16.01.2018

Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

 

Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам келмаганди. Аммо тасодифни қарангки, бугун ўша ҳуқуқбон ҳақида мақола ёзишга шайланяпман. Бунга Сурат Икромовнинг Ўзбекистон Президентига муҳожиротда яшаётган қандайдир сохта ватанпарварнинг, аниқроғи, шу кунгача ўзига садоқатли бир неча маслакдошлари ёстиғини қуритган ва қуритиб келаётган, умрлари зиндонларда ўтишига сабабчи бўлган “сиёсий мурда”нинг номини оқлаш ва уни ватанга қайтариш чақириғи туртки берди.

Қизиғи шундаки, шу кунгача инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан сиёсий фаолият юритиш алоҳида-алоҳида йўналиш эканини, улар бир-бирига боғлиқ бўлмаслиги кераклигини, сиёсатчилар инсон ҳуқуқлари фаолиятига, ҳуқуқбонлар эса сиёсатга бурнини тиқмаслиги лозимлигини бетиним такрорлаб келган Сурат Икромов (6 май 2015 г. Сурат Икрамов: “Правозащита должна быть без политики”www.fergananews.com/ artikles/8521) эндиликда ўзи катта сиёсатга бош суқмоқда. Бурин тиққанда ҳам шунчаки эмас, чорак асрлик позициясига ўзгалар эмас ўзи туфурган ҳолда, шармандали тарзда тиқмоқда. Ҳуқуқбоннинг бу каби саъй-ҳаракатлари мазмун-моҳияти нафақат уни яқиндан билган кишиларга, балки ҳаммага бирдек тушунарсизлигича қолаётир, десак адашмасмиз. Бизнингча, Сурат Икромовни бу ишга ё сиёсатга нисбатан дунёқараши ўзгаргани, ёки “сиёсий мурда” беражак “чойчақа” кучи сафарбар қилгани ва шу тариқа “ҳомий”ининг ватанга қайтишини пиар қилишни бошлаб юборгани эҳтимолдан ҳоли эмас.

2001 йил 2-январда ноҳақ қамоққа олиниб, бир қанча адолатсиз терговлар, судларни бошдан ўтказсам-да, қамоқдан чарчаб, ҳолсизланиб чиққанимдан кейин ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларим учун курашишни давом эттирдим. Судлар тугагач, қамоқдан чиққанимдан кейин мендан олиб қўйилган Нексия автомобилимни ҳам қайтариб олишга муваффақ бўлдим. Ишсизлигим туфайли 2002 йилдан бошлаб ана шу машинамда киракашлик қилиб, тирикчилигимни ўтказиб юрдим. Енгилиш, тақдирга тан беришни хоҳламаганлигим сабабли ўз ҳақ-ҳуқуқим учун курашишнинг янгича йўлларини изладим.

Киракашлик билан шуғулланиб юрган кунларимнинг бирида кимдир менга Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва уларнинг раҳбарлари исми-шарифи ёзилган, телефон рақамлари кўрсатилган кичик рисолача беришди. Мен эринмасдан, рисолачадаги Инсон ҳуқуқлари раҳбарларининг телефон рақамларига ўзгача умидворлик билан навбатма-навбат қўнғироқ қилиб чиқдим. Бироқ афсуски, рисолачадаги ташкилот раҳбарларининг деярли барчаси мен билан учрашишни хушламади. Фақат Марат Зоҳидов учрашувга розилик берди ва телефонда уй манзилини айтиб тушунтирди.

Эртаси куни белгиланган пайтда Марат Зоҳидовнинг уйига бордим. Биз сиёсий мавзуларда, инсон ҳуқуқлари масалалари атрофида анча вақтгача гаплашдик. Сўнгра М. Зоҳидовнинг “MOPCHU” (Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти) ташкилотига аъзо бўлдим. Ундан кейин Марат ака ёрдамчиси Ниғматулла Неъматовни чақириб, унга менинг ишим билан шуғулланишни, менга ёрдам беришни тайинлади. Бироқ Ниғматулла ака оддий ишчи бўлганлиги учун менинг бизнес фаолиятимга, акциядорлик жамияти ва акциядорларга оид ишнинг мазмун-моҳиятига умуман тушунолмади. Чунки иқтисодиётга оид билими ҳаминқадар эди. (Менимча, Н. Неъматов ҳозирги кунда АҚШнинг Boysi шаҳрида яшаётир). Ниғматулла ака мени Тошкентдаги “Fredom House” ташкилотининг офисига олиб бориб, офис ва унинг фаолияти билан яқиндан таништирди. Бу Ниғматулла аканинг менга қилган яхшилиги эди. “Fredom House”да мен кўпчилик билан танишдим.

2003 йилнинг август ойида биринчи пикетни ўтказиш учун кўчага чиқдим. Шундан кейин бир неча пикетларда қатнашдим. Марат Зоҳидов ўта банд бўлганлиги учун биз билан ишлашга вақт тополмасди. Унинг ёрдамчиси Ниғматулла ака эса менга боғлиқ ишларни тамомила тушунолмай ҳалак эди.

2003 йилнинг куз ойларида Сурат Икромовнинг IGNPU ташкилотига аъзо бўлдим. Ўша вақтларда ушбу ташкилот жуда фаол эди. Биз Сурат Икромов билан ҳамкорликда бир неча пикетлар ўтказдик. Пикет ўтказиш ишлари қуйидагидек амалга ошириларди: Мен Тошкентда яқинларим билан пикет ўтказишга келишардим. Бунинг учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига Ариза билан мурожаат қилиб, унда ўтказилажак пикетнинг санаси, вақти ва сабабларини кўрсатардим. Кейин Сурат Икромовнинг олдига бориб, навбатдаги ўтказажак пикетимиз ҳақида маълумот берардим. У эса IGNPU ташкилоти номидан биз ўтказган пикет ҳақида интернетга хабар тарқатарди. Пикетларни биз ҳар доим ўз ҳисобимиздан ўтказардик. Сурат Икромов эса пикет ҳақида янги хабар тарқатарди.

Очиғи, ўша вақтларда Сурат Икромов билан ишлаш завқли эди. Чунки уларнинг ташкилоти халқ орасида анча танилиб қолганди. Мен номи ва довруғи чиққан ташкилот билан ҳамкорлик ишларимизни анча енгиллаштиради, дея ҳисоблаб, улар билан ҳамкорликда ишлашни канда қилмасдим. Аммо шу нарсани баралла ва ошкора айта оламанки, мен Сурат Икромов билан ҳамкорликда ишлаган чоғимда шахсан унинг ўзидан ёки у раҳбарлик қилаётган ташкилотдан бир сўм пул кўмак олмаганман. Ўндан ортиқ пикетларни ўз кучим ва маблағим ҳисобидан ўтказганман.

2004 йилнинг май ойида сафдошларим ва маслакдошларимга мухолифат сафига ўтганим ҳақида Баёнот бергач мухолифатдаги сиёсий ҳаракат тузишга қарор қилдим. 2004 йилнинг 10 апрелида Бирдамлик ҳаракати, кейинчалик Бирдамлик Халқ демократик ҳаракатига асос солдим. Шу пайтларда шахсан Сурат Икромовнинг ўзи менинг сиёсий фаолиятимга тиш-тирноғи билан қарши бўлди. Унинг дунёқарашига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари билан машғул ҳимоячилар сиёсатга бурнини тиқмаслиги керак!!! Шу нуқтаи назардан ўзининг бутун фаолияти давомида ушбу ақидаги қаттиқ ёпишиб олган ҳуқуқбоннинг айни пайтдаги буқаламунча хатти-ҳаракати ҳар қандай кишини ажаблантирмай қолмайди…

Сурат Икромов ёлғончи ва хусуматчи

Шу ўринда Сурат Икромовнинг ёлғончилиги ва менга нисбатан хусуматлари ҳақида тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. У ёзади: “Сен хамиша узингни шахсий манфаатинги уйлагансан, бирорта одамни химоя килмагансан, бунака одамдан сиёсатчи ёки лидер чикмаган ва чикмайди”. Айтаётган сўзларимиз асоссиз қолмаслиги учун бир неча мисоллар келтираман. 2004 йилнинг 12 апрелида менинг олдимга — Тошкентга Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридан бўлган, қамалиб қолган 21 нафар кишининг қариндошлари кўмак сўраб келишди. Бу ҳақида ўз вақтида хабарлар чоп этилган. Иқтибос:

ИГНПУ – Аресты верующих продолжаются в Карши и Фергане. Женщины Шахрисабза завтра выйдут на пикет протеста 22:22 12.04.2004

Пресс центр ИГНПУ Сообщение

.

.

.

«Завтра 13 апреля 2004 года в 10 часов утра намечается пикет у здания Генеральной прокуратуры республики Узбекистан в г. Ташкенте. Основными участниками пикета будут женщины и дети из г. Шахрисабз Кашкадарьинской области, которые намерены требовать о прекращении насилия со стороны правоохранительных органов в отношении их мужей, отцов и близких… Сурат ИКРАМОВ Председатель инициативной группы независимых правозащитников Узбекистана. E-mail: surat.i @rambler.ru 12.04.2004 г.

Источник – ЦентрАзия Постоянный адрес статьи – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1081794120«.

Умид билан ёрдам сўраб менга мурожаат қилган шаҳрисабзликларнинг ҳаммасини уйимга олиб бориб жой бердим. Эртасига, 13-апрель куни уларни трамвайда тўғри Бош прокуратуранинг олдига олиб бордим ва ёнларида бир сутка қимирламасдан турдим. Орада бир сутка ўтгандан кейин бизни Республика Бош прокурори эмас, негадир Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов қабул қиладиган бўлди. Мен бу ҳақида Сурат Икромовга айтдим. У “мен ҳам вазирнинг олдига киришим керак” деб, тез орада бизнинг олдимизга етиб келди ҳамда биз билан бирга вазирликка борди. Аммо вазир бизни қабул қилмади.

Орадан бир соатча вақт ўтиб, Сурат Икромов кетгач, вазир Зокиржон Алматов мени ва қашқадарёлик адолат изловчилардан бири Ойша опани қабул қилди. Эътироф этиш керакки, Вазир Ойша опанинг шикоятларини эшитиб, уларнинг ишларини енгиллаштириб берди. Шу тариқа биз вазирга ишониб, пикетни тугатдик. Вазир эса сўзининг устидан чиқди. Учрашув ниҳоясига етгандан кейин мен ушбу пикет натижаси ҳақида Сурат Икромовга батафсил сўзлаб бердим. У бу хабарни Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи сайтида чоп этишга ваъда бердию аммо сўзида турмади.

Бу юртдошларимизга мен томондан берилган ёрдамлардан биттаси холос. Бундай кўмак турларининг яна бир нечтасини келтиришим мумкин. Яна такроан айтаманки, мен ўз фаолиятим давомида ҳеч кимдан моддий кўмак ёки Грант олмаганман. Шунинг учун ҳам бошқаларга берган ёрдамларимни интернетда эълон қилмаганман. Бу каби ишларимни Интернетга чиқаришнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблаганман. Ўйлайманки, мен кўмак берган инсонлар ҳали ёрдамларимни унутишмаган!

2004 йилнинг апрель ойи охирларида Тошкентдаги уйимга ҳозир Швецияда яшаётган жиззахлик ҳуқуқбон Муҳиддин ака Қурбонов меҳмон бўлиб келди. Биз Муҳиддин ака билан Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ҳимояси масалалари ва сиёсий вазият ҳақида суҳбатлашдик. Фурсатдан фойдаланиб, мен унга Сурат Икромовни сиёсат билан шуғулланишга кўндиришимиз кераклигини айтдим. Ўзбекистондаги барча муаммоларни сиёсат, сиёсий фаолият орқалигина ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида гапирдим. Муҳиддин ака фикримни маъқуллади. Эртаси куни иккаламиз Сурат Икромовнинг олдига бордик ва сиёсат ҳақидаги фикримизни унга гапирдик. Сурат Икромов фикримизни эшитибоқ ўзининг сиёсатга асло яқин йўламаслигини, сиёсатга аралашса худди мен каби аёвсиз калтакланиши мумкинлигини важоҳат билан сўзлади. Менимча, Сурат Икромовнинг ўрнида бошқа инсон бўлганида: “Баҳодир, шу кунгача яхшими ёмонми ака-укадек бирга ишладик. Узр, мен сиёсатчи эмасман, сиёсатга тушунмайман. Сиёсат билан шуғулланиш менинг ишим эмас. Сенинг янги сиёсий фаолиятингга омад тилайман. Фақат бир илтимосим бор. Бизнинг ташкилотимиздан чиқишга ариза ёзиб берсанг. Ҳар ҳолда мен шуни истайман”, деган бўлар эди. Аммо у бошқача йўл тутиб, ўзича мени қўрқитишга шайланди, қаттиқ огоҳлантирди. Алал-оқибат мен у билан келишолмай, меҳмонни кузатиб ўзим уйга қайтдим. Бу ёғига нима қилиш кераклиги ҳақида сиёсий режалар туза бошладим. Энди-чи, энди нима қиляпти, Сурат Икромов жаноблари?! Бир пайтларда мен каби ёш сиёсатчини руҳлантириш, далда бериш ўрнига сиёсий майдонга киритмасликка уринган, ҳатто пўписалар қилган киши ўзининг 70 ёшдан ошган чоғида сиёсатга аралашиб, кимларнингдир сиёсий ҳимоясига отланишини қандай таърифлаш мумкин?! Ё юқорида айтганимиздек “чойчақа” қутқуси миясини айнитдими?

Шу ўринда яна бир бор Сурат Икромовнинг нақадар худбин ва ёлғончи эканини исботлашга ғаракат қиламан. У ёзади: «Сенга нисбатан гуёки суикаст булгани, сени калтаклашгани, автомобилингни ёкишгани тугрисида, ёлгон ахборот бергансан, бу тугрисида хеч кандай исбот, далиллар келтирмагансан, менга 2003 йилда 28 августда булган нападенияни ва автомобилимни ёкилишини узинга сценарий килиб олгансан. Бу хаммага аён булганку».

Сурат Икромовнинг юқоридаги туҳмат хатига жавобан қуйида воқеа тафсилотларини баён қиламан: 2004 йил 1 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигига бордим ва 2004 йилнинг 1 июнида Тошкент шаҳридаги Марказий Телевидение олдида митинг ўтказиш учун рухсат сўраб Ариза билан мурожаат қилдим. 2004 йилнинг 15 майидан эътиборан ҳар куни Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ёзган аризамга жавоб талаб қилиб якка тартибда кунлик пикет ўтказа бошладим. Кўчаларда “Президентнинг истеъфосини талаб қиламан”, деган ёзуви бор оқ футболка кийиб юрдим.

Баҳодир Хон Туркистон,
Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосичси ва етакчиси

Менинг қонуний сиёсий хатти-ҳаракатларимдан МХХ ва ИИВ ваҳимага тушди. Шу тариқа улар менга қарши биргаликда курашишга шайланди. Ушбу куч ишлатар тизимлари ҳар қандай тақдирда ҳам мени  белгиланган митингдан қайтариш йўлида астойдил изланди. Изланишлари натижаси ўлароқ мен 2004 йилнинг 21 май куни уларнинг қармоҳига тушдим. Улар томонидан уюштирилган қабиҳ режа бўйича менинг бошқарувимдаги машина кўчада қисиб тўхтатилди. Шоввозлар мени уриб, қўл-оёғимни боғлаб, бошимга қоп кийдириб, бир неча киши биргаликда юк машинасига ортиб, қаергадир йўл олди. Машинада менинг қоп кийдирилган бошимдан доим сув қуйиб, уриб, тепиб, қийнаб боришди. Улар ўзлари кўзлаган манзилга олиб боришгач мени яна қаттиқ калтаклашди. Наиложликдан уларнинг қўлида ўлиб қолмаслик мақсадида шафқатсиз касларга калтак еб ётган жойимда ялиндим. Орадан бир қанча вақт ўтгач нимадир қулоқларим остида портлади ва мен эс-ҳушимни йўқотдим. Қанча вақт ётганимни билмайман, ўзимга  ва хушимга келганимда кун ғира-шира ботган эди. Кўз очганимда мен фақат битта трусида қолганимни, ёнимдаги ҳужжатлар ўғирланганини, кийимларимнинг ҳаммаси йиртилганини англадим. Тез орада йиртилган кийимларимни йиғиштириб, катта кўчага чиқдим. Билганим шу бўлдики, ваҳшийлар мени  Тошкент вилоятидаги қандайдир ташландиқ иморатнинг ичига ташлаб кетибди. Олдимда Чирчиқ дарёси оқарди. Дарёдан кечиб, зўрға машина тўхтатдим. Ҳайдовчини Англия элчихонасигача олиб боришга кўндирдим. У ерга борганимдан кейин қўриқчи милициянинг қўнғироғи асосида Ҳамза туман ИИБ бошлиғи ва ёрдамчилари етиб келишди. Элчихона ёпиқ бўлганлиги учун у ердан ҳеч ким чиқмади. Ҳамза туман ИИБ бошлиғи менга киядиган кийим топтириб келди ва уйга етиб боришимга ёрдамлашди. Уйга етиб келдим. Тезда танишларга қўнғироқ қилдим. Олдимга узоқ куттирмай Human Rightsнинг Ўзбекистондаги раҳбари Alison Gil етиб келди ва мени тиббий текширувга олиб борди. Миям қаттиқ чайқалиб, зўрға ўзимни ушлаб турардим. Улар менга касалхонада ётишим зарурлигини айтишди. Мен касалхонада ётишдан воз кечдим, чунки олдимда 1 июнь кунига белгиланган катта митинг бор эди. Митинг ташаббускори бўлганим учун орқага қайтолмас эдим.

Шу вақт Сурат Икромовнинг ёрдамчиси Раҳматулла Алибоев кириб келди. У менинг аҳволим билан танишиб, қандайдир қийналган алфозда ўзини менинг олдимга Сурат Икромов юборганини гапирди. Раҳматулла ака кутилмаганда менга юзланиб, тезда Сурат ака раҳбарлик қилаётган ташкилотдан аъзоликдан чиқиб кетишимни ва шу ҳақда ўз қўлим билан ариза ёзиб беришимни билдирди. Шу ўринда яна бир бор Сурат Икромовнинг ёзмаларига эътибор қаратсам. У ёзади: «Сен Рахматулла оркали бизни ташкилотдан кетишинг тугрисида аризани юборгансан, бу менга нисбатан хакорат, ношукурлик ва хиёнат эмасми?».

Бу гап турган-битган бўҳтон! Худога шукр, айни пайтда Раҳматулла Алибоев ҳаёт, у ҳозирги кунда Швецияда яшайди. Агар унда инсоф бўлса, у бу ҳодисани, яъни 2004 йил 21-май куни калтак зарбидан оғир аҳволда ётганимда уни умуман чақирмаганимни, ўзи сўраб-суриштириб топиб келганини, мендан Ариза ёзиб беришимни талаб қилганини аниқ-таниқ исботлаб бера олади. Бунга шу пайтда менинг бошимда юз хавотир исканжасида турган Alison Gil ҳам гувоҳ. Ўшанда у ҳатто Сурат Икромовнинг бу каби ножўя ҳаракатидан қаттиқ ҳайратланган эди. Демак, хиёнат мен томондан эмас, балки сиз томондан қилинди десак асло хато бўлмас, ўртоқ Сурат Икромов! Сиз ношукур, ёлғончи, очкўз, хиёнаткор ва худбинсиз!

Бир нарсани қайд қилиш сал бўлмаса ёдимдан кўтарилибди. Сурат Икромов 2003 йилнинг 28 августида ўзига қарши қилинган ҳужумда эски «Жигули-11» русумли машинаси ёқилганини овоза ва даъво қилганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасданоқ унинг машинаси ҳеч ким томонидан ёқилмагани аён бўлди, буни ҳамма билди. Чунки Сурат аканинг  кейинчалик ушбу эски «Жигули»сини миниб юрганини кўпчилик кўрди. Менинг охирги тирикчилик манбаи бўлган Нексия автомашинамни МХХ ва ИИВ биргаликда уюштирган ҳужумда бутунлай ёқиб юборишганди. Машинам куйиб, кул бўлган, ундан фақат куйган темир қути қолган эди, холос. Сурат ака, бу ҳақида ва мен билан кечган бошқа воқеалар хусусида жуда яхши биларди. Мен бунга астойдил ишонаман. Аммо шундай бўлса-да, у мени обрўсизлантириш мақсадида бор кучини ишга соларди. Одам шунчали ҳам буқаламун бўладими? 

Мана 2004 йилнинг май-июнь ойларида интернетда чиққан бир неча мақолалар. Мақолаларни атайин ўзбек тилига таржима қилмай, эълон қилинган шаклида тақдим қилмоқдаман.

Ҳужжатлар кимнинг кимлигини ошкоралайди

В Ташкенте жестоко избит Б.Чориев, осмелившийся носить майку «Я за отставку президента Каримова! А вы?»

13:25 24.05.2004

Совершено нападение на Баходыра Чориева, осмелившегося носить майку с надписью об отставке президента Каримова.

Эльмира ХАСАНОВА,
независимый журналист

21 мая в Хамзинском районе города Ташкента совершено нападение на Баходыра Чориева. Баходыр Чориев – бывший глава ОАО «Кеш» животноводческого предприятия города Шахрисябза. (Об истории ОАО «Кеш» можно прочесть материалы на веб-сайте «Centrasia.ru»:

23.10.2003 -“Узбекские предприниматели требуют отставки руководства Госкомимущества. 9 день пикета.», 10.11.2003 «История ОАО «Кеш». Хасан Чориев из Шахрисябза обращается к президенту Узбекистана»).

По словам Баходыра Чориева, 21 мая около 17 часов вечера автомобиль, в котором находились неизвестные лица в гражданской одежде, прижал к обочине машину Чориева. Выйдя из автомобиля, молодые люди насильно вытащили Баходыра Чориева из его машины, повалили на асфальт и принялись жестоко избивать ногами и бить по голове. Затем затолкали в свой автомобиль и увезли в неизвестном направлении. Баходыр Чориев потерял сознание и очнулся уже в пригороде Ташкента, возле реки Чирчик, со связанными скотчем руками и ногами.

Он сумел самостоятельно освободиться от пут и доползти до дороги…
Баходыр Чориев не может точно указать возраст и национальность нападавших, так как действовали они стремительно, не проронив ни слова.
Баходыр Чориев обратился с заявлением в милицию. Начато расследование по факту нападения. Несмотря на травмы и сотрясение мозга, Баходыр Чориев не согласился на госпитализацию в больницу, потому что не отказывается от своего намерения провести митинг 1 июня с требованием отставки президента Каримова.

Напомним, что 20 апреля 2004 года Баходыр Чориев обратился в хокимият (мэрию) города Ташкента с заявлением на разрешение митинга 1 июня. Руководство хокимията до сих пор не дало своего ответа, в нарушение законодательства об обращении граждан, игнорируя многочисленные пикеты с требованиями дать разрешение или обоснованный отказ на проведение митинга.

В знак протеста, 17 мая Баходыр Чориев вышел на улицы города в майке с надписью «Я за отставку президента Каримова! А вы?». 18 мая он был задержан представителями правоохранительных органов на станции метрополитена «Минг урик», но спустя час его отпустили…

В статье, опубликованной на сайте «Арена» я писала о том, что представители власти учатся лояльно относиться к гражданам, осмелившимся открыто и в нетрадиционной форме выражать свое мнение. Похоже, я поторопилась с выводами…

Источник – ЦентрАзия
Постоянный адрес статьи – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1085390700

«Каримова – в отставку!» Новое узбекское движение «Бирдамлик» приглашает на митинг 1 июня

00:20 19.05.2004

Народное движение Узбекистана «Бирдамлик» – за отставку президента Ислама Каримова!
Чориев Баходир, правозащитник, носит футболку с надписью » Я требую отставку президента! А Вы?».
Таким путем он вносит свой вклад в развитие демократии в Узбекистане.
Но пока на свободе и цел. Его уже задерживали на несколько часов, но футболку пока не конфисковали.
Также Чориев Баходир создает «Народное движение Узбекистана «Бирдамлик», в переводе на русский «Солидарность».
Цель движения – объединение всех недовольных режимом Каримова для его отставки. Баходир уже подал заявление в Ташкентский городской хокимият на проведение в Ташкенте 1 июня митинга. Тема митинга все та же – отставка президента.
Ежедневно проводится пикетирование хокимията Ташкента с требованием разрешить проведение митинга. И даже если не будет разрешения властей, митинг все равно состоится, уверен Баходыр.
Митинг намечается провести возле здания телекомитета Ташкента, у выхода метро «Пахтакор», начало – в 10 часов утра.
Все несогласные с политикой Ислама Каримова могут принять участие.
Добро пожаловать!
Ахтам Шаймарданов, ЭПЦ «Чирчик-даре», Узбекистан.
Email – aralsearegion@mail.ru

Источник – ЦентрАзия
Постоянный адрес статьи – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1084911600

Власти Узбекистана пресекли попытку проведения первого митинга в Ташкенте

1 июня 2004 года в Ташкенте силовики и чекисты Узбекистана пресекли попытку правозащитников страны провести первый митинг за годы независимости. Сообщение организации «Ozod Ovoz».

С раннего утра у домов потенциальных участников акции начали дежурить сотрудники МВД и СНБ Узбекистана. Так, сотрудники в гражданских одеждах сходили даже в мусорную площадку за правозащитником Юрием Коноплевым, который вынес туда мусор. Такие «телохранители» были и у подъезда дома, где живет правозащитник Абдужалил Бойматов. А дом Баходира Чориева, главного инициатора проведения митинга, был окружен целым автобусом милиции. Из-за такой блокады многие правозащитники, в том числе инициатор митинга Баходир Чориев, правозащитник Юрий Коноплев, не могли приехать на место акции протеста, площади напротив здания Узтелерадикомпании. Силовики и спецслужбы не пустили на митинг и жителей областей страны.

В результате активной работы милиционеров и чекистов на место проведение митинга приехали всего 30 человек вместо запланированных 1000. Но и эти 30 человек не смогли в полной мере провести запланированную акцию протеста: силовики не дали им не только выступать, но и держать плакаты и лозунги с требованием отставки президента Узбекистана Ислама Каримова. Лишь член партии «Озод Дехконлар» («Свободные Дехкане») Ахтам Шаймарданов и некоторые члены демократической партии «Эрк» («Воля») успели на несколько секунд вытащить лозунг «Требуем отставки президента Каримова!».

В разгоне мирной акции протеста участвовали не только сами силовики и чекисты, но и нанятые ими женщины-провокаторы. Так, под самый конец акции на площади появилась женщина лет 50-55 с бутылкой-пульверизатором в руке. Чтобы разогнать оставшихся 10-12 правозащитников, она начала брызгать на них черную краску и по-узбекски материть: «Врагов народа – на эту бутылку! Да чтобы ваших матерей имели ишаки! Да чтобы ваших матерей имели русские! Русские и татары, вон из Узбекистана в свою Россию!». Так, она испачкала одежду правозащитника Семена Баранникова и члена партии «Озод Дехконлар» Ахтама Шаймарданова. В это время сотрудники СНБ и МВД республики с довольной улыбкой на лицах следили за действиями женщины, призывающей к межэтнической розни.

Так была пресечена попытка проведения первого митинга за годы независимости Узбекистана. Как известно, последние митинги в Узбекистане проводились в конце 80-х и начале 90-х годов по инициативе активистов народного движения «Бирлик». Инициатором проведения митинга от 1 июня 2004 года является Баходир Чориев, который был избит две недели назад в Ташкенте. Еще два месяца тому назад он подал заявление в хокимият г. Ташкента, чтобы получить разрешение на проведение запланированной акции протеста. Баходир Чориев даже заранее оплатил расходы на обеспечение безопасности во время митинга. Однако столичные власти не ответили на его заявление. Инициаторы несостоявшегося митинга планировали требовать отставку президента Ислама Каримова. http://www.centrasia.ru/newsA.php4?st=1086099960

Banned Uzbek Demo Sign of Mounting Tensions

Unprecedented attempt by a small businessman to organise anti-Karimov protest reflects widespread discontent in Uzbekistan. By IWPR staff – Central Asia RCA Issue 290,

21 Feb 05

Protest organiser Bahodir Choriev driven away by a bus.
Female protester tries to evade police.
Interior ministry official Oleg Bichenov tries to dissuade demonstrators.

An attempt by a small businessman to organise a protest calling for the resignation of President Islam Karimov suggests rising public discontent, analysts say.

The protest, which was set to take place on June 1 outside the state television centre, would have been the first ever rally by ordinary Uzbeks against the policies of the president. Previous protests have almost always been staged by human rights activists and opposition politicians.

While the demo was to involve the latter groups, its main organiser was 36-year-old Bahodir Choriev, a small businessman from the southern region of Kashkadarya.

In the event, the authorities intervened to prevent the rally from taking place. But analysts say the fact that someone like Choriev should be involved in organising such a protest reflects increasingly widespread discontent amongst the Uzbek public.

Choriev began planning the event earlier in the year, submitting a letter to the city administration of Tashkent on April 25 asking for permission to hold a meeting for up to 200 people to call for Karimov’s resignation.

On May 21 he received what appears to have been his first response from the authorities. Choriev was behind the wheel of his car when a taxi cut across him. Getting out of the vehicle, he was attacked and severely beaten by several people who then tied his hands and feet, put a plastic bag over his head and threw him on the roadside. His car was found the next day – it was a burnt out wreck.

Choriev pressed ahead with his plans nonetheless.

But on the morning the meeting was set to take place, Uzbek special operations forces, police, rescue service workers and ambulance doctors blockaded the home in the suburbs of Tashkent where he was staying, preventing him and around twenty of his relatives who had travelled to the city to participate in the meeting, from leaving.

In an apparent effort to get Choriev out of the apartment and surrender to the authorities, police officers took his 9-year-old son Davron hostage. Choriev later told IWPR that officers had shouted from below the apartment block that his son was in their hands so he had better not resist.

At first, Choriev and his family ignored the threats and remained in the apartment.

But police officers then began evacuating all other residents from the building, announcing that a bomb had been found inside. Next, an explosion was set off.

“I didn’t know whether to believe them or not, but I couldn’t put my relatives at risk. We had old men, children, pregnant women – so we went out,” Choriev told IWPR.

The moment they got out of the apartment, the family were seized and loaded onto a bus. Many were beaten, including Choriev’s pregnant sister, who was kicked in the stomach.

The bus left Choriev and his two daughters at a police checkpoint in Syrdarya, 75 kilometres from Tashkent, from where they were allowed to return to the capital. The remaining 18 family members were taken back to Kashkadarya, 450 km away.

Meanwhile, several dozen activists, opposition figures and members of the public had gathered outside the state television building, ready to unfold placards calling for the president’s resignation.

But Oleg Bichenov, a representative of the Tashkent municipality’s department of internal affairs, GUVD, arrived to read out an official statement by the city administration banning the meeting. He said a copy had already been posted to Choriev.

The letter, dated May 25, said the meeting would not be allowed to go ahead for security reasons, since the area surrounding the state television building is of strategic importance.

After Choriev’s failed meeting, six rights activists, accompanied by Tashkent police representative Oleg Bichenov, were granted a meeting with the city’s

deputy mayor Anvar Ahmedov.

Choriev later told IWPR about his reasons for organising the meeting, explaining that he blames the president for the collapse of Uzbekistan.

Choriev himself has suffered personally at the hands of the regime.

In 1999 his family bought shares in a joint-stock Kashkadarya company called Kesh, which owned 1,200 hectares of land, 4,000 head of cattle and 13,000 pigs. But the local administration later confiscated the company after convicting Choriev of mismanagement of funds and subsequently jailing him. He claims the authorities fabricated the charges to get hold of his company.

Following his release, Choriev hired lawyers and struggled for four years to win back Kesh through the courts. He eventually won, but the Kashkadarya authorities simply refused to comply with the court ruling.

Choriev subsequently changed tactics, going on hunger strikes, achieving little and damaging his health in the process.

“I arrived at the belief that the blame lies with the president. He ruined the country and created such a system where laws don’t function, where a common person has no place where he can find truth without money,” he told IWPR.

While Choriev himself might have very specific reasons for resenting Karimov’s regime, analysts say the protest he planned for June 1 is a sign of wider discontent.

“In the last 12 years, there were no meetings in Uzbekistan – [this] is the first case when people wanted to gather and express their opposition to government policies,” said Tolib Yakubov, secretary-general of the Human Rights Society of Uzbekistan. “Unfortunately, this meeting didn’t take place. The government demonstrated once again its unwillingness to do anything for democracy and human rights.”

Yakubov says the transformation of successful businessman Choriev into a political activist demanding the president’s resignation is a direct consequence of the policies of Karimov and his government, in whose

minds the rights of Uzbek citizens come last.

He told IWPR that these policies are the root cause of radicalisation in Uzbekistan and predicted that the country will see increasing protests, and that the phase where people passively listened to the president’s speeches has passed.

“It can’t be tolerated anymore, people already have no strength left to stand this,” he said.

Sociologist Bahodyr Musaev told IWPR that people are increasingly losing their fear of the authorities because their situation can’t get much worse than it already is, “People are not afraid, it is the authorities who are afraid of mass manifestations of popular discontent.”

He also said that, simmering dissatisfaction amongst the emerging class of entrepreneurs is going to be the next source of opposition, “Future opposition groups will emerge from among the [small and medium] business circles.”

Musaev added that influential clan-based groups in power consider the new entrepreneurs competitors and a threat to their interests. http://iwpr.net/report-news/banned-uzbek-demo-sign-mounting-tensions.

Сурат Икромов ёзади: «Бирканча вакт утиб АКШдан Ёдгор-ака Турлибековга хат ёзиб сени мен билан яраштиришни сурагансан,  шунда мен Ёдгоракага айтганман, агар Баходир Узбекистонга келиб узфаолиятини юритса, уникечираман деганман». Очиғи, мен Ёдгор Турлибековга бу ҳақида қачон гапирганимни эслолмайман. Ёдгор ака билан сиз ҳақингизда гаплашиб қолган бўлсак, мен сенларни яраштириб қўйишим керак, деб ўзича ташаббус кўрсатгандир.

2008 йилда Ўзбекистондан Носир Зокир, Елена Урлаева, Руҳиддин Комилов ва сиз — Суръат Икромовлар АҚШ Давлат Департаментининг дастури асосида АҚШга бир неча кунга келгандингизлар. Ўшанда мен Вашингтондаги сизлар турган меҳмонхонани топиб, Носир Зокир, Елена Урлаева, Руҳиддин Комиловлар билан учрашиб уларни бир пиёла чойга таклиф этдим.

Баҳодир Хон Туркистон, Носир Зокир, Елена Урлаева, Руҳиддин Комилов. 2008 йил АҚШ.

Сиз эса биз турган меҳмонхона лоббисида нақд ярим соат ресепшин олдида, орқангизни бизга тўғрилаб каловланиб турдингиз. Агар мен томон ўгирилганингизда сизни бир пиёла чойга таклиф қилиш ниятим бор эди. Бу ҳолатни яхшиси бошқалар таърифласин. Аслида сизнинг бу ҳаракатингиз ўзингизга берган таъриф: «аввалом бор мен хеч качон хафани ичимда ушамайман”га умуман тескари ҳолат эди! Бу ишингиз ҳам сизнинг яна бир ёлғонингизни намойиш этади.

Мен 2009 йил Ўзбекистонга қайтиб бордим. У ерда икки ой турдим. Шу вақт ичида деярли ҳамма вилоятларга бориб, фаоллар билан учрашдим. Бирдамлик Халқ демократик ҳаракатининг Қурултойини ўтказишга ҳаракат қилдим ва кичик тарзда бўлса-да ўтказдим. Сўнгра молиявий аҳволим ёмонлашгани туфайли яна АҚШга оилам бағрига қайтиб келдим. Бу, сизнингча, Ўзбекистонга қайтиш эмасми? Худо хоҳласа Ўзбекистонга яна албатта бораман. Фақат бу учун йўллар очилиши керак…

Сурат Икромов ёзади: Бизнинг оилавий шажарасида отамни ва онамни авлодларини 6 асрлик тарихи ёзилган бу китобларда, отамни авлодлари буйича биз беклар авлодига карашли эканмиз.

Сурат ака, сиз ўзингизни Беклардан деб билсангиз, мен ўзимни Хонлардан деб биламан. Хонлар билан Беклар ўртасида Бекларбеги ҳам борлигини унутманг. Сизнинг шажарангиздаги авлодларингиздан бирор бир Бекларбеги чиққанми? Шуниси шахсан менга қизиқ, бўлса ёзиб юборинг. Сизларнинг авлодларингиз қайси хонликка қарам бўлган? Ёки хонликни тан олмай, мустақил бўлгансизларми?

Ўртоқ собиқ милиция зобити Сурат Икромов ёзади: “Тошкентга янги элчи тайёрланганда, мен билан учрашганда, доим бир савол беришар эди: сиз узбекмисиз, мен ха, деб жавоб берар эдим, лекин кейинчалик мен тушундим, улар билмокчи эканлар, нега хамма узбеклар хорижга кетишни истайди, мен эса хохламайман, демак улар куркок, хиёнатга мойил, ватанини севмайдиганлар деб уйлашади экан.”

Ўртоқ Сурат Икромов шу кунгача халқаро ташкилотлар ва Грант берувчилардан қанча миқдорда Грант, пул олдингиз? Шуни очиқлай оласизми? Қанча диний сабаблар билан қамалган маҳбусларнинг суд қарорларини йиғиштириб Москвадаги “Мемориал” ташкилоти ходими Виталий Пономорёвга сотганингизни-чи? Пул тўламаса ёки Грант беришмаса сиз бир иш қилганмисиз? Ўша 2004 йиллар сиз ҳар 3-6 ойда 5 минг АҚШ долларилик Грантлар олиб турар эдингиз. Мана сизнинг ватанпарварлигингиз ва одиллигингизнинг ўлчови. Грант олиб турибсиз, тирикчилигингиз ўтяпти, акс ҳолда биринчилардан бўлиб четга қочиб чиқар эдингиз. Кейин сизнинг ИИВда ўз ҳимоячиларингиз, шерикларингиз бор. Улар ҳар доим сизни қўллаб келишган. Гапларига кирмаганингизда бир марта яхшигина таъзир берганди ўзингизни яна уларнинг бағрига урдингиз. Мана сизнинг қўрқмаслигингизнинг асл сабаби.

Сурат Икромов ёзади: Сени шахсий муаммоингни, пикет ташкил килишларини мен оркали килгансан, лекин сен хамма жойларда жар солиб гуё пикетларни узин шахсан утказганлигинни даъво килгансан, бу хаммага кулги булган, ахир интернетга пикетлар тугрисида олдиндан босилиб чиккан эдику, шунга аклинг етмадими?

Эътиборингизга шуни ҳавола қиламанки, мен Суръат Икромов билан танишгунимча ва унинг ташкилотидан чиққанимдан кейин ҳам пикет ва митингларни ўзим мустақил уюштириб келганман. Пикетларни шахсан ўзим бошчилигимда яқинларим ва сафдошларим билан биргаликда ўтказганман. Менимча, бу ерда Сурат Икромовнинг бизнинг пикетлар уюштиришимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз сиз билан фақат пикетларни интернетда ёритишда ҳамкорлик қилганмиз. Ташкилотингизнинг техник имкониятларидан фойдаланганмиз. Бунинг учун Сизга ташаккур дейман.

Эсимда, сизга 2004 йил 12-ноябрь куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказмоқчи эканимни айтганимда қаттиқ қаршилик қилгандингиз. Мен сизнинг ҳар қандай қаршиликларингизга  қарамасдан барибир АҚШ элчихонаси олдида пикет ўтказдим. Сиз бизнинг бу ҳаракатимизни кейин  интернетга олиб чиқишга мажбур бўлгандингиз. Чунки бизнинг пикетимизни Сизнинг ташкилотингиз ёритмаса ҳам бошқа журналистлар ёритишга тайёр турганди.

Сурат Икромов ёзади: “Менга хам умримда хиёнатлар, соткинликлар, тухматлар булган, булар орасида Марат Зохидов, М. Ардзинов, Талиб Якубов, Рахматулла Алибоев, Икром Якубов, Анвар Каримов ва сен. Хозир хам хукук химоячилар кам колган булса хам, уларнинг ичида хам, шунакалар бор”.

Холбуки, мен Сурат Икромов билан у қадар кўп яқиндан ишламаганман. Лекин Раҳматулла Алибоев сизга садоқат билан хизмат қилди. Сиз бошқа инсонларни тошкентлик бўлмагани учун менсимайсиз, ҳурмат қилмайсиз. Тошкентликларни бошқалардан устун қўясиз. Шуни унутманг, Тошкент Ўзбекистоннинг пойтахти. Пойтахт бу ҳамма ўзбекистонликларники!

Қуйида Сурат Икромов билан бўлиб ўтган электрон ёзишмаларимни ҳам бир йўла сиз азиз ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилишга қарор қилдим. Ўқинг, хулоса чиқариш сиздан!

“2015-02-09 6:46 GMT+05:00 Birdamlik Movement <birdamlik@gmail.com>:

Assalomu aleykum Surat aka,

siz bilan orani ochiq qilganimziga ham salkam 11 yil bo’libdi. Hali ham o’zingizni haq deb bilyapsizmi?

Hurmat bilan,

Bahodir Choriyev

2015-02-09 22:47 GMT-06:00 Surat Ikramov <suratikramov@gmail.com>:

Ваалайкум ассалом Баходир,

аввалом бор мен хеч качон хафани ичимда ушамайман. Роппа роса 2 ойдан кейин 70 ёшга туламан худо хохласа, умримда хеч кимга хиёнат килмаганман, алдамаганман, ёлгон гапирмаганман, тухмат килмаганман ва умуман бошкача оилада ёки зиёлилар оиласида тугилганман.

Бизнинг оилавий шажарасида отамни ва онамни авлодларини 6 асрлик тарихи ёзилган бу китобларда, отамни авлодлари буйича биз беклар авлодига карашли эканмиз ва хозир Тошкент шахрида ва Тошкент шахрини атрофидаги туманларида 1,5 минг кариндошларим (кондош) бор экан, онам авлодлари буйича биз суфилар авлодига карашли эканмиз ва китоб буйича уларни сони 3,8 минг экан ва хаммаси Тошкент ва Тошкент атрофида яшайди, 1635 йилдан бери хаммаси исмлари, нима иш билан шугулланганлари, качон тугилган, неча фарзанди булган, улган йили ва дафн килинган мозорининг номлари бор бу китобда.

Мени уйимга келган журналистлар Озодлик, Би-Би-Си бошка хориж журналистлари, ёзувчилар, дипломатлар 2 та китоб оилавий (авлодлари) шажарасида охирги 100 йиллик фотосуратлари хам босилганлигини гувохи булишган. Шуни айтишим керак бунака 2 тарафли шажара хозирда факат бизда бор, хамма кариндошларда бор Узбекистон буйича. Мен бу билан фахрланаман. Отамнинг авлодининг шажарасини ёзишда узим хам иштирок килганман, асосан.

Буни ёзишда сабаб, улар хаммаси (деярли) Тошкентлик булиб, одамлар учун яхшилик килганлар экан, шунинг учун Тошкент шахри хар доим бой шахар булган, нон шахри булган.

Хозиргиларга хайронман, купчилиги Россияга, Козогистонга ва бошка давлатларга иш кидириб кетишади, ахир Узбекистонда хам иш жойларини ташкил килиш мумкинку? Бошкаларчи, кочкин макомини олиб хориж давлатларида яшаб юришибди, уларни сони бир-неча мингдан ошиб кетди.

Менга хам 2003 йил 29 августда АКШ элчиси АКШда сиёсий бошпана берилгани тугрисида давлат депортаментини карорини айтган, мен отказ берганман, кейин Буюк Британия ва Германия элчилари хам сиёсий бошпана беришини эълон килишган, мен кабул килмаганман, бундан хеч качон афсусланмайман.

Тошкентга янги элчи тайёрланганда, мен билан учрашганда, доим бир савол беришар эди: сиз узбекмисиз, мен ха, деб жавоб берар эдим, лекин кейинчалик мен тушундим, улар билмокчи эканлар, нега хамма узбеклар хорижга кетишни истайди, мен эса хохламайман, демак улар куркок, хиёнатга мойил, ватанини севмайдиганлар деб уйлашади экан. Менга хам умримда хиёнатлар, соткинликлар, тухматлар булган, булар орасида Марат Зохидов, М. Ардзинов, Талиб Якубов, Рахматулла Алибоев, Икром Якубов, Анвар Каримов ва сен. Хозир хам хукук химоячилар кам колган булса хам, уларнинг ичида хам, шунакалар бор.

Хурмат билан Сурат Икромов.

2015-02-12 19:11 GMT+05:00 Birdamlik Movement <birdamlik@gmail.com>:

Surat aka,

sizing shu yozganlaringizni «Менга хам умримда хиёнатлар, соткинликлар, тухматлар булган, булар орасида Марат Зохидов, М. Ардзинов, Талиб Якубов, Рахматулла Алибоев, Икром Якубов, Анвар Каримов ва сен. Хозир хам хукук химоячилар кам колган булса хам, уларнинг ичида хам, шунакалар бор.» o’qib o’ylanib qoldim. Mening sizga nisbatan xiyonatim nimadan iborat ekan. Marhamat shunga aniqlik kiritib keting.

Hurmat bilan,

Bahodir Choriyev

Баходир, айтганларим хаммаси тугрисида исбот, далиллар бор, авваломбор мард булган инсон куркок була олмайди ва хорижга кочиб, гуёки  режим билан уша ерда туриб курашмокчи,бу узи кулчилик эмасми?

Афсус, шунча ёзганларим мутлако аклинга кирмабди. Сени килган хиёнатларинг:

  • Сенга нисбатан гуёки суикаст булгани,сени калтаклашгани, автомобилингни ёкишгани тугрисида, ёлгон ахборот бергансан, бу тугрисида хеч кандай исбот, далиллар келтирмагансан, менга 2003йилда 28 августда булган нападенияни ва автомобилимни ёкилишини узинга сценарий килиб олгансан. Бу хаммага аён булганку.
  • Сени шахсий муаммоингни,пикет ташкилкилишларини мен оркали килгансан, лекин сен хамма жойларда жар солиб гуё пикетларни узин шахсан утказганлигинни даъво килгансан,бу хаммага кулги булган, ахир интернетга пикетлар тугрисида олдиндан босилиб чиккан эдику, шунга аклинг етмадими?
  • Сен Рахматулла оркали бизни ташкилотдан кетишинг тугрисида аризани юборгансан,бу менга нисбатан хакорат, ношукурлик ва хиёнат эмасми?
  • Бир канча вакт утиб АКШдан Ёдгор-ака Турлибековга  хат ёзиб сени мен билан яраштиришни сурагансан, шунда мен Ёдгор акага айтганман,  агар  Баходир Узбекистонга  келиб уз фаолиятини юритса,  уни кечираман деганман.
  • Сен хамиша узингни шахсий манфаатинги уйлагансан,бирорта одамни химоя килмагансан, бунака одамдан сиёсатчи ёки лидер чикмаган ва чикмайди.
  • Сенга караганда мени вактим кам, соглигимни муаммолари булса хам одамларга ёрдам бериб, химоя килмокдаман, химоя килавераман. Мени вактимни олма ва мард булсанг Узбекистонга кайтиб жиддий сиёсат ва лидерлик килгин. Агар мени айтганимни килмасанг, мол бокар булиб колаверасан, хаммага кулги булиб колаверасан.

Эс хушингни кулинга ол, сени ва Бирдамлик харакатингни Узбекистонда хеч ким жиддий кабул килмаётибди, канча пул юборгин натижаси булмайди, афсуски одамларимиз шунака, пул берсанг олади, лекин хеч кандай иш килмайди.

Сурат Икрамов.»

Сурат ака, ўйлайманки, Сизнинг ушбу жавоб хатингизга юқорида тегишинча жавоб бердим. Қолгани ўзингизнинг инсоф ва виждонингизга ҳавола. Аслида қуйидаги сўзингизни, яъни “аввалом бор мард булган инсон куркок була олмайди ва хорижга кочиб, гуёки режим билан уша ерда туриб курашмокчи, бу узи кулчилик эмасми?”, деган “серҳикмат калом”ингизни менга эмас хорижга қочиб, гўёки режим билан ўша ерда туриб курашмоқчи бўлган, қулчиликка йўл қўйган, ўзингиз чойчақа олаётган “сиёсий мурда”нгизга айтинг. Сиёсатчилар инсон ҳуқуқлари фаолиятига, ҳуқуқбонлар эса сиёсатга бурнини тиқмаслиги лозим, деган сафсатани тарқатган ўзингизнинг виждонингиздан сўранг!

Баҳодир Хон Туркистон,

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосичси ва етакчиси

 

http://birdamlik.info/news/сурат-икромов-олдида-ҳар-қандай-буқал/

Read also:

МУХОЛИФАТЧИЛАРГА МУНОСАБАТ НЕГА ЎЗГАРМАЯПДИ?
Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса эътибор бермайди. Аслида [...]
ҚАҲРАМОНХОН МАҲМУДГА НИСБАТАН БОСИМЛАР КУЧАЙМОҚДА
«Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат 8-00 да Қаҳрамонхон Маҳмуднинг Тошкентдаги уйига [...]
«Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойолди йиғилишига нега барҳам берилди?
Кеча 15-сентябрь куни соат 12-00 да «Бирдамлик» ХДҲнинг Ўзбекистон Республикасида яшовчи фаоллари иштирокида Қурултойолди йиғилиши ўтказилиши керак эди. Бироқ шу куни олдиндан тайёргарлик кўрилган йиғилиш [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]