25.07.2016

«Кўмак маркази» иш сафарида бўлиб қайтди

Shovruq aka xonadonida

         Жорий йилнинг 20-21 июль кунлари «Кўмак маркази» гуруҳи бошқаруви раисаси Дилором Исҳоқова ва матбуот котиби Рўзибой Азимийлар Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида иш сафарида бўлиб қайтди. Сафардан кўзда тутилган мақсад вилоятларда яшаётган мухолифат фаолларининг ҳолидан хабар олиш, уларни йўқлаш, дийдорлашиш, фаолиятимизга оид фикр-мулоҳазаларини ўрганишдан иборат эди. 

Гуруҳ аъзолари дастлаб Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Алақарға қишлоғида яшовчи ўзбек мухолифатининг намоёндаси, миллат фидойиси, собиқ депутат, юртимиздаги қамоқхоналардан бирида жиноятчи ҳукумат қотиллари-терговчилари қийноқларидан жон таслим қилган Шовруҳ Рўзимуродов хонадонида бўлди ҳамда Шовруҳ аканинг рафиқаси Рўзиҳол ая Рўзимуродова ва унинг фарзандлари билан дийдорлашди. 4 ўғилу 3 қизни умр йўлдоши Шовруҳ акасиз вояга етказган, шу кунгача улардан 2 ўғилу 2 қизни уйлантириб, узатган, бир неча набираларнинг суюкли бувижониси бўлган Рўзиҳол аянинг гарчи умри давомида кўп изтироб чеккани яққол билиниб турса-да, ҳаётга мағрур нигоҳ билан боқиши, некбинлиги, камтаринлиги бизни ҳайратлантирди. Биз фурсатдан фойдаланиб, Шовруҳ аканинг иккинчи ўғли, 29 ёшли Нурбек Рўзимуродовни суҳбатга чорладик. 

SAM_2131

— Дадам раҳматли оламдан ўтган чоғларида ёшроқ бўлганим учунми, кўп нарсага унчалик ақлим етмаганди. Бора-бора, нафақат ота қадрини, шу билан бирга, отамнинг мардлигу матонатларини, фидойиликларини, ҳақиқатпарварлигини, адолатпешалигини, элимиз, юртимиз учун жон куйдириб ишлаган инсон бўлганликларини тўла-тўкис англаб етяпман. Илгари менга, шунингдек, ака-укалариму опа-сингилларимга ҳам оталарингиз «халқ душмани» бўлган, деб айтгувчилар, камситувчилар, ҳақоратловчилар, «халқ душмани»нинг фарзандларини ўзларига яқинлаштирмаслик истагида юрувчилар кўп бўларди. Ойим ҳам бундай туҳмату бўҳтонлардан, албатта, холи эмасди. Бизку ҳали ёшроқ бўлганимиз учун бундай камситишларни у қадар ўзимизга яқин олмасдик, тезда унутиб юборардик, аммо ойим ич-ичдан эзилиб, сиқилиб, биз фарзандларига билдирмасдан йиғлаб-йиғлаб яшарди. Худога шукр, бугун аҳвол ўзгарди. Отамни эл-юртга ёмон инсон, халқ душмани сифатида кўрсатишга ҳаракат қилганларнинг нияти тўла-тўкис амалга ошмади. Ўша пайтда бизни камситганлар ҳам эндиликда дадамнинг ким бўлганини, нима учун ҳукуматнинг жиноятчи қотиллари қўлида жон таслим қилганини жуда яхши билишади. Вақт ҳаммасини рўйи-рост, очиқ-ойдин кўрсатди. Бугун нафақат ҳамқишлоқларимнинг, балки дадамни яхши билган-таниган инсонларнинг ҳаммаси раҳматли дадамни ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишлари, хотирлашлари, дуо қилишлари менга завқ-шавқ бағишлайди. Улар дадамнинг ҳақиқий ватанпарвар, адолатпарвар, тўғрисўз, ҳукуматнинг жирканчли ишларига ўз вақтида тик қараб жавоб бера олган, элимиз мустақиллиги учун жон бахшида қилган фидойи инсон бўлганини мамнуният билан тилга олганларида руҳиятим осмон қадар кўтарилади. Дадамга оид бундай мақтовларни эшитиб, ҳамиша фахрланаман. Бироқ дадамнинг меҳрига тўё олмаганимиз, уларнинг ноҳақлик қурбони бўлгани бизнинг оила-аъзоларимизга ниҳоятда алам қилади. Мен ҳар доим инсон ҳамма нарсага – бойликка, мансабга, мартабага ва Худо кўрсатмасину ҳаётга ҳам тўйиши мумкин, аммо меҳрга ҳеч қачон тўймас экан, деган шоирнинг сўзларини ўзимча кўп мушоҳада қиламан. Биз фарзандлар ҳақиқатанан отамизнинг меҳрига тўя олмадик…                       

Таниқли муҳолифатчиайни пайтда хорижда сиёсий муҳожир сифатида яшаётган Шовруҳ Рўзимуродовнинг яқин дўстларидан бири Ёдгор Обиднинг дўсти  ҳақидаги хотиралари. …Кўнгилга яқин дўстинг ҳақидаайниқсахотира ёзиш оғир бўлар экан… Бунинг устига мен болалигимдан бери рақамлар билан чиқиша олмайманҚай воқеа қачон ва қаерда рўй берганини сўрасангизжавоб тополмайўйланиб қоладиган одатим бор. Шовруҳ Рўзимурод – менинг қалбимга яқин дўстларимдан бири эдиЎта самимийочиқ ва мардлиги билан кўпчиликнинг ҳурматини қозона олгантўғрисўзлиги билан кўпчиликнинг ҳурматига муносибмухолиф кучлар етакчисига айлана олган эди Бунинг устига у ўта камтарлиги билан ҳам бошқалардан ажралиб турарди Эсимда, парламент йиғилишида кимлардир Ислом Каримов номзодини кўтаришганда, у кучли овози билан ҳайқириб: «Бу одамга ишонманглар! Мен уни яхши биламан ва керак бўлсабарча қилмишларини очиб кўрсатаман ва исботлаб бераман!» деган гаплари ҳамманинг оғзига тушибкўп гапларга сабаб бўлгандиБу ҳақда дўстим Жаҳонгир Муҳаммад ҳам бир неча бор эсдаликларидамақолаларида ёзганидан хабарим бор.

Суҳбатларимиздан бирида ундан: «Ўшанда нега ўз номзодингизни қўймагансиз?» деб сўрадим У аввал кулди. «Ээээакакатта ишдаа Эплай олармидим!» деб қўя қолди. Мен яна тирҳишлик қилдим: «Кўриб турибсизкумана шу калласи билан ва борми – йўқдай илми билан нималар қилаётганини. Иқтисодни ҳозирданоқ йўлдан чиқарди Бошқасини ҳисобга олмаганда ҳам Ташкилий ишлар эсаҳозир фақат зўравонлик билан амалга оширилябди Менинг гапларимга қулоқ солиб ўтириб, :»Гапингизда жон борга ўхшайди, таваккал қилсам бўларкан. Ўзим бўлмасам ҳамбошқа бир тузукроқ одамга йўл очилармиди шу баҳона…» деб қўйди.

Армиядан кетмакет қўрғошин тобутлар оқиб кела бошлаган пайтлар эди. Кўплаб газета ва журналлар саҳифаларида ҳамўша пайт имконлари даражасидабу масалага анчагина ўрин берилаётган пайтлар. Навбатдаги тўртта йигитнинг тобути келиши халқ орасида катта тўлғонишга сабаб бўлдиТўрт тобут орасида бир марғилонлик йигитнинг тобути ҳам бор эди. Биз ҳукумат бош идораси олдида уюштирилган катта пикетга чиқдик. Шовруҳ Рўзимурод бетон зинапоягаменинг ёнимга келиб ўтирди. Одамларни чалғитмаслик учун бош ирғашиб сўрашдик. Мен унга қараб:» Шовруҳ, сиз депутатсиз. Тез кўзга ташланасиз…» десам, у, одатдагидайҳотиржамлик билан: «Ээээакабизга барибир. Кўп кўрган Яна кўрсингаплашайлик!» деб қўйди

Халқ манфаати билан боғлиқ йиғилишлардан қолмасди. Бир неча бор ўзи ҳам шундай йиғилишлар ташкил қилганиунинг оташин сўзларига ҳалиҳамон гувоҳлар бор. Камгаплекин керакли сўзни топибчертибчертиб айтгувчи эди

Биз Шовруҳ аканинг хонадонидан чиқиб, Қарши шаҳри томон йўл олдик. Сўнгра Қаршидан Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарқанд вилояти, Иштихон туман бўлими раиси бўлиб ишлаган ва сиёсий фаолияти учун ноҳақ 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган, шундан 6.5 йилини ўтаб озодликка чиққан мухолифат фаоли Норбой Холжигитов ва шу туманда ҳамда Жомбой туманида яшовчи бошқа фаоллар билан учрашдик. Норбой ака, бугунги сиёсий аҳволни кескин танқид қилган ҳолда, бундай кўргуликлар ҳақида матбуот саҳифаларида, интернет тармоқларида доимий равишда чиқишлар қилиб туриш лозимлигини, мақолалар ёритиб бориш кераклигини уқтирди. Ўзлари ҳам камчиликларни рўйи-рост тилга оладиган мақолалари билан бизга яқиндан ёрдам беражагига тайёр эканликларини билдирди. 

Қашқадарё вилояти ва Самарқанд вилоятида яшовчи мухолифатчилар ва мухолифатчиларнинг оила-аъзолари бизнинг уларни йўқлаганимиздан, холидан хабар олганимиздан мамнун эканликларини яширмадилар. Биз уларга келгусида тез-тез учрашувлар ўтказиб туришга ҳаракат қилишимизни билдирдик ва фаолларимиз билан хайрлашдик.

«Кўмак маркази» Матбуот бўлими     

http://birdamlik.info/news/кўмак-маркази-иш-сафарида-бўлиб-қайт/

Read also:

ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
ӮЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ҲУКУМАТГА, ҲУКУМАТ ЭСА ХАЛҚҚА ИШОНМАЙДИ!
Ӯзбекистонни янги раҳбар бошқараётганига 10 ой бӯлди. Ӯтган ӯн ой ичида мамлакатимизда қандай ӯзгаришлар рӯй берди? Марҳум президент Ислом Каримов ботқоқликка ботириб кетган иқтисодиётимиз қисман [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]