25.06.2017

СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!

 

Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар орасида ҳукуматнинг бу каби хатти-ҳара­катларидан нафратлан­ганлар билан бирга, тузум сиёсатини алқа­ганлар ҳам бор. Аммо не бӯлган тақдирда ҳам Н. Жуманиёзовнинг ҳаёти аянчли интиҳо топгани айни ҳақиқ­ат.

***

Мен Нуриддин ака бил­ан биринчи марта 2003 йилнинг ёз ойларида » Freedom House» ташкилотининг Тошкен­тдаги  офисида таниш­ган эдим. Кейин уни Тошкентдаги Кадишева бозорида кӯриб қолд­им. Нуриддин аканинг ушбу бозорда майда-­чуйда рӯзғор буюмлари – гугурт, очқич, банка қопқоқлари, хул­лас умумий қиймати тахминан 40-50$ атроф­ида бӯлган  нарсалар савдоси билан шуғул­ланаётганини  билдим. Нуриддин аканинг бундай ишлар билан шу­ғулланишига унинг иш­сизлиги, иқтисодий томондан оғир аҳволда қолгани сабаб бӯлган эди.
Раҳматли Нуриддин ака зиёли, ниҳоятда содда ва самимий, бил­имли, хушмуомала инс­он, шу билан бирга, Каримов режимининг ашаддий танқидчиси эд­илар. У киши ӯз фикр­ини ҳар қандай доира­ларда – оддий ишчилар орасида ҳам, зиёли тоифалар орасида ҳам эмин-эркин билдира оладиган, дилидаги гаплари тилида бӯлган некбин, очиқчеҳра, бир сӯз билан айтга­нда, туғма «тарғибот­-ташвиқот маркази» эдилар. Бундан ташқари «Эрк» партиясига ва унинг раҳбарига са­доқатли эдилар…
Тазйиқлару таъқиблар остида 2004 йил 2 июлда мен Ӯзбекистон­ни тарк этишга мажбур бӯлдим. Шу йилнинг сентябрь ойида оилам ортимдан Москвага етиб келди. Мен шахс­ан ӯзимга тегишли бӯ­лган 4 хонага эга То­шкент шаҳри Ҳамза ту­мани Слонима 1-мавзе­си 4-уй 31-хонадонни укаларимга қолдирди­м. 2005 йил 10 февра­лда АҚШга етиб келди­м. Гарчи АҚШда яшаёт­ган бӯлсам ҳам ӯзбек ҳукумати нафақат ме­нинг, балки қариндош­-уруғларимнинг ҳам хавфсизлигига раҳна солишда давом этди.

Бунинг натижасида 2005 йил 3 майда 70 нафар кишига яқин  шахрисабзлик тарафдорларим АҚШнинг Тошкентдаги элчихон­аси олдида норозилик намойишини ӯтказдил­ар. Улар орасида ука­ларим, сингилларим ва жиянларим ҳам бор эди. Бу намойиш мен томонидан уюштирилга­нини асло яширмайман. Бундан кӯзланган мақсад яқинларимнинг хавфсизлигини таъминлаш эди. Уларни хавфсиз ҳудудга олиб келмасак Ӯзбекистонда жабру ситамлар ичида қолиши тайин эди. Шу мақсада ҳам яқинларим ва тарафдорларим норoзилик намойиши атрофида жипслашдилар.

Бу намойишни уюштиришдан кӯзда тутилган  яна бир мақсад яқинларимни АҚШга олиб келиб, уларннинг сиёсий бошпана олишлари учун яқиндан ёрдам бериб, сӯнгра ӯзим сиёсий фаолиятимни давом эттириш учун Ӯзбекистонга  қайтиб бориш эди. Уюштирилган норозилик намойиши яхши ӯтди. Мен кӯзлаган мақсадимга эришдим. Аммо намойиш чоғида ачинарли ҳолатлар рӯй берганини эътибордан соқит қилиш адолатдан бӯлмайди. Намойиш чоғида Қувонч имли йигит қаттиқ калтакланди. Ҳукуматчилар фақат Қувончни калтаклаб қолмай унинг аёлига ҳам жиддий тарзда зуғум ӯтказган. Бунинг натижасида ёш келинчакнинг ҳомиласи нобуд бӯлган. Аёл ҳозирги кунгача фарзанд доғида изтироб чекмоқда.

2006 йил апрелда укаларим бирин-кетин АҚШдан сиёсий бошпана олди. Шундай қилиб АҚШга кела бошлади. Шу тариқа, мен ва оила аъзоларимдан ташқари жами 21 киши АҚШга етиб келдилар. Норозилик намойишида иштирок этган қолган ҳаммаслакларимиздан бир қисми эса АҚШдан бошпана олишга ишонмадилар, қолганлари эса турли сабабларга кӯра АҚШга кела олмадилар.

2006 йилгача Тошкентдаги квартирамда аввал укаларим, сӯнгра 2007 йилда синглим ва бошқа қариндошларим яшадилар. Квартирани 2007 йилда фақат коммунал тӯловлар тӯлаган ҳолда яшаш шарти билан норозилик намойишида иштирок этган Қувончга топширдим. 2008 йилда Нуриддин Жуманиёзовнинг илтимосига кӯра Қувончни квартирадан чиқариб, унинг ӯрнига барча коммунал тӯловларни тӯлаш шарти билан уйга Нуриддин акани киритдим. Қувончни эса укам Бахтиёрнинг бӯш турган уйига кӯчирдик. Адашмасам, ӯша пайтда уй учун барча тӯловлари 50$ ни ташкил этарди (квартирада мен, турмуш ӯртоғим ва 3 нафар фарзандимдан бошқа 4 нафар укам ҳам пропискада эди). Аслида уйга барча укаларимни рӯйхатга қӯймоқчи эдим. Бироқ 1999 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида рӯй берган портлашлардан кейин Тошкент пропискаси ёпилиб қолиши натижасида мақсадга етолмадим. 3 нафар укам Тошкент пропискасига эга бӯлганликлари туфайли шаҳардан бемалол квартира сотиб олдилар. Ҳозирги кунда уйда фақат Бекзод укам рӯйхатда қолган.

Мен АҚШдан Нуриддин акага тез-тез телефон қилиб ҳол-аҳволини сӯраб турдим. Шунингдек, ӯз вақтида уй тӯловлари билан ҳам қизиқдим. Нуриддин ака ҳеч қандай камчиликлар йӯқлигини, барча тӯловларни ӯз вақтида тӯлаётганини айтарди. Бироқ ундай бӯлмади. Бунга 2009 йил октябрь ойида Ӯзбекистонга «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг қурултойини ӯтказиш мақсадида борганимда тӯла ишонч ҳосил қилдим. Тошкентдаги ӯз уйимга борганимда амин бӯлдимки, Нуриддин ака квартирамда янги аёли билан бирга яшаётган экан. Бундан ташқари, уйимда Нуриддин аканинг Қорақалпоғистондан келган қариндошлари – кекса онахон ва унинг 12-13 ёшли бемор набираси ҳамда ӯғли ва жияни ҳам бор экан. Суриштирувлар натижасида мен қизалоқнинг бошида ӯсма борлигини, шуни касалхонага олиб келганларини билдим. Гарчи менинг ҳар қадамимни МХХнинг «думлари» назорат қилаётган бӯлса-да 12-13 ёш атрофида бӯлган қизалоқни Тошкентдаги неврохирургия тиббиёт марказига олиб бордим. Шифокор қизалоқни зудлик билан операция қилиш кераклигини билдирди. Бироқ кекса онахон бунга рози бӯлмади. Улар менинг уйимда яна бир неча кун бӯлиб, кейин Қорақалпоғистонга қайтишди.

Мен Нуриддин аканинг квартирадаги коммунал тӯловларини тӯламаганини билгач уйдан чиқаришга мажбур бӯлдим. Катта миқдордаги иссиқ, совуқ сув, иситиш мосламалари учун қарзларни ӯзим тӯладим.

2009 йил декабрь ойида АҚШга қайтиш олдидан уйни Ӯзбекистонда қолган кенжа укам Бекзодга топширдим. Шундан бери уйимга укам қараб келмоқда.
Биз Нуриддин аканинг сафдоши Фахриддин Тиллоев билан ҳам сиёсий ҳамкорлик қилганмиз. У ҳатто «Бирдамлик» ХДҲга аъзо эди. Ҳаракатнинг Сурхондарё вилояти етакчиси эди. Кейинчалик у бошқа сафдошлари таъсирида биздан узоқлашди. Биз унга ҳар ойда бериб борадиган молиявий кӯмакни тӯхтатишга мажбур бӯлдик. Шундан кейин биз у киши билан узоқлашиб кетдик. Лекин шундай бӯлса-да биз унинг қамоқдаги тақдири, шароити билан қизиқиб, унга Кӯмак маркази раҳбари Дилорм Исоқова билан биргаликда кӯмак беришга уриниб келмоқдамиз…

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, АҚШ ҳукумати бугунги кунда ӯзбек мухолифатининг ачинарли ҳаётига бефарқ. Таъбир жоиз бӯлса панжа орқасидан қараб келмоқда. Бунинг натижасида мухолифатдаги кӯп фаоллар абгор аҳволда. Мамлакат ичида ҳукумат фуқаролар тақдирига бефарқ бӯлгани туфайли чет элда ҳам ӯзбекларга «иккичи нав одамлари» сифатида қараш шаклланмоқда. Бу аччиқ бӯлса ҳам очиқ ҳақиқат.

Бизни ноҳақликлар туфайли қамоққа маҳкум этилган Нуриддин аканинг тақдири ҳар доим қизиқтириб келган. Аммо, афсуски у кишининг яқин қариндошларини топа олмаганмиз. Шу тариқа Н. Жуманиёзовнинг собиқ аёли Гулнора Раҳмонни қидириб топиб, унга мурожаат қилганмиз.

 

“02.06.2016 17:28

Bakhodir Khan

Assalomu aleykum Gulnora opa,
https://www.facebook.com/kumakmarkazi/posts/1741073149470906

Ko’mak markazi

2 июня 2016 г. ·

Муҳтарам дўстлар,сизга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчимиз: Маълумингизки,сафдошларимиз Нуриддин Жуманиёзов ва Фахриддин Тиллаев 2014-йилда уйдирма айбловлар билан суд қилиниб,узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилдилар. Хозирги вақтда улар қаерда,қай аҳволда эканидан мутлақо беҳабармиз.Уларнинг яқинлари билан боғланиш имконини топмадик.
Нуриддин Жуманиёзов анчадан бери ёлғиз эди. Оиласи билан ажрашган. Қорақалпоғистонда жигарлари ва қари отаси бор. Аммо улар билан ҳам боғланишнинг иложи бўлмади.
ФаҳриддинТиллаевнинг оиласи ва яқинлари Сурхондарёда истиқомат қилишади. Афсуски,улар билан ҳам боғланолмадик.
Бу хабаримзни ўқиганлар бизга ёрдам беришади,деган умиддамиз. Уларнинг қариндошлари ва оила аъзоларидан биронтасининг телефон рақамини билсангиз бизга ёзиб юборишингизни илтимос қиламиз.
“Кўмак Маркази” гуруҳи.
Email: kumakmarkazi@gmail.com

Надоматлар бӯлсинки, Гулнора опа бизга узоқ вақтдан кейин Нуриддин Жуманиёзовнинг қамоқхонада вафот этганини билдирди. Мен шу ерда Гулнора Раҳмоннинг бизга ёзган хатларини ошкор қилмоқчиман.”

Хатлардан парчалар…

“Гулнора

Ҳурматли кўмак маркази.

Гулнора

Болаларимнинг отаси Нураддин Джуманиязов Реимбергенович билан 2007 йилда қонуний ажрашганман. У киши мухолифатдаги партияни аъзоси эди. 12, 13, 14 йилларда мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб юрганлиги ва давлат рўйхатидан ўтмаган мардикорларни ҳимоя қилувчи профсоюз-касаба уюшмаси тузганлиги учун бир неча бор жаримага тортилганидан хабарим бор эди. 23.09.12й. 7.235.500 сўмга;09.03.13 йил 238.770сўмга. 21.01.14й.274.590сўмга. Бироқ имконияти чекланганлиги учун бу жарималарни тўламаганидан хабарим бор. Бироқ Нураддин акани 2014 йил май ойидами, кнйинроқми судланиб, қаршига Шайх Али жазо ўташ лагерига жўнатилганини эшитдим. Шундан кейин ўзи ҳам хат ёзиб, озиқ овқат, кийим кечак ва ҳоказодан ёрдам сўради. Ёрдам бердим. Кейин ҳам ҳолидан хабар олиб турдим. Кейин Тошкентдаги сангородга даволанишга олиб келишди.

Гулнора

Қарийиб З йилча сангородда ётди. Дори дармони ва передачаларини етказиб турдим. 2016 йил 31 декабр куни сангородда вафот этганини ва майити Тўрткўлдаги қариндошларига топширилганини эшитдим. Ҳозир у киши тўламаган жарималарни биз тўлашимиз керак экан. Олдинроқ ҳам бу масала кўтарилганда, ўзи чиқиб келиб тўлайди, деган эдим. Тўламасак бўлмайди шекилли. Чунки вақт ўтган сари вақтида тўланмагани учун жарима устига жарима қўйилар экан. Масалан мана учта кўрсатиб ўтган жаримадан ташқари ҳар бирига яна беш ёки ўн энг кам ойлик миқдорида жаримаси бор экан. Тўламасак, (Уй у кишининг номида эди) болаларимнинг бирортасини номига расмийлаштира олмас эканмиз. Мен ўз номимга расмийлаштира олмайман. Ажрашиб кетганмиз. Шу масалада ёрдам сўрайман. Чунки у кишининг фаолиятига аралашмаганман. Ва ажралиб кетганларидан кейин ҳеч қандай моддий ёрдам олмаганман. Уй 1987 йилда адабиёт музейи томонидан 4000 рублга сотиб олинган асарларимнинг пулига келган. Биринчи взноси 4500 рубл эди. 500 сўм қўшганлар. Мен қўлимда чақалоқ билан қишлоқда туриб қолганим туфайли, уйни у киши ўз номларига олган эдилар. Музей картиналаримни сотиб олгани ҳақида справка берган. Нафақага чиқаётганимда олган эдим.

Гулнора

Мана шу айниқса етти миллион икки юз ўттиз беш мингни тўлаш қўлимдан келмайди. Агар ёрдам берамиз, десангиз, квитанцияни фотосини юбораман. Тўлаб бўлингач эса тўлов қоғозини аввал фотосини, сўнг оригиналини почта орқали ташкилотингизга жўнатиб юбораман. Илтимос мурожаатимни интернетда ёки бошқа СМИларда очиқламанг. Мен сиёсатдан принципиально узоқ одамман. Совет даврида институт топшириқлари бўлган сиёсий саналарга атаб картина ишламас эдим. Ҳатто городской пейзаж топшириқларида бинолар тепасидаги партия ва КПСС га оид сўзларни картинага киритмас эдим.

Гулнора

Мурожаатимнинг жавобини кутаман.

 

Ko’mak markazi

Assalomu aleykum Gulnora opa, boshingizga köp tashvishlar tushibdi.

Nuriddin akani Alloh rahmat qilsin. Yahshi inson eidi. Taaziyamni qabul qiling.

Отправлено Баҳодир Хон Туркистон

Гулнора

Раҳмат. Яхши инсон эди. Аммо сиёсатчи эмас эди. Олим одам эди. Сиёсат ҳам касб. Аммо у кишининг касби эмас эди. Худо раҳмат қилсин! Жуда хафаман. Мана бу омон омон кунларда чиқиб қолса, болаларини дийдорига тўйиб, яна бир йилгина яшаса бўларди.”

 

Ҳа, юқорида таъкидлаганимиздек, Нуриддин Жуманиёзовнинг ӯлими аянчли интиҳо топди. Нафақат мухолифат фаоллари, балки инсон тақдирига бефарқ қарай олмайдиган барча юртдошларимиз бу борада жим ӯтириш, сукут сақлашга ҳаққимиз йӯқ. Ҳақиқатни ҳамма билиши керак. Чунки Нуриддин Жуманиёзов сиёсий фаолияти туфайли уюштирилган жиноий иш ортидан туҳмат билан қамалди. Каримов-Мирзиёев қамоқхонасида вафот этди. Биз бунинг учун бонг уришимиз керак. Токи, Нуриддин аканинг қисмати ва куни сиёсий қарашлари «бошқача» бӯлган бошқа юртдошларимизнинг бошига ҳам тушмасин!
Баҳодир Хон Туркистон,

Ӯзбек мухолифатининг етакчиси, «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракати раҳбари.

 

 

 

http://birdamlik.info/news/сиёсий-фаоллар-қамоқ­хоналарда-ҳало/

Read also:

Бобомурод Абдуллаевни Салай Мадаминов сотди!
«Мен шерлар қўшинидан қўрқмайман, агар бу қўшинни қўй бошқараётган бўлса, мен шер бошчилигидаги қўшиндан қўрқаман, агар бу қўшин ҳатто қўйлардан ташкил топган бўлса ҳам!» Искандар [...]
Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]