03.03.2015

Ўзбекистон Республикаси «Президенти И. А. Каримовга»: -Ҳаммамиз учун ягона қонуний ва тўғри йўл бўлиши мумкин…

Бахром АбдурахимовАссалому алайкум Ислом Абдуғаниевич, бу ўткинчи дунёдан вақт соати келиб ўтиб кетувчи бир бандаю мусулмон сифатида, ушбу юракдан чиққан дил сўзларим ва армонларимни, минг афсуски 4 йилдан буён харчанд харакат қилмайин шахсан ўзингизга етказиш имконияти бўлмади, неча неча бор девонга қабулга бориб, ариза ёзиб, хеч бўлмаганида Б.Коканбаев ёки Ж.Файзиев қабул қилиб мени -қонунга итоаткор бир фуқарони эшитишларини, -«айнан Ўзбекистон Президенти Фармони билан қонуний кучга кирган ва ҳамма қатьи риоя этишлари мажбурий бўлган, етарлича мукаммал Конституция ва қонунларимиз мавжуд бўла туриб , аммо Конституция ва қонунлар ишламаётганлигини, яъни ҳамма томонидан бир хилда риоя этилмаётганлиги натижасида, ҳаммани бир хилда ҳимоя қилмаётганлигини, айниқса оддий ва беайб халқ нохақликдан жабр чекаётганлигини, аксинча қонунлар мулозимлар ва мансабдорлар учун қалқон ва бойиш воситасига айланиб қолганлигини», -исбот далиллар билан изхор этиб, ушбу дил изхорларимни, халқнинг дарди сифатида шахсан сизга етказишларини сўраб кўплаб аризалар ёзган ва қабулларда кўплаб девон мулозимларига айтган бўлсамда, улардан қуруқ вададан бўлак хеч нажот ва жавоб ола олмадим..
Шунинг учун ҳам ортиқ чидаб тура олмасдан, қалбимдан қайнаб чиққан вулқон мисоли нола билан сизга халқаро интернет орқали мурожаат этишга ва айнан сиз Ўзингиз ҳам Конституция кафолати сифатида, Конституция нормасига қатъи риоя этишингиз шарт эканлигини оммавий эълон қилишга мажбур бўлдим. Ислом Абдуғаниевич , мен ариза ёзишимдан мақсадим, нафақат Конституция нормасига риоя этишлик учун, балки ҳам халқимиз , ҳам шахсан сизнинг ўзингиз ва бошлаган ишингизни бардавом этказиш учун ягона ва тўғри йўл бўлиши мумкин –деган ўй билан ушбу масъулиятни ўз зиммамга олдим..
Бир мажлисда, -«Ҳурматимизни жойига қўйиб танқид қилинглар» -деган эдингиз, агарда ҳурматсизлик қилиб танқид қилаётган бўлсам узр сўрайман, аммо хақиқат доимо аччиқ бўлишини ва хақиқат ХАҚ йўлида собит туришлик эканлигини ҳар бир бандаси тан олмоқлиги ҳам мухим деб ҳисоблайман. Худди шунингдек, куни кеча ЛДПнинг йиғилишида ҳам « ўз-ўзимизга танқид назарида қарашимиз керак» -дедингиз, шунга кўра менинг танқидимни ҳам авваломбор аччиқ бўлсада хақиқатлигини ва қонунга итоаткор ва жонкуяр Ўзбекистон фуқароси сифатида, мени «ўз-ўзимиздан» -деб ҳисоблашингизни ва аччиқ бўлсада хақиқат сўзларимни тўғри тушунишингизни сўрайман.
Мен, И.А.Каримовнинг номзодини бекор қилиш хақида Конституциявий судга ариза ёздим ва буни Конституциявий хуқуқим замирида фуқаровий бурчим деб ҳисоблайман, ҳамда бунинг учун масъулиятни тўла тўкис ва теран англайман, ҳамда агарки менинг халқнинг келажаги ва дарди билан ёзилган аризам ва танқидимга тоқат қила олмасангиз ва тўғри қабул қилмасангизлар, мен яхши тушунаманки, хар қандай йўл ёки махсус режалар асосида, махсус хизматлар томонидан менга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши, ёки мени жисман йўқ қилиб юборишлари мумкинлигини, аммо бу хеч нарсани ўзгартирмайди…
Сабабиким: – Хеч ким на подшо на гадо ва ҳеч нарса на лавозим дабдабаю на бойлику ас-аса , бу дунёда мангу эмас. Бу бевафо дунёни эрта бир кун ҳамма ҳам бирин кетин қуруқ қўл билан ташлаб кетади, биров эрта, биров кеч . Шунинг учун ҳар бир инсон, ҳар куни ўлим хақлигига, у ким бўлишидан қатъи назар танидаги жони омонат эканлигига Имон келтирмоқлиги лозим. Оллохдан бошқа абадият мавжуд эмас, давр хаттоки Илохлардан ҳам ўтган– яна кимлардан ўтмаган, ҳамда барча бандалари , хох подшо бўлсин, хох гадо, Ўзининг даргохига муқарар бормоқлиги ва ўзи билан хеч қандай бойлику мойлик олиб кета олмаслиги, аксинча фақатгина бу дунёда қилган барча амали ёдлари учун ўзига ҳисоб бермоқлиги шак-шубхасиздир..
Ислом Абдуғаниевич, менда МТРКнинг архиви йўқ, шунинг учун санасини аниқ айта олмайман, бироқ 1990 йилларда, боғда, бир чет эллик аёл журналистга, сиз спорт формасида бўлганлигингиз ва интервью берганлигингиз ҳамон ёдимда. Журналист, сизни консерваторликда айблаб ва узоқ муддат ишлаётган Президент дея, баъзи бир эътироз ва саволлар берган эди . Шунда, сиз тахминан жавобан; -«Ха, майли мени консерватор ёки узоқ Президентликни бермасликда айблайверсинлар, аммо мен ростдан ҳам ҳали узоқ вақт Президент бўлиб ишлайман, токи мамлакатда жамият системага кириб, ким Президент бўлиб келишлигидан қатъи назар , сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ва барча ишлар ўзгармасдан бир маромда қонун доирасида давом этадиган, худди АҚШдаги каби бўлмагунича Президентликда давом этавераман» -деган эдингиз, тўғри балки сўзма-сўз эмасдир, аммо мазмун моҳияти шундай эди.
Шахсан мен ўшанда сизнинг фикрингизга тўла-тўкис қўшилганман, чунки ушбу сўзлар ўта самимийлик билан айтилган ва рост эди, аммо мен ҳам самимий айтаманки ҳозир бундай дея олмайман…
Сабаби: -Сиз ўша боғда, ўша ажнабий журналистга айтган самимий тилакларингиз, бугунги кунга келиб ушалмас орзу бўлиб қолмоқда десам, қанчалар аччиқ бўлмасин, минг афсуски аччиқ хақиқатдир. Ҳеч бир муболағасиз айтаманки, бугунги Ўзбекистонни, сиз ўшанда самимий орзу қилгандек қонун эмас, афсуски Автократлик бошқармоқда, аслида жамиятни бошқариши лозим бўлган қонун ҳали хануз ўз навбатини кутиб қоғозларда ва китобларда қолиб кетмоқда, нари борса МТРКда қуруқ айтилмоқда.. Ислом Абдуғаниевич, мен ушбу мурожаатни ёзишимдан мақсад, нима тўғри қилинаяпти-ю, нима нотўғри қилинаётганлигига тахлилий бахо бериш эмас, аксинча айнан сиз ўша боғда орзу қилган ким Президент бўлишлигидан қатъи назар, Ўзбекистонни қонуний система бошқариши учун нима қилсак, ҳаммамиз учун халқ учун ва фаровон келажагимиз учун маъқул бўлиши мумкин -деган мулохазадан иборатдир. Шу ўринда, аччиқ хақиқатни айтишга жазм этаманки: -« Ҳар қандай Салтанат хох у подшолик ёки қироллик бўлмасин, хох президентлик ёхуд бою баёнлик бўлмасин ва у ҳар қанча узоқ йилларга чўзилмасин, у тарих олдида саноқли кунлардан иборатлигини, дунё чархпалаги олдида бир лахза эканлигини ва кўз очиб юмгунча ўтиб кетишлигини ва қачондир қандайдир ҳолатда нихояланмоқлиги муқаррар» эканлигидан келиб чиқиб, гуёки бу жамиятдаги мавқеимиз осмон билан ерча фарқлидек туюлсада, аммо Яратган Эгамнинг олдида тенглигимизни ва Конституцияга бурчлик масаласида ҳам тенг эканлигимизни ва қолаверса бир қулоч оқ сурп бирла борар жойимиз уч метрлик еримиз ҳам тенг эканлигини ёдда тутган ҳолда, мендан ранжимаслигингизни сўрайман.
Ислом Абдуғаниевич, энди мақсад, ҳаммамиз учун ягона қонуний тўғри йўл нимадан иборат:
Биринчидан: -Ўзбекистон Конституциясининг 97-моддасида; -«Ваколати тугаши муносабати билан истефога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди»-деб қатъий белгилаб қўйилган. Конституциянинг 90-моддасида белгилаб қўйилган сурункасига икки муддат тугаганлигига ортиқча тўхталиб ўтирмасак ҳам бўлар. Аммо, шуни таъкидлашим лозимки, сиз Президентлик даврингизда, Президент обрўсини кўтариб, мавқеини шунчалар махкамлаб қўйдингиз-ки, агарда ростдан демократик сайловлар билан янги Президент сайланса, у хеч қийналмасдан мамлакатни бошқариши мумкин, агарда қонунга итоаткор ва инсоф диёнатли бўлса, фақат бунинг учун эса янги ёш ва қайноқ Президентнинг фаолиятини амалда назорат қила оладиган том маънодаги Парламент Сенат талаб этилади. Иккинчидан: -Илк икки палатали Олий мажлиснинг дастлабки қўшма йиғилишида: -«Сенаторлар қандай нуфуз ва обрўга эга бўлишлиги лозим эканлигини, Хар қандай вазирлик ёки қумитага борганларида уларни шахсан вазир ёки қумита раислари кутиб олишлари ва Сенаторларни автомшинасигача биринчи шахслар шахсан кузатиб қўйишлари шарт» -дея таъкидлаб ўткандингиз ва мен оддий қонунга итоаткор фуқаро сифатида сизнинг ушбу фикрларингизни тўла-тўкис қувватлайман ва умид қиламанки халқимиз ҳам шундай фикрдалар. Аммо, хақиқатда-чи, аччиқ хақиқат шундан иборатки, бугунги кунда бирор бир; -Сенатор, сиз орзў қилган ва хақиқатда ҳам бўлиши керак бўлган обрўга эга дея оламизми ? -Сенаторлар фақатгина ҳар бир сўзинггизга ирғишлаб чапаквозлик қилишлари ва олдидаги кнопкаларни бир хилда босишларидан бошқа эл орасида ва халқаро майдонда қандай обрў эътиборга эга? Сенаторлар, Конституциявий ваколати асосида, Қонун назорати борасида бирор-бир амалий сўровнома билан бирор-бир қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан бирорта вазир ёки қумита раисини амалий эшитдиларми, уларни назорат қилдиларими, чора кўрдиларми-кан ? -Шахсан ўзингиз 27.01.2014 йилда ва яна бир неча бор таъкидлаб ўтканингиздек, давлат бошқаруви мансабдор шахслари томонидан қонунбузиш ҳолатлари озгина эмаску, ахир қонубузишликларни халқ назоратига ўтказиш деган фикрингизнинг туб моҳияти ҳам худди шундан иборат эмасмиди, халқ ўз вакиллик органи бўлмиш Сенат орқали назоратни олиб бориши лозим эмасми-ди ? Минг афсуски, ушбу ва шунга ўхшаган қанча ҳаётий муҳим саволлар, жавобсиз очиқ қолаверади… Учинчидан: -Демак, эндиги навбат, Олий Мажлис Сенатининг обрў эътиборини ҳам халқ орасида, ҳам халқаро майдонда лозим даражада кўтариш вазифаси долзарб бўлиб қолмоқда. Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, қонунга итоаткор ва Ўзбекистон келажаги ва равнақи учун бир жонкуяр фуқаро сифатида шуни ишонч билан айтаманки, ушбу вазифани сиздан бўлак хеч ким уддалай олмайди… Шунга кўра, Конституциянинг 90-моддасига қатъи риоя этиш мақсадида, сиз шахсан ўз номзодингизни қайтариб олиш орқали, Конституциянинг 97-моддасига асосан Сенатор бўлишингиз ва Сенат мавқеини ҳам ҳам халқ орасида, ҳам халқаро майдонда кўтаришингиз лозим бўлади деб ўйлайман. Умид қиламанки, бугун ҳар бир гапингизга ирғишлаб чапак чалаётган жаноб Сенаторларимиз, сизга реал ҳаётда ҳам ҳурмат кўрсатадилар ва ўзларига – Сенатга раис этиб сайлайдилар…
Ишонч билан айтаманки, сиз халқаро обрў эътиборингиз, шахсий иқтидорингиз ва билим салохиятингиз, ҳамда Сенатни Ўзбекистоннинг Олий Оқсоқоллар кенгаши деб ҳисобласак, оқсоқоллигингиз нуқтаи назаридан ҳам, сиз Сенат раисилигига энг муносибдирсиз ва Сенат аъзолари сизни сайлашлари табиийдир деб ҳисоблайман.
Тўртинчидан: -Сиз , Сенатга ўтишингиз орқали , келажакда хақиқатдан ҳам хокимиятлар ваколатларининг ўзаро қонуний тақсимланиши ва ўзаро тийиб турилиш бирлан ўзаро назоратнинг кучайиши имкониятига эга бўлинади ва натижада Республиканинг янги Президенти ва ҳукуматининг фаолиятини Парламент , яъни Сенат томонидан амалда назорат қилинишига эришилади. Шунинг билан бирга, ёшингизга номуносиб ўта оғир вазифаларни, бутун Ўзбекистоннинг сиёсий ижтимоий иқтисодий муаммолари учун жавобгарликдек оғир ва залворли юкни елкангиздан олиб, ўрнига оқсоқолликка хос қонун ижодкорлиги ва қонун назоратини ижро этишдек нисбатан енгилроқ, аммо бугунги Ўзбекистон учун ўта муҳим вазифаларни бажариш имконияти туғилган бўлади, энг асосийси халқаро нуфузимиз ҳам янада ортишига эришган бўламиз. Ислом Абдуғаниевич, аччиқ бўлсада шуни такроран таъкидлаш лозимки: -« Дунё ўткинчидир, кимлар ўтиб кетмаган ва яна кимлар келмайди ва кетмайди.? Ҳар қандай Салтанат хох у подшолик ёки қироллик бўлмасин, хох президентлик ёхуд бою баёнлик бўлмасин ўткинчи эканлигини » . Мана шу ҳаёт хақиқатини теран англаб етмоқлигимиз ва авлодлар алмашинуви шак шубхасиз табиий ҳол эканлигини оғриқсиз қабул қилмоқлигимиз ва шу нуқтаи назардан ҳам бугунги қонун талаби ва ҳаётимиз зарурияти нуқтаи назаридан, муқаррар давлат рахбари алмашинувини барча масъулиятли халқимиз оғриқсиз тўғри тушуниб теран англаб етиши ва қонуний ва табиий жараён деб қабул қилиб, қонуний сайлов йўли билан тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолган холда Президентлик сайловини ўтказиш лозимлигини тўғри англашимиз шарт. … Аммо, кўп йиллик мехнатларининг самарасини, қилган ишларининг бардавомлигини ўз кўзи билан ва ўз оёғида юрган пайтда ва энг муҳими давомчилар нотўғри йўлга бурилиб кетсалар, уларни назорат қилиш ва кўп йиллар давомида амалга оширилган ислохатларни бардавом этишлари учун тўғри йўлга бошқариш бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Худога беадад шукроналар айтиш керак-ки, Конституциянинг 97-моддаси сизга ана шундай имкониятни беради. Куни кеча ЛДПнинг йиғилишида айтганиигиздек, – «Ким ки бир ерда қотиб қолса, у ҳаётнинг барча жабхаларида орқада қолиб кетади ва кераксизга айланиб қолади» -деганлигингиз асносида , айнан реал ҳаётга қараб сиз ва биз ҳам ўзгаришимиз лозим деб ўйлайман…
Бешинчидан: -Шахсан ўз ташаббусингиз билан номзодингизни қайтариб олишингиз туфайли, Бугунги дунёнинг нигохи ва бахс музокарасига катта сабаб бўлаётган, Конституциявий ваколати тугаган Президентни , Ғайри Коституциявий Президент бўлишлигини олдини олган бўлинади. -Бунинг билан Ўзбекистон фуқароларининг хуқуқий онглилиги ва сиёсий фаолликларини ва биз ҳам аслида хеч кимдан кам эмаслигимизни дунё прогрессив ҳамжамиятига исботлаб берган бўламиз. -Шунингдек, -«Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олиниши»ни таъминланган ва амалда Ўзбекистон ҳам Конституция ва қонун устиворлиги таъминланган демократик фуқаролик жамияти қуриш йўлида собит қадам ташлаётганлигини бутун дунё ҳамжамияти олдида исботлаб берган бўламиз. -2015 йилнинг 29 март кунида, нисбатан тенг куч ва салохиятга эга бўлган уччала номзодлар орасида, хаққоний ва тенг курашлар асосида том маънода, демократик сайловлар орқали Конституциявий Президентни сайланишига эришиш ва Ўзбекистон келажагини Конституция ва қонунлар асосида бошқарилиши имкониятига эга бўламиз. –Унутмаслик лозимки, биз бугун ўта тахликали замонда яшаяпмиз ва бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча ижтимоий сиёсий ва иқтисодий ҳаётини қаттиқ назоратда ушлаб турганингиз ва энг муҳими тинчликни ушлаб турганлигингизни тўғри англаб етмоқлигимиз ва шунинг асосида шахсан ўзингиз бошчилигингизда ва кўмагингизда, нисбатан тенг уччала номзодлар орасида Конституциявий сайлов ўтказиб, янги Конституциявий Президентни сайлаш орқали мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолмоқлик ҳаммамизнинг бурчимиздир
Олтинчидан: Ўзбекистон демократик давлат эканлигини, дин эркинлиги кафолатлансада, аммо давлат ишларига аралашмаслиги Конституцияда белгилаб қўйилганлигини тўғри англаган холда , Ўзбекистон ахолисининг 90% дан ортиқроғи мусулмон бўлганликлари учун шуни айтишим лозимки, «Ислом дунёсида — Шариатда, Қуръон қанчалар Муқаддас ва шак-шубҳадан ҳоли бўлмоқлиги лозимлигини қандай англасалар …
Инсоният дунёсида — кўп миллатли Ўзбекистон ҳаётида, Конституция ҳам худди шунингдек муқаддас ва шак-шубхадан ҳоли бўлмоғи лозим»лигини тўғри англашимиз шарт . . -Акс ҳолда мусулмонлар томонидан Қуръонни ягона муқаддаслигини тан олмаслик оқибатида бугунги кунда ислом дунёсида содир бўлаётган том маънодаги фожеа –жахолат ва фалокатнинг барчасига, айнан ҚУРЪОНнинг муқаддас ва ягона ҳамда шак-шубхадан холи эканлигини назарларига илмасдан, хар хил оқимларнинг Қуръонни ўзларича бузиб талқин қилишлари оқибатида содир этилаётганлиги, бошбошдоқликка юз тутганлиги қандай хақиқат бўлса ? -Худди шунингдек, Ўзбекистон ижтимоий ва сиёсий ҳаётида ҳам етарлича мукаммал Конституция ва қонунлар мавжуд бўлган ҳолда , аммо Конституция ва қонунлар ишламаётганлигини, яъни ҳамма томонидан бир хилда риоя этилмаётганлиги натижасида, ҳаммани бир хилда қонун ҳимоя қилмаётганлигини, аксинча қонунлар мансабдор шахслар учун қалқон ва бойиш воситасига айланиб қолганлиги ҳам худди шундай хақиқатдир.. Ушбу хақиқатдан бугун кўз юмиш мумкиндир, аммо касални яширсанг – иситмаси ошкор этади деб бежизга айтилмаган, бир кун келиб . . . ? Демак, Конституция ва қонунларга барча томонидан бир хилда риоя этилмоқлиги, нафақат қонун талаби, балки ҳаётнинг ўзи бизнинг олдимизга қўяётган ҳаёт талабидир, ўзга тўғри ва қонуний йўл йўқ, менинг наздимда …
Еттинчидан ва энг асосийси: Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, менинг назаримда сиз етарлигидан ҳам кўпроқ элимиз учун жон куйдириб келаётибсиз, ҳамда фақат ўзингиз барча ишларга кўз қош бўлиш билан бирга, ҳамма ишлар учун шахсан, хох Вазирлар Махкамасида бўлсин, хох Олий Мажлисда бўлсин, хох катта-катта халқаро анжуманларда бўлсин ҳисобот бериб келаётибсиз. Аммо, шуни унутмаслик керакки, барча ютуқ ва камчиликларга муқаррар реал бахони тарих беради ва шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, -«бе айб Парвардигор» -дейдилар, ишлаган одам эса ютуқ билан бирга хато ҳам қилиши табиийдир, жуда кўп ишлаган одам эса шунга мутаносиб хатоси ҳам кўпайиши табиийдир. Мана шу аччиқ хақиқат замирида, бугун фақат сизни ишлатиб ва вайсатиб қўйишиб, ўзлари чаппаквозлик билан овора Сенатор, Депутат, вазирлар ва олиму уламолар, эрта бир кун давру-даврон алмашганида, «Биз хеч нарса қилмаганмиз, это всё он виновать» -дейишлари ҳам аччиқ хақиқат бўлиши мумкин эмасмикан …??? Сенат раиси-Олий Оқсоқоллар кенгаши раиси сифатида, янги ёш ва харакатчан Президент, Бош вазир ва бошқа-бошқаларнинг ишларини –ҳисоботини тинглаш ва лозим бўлса тўғрилаш , қонун назоратини амалда олиб бориш вақти етиб келмадимикан…???
Ислом Абдуғаниевич, менинг бир тўпори қишлоқ кишисининг қўпол ва маданийлашмаган сўзларимдан асло аччиғингиз чиқмасин, мен дилимдагини қўлимдан келганича халқнинг истак хохишини инобатга олган ҳолда қоғозга туширдим, аммо холис ниятим, ушбу ишлар ҳаммамиз учун ягона қонуний ва тўғри йўл бўлиши мумкин …
Умид қиламанки, менинг аччиқ қурум, бироқ хақиқатга йўғрилган эзгу ниятларимни тўғри қабул қиласиз, акс холда Ўзбекистон халқи минус бир бўлар . . . , аммо бу хеч нарсани ўзгартирмайди, барчамизнинг муқарар борар манзилимиз, Ўзининг даргохидир, ким эрта –ким кечроқ…
Ҳурмат ва эхтиром билан Қонунга итоаткор Ўзбекистон фуқароси Альянс инсон хуқуқлари ташкилоти аъзоси Бахром Абдурахимов. Тел: +99890 721 0725

http://birdamlik.info/news/ўзбекистон-республикаси-президенти/

Read also:

Баҳодир Чориев: «Мирзиёевни Ўзбекистон элитаси бошқармоқда»
август 28, 2017 Сарвар Усмон/Озодлик Баҳодир Чориев – Бирдамлик халқ демократик ҳаракати лидери Ўртоқлашинг Шарҳларни кўринг Принт қилиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group [...]
ГУЛНОРА КАРИМОВА СИЁСИЙ ӮЙИН ҚУРБОНИ
 «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  — Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз кӯпчилик сиёсатчиларнинг қарашларидан тамомила фарқ қилади. Қандайдир [...]
СИЁСИЙ ФАОЛЛАР ҚАМОҚ­ХОНАЛАРДА ҲАЛОК БӮЛМ­ОҚДА. АҚШ ДАВЛАТ ДЕП­АРТАМЕНТИ СУКУТ САҚЛ­АМОҚДА!
  Ӯтган ҳафтада сиёсий фаол Нуриддин Жуман­иёзовнинг қамоқхонада вафоти муносабати билан ӯз сайтимизда мақола эълон қилгани­миздан кейин мазкур мавзу атрофида баҳс-­мунозара авж нуқтага чиқди. Мунозарачилар [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]