25.10.2018

МУХОЛИФАТ КЕРАКМИ?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга » Сен муддат берилганлардансан» деди. Агар Оллох иймонга мухолифат бўлишини истамаганда  шайтонни кечирмас эди. Шу фактнинг ўзи мухолифат зарурлигини англатади. Гўё бошқа гаплар ортиқчадек.

Тарихимизга назар ташласак Дукчи Эшон ва унинг тарафдорларини дорга тортилганини, Қўқон мухториятини қонга ботирилганини, Жадид оталаримизни ноҳақ махв этилганини афсус билан эсламасак бўлмайди. Яна ҳам узоқ тарихни варақласак, аввалида ҳукумат бўлмаган. Одамлар ўз тирикчилиги билан овора бўлган. Шу аснода ҳукумат деган тузилмага эхтёж сезилди. Жамият бир гурух одамларга » Сизлар ҳукумат сифатида жамиятни адолатли бошкаринглар , Биз сизларни боқамиз,Тирикчилигинглар бизнинг бўйнимизга, чунки бошқарувга  бизнинг вақтимиз йўқ»- дейишди ва натижада ҳукумат деган нарса вужудга келди. Ҳукумат эса ўзига хон бўлиб олиб халқ мулкини талай бошлади. Натижада норозиликлар вужудга келди.

Ана шу норозиликлар булоғидан қайнаб чиққан Жон Локк, Монтеские каби сиёсатдонлар ҳукуматни назорат қилиш назарияларини ишлаб чиқдилар. Ҳокимиятни уч бўлакка бўлиниши, Парламент каби тушунчалар одатга киритилди, Агар шу постулатлар бехато ва ўз ўрнида ишлаб турса эди мухолифатга ўрин қолмас эди. Бироқ идеал ҳукуматдагина шундай бўлиши мумкин.

Агар депутатлар ёппасига қўл кўтариб туширадиган қўғирчоқлар бўлса, Сенат бир уюр от боқишдан келадиган фойдани бермаса, прокуратура қонунлар ижросини назорат қилиш ўрнига пора эвазига қонунни зўрлаётган бўлса,  жамиятнинг норози қатлами вужудга келади ва бу қатлам сиёсийлашиши натижасида мухолифат ўз ўзидан майдонга чиқади. Яқин тарихимизда вужудга келган Бирлик, Эрк каби мухолифат шулар жумласидандир. Афсуски бу мухолифат ҳам Дукчи Эшон ва Қўқон мухторияти каби мухожирот ботқоғига улоқтирилди ва тарих дарсликларида туҳмат ва бўхтон деб аталмиш ёлғон ботқоғига ботирилди.

Бугун амалдаги ҳукумат боши берк кўчага кириб қолди. Шу туфайли мухолифат деган тузилмага эхтиёж сезаётганини ангатиб қўймокда.Энди у қандай йўл тутади? Пробиркада мухолифат ясайдими , ёки чинакамига конструктив мухолифатга йўл берадими, ёки чўнтак партияларини манабу  мухолифат эмасми деган сийқаси чиққан сиёсатини давом эттириб жаҳон ҳамжамиятининг ғашига тегаверадими буни келажак кўрсатади. «Жамият МУХОЛИФАТСИЗ ривожлана олмайди» деган олтин ҚОИДАга ҳукумат кундан кунга тан бермокда.

Фикримизча ЭРК ва БИРЛИК чиларга йўл йўқ. Чунки ҳукумат уларни чақиришдан ор қилади. Шу аснода кундан кунга кучга тўлиб бораетган янги сиёсий мухолифат- » БИРДАМЛИК ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ» жозибали кўринмоқда. Ҳукумат эс хушини йиғиб олишига умид қилиш мумкинми?  Агар шундай бўлса янги мухолифат » БИРДАМЛИК  ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИ» га оқ йўл тилагимиз келади.

http://birdamlik.info/news/мухолифат-керакми/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]