07.11.2018

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ

 

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШДАГИ ЛОГО ЛОЙИҲАСИ (1)
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШДАГИ ЛОГО ЛОЙИҲАСИ (2)

 

 

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ

ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР

1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Партияси (қисқартма шакли: БХДP) ўлкамиз фуқароларининг, диктатор ва унинг мустабид тузуми зулми, қатоғони, инсон ҳуқуқларини, ижтимоий муҳофазани топтагани сабаб жуда оғир шароитда яшаётган, турли элларда иш ва тинч ҳаёт излашга мажбур бўлган барча юртдошларимизнинг жамоат бирлашмаси бўлиб, мазкур ташкилотнинг Дастурида баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фаолият кўрсатади.

1.2. Партия ўз амалий фаолиятини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида ва чет мамлакатларда олиб боради.

1.3. Партиянинг раҳбарлик органлари (идоралари) Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман марказларида, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил этилади.

1.4. Партия Ўзбекистон Конституцияси, Умумжаҳон Инсон Ҳуқуқлари Декларацияси ёки ташкилот мавжуд бошқа мамлакат қонунлари, “Бирдамлик” Халқ Демократик Партияси Дастури ва ушбу Низомга мувофиқ ҳолда фаолият юритади.

1.5. Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, Партия юридик шахс (де юре) мақомига эга бўлади ҳамда ўз мулкига, мустақил балансига, банкларда пул маблағлари ва бошқа ҳисоблар очиш ҳуқуқига эга бўлади.

  1. МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

2.1. Партиянинг стратегик мақсадлари: халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги озод ва фаровон Ўзбекистонни барпо этиш. Юртимизда мулкдорликка таянган демократик, эркин жамият, ҳуқуқий давлат барпо этишдир.

2.2. Партиянинг мақсадларига эришиш учун бажариладиган муҳим вазифалари: Халқни ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзининг ҳаёти, ҳуқуқи, шаъни ва эрки учун курашини ташкиллаштиради!

  1. АЪЗОЛИК

3.1. Аъзолик шартлари: Қуйидаги фуқаролар “Бирдамлик” ХДПга аъзо бўла оладилар:

а) 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари;

  1. b) Жинси, дунёвий ёки диний эътиқоди, ирқи, миллатидан қатъий назар, “Бирдамлик” Халқ Демократик Партияси Дастури ва Низомини эътироф этиб, улардаги қоидаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган барча инсонлар:
  2. c) Партия тузилгунга қадар “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати сафида бўлган ва Партиянинг қурултойида қатнаша олган фаоллар Партия сафида қоладилар.
  3. Партия аъзоларининг ҳуқуқ ва вазифалари:

4.1. Ҳаракат аъзолари тенг ҳуқуққа эга.

4.2. Улар Партиянинг тадбирларида иштирок этишлари, Партиянинг раҳбарлик органларига (идораларига) сайлаш ва сайланишлари мумкин;

  1. Партия аъзоларининг мажбуриятлари

а) Партиянинг тасдиқланган Дастури ва ушбу Низом талабларини бажариш;

б) Партия раҳбарият органлари (идоралари) қарорларини ва раҳбарият кўрсатмаларини бажариш.

5.1. Партиянинг Марказий Қўмитаси томонидан белгиланган аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш;

5.2. Партияга маҳаллалардаги бошланғич гуруҳларда, туман, шаҳар ва вилоят ташкилотларида аъзо бўлиш мумкин.

5.3. Партия аъзоси Партиянинг мақсад ва вазифаларига зид келмайдиган, бошқа жамоат ташкилотларида ҳам фаолият олиб бориши мумкин.

5.4. Низомни қўпол равишда бузганлар ёки Партиянинг ғоявий-ахлоқий асосларига доғ туширадиган, жиноят содир этганлар ташкилот сафидан чиқарилади.

5.5. Партия сафидан чиқариш қарори бўлим, бошланғич гуруҳларда қабул қилиниб, Марказий Қўмитада тасдиқланади.

  1. ТАШКИЛОТ ТУЗИЛИШИ

6.1. Партиянинг тузилишига кўра Қурултой, Марказий Қўмита (MҚ), Бошқарув кенгаши (БK), Раис, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари, бўлим ва бўғин (ячейка) бошланғич гуруҳлари тизими сифатида фаолият олиб боради ва шу босқичлар асосида раҳбарлик амалга оширилади.

6.2. Бўғин (ячейка) Партиянинг бошланғич гуруҳи бўлиб, уч (3) кишидан ўн (10) кишигача аъзоларни ўз ичига олади.

6.3. Бўлим Партиянинг иккинчи бошланғич гуруҳи бўлиб, ўн бир (11) киши ва ундан зиёд аъзоларни ўз ичига олади.

6.4. Бўғин (ячейка), бўлим Партиянинг бошланғич гуруҳлари туман, шаҳар кенгашлари таркибига кирадилар.

6.5. Партиянинг туман, шаҳар кенгашлари вилоят кенгаши таркибига кирадилар.

6.6. Вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ўзларининг вакилларини мажлис, конференция, Қурултойларга юбориб (ёки Интернет орқали боғланиб) муҳим муаммолар, ҳужжатлар мухокамасида иштирок этадилар ва қарорлар қабул этишда қатнашадилар.

6.7. Партиянинг вилоят кенгашлари, Ўзбекистон Республика кенгаши таркибига кирадилар ва Республика кенгаши раҳбари бошчилигида фаолият кўрсатадилар.

6.8. Қўшни республикалар ва хориждаги давлатларда ҳам, Партиянинг бошланғич, туман, шаҳар ва вилоят бўлим-кенгашлари тузилиб, у ёки бу давлатдаги республика ташкилоти таркибида фаолият олиб борадилар.

6.9. Вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ўзларининг вакилларини мажлис, конференция, Қурултойларга юборилганларнинг ва интернет орқали иштирок этгувчи вакилларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тенг.

  1. ВИЛОЯТ КЕНГАШЛАРИ

7.1. Вилоят кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистондан ташқаридаги мамлакатлардаги жамоалар Партиянинг таркибига кирувчи қисмлардир;

7.2. Вилоят кенгашлари, раҳбарлик идоралари таркиби ва тузилиши ушбу Низом билан белгиланиб, Партиянинг Марказий Қўмитаси томонидан тасдиқланади;

7.3. Вилоят кенгашларининг тарқатилиши, Партия Марказий Қўмитаси қарори билан амалга оширилади.

7.4. Вилоят кенгашлари ва республикадан ташқаридаги, бошқа мамлакатлардаги жамоалар ўз фаолиятининг натижалари ҳақида Партиянинг Марказий Қўмитасига ва Бошқарув Кенгашига ҳисоб берадилар.

  1. Партия фаолиятининг бошқарилиши

8.1. Партиянинг юқори раҳбарлик йиғилиши, Қурултой оли (4) йилда бир марта чақирилади ва у Олий анжуман ҳисобланади.

8.2. Қурултой оралиғида, шу Партиянинг олий анжумани томонидан сайланадиган Марказий Қўмита, Бошқарув Кенгаши, Раис Партия фаолиятини бошқаради.

8.3. Қурултой Партиянинг бошқариш ва унинг номидан чиқиш, гапириш ваколатига эга бўлган Партия раҳбарини – Раисни, тўрт (4) йил муддатга сайлайди.

8.4. Партияни Бошқарув Кенгаши унинг Марказий Қўмитадан кейинги юқори сиёсий ва ташкилий раҳбарлик органи (идораси)дир.

8.5. Марказий Қўмита ўз қарорлари билан ёки вилоят кенгашларининг камида учдан бирининг талаби билан Партиянинг навбатдан ташқари Қурултойи чақирилиши мумкин.

8.6. Навбатдаги Қурултойга вакиллар сайланиш тартибини Партиянинг Марказий Қўмитаси белгилайди.

8.7. Фақат Қурултой ечишга ҳақли бўлган масалалар:

а) Дастур ва Низомни кабул қилиш ва тасдиқлаш ҳамда уларга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

б) Марказий Қўмита тавсия этган дастурий ҳужжатларни тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик;

в) Партиянинг Марказий Қўмитаси, Бошқарув Кенгаши тўрт йил муддатга сайланади.

г) Партия Раиси, Бошқарув Кенгаши, Марказий Қўмитанинг ҳисоботини тинглаб, уни қабул қилиб тасдиқлаши ёки қабул қилмаслиги мумкин;

е) Партия фаолиятидаги баҳсли масалалар бўйича қарор қабул қилиш.

8.8. Партия Қурултойи, унга сайланган вакилларнинг учдан икки қисми қатнашган такдирда салоҳиятли ҳисобланади.

8.9. Барча масалалар бўйича овоз бериш тартиби Қурултойнинг ўзида белгиланади.

8.10. Партия Раиси халқаро майдонда, давлат идораларида, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, харакатлар билан муносабат ўрнатиш ва музокаралар олиб бориш ҳуқуқларига эга;

8.11. Партия Раиси, Қурултой, Марказий Қўмита ва Бошқарув Кенгаши ишларини ташкил этади;

8.12. Партия Раиси, Қурултой, Марказий Қўмита ва Бошқарув кенгаши қабул қилган қарор ва баёнотларга имзо чекади.

8.13. Партия Раиси, айни чоғда Қурултой, Марказий Қўмитага ва Бошқарув кенгашига ҳисоб бериб турувчи масъул раҳбар шахс ҳисобланади.

8.14. Партия Раиси ўз вазифасини ижро этолмай қолган тақдирда, навбатдан ташқари Қурултой чақирулгунча Марказий қўмита, Бошқарув кенгаши ташаббуси асосида, Партиянинг вақтинчалик Раиси вазифасини бажарувчи ёки вақтинчалик Раис вазифасини бажарувчи Раисдошларни сайлайди.

  1. МАРКАЗИЙ ҚЎМИТА (МҚ)

9.1. Партиянинг Марказий Қўмитаси (МҚ) мунтазам фаолият кўрсатувчи орган бўлиб, унинг таркибига Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан ва Қорақалпоғистон Республикаси кенгашларидан ҳамда чет мамлакатлардаги ҳар бир Партиянинг ташкилоти, бўлимларидан бир – икки (1 – 2) киши Қурултойда сайланади.

9.2. Партиянинг Марказий Қўмитаси мажлислари, аъзоларнинг бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида иштирок этишлари орқали, уч (3) ойда бир марта зарурат пайдо бўлганда эса фавқулодда мажлис тарзида ўтказилади.

9.3. Марказий Қўмита мажлисида аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганида, бу йиғилиш салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

9.4. Марказий Қўмитага тегишли ҳуқуқлар:

а) Партиянинг йиллик кирим ва чиқимини тасдиқлаш;

б) Навбатдаги ва навбатдан ташқари Қурултой чақириш қарори қабул қилиш ва вакиллар меъёрини белгилаш;

в) Марказий Қўмита ўз таркибини ўзгртириши, янги аъзоларни қабул қилиши ортидан ўз сафини кенгайтириб бориши ва бу таркиб Қурултой билан чекланган 51 аъзодан ошмаслиги керак.

г) Марказий Қўмита Партия номидан юридик шахс ҳуқуқларини амалга оширади ҳамда унинг бурчларини мазкур Низом ва амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ бажаради.

д) Марказий Қўмита Пария Қурултойига хос ваколатларига кирмаган ва ушбу Низомда кўрсатилган барча масалаларни ечади.

е) Партиянинг дастурий ҳужжатларига зид келмайдиган, Партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини самарали бажаришга ёрдам берадиган бошқарув фаолиятини амалга оширади.

ж) Партиянинг Марказий Қўмита ва оддий аъзолари учун ойлик бадал тўловларини белгилайди ва уларни тушумини назорат қилиб боради.

з) Ўзбекистон Республикаси Парламентига, Президентликка сайловлар чоғида муайян партияларнинг сайлов блокига кириш ёки кирмаслик қарори;

9.5. Марказий Қўмита аъзолари йигирма бирдан (21) кам, эллик бирдан (51) кўп бўлмаслиги керак.

9.6. Марказий Қўмита зарурат пайдо бўлганда Марказий Қўмитага, ўз таркибини 51 ta аъзогача кенгайтириши, ўзига янги аъзо, қўшиб олиши (кооптация) мумкин.

9.7. Mарказий Қўмитанинг бир овоздан, якдиллик билан қўллаши ва тавсияси асосида Марказий Қўмитанинг ўзига янги кооптация этилган (қўшиб олинган) аъзо ва Қурултойда сайланган аъзолар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга.

  1. БОШҚАРУВ КЕНГАШИ (КЕНГАШ)

10.1. Бошқарув Кенгаши Қурултойда Марказий Қўмита аъзолари сафидан сайланади ва Партия Раиси раҳбарлигида Партиянинг дастурий мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишга бевосита етакчилик қилади.

10.2. Бошқарув Кенгаши Партия Марказий Қўмитасининнг мажлислари оралиғида сиёсий ва ташкилий ишларни мунтазам амалга оширувчи раҳбарлик органидир.

10.3. Бошқарув Кенгаши Партиянинг Ўзбекистон вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳамда бошқа мамлакатлар бўлимларининг фаолиятини ташкиллаштириб ва мувофиқлаштириб туради.

10.4. Бошқарув Кенгашининг йиғилиши бевосита ва Интернет орқали Конференция тарзида, камида ҳар ойда бир марта ўтказилиши шарт.

10.5. Бошқарув Кенгаши кўпчиликнинг қўллаши ва тавсиясига асосланиб, зарурат пайдо бўлганда Кенгашнинг ўзига янги аъзо қўшиб олиши (кооптация) мумкин.

10.6. Бошқарув Кенгашининг бир овоздан, якдиллик билан қўллаши ва тавсияси асосида Кенгашнинг ўзига янги кооптация этилган (қўшиб олинган) аъзо ва Қурултойда сайланган аъзолар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга.

10.7. Бошқарув Кенгаши сиёсий, оммавий-ижтимоий, ижтимоий-маданий тадбирларга ва сиёсий-назарий изланишлар ташкил этишишларига раҳбарлик килади ва уларни бевосита амалга оширишни таъминлайди.

  1. МОЛИЯ ВА ИҚТИСОД

11.1. Партиянинг Марказий Қўмита таркибидаги Марказий Молия-иқтисод гуруҳи аъзолари ва раҳбари Марказий Қўмита йиғилишида 2 йил муддатга сайланиб, Дастур ва Низомга асосланган ҳолда фаолият юритади;

11.2. Партиянинг Молия-иқтисод гуруҳи Дастур ва Низомда кўрсатилган фаолиятни молиялаштириш ва ташкилот манфаати доирасига барча молия, мулк ва иқтисодга даҳлдор ишларни амалга оширади:

а) Кўргазма, матбаачилик, ўқув семинарларни йўлга қўяди ва молиялаштиради;

б) Партия манфаати учун мулк харид қилади;

в) молия манбаларини топиш ва хайрия фаолиятини олиб боради.

11.2. Партия маблағи манбалари:

а) аъзолик бадаллари, ихтиёрий ажратмалар, тадбиркорлик фаолиятидан тушган киримлар;

б) юридик ва жисмоний шахслар, ҳомийлар томонидан ихтиёрий моддий ёрдам ва хайриялар:

в) Партия томонидан ўтказилган тадбирлардан тушган маблағлар;

г) Қонунан таъқиқланмаган бошқа молиявий маблағлари.

11.3. Маблағ Партия мақсади вавазифаларидан келиб чиқиб сарфланади.

11.4. Партия аъзолари фаолиятидан тушган даромадлар партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун сарфланади.

  1. НАЗОРАТ ВА ТАФТИШ ГУРУҲИ

12.1. Партиянинг Марказий Назорат-тафтиш гуруҳи аъзолари ва раҳбари Mарказий Қўмита йиғилишида икки йил муддатга сайланиб, Дастур ва Низомга асосланган ҳолда фаолият юритади.

12.2. Марказий Назорат-тафтиш гуруҳи ваколатлари:

а) Партиянинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш;

б) Mарказий Қўмитага молиявий-хўжалик фаолияти ва молиявий интизом борасида ҳисобот тақдим этиш.

12.3. Бошқарув Кенгаши Марказий Назорат-тафтиш гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас.

12.4. Марказий Назорат-тафтиш гуруҳи аъзоларининг ярмидан кўпи катнашган такдирда мажлис қарорлари салоҳиятли ҳисобланади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

  1. Партия Низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

13.1. Партия Низомига Қурултой катнашчиларининг кўпчилиги овоз берганида Марказий Қўмита ва Бошқарув Кенгаши тавсияси билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.

  1. Партияни қайта тузиш ва фаолиятини тўхтатиш

14.1. Партия фаолияти Қурултойнинг ўз қарори билан тугатилиши ёки Ўзбекистон қонунларига мувофиқ суд ҳукми билан тўхтатилиши мумкин.

14.2. Партияни қайта қуриш ёки тугатиш ҳақидаги қарор Қурултой вакилларининг учдан икки қисми шу таклифга овоз берганда қонуний ҳисобланади.

Ҳамкорликка умид, ишонч ва эҳтиром ила,

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ-демократик Партияси

Email: birdamlik@gmail.com

 

http://birdamlik.info/news/ўзбекистон-бирдамлик-халқ-демокр/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]