18.01.2015

Нозўравон ҳаракат

Birdamlik harakati

Бирдамлик Ҳаракатининг мақсадларига эришиш ва шунинг билан дастурини амалга ошириш ягона усули – бу энг прогрессив ва самарали бўлган нозўравон ҳаракат (ёки нозўравон кураш) деб аталган усулдир. Нозўравон ҳаракат тўғрисида сафдошларнинг бир хил тушунчаси бўлиши керак ва шу тўғрисида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Шунинг учун шу ерда нозўравон ҳаракат тўғрисида тўҳталиб ўтамиз.

Нозўравон ҳаракат-бу тўқнашувларда жисмоний зўравонликни ишлатмасдан махсус куч воситаларини ишлатадиган ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар техникаси. Нозўравон ҳаракат қуйидагилардан иборат:

1. Фаолиятсизлик актлари— бунда одамлар кўпинча қиладиган ишларини, одатда улардан кутилган ишларни ёки қонун ёки қоидалар талаб қиладиган ишларни бажаришдан бош тортишади;
2. Фаолият актлари — бунда одамлар кўпинча қилмайдиган ишларни, одатда улардан кутилмайдиган ишларни ёки қонун тақиқлаган ишларни бажаришади;
3. Иккаланинг бирикмалари.

Шунинг учун, нозўравон ҳаракат техника сифатида суст эмас. Бу ҳаракатсизлик эмас. Бу нозўравон бажариладиган ҳаракат.

Нозўравон ҳаракат специфик услублари ёки “нозўравон қуроллар” турлари жуда кўп. Ҳозирги пайтда икки юзтага яқини бор, ва сони шубҳасиз келажак тўқнашувларда кўпаяди. Нозўравон ҳаракатнинг учта кенг синфлари мавжуд:

1. Нозўравон норозилик билдириш ва ишонтириш,
2. Ҳамкорликдан бош тортиш
ва
3. Нозўравон аралашиш.

Нозўравон ҳаракат жисмоний зўравонликни ишлатмасдан мақсадларга эришиш ва душманларга қарши ҳаракат қилиш учун кучни ишлатиш йўли билан таъминлайди. Кўпинча нозўравон ҳаракат гуруҳда бажариладиган ёки оммавий ҳаракатдир. Шу техниканинг маълум шакллари, айниқса рамзий усуллар, ҳаракат орқали ишонтириш усули деб кўрилса, бошқа шакллар, айниқса ҳамкорликдан бош тортиш, кўпчилик орқали ишлатилса, душманларни мажбур қилади.

Тўқнашувда қандай масала ва миқдорлар бўлмасин нозўравон ҳаракат пассивлик ва итоаткорликни рад қиладиган, ва курашни муҳим деб билган одамлар учун тўқнашувни нозўравон олиб бориш имкониятини яратадиган техникадир. Нозўравон ҳаракат – бу тўқнашувдан қочишга уриниш эмас. Бу кучни самарали ишлатиш масаласининг ечимидир.

Нозўравон ҳаракат қуйидагиларда ишлатилган ва ишлатилиши мумкин:

  • Диктатураларни барбод қилишда
    Тўнтаришларга йўл бермасликда
    Хорижий душманлардан ҳимоялашда
    Хорижий оккупацияни сургун қилишда
    Экстремал этник тўқнашувларда зўравонликларга алтернатив имкониятларни яратишда
    Адолатсиз ижтимоий ва иқтисодий тузумларга қарши чиқишда
    Демократик одатларни, инсон ҳуқуқларини, фуқаролик эркинликларни ва дин эркинлигини ривожлаб сақлаб қолиш ва оммалаштиришда
    Геноцидга қаршилик кўрсатишда

Нозўравон ҳаракат аҳолининг душманларини қўллаб-қувватлашни ва уларга бўйсунишни рад этиши орқали ишлайди. Муҳим гуруҳлар розиликларини қайтариши орқали нозўравон ҳаракат режим ёки душман гуруҳларидан ҳукмронлик манбаларини тортиб олиши мумкин.

Ҳукмронлик манбалари қуйидагича:

1. Вакиллик— халқнинг режим ёки душманларнинг ҳукмронлиги қонунийлигига ва уларга бўйсунишга ахлоқий бурчи борлигига ишониши;
2. Инсоний ресурслар— режим ёки душманга бўйсунадиган, улар билан ҳамкорликда ишлайдиган ёки уларга ёрдам берадиган шахсларнинг ёки гуруҳларнинг сони ва муҳимлиги;
3. Билим ва қобилиятлар—булар режимга ёки душманга специфик ҳаракатларни бажариш учун керак ва ҳамкорликда ишлайдиган шахслар ёки гуруҳлар томонидан таъминланади;
4. Номоддий омиллар— одамларни режимга ёки душманга бўйсуниш ва ёрдам беришга ундайдиган психологик ва идеологик омиллар;
5. Моддий ресурслар— ҳукмдорларнинг мулк, табиий ресурслар, молиявий ресурслар, иқтисодий тузум ва коммуникация ва транспорт воситалари устидан назорат қилиш ёки улардан фойдаланиш даражаси; ва
6. Санкциялар— режимга ёки душманга яшаши учун ва сиёсатини ўтказиш учун керак бўлган бўйсуниш ва ҳамкорликни таъминлаш ҳаракатида бўйсунмайдиган ёки ҳамкорликдан бош тортган шахсларга қарши ишлатилган ёки уларни қўрқитадиган жазолар.

Аммо бу ҳукмронлик манбалари ҳаммасирежимнинг ёки душманнинг эътироф этилишига, аҳолининг унга бўйсунишига, кўп сонли шахсларнинг ва жамиятни кўп институтларининг ҳамкорлигига боғлиқ. Бубўйсуниш, эътироф ва ёрдамдан воз кечилсарежим ёки душман қаттиқ заифланиши ёки барбод қилиниши мумкин.

Нозўравон ҳаракат қуйидаги тўртта ўзгариш механизмларнинг биттасини ёки кўпроғини таъминлаш орқали ишлайди:

1. Конверсия— нуқтаи назарнинг ўзгариши душманнинг ихтиёрий равишда муросага келтириши мумкин
2. Аккомодация— душманлар билан гаплашилади ва битимга келишилади
3. Нозўравон мажбур қилиш — душманлар қаттиқ заифлашган ва таслим бўлишга мажбур
4. Дезинтеграция— душманлар қаттиқ заифлашган ва режим барбод бўлади.

Тарихда нозўравон ҳаракат кўпинча ҳаракатнинг тайёрланмаган тури бўлган — баъзида у кутилмаганда пайдо бўлар эди — стратегик режа эса ёки қониқарсиз даражада бўлган ёки умуман бўлмаган. Лекин, стратегик режа тузиш ҳарбий тўқнашувларда ёки бошқа фаолият турларида қандай ишлатилаётган бўлса, шундай нозўравон ҳаракатда ҳам самарадорлигини кўтариш учун ишлатилиши мумкин. Стратегик режалаш ўз ичига аниқ мақсадларни танлашни, бош стратегияни (ёки мастер-планни) ишлаб чиқишни, специфик мақсадлар учун бош стратегияга тўғри келадиган махсус стратегияларни ишлаб чиқишни, тактик (ёки қисқа муддатли) режа ва тактик ва стратегик мақсадларга эришиш учун специфик услубларни танлашни олади.

Тўғри ва тўлиқ тушунишни таъминлайдиган изоҳлар

Нотўғри тушунишлар ва тушунмовчиликлар кенг тарқалмаслиги ва шу билан нозўравон курашнинг тўғри тушунилишига зарар келтирмаслиги учун, қуйидагида бир неча тушунтиришлар келтирилган:

  • Кўпинча нозўравон кураш кучи кам деб ҳисобланади, лекин у жуда кучли бўлиши мумкин. Репрессив ҳукуматни у ишдан чиқариши ва ҳатто барбод этиши мумкин.
  • Нозўравон кураш харизматик етакчини талаб қилмайди.
  • Нозўравон кураш ҳар хил маданиятларга оид феномен
  • Баъзи шахслар ва гуруҳлар нозўравон кураш фақат золимларнинг юрагини эритиш туфайли муваффақиятга эришиши мумкин деб айтишади. Бироқ бу усул мажбурлашда самарали бўлган ва ҳаттоки ашаддий диктатураларни барбод этган.
  • «Нозўравон ҳаракат» – бу тўқнашувларни бошқариш техникаси ва бажарилаётган ҳаракатларнинг туридан аниқланади. У этик, ахлоқий ёки диний маслакларни талаб қилмайди.
  • «Нозўравонлик» кўпинча ҳар хил феноменларни белгилашда ишлатилади, лекин умуман олганда зўравонлик йўқлигига ва зўравонликни рад этадиган диний, ахлоқий ёки этик маслакларга тегишли.
  • Нозўравон ҳаракат пассивликка, итоаткорликка ва қўрқоқликка умуман даҳли йўқ. Зўравонлик билан қилинадиган ҳаракатга ўхшаб улар рад этилиши ва енгилиб чиқилиши керак.
  • Нозўравон ҳаракат оғзаки ёки ёлғиз психологик ишонтиришга тенглаштирмаслик лозим, лекин улар психологик таъсирда фикрларни ўзгартириш учун ишлатилиши мумкин. Нозўравон ҳаракат оддий сўзлардан фарқли равишда кураш техникасини билдиради ва ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий кучларни ишлатишни ва тўқнашган кучларни бараварлашни қамраб олади.
  • Нозўравон ҳаракат одамларнинг аслида “яхшилиги” тўғрисидаги тахминга боғлиқ эмас. Одамларнинг “яхшиликда” ҳам “ёмонликда” ҳам имкониятлари ҳаммага маълум, буларнинг ичига кескин шафқатсизлик ва ғайриинсонийлик ҳам киради.
  • Нозўравон ҳаракатни ишлатаётган одамлар пацифист ёки авлиё бўлишлари шарт эмас. Нозўравон ҳаракат кўпинча “оддий” одамлар орқали муваффақият билан ишлатилган.
  • Нозўравон ҳаракат муваффақиятли бўлиши учун рақиб гуруҳларнинг орасида бир хил стандарт ва принципларнинг бўлиши (шундай ҳолат катта ёрдам берса ҳам), манфаатларнинг умумийлиги ёки психологик мослиги талаб қилинмайди; чунки иҳтиёрий равишда ўзгаришларни киритиш уринишлари муваффақиятсиз бўлса нозўравон мажбур қилиш амаллари ишга солиниши мумкин.
  • Нозўравон ҳаракат ҳам шарқий ҳам ғарбий феномендир. Ҳақиқатда балким у кўпроқ ғарбийдир, чунки у ерда ишчилар ҳаракатида иш ташлашлар ва бойкотлар кенг ишлатилган ва мустамлака қилиб олинган мамлакатлар тўқнашувларда ҳамкорликдан бош тортишларни кўп ишлатган.
  • Нозўравон ҳаракатда душманлар нозўравон ҳаракатни ишлатаётган одамларга қарши зўравонликни ишлатишдан бош тортишади деган тахмин йўқ. Бу техника керак бўлганда зўравонликка қарши ишлатилиши учун тузилган ва тарихда кескин ваҳший ва шафқатсиз режимларга қарши ишлатилган.
  • Нозўравон ҳаракатда унинг “яхши” ёки “ёмон” мақсадлар учун ишлатилишига қарши ҳеч қандай восита йўқ, лекин унинг “ёмон” мақсадлар учун ишлатилишининг ижтимоий оқибати ўша мақсадлар учун зўравонлик ишлатиш оқибатларидан фарқи жуда катта.
  • Нозўравон ҳаракат демократик тузум ичидаги маҳаллий тўқнашувлар билан чекланмайди. У диктаторлик тузумларга, хорижий оккупацияларга ва ҳаттоки тоталитар тузумларга қарши кенг ишлатилган.
  • Нозўравон ҳаракат доимо ғалабага эришиш учун зўравонликдан кўпроқ вақт олмаган. Кўп ҳолларда нозўравон кураш жуда қисқа вақт ичида – бир неча кун ичида – мақсадларига эришган. Ғалаба қозонишга керак бўлган вақт кўп омилларга — биринчи навбатда нозўравон ҳаракат гуруҳларининг кучларига боғлиқ.

 Нозўравон ҳаракат тарихидан

 Нозўравон кураш фарқи катта турли маданиятларда, тарих даврларида ва сиёсий шароитларда пайдо бўлган. Бу ҳам “Ғарбда” ҳам “Шарқда” пайдо бўлган. Нозўравон ҳаракат саноатлашган ва саноатлашмаган мамлакатларда пайдо бўлган. Шу усул конституциявий демократияларда қўлланган ва империяларга, хорижий босқинчиларга ва диктаторлик тузумларга қарши ишлатилган. Нозўравон кураш сон-саноқсиз ҳолларда ва гуруҳларда олиб борилган, ҳаттоки кўпчилик рад этадиган мақсадларга эришиш учун ишлатилган. Бу усул ўзгаришларни олдини олиш учун ҳам киритиш учун ҳам қўлланилган. Бу усулни ишлатганда баъзан чеклаган зўравонлик ҳам ишлатилган.

            Талаш масалалари ҳар хил бўлган. Буларни ичига ижтимоий, иқтисодий, этник, диний, миллий ва сиёсий масалалар кирган, ва муҳимлиги оддийдан то фундаментал масалаларгача бўлган.

            Тарихчилар умуман олганда курашнинг бу турини эътиборсиз қолдирган бўлса ҳам, бу қадимги феномен бўлганлиги равшан. Шу усул тарихининг кўп қисми шубҳасиз йўқотилган ва қолганнинг кўпи маълум даражада эътиборсиз қолдирилган.

            Нозўравон ҳаракатни ишлатиш кўп мисоллари ҳукуматларга кам тааллуқли бўлган ёки умуман тааллуқли бўлмаган. Бундай ҳоллар маъмурият ва касаба уюшмалар орасидаги тўқнашувларни ва ижтимоий бўйсундириш учун тазйиқ кўрсатишга ёки унга қаршилик кўрсатишга интилишларни қамраб олади. Нозўравон ҳаракат этник ва диний тўқнашувларда, студентлар ва университет маъмурияти орасидаги тортишувлар каби бошқа вазиятларда ҳам қўлланган. Бир томон нозўравон ҳаракатни ишлатган ноҳарбий аҳоли ва ҳукумат орасидаги муҳим тўқнашувлар жуда кўп жойларда пайдо бўлган. Қуйидаги мисолларнинг кўпи шу турдан.

            Ўн саккизинчи асрдан бошлаб йигирманчи асргача нозўравон ҳаракат усули бир биридан катта фарқ қиладиган тўқнашувларда кенг ишлатилган: мустамлака қўзғолонларида, халқаро сиёсий ва иқтисодий тўқнашувларда ва қуллик тузумига қарши курашда. Бу усул ишчиларнинг бирлашиш ҳуқуқини, аёллар ҳуқуқларини, умуминсоний овоз бериш ҳуқуқини ва аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш учун ишлатилган. Курашнинг бу тури миллий мустақилликка эришиш учун, иқтисодий фойдаларга эришиш учун, геноцидга қаршилик кўрсатиш учун, диктатурага путур еткизиш учун, фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш учун, яккалатиб қўйишни тугатиш учун, хорижий босқинчиларга ва тўнтаришларга қаршилик кўрсатиш учун қўлланилган.

            Йигирманчи аср бошида шу усулнинг қўлланилиши 1905 йилда юз берган Россиядаги қўзғолоннинг бош элементларини қамраб олган. Кўп мамлакатларда ўсаётган касаба уюшмалар иш ташлаш ва иқтисодий бойкотни кенг ишлатишган. Хитойда япон маҳсулотининг бойкотлари 1908, 1915 ва 1919 йилларда юз берган. Немислар нозўравон ҳаракатни 1920 йилда Капп Путчга қарши ва 1923 йилда Рурни эгаллаб олган француз ва бельгиялик босқинчиларга қарши ишлатган. 1920 ва 1930 йилларда Ҳиндистон озодлиги курашчилари Мохандас К. Ганди бошчилигидаги Британия ҳокимлигига қарши курашларида нозўравон ҳаракатни ишлатишган.

1940 йилдан 1945 йилгача турли Европа мамлакатларида айниқса Норвегия, Дания ва Голландия халқлари нозўравон курашни нацистлар истилосига ва ҳукмронлигига қарши ишлатишган. Нозўравон ҳаракат Берлинда, Болгарияда, Данияда ва бошқа жойларда яҳудийларни холокостдан сақлаб қолиш учун қўлланган. 1944 йил баҳорида Эл-Сальвадор ва Гватемалада ҳарбий диктаторлари нозўравон кураш орқали қисқа вақт ичида ҳайдалган эди. Ирқий ажратишга қарши олиб борилган Америка фуқаролик ҳуқуқлари учун нозўравон кураши, айниқса 1950 ва 1960 йилларда, АҚШ жанубидаги қонунларни ва қадимдан жорий қилинган сиёсатни ўзгартирди. 1961 йил апрелда Франциянинг Алжир деган мустамлакасида мобилизация қилинган француз аскарларнинг ҳамкорликни рад этиши Франциядаги кўпайган демонстрациялар ва Дебре-де Голь ҳукумати бўйсунмаслиги билан бирга Парижда содир этиши мумкин тўнтаришни олдини олиб Алжирда тўнтаришни йўқ қилган.

1968 ва 1969 йилларда, Варшава аҳди мамлакатларига ҳужум қилинганидан сўнг, чех ва словаклар саккиз ой давомида совет назоратига тайёргарликсиз уюштирилган нозўравон кураш ва ҳамкорликни рад этиш орқали қаршилик кўрсатган. 1953 йилдан 1990 йилгача муртадлар коммунистлар ҳукмронлиги остидаги Ғарбий Европа мамлакатларида, айниқса Шарқий Германия, Польша, Венгрия ва Балтика мамлакатларида эркинликни кенгайтириш учун кўп марта нозўравон курашни ишлатишган. Польшада оқилона бирдамлик кураши 1980 йилда эркин касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги иш ташлашлар билан бошланди ва 1989 йилда Польшанинг коммунистлар режими барбод бўлиши билан тугади. Нозўравон кураш 1989 йили Чехословакияда ва 1991 йили Шарқий Германия, Эстония, Латвия ва Литвада коммунистлар диктатурасининг барбод бўлишига олиб келган.

            1991 йили Москвадаги “қаттиқ сиёсатдаги” тўнтарилишга уриниш ҳамкорликни рад этиш ва бўйсунмаслик орқали муваффақиятсизликка учраган. Нозўравон норозиликлар ва оммавий қаршилик апартеид сиёсатига ва айниқса 1950 ва 1990 йиллар орасида Жанубий Африкадаги Европанинг ҳукмронлигига путур етказган. Филиппинда Маркос ҳукмронлиги 1986 йилда нозўравон қўзғолон ёрдамида барбод этилган.

            1988 йили июл ва августида Бирмадаги демократлар ҳарбий диктатурага маршлар ва бўйсунмаслик орқали норозиликларини билдиришган, учта ҳукуматни четлашган ва охирида бу кураш янги ҳарбий тўнтаришга ва оммавий ўлдиришларга бой берган. 1989 йилда Хитой талабалари ва бошқалар уч юздан ортиқ шаҳарларда (буларни ичига Пекиндаги Тянанмин майдонидаги ҳам киради) ҳукуматнинг коррупция ва жабрига қарши рамзий норозиликларини билдиришган, лекин бу эътирозлар ҳарбий кучлар томонидан оммавий ўлдиришлар билан тугаган.

            Косовода албан халқи 1990 ва 1999 йиллар орасида серблар репрессив ҳукуматига қарши нозўравон кампанияларни уюштирган. Косово ҳукумати озодликка эришиш учун нозўравон стратегияси етарли даражада йўқ бўлганида Косовонинг Озодлик Армиясининг партизанлари зўравонликни бошлаб юборишди. Бундан кейин сербларнинг “этник тозалаш” номи берилган ашаддий репрессиялари ва оммавий қириб ташлашлар бошланган. Булар эса НАТОнинг бомбардимон қилишларига ва бостириб келишига олиб келган.

            1996 йил ноябрдан бошлаб серблар президент Милошевич автократик ҳукмронлигига қарши Белград ва бошқа шаҳарларда хар кунги парадларни ва норозиликларни уюштиришган ва 1997 йил январ ойи ўртасида бўлган сайловнинг сохталанишига йўл қўймади. Аммо ўша пайтда серб демократлар курашни ривожлантириш стратегияси йўқ бўлган ва Милошевич ҳукмронлигини барбод этишга кампанияни ташкил қила олмаган. 2000 йил октябрида Отпор (қаршилик) ҳаракати ва бошқа демократлар батафсил режаланган нозўравон кураш орқали яна Милошевичга қарши чиқишди ва диктатура барбод бўлди.

            2001 йил бошида коррупцияда айбланган президент Эстрада филипинларниг “Ҳалк Кучи Икки” кампанияси натижасида четланган эди.

            Ўша тўқнашувларни ва уларнинг натижаларини яхшироқ тушуниш учун бу усулнинг хислатларини тушуниш керак.

Нозўравон ҳаракат хусусиятлари ва усуллари

 Курашнинг бу турида зўравонлик ишлатиш ўрнига одамлар ҳаракатнинг учта бош турини ишлатишган. Биринчидан, улар рамзий норозиликларни уюштиришган, буларни ичида маршларни, пикетларни, варақаларни тарқатиш ёки бирон нарсани қўллаб-қувватлашини ёки бирон нарсага қаршилигини билдириш учун махсус ранглардаги қийимларни кийишдир.

            Иккинчидан, қаршилик кўрсатувчилар душманлари билан ёки айрим амалиётлар билан мавжуд ҳамкорликни давом эттиришни ёки янгисини бошлашни рад этишган. Улар ҳамкорликни рад этиш усулини қўллашган. Бу усулнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шаклари ривожланган. Масалан, қаршилик кўрсатувчилар душманларига қарши ижтимоий бойкотни ишлатган ёки маросимларда ёки байрамларда иштирок этишни рад этишган, ёки душманларини қўллаб-қувватлайдиган учрашувларга ёки мактабларга қатнашдан бош тортишган.

            Қаршилик кўрсатувчилар баъзан иқтисодий ҳамкорликдан, бу деганда молларни ва хизматларини ташиб беришдан ёки етказиб беришдан ёки материал ёки молларни сотиш ёки сотиб олишдан бош тортишган. Айрим ҳолларда душман мамлакат билан иқтисодий муносабатлар ҳукумат томонидан бошлаб тўхтатилган. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий бойкотнинг шакллари бўлган.

            Ишчиларнинг иш ташлаши кўп шакллари мавжуд, буларнинг ичига қисқа рамзий иш тўхтатиш, битта корхона иш ташлаши, катта умумий иш ташлаш ёки бутун шаҳар ёки мамлакатнинг иқтисодиёти тўхташи киради.

            Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш сохталанган сайловларни бойкот қилишни, ҳукуматнинг қонунийлигини рад қилишни, бевосита назоратсиз бўйсунишдан бош тортишни, ҳукумат хизматчиларининг ҳамкорликдан бош тортишларини ва ахлоқсиз қонунларга бўйсунмасликни ўз ичига олади.

            Учинчидан, тузумнинг одатдаги ишига фаол аралашиш ва уни бузиш турли психологик, ижтимоий, иқтисодий, жисмоний ва сиёсий шаклларда қўлланилган. Нозўравон аралашиш кўп усуллари идораларни эгаллаб олишни, кўчаларда ўтиришни, очликларни, янги иқтисодий институтларни ташкил қилишни, нозўравон ҳужумларни, маъмурий биноларга ортиқ даражадаги одамлар сони билан кириб олиш, ҳибсга олиниш имкониятларини қидиришни ва параллель ҳукуматни қамраб олади.

            Нозўравон ҳаракат уни қўллаётган одамларнинг сабаб ва маслакларига қараб эмас, балки ишлатилаётган ҳаракат турига қараб аниқланади ва таснифланади. Муҳим томони шундаки, бу усулни ҳар хил маслакдаги одамлар ишлатган ва у бошқа феномен бўлган этник ёки диний нозўравонликка ишонишни аниқ талаб қилмайди. Кўпинча иштирокчилар ва бошчилар (бор бўлган ҳолларда) зўравонликни кераксизлиги ва фойдасизлиги туфайли рад этишган.

Муваффақият учун талаблар

 Курашнинг бу турини танлаш муваффақият кафиллигини бермайди, лекин зўравонликнинг ҳам муваффақиятга кафолати йўқ. Бу усул билан муваффақиятга эришиш талаблари бор, зўравонликда хам бор. Зўравонликни оддий равишда рад этиш ва “нозўравон” сўзини қайтариб айтиш керакли натижаларга олиб келмайди.

            Нозўравон ҳаракатнинг ўтмишдаги баъзи мисоллари мақсадига эришмаган. Баъзилари эса кичик ғалабаларга эришди. Баъзан ғалаба қисқа вақтли бўлган, чунки одамлар ундан бирлашиш учун ва балким натижаларини институтларга айлантириш учун фойдаланмаган ва эркинликнинг янги хавф-хатарларига самарали қаршилик кўрсата олмаган. Бошқа мисолларда битта кампаниянинг ғалабасидан муросаларга эришилган эди, аммо тўлиқ мақсадларга эришиш учун янги курашлар лозим бўлган.

            Баъзи ҳолларда эса энг муҳим ғалабаларга эришилган эди ва буларга зўравонлик ишлатадиган курашда эришиб бўлмас эмас эди. Шу натижаларни тушуниш учун бу усулнинг хислатини тушуниш лозим.

            Гарчи нозўравон курашнинг ишлаш йўллари бир биридан фарқ қилса ҳам, маълум бир нозўравон тўқнашувларда учрайдиган иккита аҳамиятли махсус жараённи аниқлашимиз лозим. Булар қуйидаги: (1) жазоларнинг таъсирига бардош бериш ва баъзан уларни йўқ қилиш қобилияти ва (2) душманларнинг ҳокимияти манбаларига зарар етказиш ва улардан ажратиб қўйиш қобилияти.

 

Нозўравон ҳаракатнинг 198-та усули

Нозўравон норозилик ва ишонтириш

Қуйидаги нозўравон ҳаракатнинг 198-та усулнинг ҳаммаси тарихдаги нозўравон кураш вазиятларида қўлланилган. 

Расмий баёнотлар

  1. Омма олдида чиқишлар
  2. Норозилик ёки қўллаб қувватлаш хатлари
  3. Ташкилот ва муассасаларнинг декларациялари
  4. Номдор одамлар қўл қўйган ошкора билдиришлар
  5. Айблашларни ва мақсадларни эълон қилиш
  6. Гуруҳ ёки оммавий аризалар

Кенг тингловчилар табақалари билан алоқада бўлиш

  1. Шиорлар, ҳажвий расмлар ва рамзлар
  2. Байроқлар, плакатлар ва кўргазмали қуроллар
  3. Варақалар, памфлетлар ва китоблар
  4. Рўзнома ва журналлар
  5. Магнитофон ёзувлари, пластинкалар, радио, телевидение
  6. Ҳаводаги (самолётлар ёрдамида) ва ердаги (ер чопиш, ўсимлик экиш, тошлар орқали) ёзувлар

Гуруҳ амаллари

  1. Депутациялар
  2. Ҳажвий мукофотлашлар
  3. Гуруҳ лоббиси
  4. Пикет
  5. Сохта сайловлар

Рамзий оммавий амаллар

  1. Байроқ осиш, рамзий рангдаги нарсаларни ишлатиш
  2. Рамзларни кийимда ишлатиш
  3. Намоз ва ибодат қилиш
  4. Рамзий объектларни узатиш
  5. Норозилик тариқасида ечиниш
  6. Ўз мулкини йўқ қилиш
  7. Рамзий оловларни ёқиш (машъал, фонар, шамдар)
  8. Портретларни кўргазмага қўйиш
  9. Норозилик тариқасида расм солиш
  10. Янги йўл ҳаракати белгиларини ва кўчалар номларини ўрнатиш
  11. Рамзий товушлар
  12. Ерларни рамзий “ўзлаштириш”
  13. Қўпол ишоралар

Айрим одамларга тазйиқ кўрсатиш

  1. Расмий шахсларни “таъқиб қилиш”
  2. Расмий шахсларни масхара қилиш
  3. Аскарлар билан биродарлашув
  4. Бедорлик (“вахталар”)

Театр ва мусиқа

  1. Кулгили пародиялар
  2. Саҳна ва мусиқа асарларини қўйиш
  3. Ашула айтиш

Юришлар

  1. Маршлар
  2. Парадлар
  3. Диний юришлар
  4. Зиёратлар
  5. Автоколонналар

Ўлганларга фотиҳа ўқиш

  1. Сиёсий мотам
  2. Рамзий дафн қилишлар
  3. Намойишкорона дафн қилишлар
  4. Қабрларда таъзим этиш

Оммавий йиғилишлар

  1. Норозилик ва қўллаб-қувватлаш йиғилишлари
  2. Норозилик митинглари
  3. Яширин норозилик митинглари
  4. Семинарлар

Кетиш ва рад этиш

  1. Намойишкорона кетиш
  2. Сукунат
  3. Эҳтиромларни рад этиш
  4. Орқани ўгириш

Ижтимоий ҳамкорликдан бош тортиш усуллари

Айрим одамларни қувғин қилиш

  1. Ижтимоий бойкот
  2. Танлаб қилинадиган ижтимоий бойкот
  3. Эр-хотинлик вазифаларини бажаришни рад қилиш (“Лисистрат бўйича”)
  4. Алоқани рад қилиш
  5. Диний ибодатни тўхтатиш

Ижтимоий маросимларда, одатларда ва ишларда иштирок этишни рад қилиш

  1. Ижтимоий ва спортдаги фаолиятни тўхтатиш
  2. Ижтимоий маросимларни бойкот қилиш
  3. Талабаларнинг забастовкалари
  4. Оммавий бўйсунмаслик
  5. Жамоат ташкилотларда аъзоликни тўхтатиш

Ижтимоий тизимдан четлаш

  1. Уйдан чиқишни рад қилиш
  2. Ҳамкорликни тўлиқ шахсий равишда рад этиш
  3. Ишчиларнинг қочиб кетишлари
  4. Бошпанада яшириш
  5. Турар жойдан умумий равишда кўчиш
  6. Норозилик тариқасида кўчиб кетиш (“хижрат”)

Иқтисодий ҳамкорликни рад этиш:

(1)  Иқтисодий бойкотлар

Истеъмолчиларнинг амаллари

  1. Истеъмолчиларнинг бойкоти
  2. Бойкот қилинган молларни истеъмол қилмаслик
  3. Зоҳидлик сиёсати
  4. Ижара ҳақини тўлашни рад этиш
  5. Ижарага беришни рад қилиш
  6. Умуммиллий истеъмолчилар бойкоти
  7. Халқаро истеъмолчилар бойкоти

Ишчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг амаллари

  1. Ишчиларнинг бойкоти
  2. Ишлаб чиқарувчиларнинг бойкоти

Воситачиларнинг амаллари

  1. Таъминловчи ва воситачиларнинг бойкоти

Хўжайин ва бошқарувчиларнинг аммалари

  1. Савдогарларнинг бойкоти
  2. Мулкни ижарага бериш ва сотишни рад этиш
  3. Локаут (ишлаб чиқаришнинг хўжайини томонидан тўхтатилиши)
  4. Саноат ёрдамини рад қилиш
  5. Савдогарларнинг умумий иш ташлашлари

Молиявий ресурслар эгаларининг амаллари

  1. Банкдаги омонатларни қайтариб олиш
  2. Гонорарлар, тўловлар, солинадиган миқдордаги пулларни беришни рад қилиш
  3. Қарзлар ва ўсимларни тўлашдан бош тортиш
  4. Фонд ва кредитларни жиддийлаштириш
  5. Солиқ тўлашдан бош тортиш
  6. Иш ҳақини олишдан бош тортиш

Ҳукуматларнинг ҳаракатлари

  1. Ички эмбарго
  2. Савдогарларнинг “қора рўйхати”
  3. Таъминлоувчиларнинг халқаро эмбаргоси
  4. Сотиб олувчиларнинг халқаро эмбаргоси
  5. Халқаро савдо эмбаргоси

Рамзий ҳамкорликни рад этиш усуллари:

(2)  Иш ташлашлар

Рамзий иш ташлашлар

  1. Норозилик тариқасида иш ташлашлар
  2. Тез равишда кетиш (чақмоқ иш ташлаши)

Қишлоқ хўжаликдаги иш ташлашлар

  1. Деҳқонларнинг иш ташлаши
  2. Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг иш ташлаши

Махсус гуруҳларнинг иш ташлашлари

  1. Мажбурий ишни рад этиш
  2. Маҳбусларнинг забастовкалари
  3. Ҳунармандларнинг забастовкалари
  4. Касбий забастовкалар

Одатдаги саноатдаги иш ташлашлар

  1. Тепада турувчиларнинг забастовкалари
  2. Саноатдаги иш ташлашлар
  3. Бирдамлик иш ташлашлари

Чекланган иш ташлашлар

  1. Қисман иш ташлаш
  2. “Бамперли” иш ташлаш (танлаб қилинадиган, навбат билан қилинадиган)
  3. Иш суръатини пасайтириш
  4. “Қатъий қўлланма бўйича” ишлаш
  5. “Касаллик сабабида” ишга чиқмаслик
  6. Ишдан бўшаш орқали забастовка
  7. Чекланган иш ташлаш
  8. Танлаб қилинадиган иш ташлаш

Кўп тармоқли иш ташлашлар

  1. Тарқалаётган иш ташлаш
  2. Оммавий иш ташлаш

Иш ташлаш ва корхоналарнинг иқтисодий ёпилиши комбинацияси

118. Иш ва савдони тўхтатиш (“хартал”)

119. Бутун иқтисодий фаолиятни тўхтатиш

Сиёсий ҳамкорликдан бош тортиш усуллари

Ҳукуматни қўллаб-қувватлашдан бош тортиш

120. Ҳукуматга бўлган содиқликни рад этиш

121. Жамоат розилигидан маҳрум қилиш

122. Қаршиликка ундайдиган адабиёт ва нутқлар

Фуқароларнинг ҳукумат билан ҳамкорликни рад этиши

123. Қонун чиқарувчи органларни бойкот қилиш

124. Сайловларни бойкот қилиш

125. Давлат муассасаларида ишлашни ва давлат лавозимларини олишни бойкот қилиш

126. Ҳукумат муассасаларини, ваколатларини ва бошқа идораларини бойкот қилиш

127. Ҳукумат таълим муассасаларидан кетиш

128. Ҳукумат томонидан ёрдам олаётган ташкилотларни бойкот қилиш

129. Тартиб ўрнатувчи кучларга ёрдамдан бош тортиш

130. Мулк ва кўча белгиларини ечиш

131. Расмий шахсларнинг тайинланишини қабул қилишни рад қилиш

132. Мавжуд институтларни тарқатиб юбориш

Фуқаролар бўйсунишига альтернативалар

133. Исталмаган ва секин равишда бўйсуниш

134. Бевосита назорат йўқлигида бўйсунмаслик

135. Халқ бўйсунмаслиги

136. Яширин бўйсунмаслик

137. Йиғилиш ёки митинг тарқалиш буйруғини бажармаслик

138. Ўтирган ҳолда қилинадиган забастовка

139. Ҳарбий хизматдан ва депортациядан бош тортиш

140. Яшириш, қочиш сохта ҳужжатларни тайёрлаш

141. “Адолатсиз” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик

Ҳукумат ходимларининг амаллари

142. Ҳукумат вакилларига танланган ҳолда ёрдам беришдан бош тортиш

143. Буйруқларни ва ахборотларни узатишни тўсиш

144. Муассасаларнинг ишини секинлатиш ва ишига тўсиқ қўйиш

145. Маъмурий ҳамкорликдан умумий бош тортиш

146. Суд ҳамкорлигини рад этиш

147. Ижро этувчи органларнинг самарадорлигини атайин пасайтириш ва танланган ҳолда ҳамкорликдан бош тортиш

148. Исён

Ҳукуматнинг ички амаллари

149. Сохта қонуний хийла-найранглар ва секинлаштиришлар

150. Майда ҳукумат органларининг ҳамкорликдан бош тортиши

Ҳукуматнинг халқаро амаллари

151. Дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда ўзгаришлар

152. Дипломатик тадбирларни секинлаштириш ва бекор қилиш

153. Дипломатик равишда эътироф қилишдан сақланиш

154. Дипломатик муносабатларини оғирлаштириш

155. Халқаро ташкилотлардан кетиш

156. Халқаро ташкилотларда аъзоликни рад этиш

157. Халқаро ташкилотлардан чиқариш

Нозўравон аралашиш усуллари

Психологик аралашиш

158. Ҳаётни унсурга бериш (ёзини ёқиш, чўкиш ва ҳоказо)

159. Очлик

            а) ахлоқий тазйиқ очлиги

            б) очлик забастовкаси

            в) “сатьяграха” рухида очлик

160. “Тескари” суд (айбланувчи томонидан айбловчиларни қоралаш учун суддан фойдаланиш)

161. Душманни нозўравон психологик холдан тойдириш

Жисмоний аралашиш

162. Ўтириш

163. Туриш

164. Транспортдан чиқмаслик

165. Ирқий сегрегация ҳолида сегрегация қилинган пляжлардан фойдаланиш

166. Ўрнида юриш

167. Сегрегация қилинган черковларда ибодат қилиш

168. Мулкни узатиш талабида нозўравон маршлар

169. Душман назорати остидаги доираларга нозўравон ҳаводаги парвозлар

170. Тақиқланган минтақага нозўравон кириш (чизиқдан ўтиш)

171. Душманнинг зўравонлигига ёки бошқа ҳаракатларига ўзининг нозўравон гавдасини тўсиқ қилиш (психологик таъсир кўрсатиш)

172. Гавда билан нозўравон тўсиш (жисмоний таъсир)

173. Нозўравон эгаллаш

Ижтимоий аралашиш

174. Янги ижтимоий тартибларни ўрнатиш

175. Иморатларга ортиқ холда кириш

176. Йўлларни тўсиш

177. Тўхтовсиз нутқ сўзлаш

178. Кўчадаги ташаббускор намойишлар

179. Альтернатив ижтимоий институтлар

180. Альтернатив мулоқот тизимлари

Иқтисодий аралашишлар

181. Тескари иш ташлаш

182. Иш тугагач чиқмаслик

183. Нозўравон ерни эгаллаш

184. Блокадани ўтказишдан бош тортиш

185. Сиёсий асосланган сохта пулларни ишлаб чиқариш

186. Муҳим стратегик молларни огоҳлантирувчи ҳолда оммавий сотиб олиш

187. Қимматбаҳо нарсаларни қўлга олиш

188. Демпинг

189. Фирмалар ва муассасалар устидан танланган ҳолда патронаж

190. Альтернатив бозорлар

191. Альтернатив транспорт тизимлари

192. Альтернатив иқтисодий институтлар

Сиёсий аралашиш

193. Маъмурий тизимга ортиқ даражада иш бериш

194. Махфий агентларни фош қилиш

195. Ҳибсга олинишга интилиш

196. “Бетараф” қонунларга фуқаролик бўйсунмаслик

197. Ҳамкорликсиз ишлаш

198. Иккиланган мустақиллик ва параллел ҳукуматни тузиш

Шубҳасиз кўп қўшимча усуллар ишлатилган-у аммо таснифланмаган ва келажакда ҳам кўп қўшимча усуллар ўйлаб чиқарилади ва учта усуллар синфларининг хусусиятларини олади: булар нозўравон норозилик ва ишонтириш, ҳамкорликни рад этиш ва нозўравон аралашиш.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

http://birdamlik.info/news/нозўравон-ҳаракат/

Read also:

Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]