28.09.2016

Озодлик, ББC ва Дунёўзбеклари журналистларига мурожаат!

%d0%b8%d1%81%d0%bb%d0%be%d0%bc%d1%87%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b4%d0%b0%d0%bd-%d1%8d%d2%b3%d1%82%d0%b8%d1%91%d1%82-%d0%b1%d1%9e%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d0%b3
Давлат диндан ажралган. Давлат диний кўрсатувларга ва эшиттиришларга маблағ ажратмайди. Америка конституциясидан.

Исломчилардан эҳтиёт бўлинг!

Ҳурматли журналистлар, мен сизларнинг саҳифаларингизнинг доимий мухлисиман. Сизларга мурожаат қилишимга сабаб саҳифаларингизда эълон қилинган қатор диний баҳслар, интервюлар ва мақолалар туртки бўлди.
Энг сўнгги эшиттириш Озодлик саҳифасида “Қариндошлар орасидаги никоҳни тақиқлаш керакми?” деган мавзуда бўлиб ўтди.

Ушбу эшиттиришда ашаддий диндор Муҳаммадсолиҳ Абутов ўзбек ҳалқига қандай қилиб фанга қарши курашишни кўрсатиб ўтди. Бунақа очиқча илм-фанга қарши кураш ўзбек жамиятида охирги 100 йил давомида биринчи бор кузатилаяпти. Илм-фанни ким инкор қилса хор бўлиши тарихдан маълум. Афсуски ўзбек жамияти диндорларнинг мутаасиблиги сабаб асрлар давомида хор бўлиб ривожланишдан қолиб кетди. Бундан роппа-роса 100 йил аввал мусулмонлар тракторни “шайтон арава” деб барча фан ютуқларини инкор этишган эди. Фан ютуқлари билан қуролланган руслар осонгина бу авом мусулмонларни босиб олишган эди. Шу билан бирга руслар ўзбек жамиятига ривожланиш олиб келганлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди.

Мустақилликка эришиб яна диний жоҳиллика қайтиш ўзбек ҳалқини яна ривожланишдан орқага қайтармоқда. Афсуcки, бугун ўзбек ёшлари арабча қуръонни ёдлаб жиҳодга кетишиши оддий ҳолга айланмоқда.
Америкада Фазлиддин Қурбонов, Жамшид Мухторов, Улуғбек Қодиров ва Ню Йорк аэропортида қўлга тушган бир гуруҳ ўзбек ёшларининг радикаллашишига бевосита сизлар тайёрлаган диний эшиттиришлар, баҳслар ва мақолалар сабаб эканлиги бугун кўпчиликка маълум.
Сизларнинг фарзандларингиз ҳам бор. Мана шу фарзандларингиз эртага радикаллашса қандай ҳис қиласизлар ўзларингизни?

Америка ҳалқи пули эвазига Озодликнинг диний муттассибларга минбар бериши Америка манфаатларига хизмат қилмаслиги аниқ. Ундан кўра Америка фани ва демократиясини ўзбек жамияти учун тарғиб қилганликларингиз ўзбек жамиятининг ривожланишига ва манфаатларига мос келади.

21 асрда илм-фан ривожланган даврда ислом динини тарғиб қилиш ва илм-фанни инкор қилиш жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Бу очиқча ўзбек ҳалқига хиёнат.

Қуръон 13 аср аввал Усмон ҳалифаси томонида одамларни назоратда ушлаб туриш учун ёздирилган. Қуръоннинг саккизта варианти ёздирилган ва қолган барча вариантлари йўқотилган. Усмон ҳалифаси араб миллати манфаатларини бу Қуръон нусхаларида акс эттириши табиийдир. Қуръоннинг илм-фан ютуқлари олдида ҳеч қанақа илмий қиймати йўқ. Қуръонни ҳақиқат деб билиш аввало ўша инсоннинг ўзига зарар қолаверса унинг ҳалқига зарар. Мисол учун, қариндошларингизга уйланишингиз аввало ўзингзга зарар. Майиб болани тарбия қилишни ўзи бўлмайди. Жиҳодга бориш эса ҳам ота-онангизнинг ҳам ўзбек ҳалқининг фожеаси.
Муҳаммадсолиҳ Абутов бундан аввал ББC радиоси орқали радикаллашиш ва жиҳодга бориш сабаблари ўзбек ҳукуматининг айби деган гипотезани олдинга сурган эди. Лекин негадир жиҳод қилинг деб ёзиб қўйилган Қуръонни “эсламаган” эди. Ҳар ҳолда Муҳаммадсолиҳ Абутов диний радикаллашишни тан олгани катта воқеа бўлди. Афсуски, баъзи диндорлар буни СНБнинг иғвоси деб ўзларини овутишади.
Худди шу қаторда Намоз Нормўмин қатор диний ва ваҳобий қарашдаги мақолаларини эълон қилиб диндорлар ўртасидаги низони янада кучайтирмоқда. Жиҳод қилиш ҳақидаги оятларни очиқча мақолаларида келтириб ўтмоқда. Бу мақолалар ўзбек ёшларининг тафаккурига ижобий таъсир қилмаслиги аниқ.
Ҳурматли журналистлар, сизларнинг касбий маҳоратларизни ҳурмат қилган ҳолда диндорларнинг фундаменталистик фикрларини радио орқали тарқатмасликка чақираман. Чунки диний ақидалар ўзбек ҳалқининг ва Америка ҳалқининг миллий манфаатларига тўғри келмайди.
Жаҳон ахборот воситалари ҳар қанақа диний қарашларни ўз саҳифаларида тарғиб қилишмайди. Жаҳон ахборот воситларидан ўрнак олишларингзни илтимос қилиб қоламан.

Ҳурматли журналистлар,
Ўзбек ҳалқининг фанни инкор қилиши, диний радиккаллашиши, жиҳодга кетиши, ва қашшоқлашишига сизлар бевосита маъсулдирсизлар. Чунки сизлар диний ақидаларнинг тарқалишига сабаб бўлаяпсизлар.
Жаҳон ахборот воситалари фан ютуқларини ёритишга кенг ўрин беришади. Сизлардан жаҳон ахборот воситларидан ўрнак олишни яна бир бор сўраб қоламан.

Моҳинур Адашева.
Профессор

http://birdamlik.info/news/озодлик-ббc-ва-дунёўзбеклари-журналис/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]