14.10.2016

ЯГОНА СИЁСИЙ КУЧГА АЙЛАНАЙЛИК!

Суратда "Бирдамлик" ХалқДемократик ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев, мухолифат фаоли Ёдгор Турлибеков, "Бирлик" партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов. Вашингтон  шаҳри. 2008 йил  ноябр.
Суратда «Бирдамлик» Халқ  Демократик ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев, мухолифат фаоли Ёдгор Турлибеков ва
«Бирлик» партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов. Вашингтон шаҳри. 2008 йил ноябр.

Қадрли ватандошлар! Биз яқинда сайтимизда «Мухолифатчилар фикри инобатга олинишини талаб қилайлик!» сарлавҳаси остида Сиз азиз юртдошларимизга ва чет мамлакатларда яшаб фаолият юритаётган мухолифатдаги дўстларимиз, аниқроғи «Эрк» партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ ва «Бирлик» партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатларга мурожаат қилган эдик.

Мен ва «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг барча фаоллари ҳамда аъзолари ўз мурожаатимиздан кейин сиёсатчилар М. Солиҳ ва А. Пўлатдан тамомила бошқача, яъни ижобий хусусиятга эга жавоб кутган эдик. Мана шундай синовли дамларда юқорида номлари тилга олинган шахсларнинг ҳар қандай гина-кудуратларни, араз, кибрларни, шахсий талотумлару манфаатларни бир чеккага йиғиштириб, мурожаатдаги даъватларимиз, ундовларимизни қўллаб-қувватлашларидан ҳамда она диёримиз Ўзбекистондаги адолатсизликларга қарши бир тан бир жон бўлиб курашишга бел боғлашларидан астойдил умидвор бўлган эдик.

Бироқ, минг афсуски, умидларимиз чилпарчин бўлди. «Эрк» партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ мурожаатимизга шу кунгача ҳеч қандай жавоб бермай том маънода сукут сақлаб келмоқда. Дарғали сиёсий етакчининг сукунати замирида қандай маънолар мужассам топганини нафақат «Бирдамлик» ХДҲ аъзолари,  ҳатто кенг халқ оммаси ҳам била олмай ҳайрон бўлмоқда.

Яна бир сиёсий етакчи – «Бирлик» партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат ҳақида қисқача тўхталсак. Гарчи биз айни пайтда АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлатнинг бир неча қусурлари – сўкоғичлиги, мақтанчоқлиги, маданиятсизлиги, латтачайнарлиги, манманлиги, худбинлиги, бетамизлиги, уятсизлиги ва бошқа сон-саноқсиз салбий қусурларини яхши билсак-да миллат, юрт тақдири ва келажаги ҳақида сўз бораётган бир чоғда унинг бундай қусурларидан ихтиёрий равишда кўз юмган эдик.

Биз учун олдимизда кўндаланг турган синовли дамларда, бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатларимиз ғалвирдан ўтаётган бир паллада ўзбек мухолифатчиларининг бир-бирига кекли бўлиши фожеа эди.

Биз мамлакатимиздаги ҳар қандай адолатсизликларга, қонунбузарликларга қарши, адолатли сайловлар ўтказилишига фақат бирлашган ҳолдагина кураша олишга ишонганимиз учун барча мухолифатчиларни бирлашишга даъват этган эдик. Бироқ, афсуски даъватимизнинг мазмун-моҳиятини на А. Пўлат ва на М. Солиҳлар тушунишди. Мухолифат лидерларидан бирининг батамом сукут сақлаши-ю бирининг субутсизлиги бизни Муҳаммад Солиҳ ва унинг жамоаси, Абдураҳим Пўлат ва номи бору ўзи йўқ «Бирлик»чиларни ўзбек халқининг тақдири, келажаги қизиқтирмайди, деган хулоса чиқаришга олиб келди.

Азиз юртдошлар, қадрли мухолифат фаоллари! Мамлакатимизда жорий йилнинг 4-декабрида бўлиб ўтажак Президент сайловининг адолатли ўтишига ҳисса қўшиш мақсадида ягона сиёсий кучга айланайлик! Ўз ҳақ-ҳуқуқларимиздан фойдаланишни қўлга олайлик! Бизга берилган охирги имкониятдан самарали фойдаланайлик! Сайловгача мустақил, кучли партияга айланиб, ватанимиз келажаги учун бирлашайлик!

Баҳодир Чориев,
«Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатининг раиси

http://birdamlik.info/news/ягона-сиёсий-кучга-айланайлик/

Read also:

ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
ӮЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚ ҲУКУМАТГА, ҲУКУМАТ ЭСА ХАЛҚҚА ИШОНМАЙДИ!
Ӯзбекистонни янги раҳбар бошқараётганига 10 ой бӯлди. Ӯтган ӯн ой ичида мамлакатимизда қандай ӯзгаришлар рӯй берди? Марҳум президент Ислом Каримов ботқоқликка ботириб кетган иқтисодиётимиз қисман [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]