19.10.2016

Қадамингиз халқингизга хайрли бўлсин !!!

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b7%d0%b8%d1%91%d0%b5%d0%b2

Халққа ёрдам қўлини узатябсиз. Отангизга рахмат…Энди Сизга ҳам ёрдам бериши учун халққа ҳам имкон беринг. Самимий таклифимни қабул этинг. Ниятим ўтмишдошингиз каби авторитар лидер бўб халққа қўрқув солиш эмас, аксинча авторитет лидер сифатида сиздан кейин ўнлаб давлат рахбарлари келиб кетганларида-ям, юз йиллар ўтсада авлодлар сизни алоҳида меҳр ва ифтихор билан ёдга олишларини истайман. Бунинг учун атрофингизга ялтоқи,  маддох, икки юзли манфаатпарастларни эмас, миллати учун бутун борлиғи, жонини беришга қодир, халқ орасидан чиққан оқил, мард, жасур, истеъдодли ташкилотчиларни жамоангизда бўлишлиги бениҳоя зарур.
Агар-ки сайланишингиз тантанаси туфайли зиндонларда тирик мурдаларга айланган диний-сиёсий махбусларни авф этсангиз, чет элларга қувғин қилинган мухолиф фикрли шахсларни бағрингизга олсангиз ўн миллионлаб инсоннинг ростмана меҳр-мухаббатига сазовор бўласиз. Такрор айтай халқни қўрқоқ юраксиз қилиш эмас, халқингиз сиз учун ҳар қандай шароитда шунчаки сиз тарафда турибгина қолмай, сиз учун жон тикиб ўлимга тик бора оладиган халқ бўлиши, сиз олиб борадиган сиёсатга боғлиқ.
Содиқ дўст лаганбардор бўлмайди…У ҳамиша дўстини тўғри йўлдан адашмаслиги учун камчилигини тўғрилаб,қоқилса суянчиқ бўлади. Мухолифат ҳам давлатнинг шундай содиқ дўстидур (Ҳеч бўлмаганда Россия каби ҳеч қачон хокимятга кела ололмайдиган мухолиф партиялар даражасига еткизсангиз ҳам ниҳоятда халқаро обрўга эга бўласиз).
Халқингизга фикрини очиқ айта оладиган эркинлик беринг… Оғир солиқлар, зўравонга айланган муассалар исканжасида қолишларига йўл қўйманг.
Ривожланган хориж юртларда иқтисодий рақобат ўта кучли. Шунга улар ўз сармояларини бошқа мамлакатларга тикиб фойда олишни кўзлашади. Агар-ки инвестор ўз ҳавфсизлиги ва моддий дахлсизлигига кафолат бўлса улар юртимизга дарёдек оқиб келишади.
Туркистоннинг тарихий хатосини тузатишдек, тарихий маъсулият зиммангизда турибди. Марказий Осиё халқларини бирлаб ягона “Турон” мамлакатини Сиз барпо этмасангиз ким қилади? Бу иш бир даврда, бир йўлбошчи рахнамолигида балки амалга ошмас. Бироқ Сиз бунга пойдевор қўйсангиз,миллат тарихида ўтган энг мўътабар йўлбошчиларнинг бири бўлишингиз муқаррар.

Сизга энг юксак боқий бахт тилаб юрист-драматург Санжарали Имомов.

http://birdamlik.info/news/қадамингиз-халқингизга-хайрли-бўлси/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]