09.08.2016

ОЛҚИШГА САЗОВОР ХАЛҚПАРВАР ТАШАББУС

DSCN3197
Бугун АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги АҚШ Давлат департаменти биноси олдида «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси, таниқли сиёсатчи, юрт фидойиси Баҳодир Чориев раҳбарлигида жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтажак президент сайлови олдидан Республикачилар партиясидан ўз номзодини илгари сурган Дональд Трамп номзодини қўллаб-қувватлашга қаратилган очиқ акция ўтказилди. Таниқли ўзбекистонлик мухолифатчи ташаббуси билан уюштирилган ушбу акцияда бир қатор ўзбекистонлик мухолифатчилардан ташқари Дональд Трамп номзодини қўллаб-қувватловчи америкаликлар ҳам иштирок этишди. Биз, бўлиб ўтган мазкур акцияга ўз муносабатини билдириш мақсадида бир қатор мухолифат вакилларига, сиёсатшуносларга бир хил савол билан мурожаат қилдик. Қуйида «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати аъзоси, таниқли сиёсатчи Дилором ИСҲОҚОВАнинг жавобларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
— Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг АҚШда бўлиб ўтажак президент сайловида Республикачилар партиясидан ўз номзодини илгари сурган таниқли сиёсатчи ва бизнесмен Дональд Трампни ҳимоя қилажагини билдириб ўтказган акциясига нисбатан қандай муносабатдасиз?

Diloram opa
— Демократия ўз фикрини очиқ-ойдин айтиш ва турли акциялар ўтказиш ҳуқуқини берувчи тизимдир. Албатта, бу акциялар қонун томонидан белгиланган чегараларни бузмаса. Баҳодир Чориев ўтказган акция АҚШ қонунларига зид эмас, шу сабаб ўз позициясини кўрсатиш учун тўла ҳақлидир. Баҳодир Ҳасан ўғлининг фикрича, Обама маъмурияти ўзларини демократ, дея аташса-да, Ўзбекистон режимининг аксилдемократик ҳаракатларига панжа орасидан қарашган. Хиллари Клинтон ҳам шундай қарашнинг меросхўри сифатида қараляпти. Бу гапларда жон бор, албатта. Сўнгги йилларда АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларини кузатиб борар эканман, муносабатлар яхшилангани сари, мухолифатга муносабат анча салбий томонга ўзгарганини кўряпман. Айниқса, сиёсий партия ва ҳаракатлар фаолиятига эътиборсизлик, сиёсий мухолифатнинг йўқдек кўрилиши одатий ҳол бўлиб қолди. Бу дардимизни анчадан бери айтиб келаётган бўлсак ҳам аҳвол ҳанузгача ўша-ўша.

— Баҳодир Чориевнинг ўзбек мухолифати фаолиятини юзага чиқаришга оид саъй-ҳаракатларини, мухолифат фаоллари, ҳуқуқбонлар ва мустақил журналистларни ҳимоя қилиб амалга ошираётган ишларини қандай баҳолайсиз?

— Баҳодирнинг ўзбек мухолифати учун жон куйдириши олқишга сазовор. Ҳеч кимдан ёрдамини аямайди. Қўлидан келганча ёрдам бераётгани ҳар томонлама таҳсинга лойиқ. Сўнгги пайтларда бутун ўзбек мухолифатининг аҳволига кучли эътибор қаратаётир, унинг аҳволини яхшилаш йўлида астойдил ҳаракат қиляпти. Баҳодир яхши бизнесмен. У аслида топаётган пулларига беташвиш, бемалол яшаса бўларди. Лекин у тинч ва тўқ ҳаётни, қўша-қўша уйлару зўр машиналарни эмас, аксинча, шахсий фаровонлигидан воз кечиб, ўзбек мухолифатини юзага чиқариш орзусида машаққатли йўлни танлади. Бу йўлда унга Аллоҳ мададкор бўлсин!

— Сизнингча, АҚШни янада юксалтиришга қайси номзод ўз ҳиссасини қўша олади? Д. Трампми ёки Х. Клинтон? Б. Чориевнинг танловини қўллаб-қувватлайсизми?

— АҚШда бўлаётган сайловолди дебатларни ҳамиша кузатиб бориш имконига эга эмасман. Аммо кўрганларим мени завқлантиради. Президентни танқид қилиш мумкин. Бунинг учун ҳеч ким, ҳеч кимни қамамайди. Фуқаролар ҳар қандай жабҳаларга оид фикрларини эмин-эркин билдириш ҳуқуқига эга. У хоҳ иқтисод, хоҳ ички ёки ташқи сиёсат бўлсин, фарқи йўқ, танқид қилиш мумкин. Бунинг учун ҳам ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмайди. Йиллар давомида фақат ёлғон ахборот ва қуруқ мақтанишлардан чарчаган мен кабиларга бу ҳам ҳавас, ҳам ҳасад учун мавзу бўла олади. АҚШни қайси номзод юксалтира олади, очиғи, билмайман. Мен кўпроқ қайси номзоднинг фақат манфаатлар йўлини эмас, демократия йўлини танлашга чоғланаётганини, бундан ташқари, қайси номзод президент бўлгач ўзбек демократларини ва мухолифатини қўллаб-қувватлашини билишни истардим. Буни эса, албатта, вақт кўрсатади. Вақт — олий ҳакам!

Суҳбатдош: Рўзибой Азим

http://birdamlik.info/news/олқишга-сазовор-халқпарвар-ташаббус/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]