19.10.2018

«Бирдамлик» Халк Харкати аъзоси хурматли Маматқулов Чўян Охмановичнинг 2018 йил 16 октябрь куни Харакатниг янги Дастури лойихасига нисабатан муносабат билдириб эълон килинган мурожаатномасига жавоб ва расмий изох

Баходир Хон Туркистон 

19 октябрь 2018 йил

Маматқулов Чўян Охмановичнинг мурожаатномаси тулик матнини биз Харакат вебсайтида эълон килдик. Мурожаатнома муаллифига чукур хурмат ва ташаккурнома билдирган холда харакатлари ва эътиборлари учун, куйида шу мурожаатномага узимизнинг изохимизни эълон киляпмиз:

Муаллиф Харакат янги Дастури лойихаси билан танишиб туриб, асосан иккита турдаги ховотир билдирган –

  • “Бирдамлик” Халк Харакатини Харакатдан сиёсий партияга айлантириш Узбекистон томонидан гайриконуний, антиконституциявий бирлашма-уюшма тузиш каби бахоланиб, барча Харакат аъзолари ва фаолларини хавф ва тайзиклар остига куйиш Узбекистон хукумати томонидан;
  • Тиббиёт ва согликни саклаш сохасини туликинча хусусийлаштириш гояси бу борада давлат ёрдамига мухтож булган ахоли катламларини малакали тиббий хизматлардан бутунлайин кесиб ташлайди, деган ховотир.

Муаллифнинг биринчи ховотирининг келиб чикиш сабабларини ва муаллифнинг утмишдаги хукумат тайзиклари туфайли шаклланган шахсий кечинмаларини яхши англаган холда, таъкидлаймизки ушбу ховотирга умуман асос ва урин йук. Бундай дейишимизга сабаблар куйидагича:

Том маънодаги демократия мустакил яратиладиган, мустакил харакатланадиган фаол сиëсий партияларнинг бўлишини тақозо этади. Сиëсий партия – мукаммал ташкилот бўлиб, демократик бошқарув жараëнида муҳим бўлган бир қатор ўзаро боғланган функцияларни амалга оширади. Шулардан энг асосийси, давлат муассасалари ва органлари устидан маълум бир даражадаги назоратни қўлга киритиш мақсадида сайловларда қатнашиш ва ғалаба қозониш ҳисобланади.

Демократия ривожланишидаги яна бир йўналиш сиëсий кучлар ўртасида ҳокимиятни қўлга киритишда бўладиган курашлар билан боғлиқдир. Агар сиëсий партиялар ўртасида ҳокимият учун бўладиган курашда зўравонликка мойиллик пайдо бўладиган бўлса, у қайси томондан бўлишидан қатъий назар, демократиянинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам сиëсий партиялар ўртасида ҳокимият учун бўладиган курашдаги бош йўналиш қайси партия ўзининг фаолиятида умумий тараққиëтга қандай ҳисса қўша олади ва оддий фуқаро турмуш ҳаëтининг яхшиланишига қаратилган қандай аниқ дастурга эга, уни амалга ошириш имкониятларига эгалиги мезон ҳисобланади. Албатта, бу имкониятни қўлга киритиш осон иш эмас. Бунинг учун жамият муаммоларини яхши биладиган, фуқаро қалбига йўл топа оладиган сиëсий партиягина бундай шарафли имкониятни қўлга киритиши мумкин.

Демократиянинг реал амал қилишдаги асосий муаммо, ҳокимиятнинг қандай бўлмасин (гарчанд бу унинг моҳияти ва табиати билан боғлиқ бўлсада) ўзининг «ҳукмронлиги»дан воз кечмаслиги, турли баҳоналар билан жамият ва фуқаролар «жилови»ни ўз қўлида ушлаб туришга интилишида ва бунинг оқибатида фуқароларнинг «эркин» ҳаракат қилиш имкониятларининг чекланиши билан боғлиқдир.

Бу меъëр Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган бўлса-да, аммо унинг реал амал қилишида, фуқаро сиëсий-ҳуқуқий онги ва руҳиятида қониқмаслик ҳолатида Узбекистонда охирги 20-30 йиллик даврда жиддий муаммо мавжуд. Ана шу «қониқмаслик» демократияни такомиллаштиришга ўзининг таъсирини ўтказади. Демократия нисбатан кенгроқ адолатли фуқаролик жамиятида амал қилади. У мамлакатнинг фуқаролик жамиятига ўтиш жараëнида шаклланиб, ривожланиб келади ва такомиллашиб боради. Фуқаролик жамияти ўз номи ва мақоми билан фуқароларнинг бошқарувини ўзида акс эттиради. Шу маънода демократиянинг у ëки бу элементларига амал қиладиган жамият ҳали фуқаролик жамияти эмас, балки уни шакллантириш томон қўйиладиган қадам ҳисобланади. Уларни бирини иккинчисидан фарқлаб турадиган ва айни пайтда ўзаро боғлаб турадиган бир қатор мезонлар мавжуд. Ана шулар қаторида ҳуқуқ ва эркинлик омиллари асосий ўринни эгаллайди. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, фуқарога қанча демократия керак, деган савол фуқаролик жамияти олдида турадиган масала эмас, балки унга шакллантириш томон олиб борувчи демократик жамият учун хосдир. Улар ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:

-биринчидан, демократик жамият фуқаролик жамиятининг қуйи босқичи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унда демократик қадриятларнинг шаклланиш жараëни амалга ошади. Масалан, қонун устуворлиги, сўз, фикрлар ва эътиқод эркинлиги ва бошқаларни шакллантириш демократик жамиятни қуриш жараëнида амалга оширилади;

-иккинчидан, агар демократик жамиятда унга хос бўлган қадриятларни шакллантириш вазифаси турадиган бўлса, фуқаролик жамиятида уларнинг табиий ишлашини ташкил қилиб турувчи тизим шаклланади. Бунинг натижасида фуқаро билан ҳокимиятга нисбатан фуқаронинг мавқеи устуворлик даражасига кўтарилади. Бундай шароитда ҳокимият ҳокимият учун эмас, балки халқ учун тамойили қарор топади;

-учинчидан, фуқаролик жамиятида ҳокимиятга нисбатан фуқароларнинг мавқеи устуворлик даражасига кўтарилиши натижасида ҳокимиятга нисбатан фуқароларнинг жамиятда бўладиган ўзгаришлар, унинг тараққиëти билан боғлиқ бўлган барча жараëнларда фуқароларнинг масъуллиги ҳам ошади. Чунки, унинг ҳокимият фаолияти устидаги назорати таъминланади. Шу маънода ҳам жамиятни бошқариш фуқаролар зиммасига ўтади, демократик жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминланганлигини белгиловчи мезон бўлса фуқаролик жамиятида фуқароларнинг жамиятни бошқарувида иштирок қилиши, эркин фаолият кўрсатиши ҳаëтий жараëн даражасига кўтарилади;

-тўртинчидан, фуқаролик жамияти демократик қадриятлар шаклланган жамият демократик ҳуқуқий давлат заминида юзага келади. Шунинг учун ҳам улар ўртасида уйғунлик мавжуд бўлади. Агар демократик жамиятда унга хос бўлган қадриятлар шаклланса, фуқаролик жамиятида уларнинг табиий ишлаш жараëни амал қилади.

Сайлов, номидан хам кўриниб турибдики, бир неча номзод ичидан танлаб олиш асосида ўтказиладиган тадбир ҳисобланади. Аммо, танловни халқ амалга оширмас экан, у ҳокимиятнинг ўз хоҳиш-иродасини халқ номи билан амалга оширишнинг энг қулай имкониятига айланиб қолаверади.

Сайлов бўлгани учун ҳам танлов имконияти бўлиши, бунинг учун эса битта эмас, бир неча номзоди кўрсатилиши сайловнинг асосий шарти ҳисобланади. Шунинг билан бирга сайловнинг ўтказилишида ҳокимиятнинг асосий вазифаси ўзи танлаб, ўзи уни ўтказиши эмас, балки унинг халқ томонидан улар аъзо бўлган сиëсий партиялар, жамоат ташкилотларида номзодларнинг кўрсатилган ва улар ичидан энг мақбулини танлашига шарт-шароит таъминлашдаги масъуллигига амал қилиши демократиянинг муҳим мезони ҳисобланади. Амалда жаҳон мамлакатлари тажрибаларидан маълумки, кўпчилик ҳолларда ҳокимият сайловни ўзининг жамиятни бошқаришдаги етакчилигини мустаҳкамлашнинг имконияти сифатида қарайди. Уни амалга ошириш демократияни «қарор топтиришнинг» турли механизмларини ишлаб чиқади. Шу жумладан, ишлаб турган ҳокимиятнинг барча механизмларини ишга солади, парламентнинг икки ëки бир палаталик шаклини қилишга ëки яна бошқа қулай механизмни ишлаб чиқади ва уларни ўз манфаатини кўзлаб амалга оширади. Аслида ҳали парламентнинг икки ëки бир палаталик кўриниши демократия амал қилиши учун кафолатнинг мустаҳкамланганлиги белгиловчи мезон эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 12-моддасида белгиланганидек, мамлакат ижтимоий ҳаѐт сиѐсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда сиѐсий плюрализмнинг вужудга келишини кафолатлайди. Конституциямизнинг 34-моддасида фуқароларга сиѐсий партия ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашиш ҳуқуқи берилган.

Асосий Қонунимизнинг XIII бобида: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси сиѐсий партиялар мавжудлиги мақомини аниқлайди ва уларнинг рўйхатга олинишини таъкидлайди (59-модда); уларни ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлайди; мамлакат жамият ҳаѐтида иштирок этиш учун ҳуқуқий имкониятлар яратади; улар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахслар аралашмаслигини (58-модда) белгилайди каби қоидалар акс этган. Уларнинг ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва табақаларнинг сиѐсий хоҳишини билдириш ваколати, ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини шакллантиришда қатнашиши мумкинлиги (60-модда); ўз фаолиятини чеклаш ѐки таъқиқлашни суд қарори билан амалга оширишни (62-модда) мустаҳкамлайди, деб белгилаб қўйилган. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини 10-моддасида белгиланганидек, сиѐсий партияларга Ўзбекистон халқи номидан иш юритиш ҳуқуқи берилмаган; 57-моддага мувофиқ уларнинг «Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи» ҳаракатлари таъқиқланади. Шунингдек, миллий ва диний белгилар бўйича сиѐсий бирлашмалар уюштириши ман этилади (57-модда); партияларнинг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашуви таъқиқланади (58-модда); партияларнинг ўз фаолиятининг ҳаражат манбалари ҳақида ҳисобот бериш шартлари белгиланади (60-модда). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1994 йил охири 1995 йилнинг бошида давлат ҳокимияти ташкилотлари учун биринчи марта кўппартиявийлик асосида ўтказилган сайловлар жамиятимиз учун ҳам, сиѐсий партиялар учун ҳам дастлабки имтиҳон вазифасини ўтади. Шунингдек, 1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Сиѐсий партиялар тўғрисида»ги қонун ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қонунда сиѐсий партияларни фаоллигига омил яратиш билан бирга, сиѐсий партияларнинг демократик қонунлар асосида эркин фаолият юритишлари учун меъѐрий-ҳуқуқий асослар ҳам кафолатланди.

Шундан келиб чикиб, таъкидлаймизки, “Бирдамлик” Халк Харакатини демократик сиёсий партияга айлантириш Узбекистон Конституцияси ва конунчилигига хам, халкаро андозаларга хам зид эмас, аксинча улар билан уйгун ва хамохангдир!

Муаллифнинг иккинчи ховотирига хам мутлако урин йук, куйидаги сабабга кура:

Тиббиёт ва ахоли соглигини саклаш тизимини тулик хусусийлаштириш маълум мезонлар асосида бахоланиб аникланадиган давлат томонидан молиялаштириладиган тиббий ёрдамга эхтиёжи бор ахоли гурухини малакали тиббий хизматлар ва ёрдамдан узилиб колишини англатмайди. Барча ривожланган давлатлар тажрибаси бу борада кул келади, уларда тиббиёт тизими туликинча хусусийлаштирилган, лекин шу билан биргаликда ёрдамга мухтож ахоли катламлари тиббий хизматлардан давлат хомийлиги асосида бепул фойдалана олишади. Бу ерда номутаносиблик ёки карама-каршилик булиши мумкин эмас.

Мухокама учун эълон килинган янги Дастур буйича яна янги фикр ва изохларингизни олкишлаймиз. Муаллифга яна бир Харакатимиз номидан ташаббус ва эътиборлари учун ташаккур айтамиз!

Хурмат билан,

Баходир Хон Туркистон

 

 

 

http://birdamlik.info/news/сиeсий-партия-мукаммал-ташкилот-бўлиб/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]