилган Фуад Рустамхўжаев 2011 йил 24 сентябр куни кеч соат 11 ларда Ивановодаги уйи олдида отиб кетилди [14]; 2012 йил 22 феврал куни таниқли имом Обид қори Назаровни киллер Швециянинг Строумсунд шаҳрида орқасидан ўқ узиб жуда оғир яралади, у касалхонада 3 йилдан бери аста-секин ўзига келмоқда [15]; 2014 йил 10 декабрь куни эрталаб 38 ёшли имом Абдуллоҳ Бухорий – Мирзағолиб Ҳамидов Туркияда, Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеидаги уйи ёнида отиб кетилди [16] ва ҳоказо.
АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги соғлом ўзбек қочқинларидан бир нечтаси юрак ҳуружи билан тинчитилди. Улардан Рашид Усмонов ва Турсунбой Утамуродов ҳақида ушбу таҳлилий мақоламда ёзмоқдаман.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил октябр ойида Пекинга сафар қилиб нималар ҳақида гаплашди? Бундай учрашув Ўзбекистон МХХ ва Хитой махсус хизматлар манфаатларигагина хизмат қилади.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ШҲТ МАТТ доирасида яқиндан ҳамкорлик қилаётган буюк давлатлар бўлмиш Россия ва Хитойнинг заҳарлари ҳақида навбатдаги 5-6-параграфларда ёзаман.

5. МОСКВАДАГИ ЗАҲАР ЛАБОРАТОРИЯСИ ТАРИХИ
ЗАҲАР ВА ЮРАК ҲУРУЖИ2Фото 4. Любянка майдонидаги Россия Федерал хавфсизлик органларининг тарихий биноси. 1940- ва 1980-йиллардаги қайта таъмирлангандан кейин ҳозирги кўриниши. [17]
Москвадаги Токсикология (заҳар) лабораторияси тарихи ва унинг қабиҳ қилмишларига доир аниқ маълумотларни Александр Колпакидининг “Ликвидаторы КГБ” (“ДХҚ гумдончилари”) номли китобдан келтираман ([18]-га қаранг).
“СССРда биринчи махфий токсикология (заҳар) лабораторияси 1922 йилда ташкил этилганди ва “Махсус кабинет” деб номланарди (токсикология – заҳарларнинг хусусияти ва таъсирини ўрганадиган фан, А.Ш.). Унга профессор Игнатий Казаков раҳбар эди, у ўзининг таҳликали тиббий тажрибалари билан танилганди. У 1938 йилда олий даражали партия назариётчиси ва ВКП(б)нинг расмий нашр органи бўлмиш “Правда” газетасининг масъул муҳаррири Николай Иванович Бухарин ва НКВД (Народный комиссариат внутренних дел – Ички ишлар халқ комиссарлиги, А.Ш.) халқ комиссари Генрих Григоревич Ягода билан биргаликда битта суд жараёнида қамоққа ҳукм қилинди. У 1988 йилда оқланган. ОГПУ (Оборонное Государственное Политическое Управление – Давлат мудофааси сиёсий бошқармаси, А.Ш.) раиси Вячеслав Рудолфович Менжинский Игнатий Казаков билан яқин алоқа қилди. Менжинский дала-ҳовли (дача)сида ўз кимё лабораторияси бор эди ва у лабораторияда ишларди. Заҳар лабораторияси расман Бутуниттифоқ Биокимё институти таркибида эди. Тушунарлики, чекистлар ушбу илмий муассасани назорат қилган” [18, 598-б.]
“Заҳарнинг бошқа ҳолдаги қўлланилиши НКВД Ташқи алоқалар бўлими раҳбари Абрам Слуцкий номи билан боғлиқдир. 1938 йил 17 феврал куни Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари Михаил Фриновский кабинетида у ўлик ҳолда топилди. Столда стаканда ичиб тугалланмаган чой қолганди. Кабинет хўжайини эса НКВД ходимларига сирли равишда эълон қилиб, жасадни врач кўргани ва тўсатдан ўлим сабаби – юрак ҳуружи эканлиги аниқланганини айтди. Дарвоқе, Слуцкий юзидаги ўзига хос кўкимтир доғлар калий цианиди билан заҳарланганини билдирарди. Бошқа версияга кўра, қурбонга заҳарни укол орқали киритишган” [18, 598-599 б.]
Москвадаги Заҳар лабораториясининг битта раҳбари – Григорий Майрановский тақдири орқали бу қабиҳ ишлар қандай амалга оширилгани ва инсонларда қандай қилиб синов олиб борилгани ҳақида ёзай. Шундай катта жиноятлар қилган бўлсада у 10 йил қамалиб келиб ўз уйида, бола-чақаси билан яшаб ўтганига доир маълумотларни келтираман.
“Любянкадаги заҳарловчи”лар орасида Григорий Майрановский алоҳида ўрин тутади. Уни “чекист” деган мағрур ном билан аташга тил бормайди (1-тушунтириш. 1917 йил 25 октябр (7 ноябр)да большевикларнинг Россияда давлат тўнтаришидан кейин В.И.Ленин Декрети билан ўша йил 7 (20) декабр куни Контрреволюция ва саботажга қарши Бутунроссия фавқулодда комиссияси (Всероссийская чрезвычайная комиссия по борьбе с контрреволюцией и саботажем (ВЧК)) тузилганди, унинг ходимларини қисқа қилиб “чекист” деб аташарди, бу ташкилот 1922 йилдан кейин ОГПУ, НКВД, КГБ деб янгича номлар билан аталган. 2-тушунтириш. Москвадаги Любянка номли майдон олдидаги 1919-1991 йилларда Россия ВЧК, ОГПУ, НКВД, КГБ раҳбарлари ишлайдиган асосий биноси ва унинг ичидаги қамоқхонасини қисқача “Любянка” деб аташган. Ҳозирги кунларда – 2015 йил мартда Любянка деганда Любянка майдонидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбарияти ва раҳбар бўлимлари жойлашган бир неча бинолар комплексига айтилади [17], А.Ш.). Бу инсон барча суиқасдларни махсус лабораториянинг қулай шароитларида амалга оширган – у шахсан ўзи маҳкумларга турли хил заҳарларни укол қилган, кейин эса бечоранинг ўлим олдидаги талвасасини синчковлик билан қайд этган (бу билан ҳар хил заҳарли моддаларнинг таъсир этиш вақти ва самарадорлигини аниқлаган). Унинг бу иши учунгина эмас, балки таржимаи ҳолидаги кам маълум бўлган факт сабабли ҳамдир, бу факт ҳалигача тушунтириб берилган эмас. Унинг уйида жуда катта миқдорда заҳарларни топишган” [18, 596-б.]
“Григорий Моисеевич Майрановский Батуми шаҳрида кўп фарзандли яхудий оиласида 1899 йил 24 сентябрда туғилган. Унинг ота-онасининг тўлаб фойдаланадиган ошхонаси бор эди. 1917 йилда гимназияни тугатди ва ўша йилнинг кузида Тифлис (ҳозирги Тбилиси) Тиббиёт институтига ўқишга кирди. Ўша йили у яхудийларнинг социалистча ташкилоти бўлмиш “Бунд” (Умумяхудий ишчи уюшмаси)га аъзо бўлди.
Григорий Майрановский 1922 йилда Москвага кўчиб ўтди ва 2-Тиббиёт институтида ўқиб тугатди. 1923 йилдан Москва Давлат университетининг Терапевтлик клиникасида врач-ординатор (даволовчи врач), бир пайтнинг ўзида, 1924 йилдан Железноводск шаҳридаги санаторий бош врачи бўлиб ишлади. У 1926 йилдан университет кафедрасида ассистент, кейин Москвадаги “Ливере” фабрикасининг амбулатория раҳбари бўлиб ишлади. 1928 йилдан, қўшимча вазифада Бах номли Биокимё институтида аспирант, кейин илмий ходим ва катта илмий ходим бўлиб ишлади. У 1931 йилдан Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги Марказий санитар-кимё лабораториясининг Токсикология бўлими мудири мансабини эгаллади. У 1933 йилда институтнинг Токсикология бўлими мудири, 1934 йилдан эса институт директор ўринбосари бўлди. Григорий Майрановский 1935 йил январида Бутуниттифоқ Эксперементал тиббиёт институтининг Токсикология лабораторияси мудири бўлиб ишлай бошлади.
1937 йил августида ВКП(б) МҚ Григорий Майрановскийни давлат хавфсизлиги органларига “сафарбар” этди. Унга СССР НКВД Давлат хавфсизлиги бош бошқармасида қайтадан тузилган 12-бўлимида махсус токсикология лабораториясини ташкил этиш масаласи топширилади. Адолат учун таъкидлаш лозимки, Любянкада 1920-йиллардан бошлаб заҳар ишлатиш масалалари билан шуғулланишган” [18, 597-598 б.]
“Григорий Майрановский НКВД махсус лабораториясига келган пайтда ишлар энди кенг тус ола бошлаганди. У келганга қадар ҳам олий жазога (отувга, А.Ш.) ҳукм қилинган маҳкумлар синов қуёнлари сифатида ишлатилар ва улар организмига заҳарли моддаларнинг таъсир этиши ўрганиш амалиёти қўлланиларди. Бўлим марказлари Москва яқинидаги Кучино шаҳрида ва Москвадаги 2-Мешанлар кўчасида жойлашганди. Одамлар устида синов ўтказиш учун кейинроқ Любянка яқинидаги Варсонофев тор кўчасидаги ва Кузнецк Кўприги яқинидаги бинолар қўшилди. Бино пухталик билан яширинганди (конспирация қилинганди) ва у оддий поликлиникага ўхшаб кўринарди. НКВД коменданти В.М.Блохин олий жазога ҳукм қилинганлардан тажриба ўтказиш учун юбориш билан шуғулланарди. Лаборатория расман организмнинг нафас олиш йўлларини зарарлантирадиган заҳарли моддалар таъсири, шунингдек заҳарли моддалардан ҳимоя қилишни ўрганарди.” [18, 602-б.]
“Жуда кам сонли инсонларгина бундай ўзига хос ишда узоқ ишлай олди, шу билан бирга ўз руҳини соғлом сақлаб қола олди. Инсонларни ҳар кунги таҳқирлаш ва ўлдиришларга Майрановский ходимларидан озгинаси бардош берарди. Ишнинг ўзига хос хусусияти ўзини билдирарди. Михаил Филимонов 10 та “тажриба”дан кейин кўп арақ ича бошлади, Муромцев (профессор ва кейинчалик академик бўлган, А.Ш.) 15 та “тажриба”дан кейин ишлай олмай қолди.
Григорий Майрановский (1951 йил декабрда қамалган эди, А.Ш.) 1955 йилда КПСС МҚ Бош котиби номига оқлашни сўраб ёзган илтимосномасида кўрсатишича, қаттиқ ҳаяжон (стресс) сабабли Шеголов ва Шеглов ўзини ўзи ўлдирди, Филимонов, Григорович ва Емелянов пияниста ёки руҳий касал бўлди, Дмитриев ва Маг эса меҳнат қобилиятини йўқотди. Сурункали пиянисталиги учун Филимонов 1947 йилда Москва Давлат хавфсизлиги (МГБ) Марказий девонидан ва 1949 йилда умуман МГБдан ҳайдалди. Заҳарланиб ўлаётган ва отилган маҳкумлар галлюцинацияси билан уни бир неча марта руҳий касалхонага йўллашди (галлюцинация – йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши, А.Ш.)” [18, 603-б.]
“Кейин ипритнинг таъмсиз ҳосилаларини ўрганишга киришдилар. Бинобарин бу билан Учинчи рейх (фашистлар Германияси, А.Ш.)дан аввал шуғуллана бошлашди. Иприт билан бундай изланишлар Германияда Заксенхаузен концлагери маҳкумларbда 1939 йилда синаб кўришди. Тажрибалар натижаси муваффақиятсизлик билан тугади: заҳар қурбонлар мурдаларида топилди.
Кейин канакунжут (ricinus, клещевина, 1-фотога қаранг, А.Ш.) уруғидаги ўсимлик оқсили бўлмиш рицин ишга тушди. Тажрибаларга синчковлик билан ёндошдилар, ҳар хил дозаларини қўллаб кўришди. Синовлар пайтида қанча одам зарар кўрганини тасаввур қилиш қийин. Дигитоксин, таллий, колхицин каби заҳарларни 10 нафар “тажриба қилинадиган”ларда текширишди. Агар қурбон 10-14 кун ичида ўлмаса, уни одатдаги усуллар билан ўлдиришарди.
Ниҳоят, талаб қилинган хусусиятларга эга бўлган заҳар “К-2” (карбиламинхолинхлорид) топилди. У қурбонни тез ўлдирарди ва из ҳам қолдирмасди. Шоҳидлар кўрсатмасига асосан, “К-2” истеъмол қилган “тажриба қилинадиган” киши “бўйи пастроқ бўлгандай бўлиб, заифлашарди, борган сари секинлашарди”. Ва 15 дақиқадан кейин ўларди.
“К-2” (карбиламинхолинхлорид) моддаси (препарати)ни дастлаб Майрановскийнинг ўзи маҳкум овқатига аралаштириб берди (бунгача уни ҳайвонларда синашди). Деярли бирданига ошқозони фаолиятида бузилиш бошланди. Соғлом, бақувват эркак худди ёш боладай камера бўйлаб югура бошлади. Шубҳасиз, у ҳаммасини тушунганди. Кўзи қон билан тўлган ҳолда у темир эшик олдига бир неча марта югуриб келди, муштлари ва оёқлари билан ғазабланган ҳолда тақиллатди ва яна парашага югурди (параша – қамоқхона камерасида маҳкум ёзиладиган идиш, А.Ш.) … У жиққа ҳўл бўлди, оғзидан сўлаги шу даражада кўп келардики, у имкони қадар оғзи олдида қўлини узмай ушлаб турди. Кўз ўнгида киши ўз бўйи худди кичрайгандек ҳис қилар, заифлашар, борган сари тинчланарди. Бироздан кейин умуман тинчиб қолди. Суд-тиббиёт экспертизаси юрак мушаги салбийлиги (юрак ҳуружи, А.Ш.) туфайли ўлим содир бўлган, деб хулоса берди. Майрановский ҳам сохта актга имзо қўйди, нега унда ўлган кишининг исми шарифи ёзилмаганлиги ҳақида сўрамади ҳам.
Кишилар организмига заҳарни киритиш услубини яратишар экан, лаборатория ходимлари ўз фикр-хаёлларига эрк беришди. Заҳарли моддаларни овқатга, ичимликка аралаштиришарди, тиббиёт шприцларидан фойдаланишди. Албатта, бунинг барчаси ишларди, лекин тегишли шарт-шароит талаб қиларди, хориж разведкачилари бундай имкониятларга эга эмасди.
Филимонов ишлаган вақтларда Биринчи (ташқи разведка) бошқармадан “санчқич” таёқ (“трость”-кололка) тайёрлаш таклифи келди. Аввалига бу таклиф Майрановскийга ёқмади, бу даргумон ишдан саргузаштбозлик, аниқроғи саргузашт ўйини ҳиди келарди. Филимонов талаб қилиб туриб олди, ва Майрановский синаб кўришга қарор қилди. Усталар яна шу атрофда – НКВДнинг ички қамоқхона камерасида топилди. Таёқча бежирим, енгил қилиб тайёрланди. Ҳақиқий амалий санъат дурдонаси эди. Унинг ўлдирадиган заҳарли ниши борлиги ҳақида ҳатто тахмин қилиб бўлмасди. Бошқа ола-була қилиб бўялган суиқасд қуроллари ҳам бор эди: соябонлар, ўзиёзар ручкалар ва бошқа кундалик эҳтиёж нарсаларидек “санчқич”лар. Лаборатория шароитларида фақат тажрибалар пайтида бехосдан “санчилган” ўнлаб одам мурдасини камералардан олиб чиқишди.” [18, 604-605 б.]
Эслатиб ўтаман: соябон-санчқич ёрдамида 1978 йил сентябр ойида болгариялик қочқин ва диссидент, Би-би-си мухбири Георгий Марков (1929-1978) Лондонда болгария разведкачилари томонидан заҳарлаб ўлдирилди. Бу ҳақдаги фактни батафсилроқ келтирай.
“Соябон-санчқич ёрдамида 1978 йил сентябрида болгариялик қочқин ва диссидент, Би-би-си мухбири Георгий Марков Лондондаги Ватерлоо кўпригида болгария разведкачилари томонидан “гум” (“ликвидация”) қилинди. Заҳар сифатида рицин қўлланилганди, бу модда калий цианидига нисбатан 6000 марта кучлироқ заҳардир ва ҳозиргача унга қарши дори топилган эмас.
Георгий Марков 1978 йил 11 сентябр куни Лондондаги касалхона (клиника)лардан бирида вафот этди. У ўз ўлими олдидан берган кўрсатмасига асосан, 1978 йил 7 сентябр куни номаълум киши унинг оёғига соябон ёрдамида санчиб кетган. 49 ёшли Марковнинг ўлимидан кейин тиббиёт ходимлари унинг танасини ёриб кўришганида унинг оёғида ўта заҳарли рицин бўлган диаметри 1,5 миллиметрли жуда кичик шарча борлиги аниқланди.
Буюк Британияда эълон қилиндики, Марковнинг ўлими – бу сиёсий қотиллик натижасидир, у Болгариядан 1969 йилда қочқин сифатида кетганлиги учун Болгария ҳокимиятидагилар диссидентга қарши қасос олиш акциясини амалга оширган.” [18, 629-б.]
Эътибор беринг: Москвадаги Токсикология (Заҳар) лабораторияси жаллодлари 1940 йилда яратган рицин заҳари ва санчқич-соябон орқали 38 йил ўтгач Лондонда Георгий Марков исмли қочқинни заҳарлашгачгина Лондон полицияси ва тиббиёт ходимларининг жиддий ҳаракатлари боис ошкор бўлди. Ўшангача 1940-1978 йиллар орасида ва ўшандан кейинги 1978-2015 йиллар давомида яна қанча ўзгача фикрловчи фуқаролар рицин заҳари билан ўлдирилгани махсус хизматлар яшираётган сирлардан биридир.
Георгий Майрановский 1951 йил декабрда ҳибсга олиниб суд қилинди ва 150 дан ортиқ кишини ноқонуний ўлдирганлик айби билан 10 йилга қамалди. У 1961 йил декабрда озодликка чиқиб, Доғистоннинг Махачкала шаҳрида яшади ва 1964 йил декабрда вафот этди. [18, 611- ва 622-б.]
Заҳарлаш орқали юрак ҳуружи билан ўлдирилганларга доир яна битта мисол келтирай.
“Худди шундай усул билан Александр Яковлевич Шумский ўлдирилганди. У 1890 йилда Киев губерниясида камбағал оилада туғилган. 1908 йилда Украина социал-демократлар партиясига аъзо бўлди. 1917 йил кузидан 1919 йил кузигача Украина Эсерлар партияси аъзоси, 1919 йил кузидан 1920 йилга қадар Украина компартияси раҳбарларидан бири. Уни тарқатишгач Украина (болшевиклар) Компартияси ((б) КП)га аъзо бўлди ва Марказий Қўмита аъзоси этиб сайланди. 1920 йилда УССС Ички ишлар халқ комисари, 1921-1923 йилларда Полшада Совет Украинасининг вакили бўлиб ишлади. 1923-1924 йилларда Украина (б) КП ташвиқот ва тарғибот органи бўлмиш “Красный путь» (“Қизиллар йўли”) журналининг бош муҳаррири, 1924 йилдан 1927 йилгача – УССР Маориф халқ комиссари. У украинлаштириш сиёсатини фаол олиб борди.
Украина компартияси 1-котиби Лазар Каганович билан келишмовчиликдан кейин 1927 йилда Москвага Маориф ходимлари уюшмаси раиси вазифасига ўтказилди. Александр Шумский 1933 йилда 10 йилга Соловки номли (Россия шимолида, А.Ш.) қамоққа қамалди, 1935 йилда эса Сибирга сургун қилинди. Красноярск ва Саратовда сургунда бўлатуриб “Рус буюк давлатчилиги” миллий сиёсатига норозилик билдириб, Украинага қайтиш илтимосига рад жавоби берилса ўзини ўзи ўлдириш билан таҳдид қилиб Иосиф Сталин номига хатлар ёзишда давом этди. Дарвоқе, СССР раҳбарларига ёзган хатларидан ташқари у украин муҳожирлари билан алоқалари бўлганлигига доир маълумотлар бор.
Павел Судоплатов хотираларига асосан, Александр Шумскийни гум қилиш қарори Лазар Каганович ва Никита Хрушчев таклифига асосан КПСС МҚ котиби Алексей Кузнецов унга ва Виктор Абакумовга эълон қилган. Лазар Каганович, СССР Давлат хавфсизлик вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Сергей Оголцов ва Григорий Майрановский Саратовга атайин жўнаб кетишган. Саратовдан Киевга аллақачон жўнаб кетган қурбон бўлмиш Александр Шумскийни 1946 йил 18 сентябр куни мажбуран Саратов шаҳар касалхонасига қайтариб олиб боришган. Расман у юрак ҳуружи билан вафот этди.” [18, 624-625 б.]
Москвадаги махсус лаборатория ҳақидаги қўшимча маълумотни [19]-мақоладан келтирай.
“1950-йилларда СССР НКВД Марказий аппаратида шахсан Г.Г.Ягода ва Л.П.Берия ҳомийлигида “Х” номли махсус лаборатория ташкил этилди. Чекист заҳаршуносларининг изланишлар мавзуси заҳарлар эканлигини фаҳмлаш қийин эмас. Дарвоқе, шундай заҳарларки, уларни ҳар қандай патологоанатомиявий ёриш орқали (мурда, А.Ш.) қонда борлигини аниқлаб бўлмайди. Лаборатория раҳбари тиббиёт фанлари доктори, қўшимча вазифа сифатида давлат хавфсизлиги қўмитаси майори бўлган қандайдир Майрановский эди.
Любянка ички қамоқхонасида ўлимга маҳкум қилинганларда синаб кўрилгани боис у яратган заҳарлар хатосиз ишларди. Улар юрак мушагини фалаж қилиши, мияга қон қўйилиши (инсулт, А.Ш.) ёки қон томирларининг бекилиши орқали ўлимга олиб келарди. Айрим маълумотларга кўра, ушбу махсус лаборатория маҳсулотлари (заҳарлари, А.Ш.) билан Вячеслав Менжинский (1874-1934, ОГПУнинг 1926-1934 йиллардаги раиси, А.Ш.), Валериан Куйбишев (1888-1935, СССР Давлат арбоби, А.Ш.), Максим Горкий (1968-1936, таниқли рус ёзувчиси, драматурги, 1918 йилдан 5 марта Нобел мукофотига номзод бўлган, А.Ш.) ўлдирилган” [19]
Москвадаги Токсикология (Заҳар) лабораторияси ташкил этилганидан бери 95 йил вақт ўтди. Бу даврда ижодкор жаллодлар заҳарларнинг ўта кам миқдор билан ўта тез ўлдирадиган янги турларини яратишди. Бунга доир мисолларни бошқа мақолаларимда келтираман, Аллоҳ хоҳласа.
Энди Хитой заҳарлари ҳақида ҳам озроқ маълумот берай.

6. ХИТОЙ ЗАҲАРЛАРИ
Фото 5. Аждарҳога Хитойда қўйилган ҳайкал. [20]
Ер юзидаги энг қадимий тарихга эга бўлган мамлакатлардан бири Хитой, расмий номи Хитой Халқ Республикаси. Унинг тахминан 5 минг йиллик тарихи бор. Шу тарих давомида Хитой зиёлилари турли соҳаларда кўпгина муваффақиятларга эришган, инсониятга ихтиролар олиб кирган. Мана шу ихтиролар соясида Хитой махсус хизматлари минг йиллардан бери ишлатиб келаётган заҳарлар ҳам ўз ўрнига эга.
Бугунги кунда Хитой аҳолиси 1 миллиард 366 миллиондан ошган. Хитой жуда кўп соҳаларда дунёда биринчи ўринлардан бирига чиқди ва чиқмоқда. Масалан, Ер орбитасига сунъий йўлдошлар учирган ва космонавтлари фазода амалий ишлар қилиб Ерга қайтиб тушган Россия ва АҚШдан кейин учинчи давлатдир.
Хитой заҳарларнинг хилма-хил турларини яратиш ва ишлатиш соҳасида ҳам минг йиллардан бери биринчиликни 20-асргача сақлай олди. Бугунги – 21-аср кунларида ҳам Хитой заҳарлар турларига эгалик бўйича биринчи мамлакатлардан биридир. Хитой заҳарларига доир маълумотларни [19]- ва [21]-дан келтираман.
“Заҳар – тана оғирлигига нисбатан кам дозаларда у ёки бу даражада организм фаолиятининг бузилишига олиб келадиган моддадир. Инглиз тилидаги адабиётларда заҳар сўзидан бошқа toxins (токсин – ҳайвон ёки ўсимликдан олинган заҳарлар) ва venoms (тиш, ниш ва ҳоказолар ёрдамида сачратадиган заҳарлар) деб фарқланади” [19]
Бугунги кунда инсониятга маълум бўлган энг қадимий заҳар – бу Хитойларнинг гу номли заҳаридир. Гу сўзи “хумчадаги ҳашарот” маъносини билдиради. Бу заҳарни олиш йўли антиқадир: хумчага бир неча заҳарли ҳашарот, масалан, чаён, илон, кўпоёқ, ўргимчак жойлаштирилади. Менимча, битта хумчага фақат бир хил ҳашарот, масалан чаёнлар солинади. Оч қолган ҳашаротлардан кучлироғи кучсизроғини ейди ва бошқаларда бўлган заҳарни ҳам ўзида жамлайди. Охирги кучли ҳашаротдан қадимги хитойлар заҳар олишган ва уни душманларни ўлдиришда, бой қўшниларини заҳарлашда қўллашган. Бой қўшни касал бўлиб ўлгач унинг бойлиги аста-секин заҳар эгасига ўта бошлаган. [21]
Бундан 3 минг йил олдин ёзилган “Чжоу ли” номли ўша замон илмий асарида гу заҳарини махсус дуолар ва доривор ўсимликлар ёрдамида даф қиладиган махсус амалдорлар бўлгани ҳақида маълумот ёзилган.
Гу заҳарининг кимёвий таркиби ва уни тайёрлашнинг аниқ усули ҳозиргача номаълумдир. [21]
Маълумки, қадим замонларда инсонлар чодирларда яшаган. Энг қадимги заҳарлаш усулларидан бири: кечаси душман чодирига заҳарли илонларни ташлашган. Илонлар иссиқ жой излаб чодир ичида ерда ухлаб ётган кишининг жойига ўрмалаб кирган. Ухлаётган киши уйқу аралаш сал қимирлаган заҳоти безовта қилинган заҳарли илон уни чаққан. Қабиладошлари ва қариндошларига илон чақиши худди табиий ва тасодифий бўлиб кўринган. [19]
Хитойда заҳарли парпи (аконит, бир турли доривор ўсимлик, А.Ш.) ўсимлиги билан ёй ўқи учини мойлашган ва бундай ўқ душманни яралаш билан бирга уни заҳарлаган ҳам. [19]
Тарихдан битта факт келтирай. Дунёдаги энг машҳур саркардалардан бири, инсоният тарихидаги энг катта империя асосчиси Чингизхон (асли сими Темучин, 1155-1227) кўпчиликка маълум. Унинг отаси Есугей-баҳодирни 1164 йилда, яъни Чингизхон 9 ёшда бўлганида заҳарлаб ўлдиришган [22].
Чингизхон отасига қарши жиноят ҳозирги Монголия ҳудудида юз берган бўлсада, унинг овқатига аралаштирилган заҳар ўша вақтлар Хитойда ҳам маълум бўлган. Хитой махсус хизматлари ўшангача ҳам, ўшандан кейин ҳам юз йилликлар давомида бундай заҳарлардан бемалол фойдаланишган, деб ҳисоблайман.
1227 йилда Чингизхоннинг катта ўғли Жучини ҳам заҳарлаб ўлдиришган. [19]
“Бу даврларда (Чингизхон яшаган ва ундан кейинги даврларда, А.Ш.) Хитой заҳарлари кенг тарқалган. Улар аниқ натижа берарди. Бир турдаги заҳарлар истеъмол қилингач қурбон бирдан ўларди, бошқа турдагилари чидаб бўлмас оғриқлар ва қийноқлар билан ойлар ва йиллар давомида организмни (инсон танасини) пароканда қиларди. Токсикология соҳасида Хитой мутахассислари тенги йўқ деб ҳисобланарди. Улар кўпчилик ўтлар, томирлар, меваларнинг мураккаб аралашмасини ва уларни ўзига хос тайёрлаш орқали керакли самарадорликка эришганлар” [19]
Ўзбекистон махсус хизматлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақалараро антитеррор тузилмаси орқали ҳамкорлик қилаётган Россия ва Ҳитой заҳарлари билан танишгач, энди таҳлилий мақоламнинг шахсларнинг юрак ҳуружи билан боғлиқ воқеалар баёнига ўтсам бўлади.
P.S. Ушбу мақоламни бешта рангли фотосурат билан бирга www.liveinternet.ru сайтидаги Турон_Шухратжони номли кундалигимга 2015 йил 25 март куни қўйдим. Унинг манзили:
АҲМАДЖОНОВ Ш. Заҳар ва юрак ҳуружи. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013 (www.liveinternet.ru Дневник (Кундалик) Турон_Шухратжони, 2015.25.03).
Давоми бор
————————————————————
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. NEHA KHULBE. Top 10 Deadliest Poisons In The World. Ricin (Дунёдаги 10 та энг хавфли заҳарлар. Канакунжут). – http://worldtop10.net/top-10-deadliest-poisons-in-the-world/
2. Шухратжон АХМАДЖОНОВ: Вооруженное ограбление меня в Вашингтоне (Шухратжон АХМАДЖОНОВ: Менга қарши Вашингтондаги босқинчилик ҳужуми).
Часть 1. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014).
http://dunyouzbeklari.com/archives/72243 (www.dunyouzbeklari.com 13.06.2014);
Часть 2. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/74347 (www.dunyouzbeklari.com 13.07.2014);
Часть 3. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/75630 (www.dunyouzbeklari.com 23.07.2014);
Часть 4. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 25.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78864 (www.dunyouzbeklari.com 20.08.2014);
Часть 5. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 26.7.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78091 (www.dunyouzbeklari.com 04.09.2014);
Часть 6. – http://www.liveinternet.ru/users/4799013/rubric/5278052/ (www.liveinternet.ru 8.8.2014);
http://dunyouzbeklari.com/archives/78090 (www.dunyouzbeklari.com 25.09.2014).
3. Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi. (Иброҳим Ҳаққул: Машраб нафаси китобидан). – http://kh-davron.uz/…/boborahim-mashrab-gazallar-ibrohim-ha… (www.kh-davron.uz/kutubxona/ 2014.31.07)
4. АҲМАДЖОНОВ Ш. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар: бештаси рўйхатда ва биттаси махфий. –
1-қисм. – http://dunyouzbeklari.com/archives/89216 (www.dunyouzbeklari.com 2014.07.12);
2-қисм. – http://dunyouzbeklari.com/archives/95633 (www.dunyouzbeklari.com 2015.26.02);
5. «Желтый дождь». Ющенко поименно назвал своих «отравителей» – генералов СБУ Сацюка и Смешко (“Сариқ ёмғир”. Юшенко ўзини “заҳарловчи”ларини номма-ном айтди – УХХ генераллари Сацюк ва Смешко (СБУ – Служба безопасности Украины – Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ)). – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1103302920 (www.centrasia.ru 20:02 17.12.2004).
6. Украина: Генпрокуратура вновь открыла дело о применении к Ющенко биологического оружия (Украина: Бош прокуратура Юшенкога қарши биологик қурол қўлланганига доир ишни қайтадан очди). – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1102783200 (www.centrasia.ru 19:40 11.12.2004).
7. Атамбаева отравил зять президента РК? (Атамбаевни ҚР президентининг куёви заҳарладими?) – http://www.respublika-kz.info/news/politics/14573/ (www.respublika-kz.info 10.05.2011)
8. Турецкие медики подтвердили факт отравления премьер-министра Киргизии (Туркия тиббиётчилари Қирғизистон Бош вазири заҳарланганини тасдиқлашди). – http://www.newsru.com/arch/world/18jun2007/almaz.html (www.newsru.com 18.06.2007)
9. Общество прав человека Узбекистана. Бюллетень 2 (1994 г. – июнь 1995 г.). (Ўзбeкистон инсон ҳуқуқлари жамияти. Бюллитeн 2 (1994 й. – 1995 й. июн)). – 163 б.
10. МХХ раҳбари Иноятов Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи. –
http://www.bbc.co.uk/…/10/141015_china_uzbek_security_inoya… (www.bbc.co.uk/uzbek/ 2014.15.10).
11. Шанхайская организация сотрудничества (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти). – https://ru.wikipedia.org/…/%D0%A8%D0%B0%D0%BD%D1%85%D0%B0%D… (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии).
12. Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. –
http://www.darakchi.uz/article/1034 (www.darakchi.uz 2014.28.03)
13. АҲМАДЖОНОВ Ш. АҚШ қамоғидаги ўзбеклар ёрдамга муҳтож. – http://dunyouzbeklari.com/archives/94362 (www.dunyouzbeklari.com 2015.09.02).
14. УМИДБЕК. Фуад Рустамхўжаев ўлими билан боғлиқ икки версия кўриб чиқилмоқда. –
http://www.ozodlik.org/content/article/24341714.html (www.ozodlik.org 2011.27.09).
15. АҲМАДЖОНОВ Ш. Обид қори Назаровга бўлган суиқасдга доир. – http://yangidunyo.com/?p=1121 (www.yangidunyo.com 2012.18.04);
http://yangidunyo.org/…/%d0%be%d0%b1%d0%b8%d0%b4%d1%85%d0…/… (www.yangidunyo.org 2013.19.02);
http://uzxalqharakati.com/archives/19993 (www.uzxalqharakati.com 2013.05.07).
16. Абдуллоҳ Бухорийни ўлдиришда гумон қилинган шахс ушлангани айтилмоқда. –
http://www.ozodlik.org/content/article/26735926.html (www.ozodlik.org 2014.12.12).
17. КОЛПАКИДИ А.И. Ликвидаторы КГБ (ДХҚ гумдончилари). – М.: Яуза: Эксмо, 2009. – 768 с. – http://books.imhonet.ru/element/117920/links/
18. Здание органов госбезопасности на Лубянке (Любянкадаги давлат хавфсизлиги органлари биноси). –
https://ru.wikipedia.org/…/%D0%97%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D… (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии)
19. ТРАУТАНДРАПУТРА Д. История ядов, или хроники знаменитейших отравлений (Заҳарлар тарихи, ёки машҳур заҳарланишлар хроникаси). –
http://trautalitera.narod.ru/chtivo/otrava.html (www.trautalitera.narod.ru )
20. Чингисхан. – https://ru.wikipedia.org/…/%D0%A7%D0%B8%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D… (www.ru.wikipedia.org/wiki/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии)
21. СТЕРЛИГОВ И. Наука смерти. Лучшие яды (Ўлим фани. Энг яхши заҳарлар). – http://www.strf.ru/material.aspx?CatalogId=222&d_no=31289 (www.strf.ru 27.05.2010).
———————————————–
E-mail: jiz54@mail.ru , ergash1955@yahoo.com
2015 йил 25-26 март
АҚШ, Вашингтон шаҳри

http://birdamlik.info/news/заҳар-ва-юрак-ҳуружи/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]