26.10.2018

ҚАНИ ЎША ОППОЗИЦИЯ? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур » Бизнинг қудратимизни кўрмоқчи бўлганлар қурган биноларимизга боқсин» деган эди.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча сарҳадларида мисли кўрилмаган қурилишлар туфайли жаҳон андозаларига мос ,гўзал бинолар қад ростламокда.Бироқ мамлакатнинг ривожи ва қудрати қурилишлар билан ўлчанмайди. Шу гўзал бинолар ичида яшаётган жамият яъни «социум» нинг интеллектуал потенциали ва сиёсий онги (сиёсийлашганлиги)  қай даражада ривожлаганлиги билан ўлчанади.Бобомиз Амир Темур – » Мағрибдан Машриқ (кун чиқишдан-кун ботиш)гача адолатли тузум ўрнатдим. Бирор бола бошига бир лаган тилла қўйиб давлатимизнинг у четидан бу четига борса битта танга йўқолмайдиган тартиб ўрнатдим» деган эди. 1405 йил 19 февраль куни Ўтрорда жаҳонгир вафот этди . Шу куни Исфахон орқали Мовороуннаҳр сарҳадига қадам қўйган Испания элчиси ва унинг мулозимлари қип- яланғоч қилиниб, мол-мулки таланиб-» бор энди тўрт томонинг қибла шаклида юртига ҳайдаб юборилди. Бобомиз ўрнатган тартиб 1405 йил 19 февраль куниёқ танззулга юз тутди.

 

Шаҳрисабзда қурилган Кўк сарой вайронага айланди. Жаҳонгирнинг ишлари чиппакка чиқди ва унинг маънавий тузукларидан бошка ҳеч нарсаси мерос бўлиб қолмади.Шуларни ўйлар эканмиз алам билан чиғаногимизни тишлагимиз келади.Бобомиз қурган ўша адолатли тузумнинг фуқаролари  тургун фикрли ,сиёсийлашган (ангажированный) фуқаролар бўлганда эди, бугунги Ўзбекистонимиз дунёни бошқараётган энг қудратли давлат бўлган бўлур эди. Бундан кўриниб турибдики қўлга киритилган ютуқларни сақланиб қолишнинг асосий шарти тургун, сиёсийлашган жамият экан. Бизнинг жамиятимиз бугун қандай аҳволда?  У асрлар бўйи ХОН ва ОМИ ёки ПОДШОХ ва РАЙИАТ типидаги системада яшаб келди. Бу системанинг симптомлардан қутилиш осон иш эмас.Президентимиз  ўз нутқларида фуқароларни эркин фикрлайдиган, давлат ривожи учун жон куйдирадиган, етук шаҳслар қилиб тарбиялашни  олдимизга бош мақсад сифатида белгилаб бермоқда. Мухолифатсиз жамиятда бу вазифани бажариш имкони йуқлигини жаҳон амалиёти исботлаб бўлган.  Жаҳон жамоатчилигининг  нуфузли институтлари Ўзбекистоннинг демократик ривожланиш кўрсаткичларини 170-ўринда деб белгилаганлар. Тузумимизни эса АВТОРИТАР тузум деб баҳолаганлар.

Бугун Ўзбекистон ҳукуматининг олдида давлат тузумини қисман демократик тузумга айлантириш ва аста- секин тўлиқ демократлашув жараёнига олиб чиқиш вазифаси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди. Бундай вазифани уддалаш юқорида айтганимиздек оппозициясиз мумкин эмас. Лекин ҚАНИ ЎША ОППОЗИЦИЯ?   Бу борада » Бирдамлик Халк Демократик Ҳаракати жозибали кўринади албатта. Бироқ, ўз сафига тобора кўпроқ ёшларни жалб этиб бораётган БХДҲ конструктив позицияда фаолият кўрсатиши лозим. БХДҲ нинг лидери Боҳодир Хон Туркистон бунга тайёрми? Буни вақт кўрсатади.

Исроил Холдаров

 

http://birdamlik.info/news/қани-ўша-оппозиция/

Read also:

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи бўлиб ўтади
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҳаракатинининг Иккинчи қурултойи 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри “Дўстлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Қурултойнинг асосий мақсади Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатини Бирдамлик [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ
Лойиҳа ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ДАСТУРИ МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистон фарзандлари ватан тақдири, халқ [...]
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ
      Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ НИЗОМИ ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! 1.УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР 1.1. Ўзбекистон “Бирдамлик” [...]
2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИМИЗ
БАҲОДИР ЧОРИЕВ 2015 ЙИЛ ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ
Қўлланма-I
Ҳалқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи) “Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма АҚШ “Бирдамлик” нашри 2010 йил [...]
Қўлланма-||
  Халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!   Қўлланма (иккинчи) “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА   АҚШ [...]